тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокимининг
Қарори
Олмазор туманининг 2015 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-I-сон) 28, 99-моддалари, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 25-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 13 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида»ги СК-453-II-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2270-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 590-модда), халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2014 йил 10 декабрдаги «Тошкент шаҳрининг 2015 йилги маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатлари ҳажмлари тўғрисида»ги 334/4-40-сонли ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 23 декабрдаги 1053-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ва туман молия бўлимининг 2014 йил 25 декабрдаги 01-14/306-сонли хатини инобатга олиб қарор қиламан:
1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 23 декабрдаги «Тошкент шаҳрининг 2015 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида»ги 1053-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Олмазор туманининг 2015 йилги маҳаллий бюджети асосий параметрлари 1-иловага мувофиқ;
туман маҳаллий бюджетининг 2015 йил учун даромадлар ва харажатлари ҳамда Тошкент шаҳар бюджетидан берилган даромадларнинг миқдорлари 2-иловага мувофиқ;
умумдавлат солиқларидан туман маҳаллий бюджетига ажратмалар меъёрлари 3-иловага мувофиқ;
туман маҳаллий бюджетининг 2015 йил учун айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимлиги молия бўлимига 2015 молия йили давомида:
Туман маҳаллий бюджетининг даромадлар ва харажатлар қисмига ўзгартиришлар киритиш туман ҳокимлигининг молия бўлими тақдимномасига кўра туман ҳокимининг қарори асосида амалга оширилсин.
4. Туман ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи (А. Акрамов) ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Компьютерлаштириш маркази» ДУКнинг Олмазор туман тармоқ администратори (Д. Шоназаров):
«Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент» газеталарида мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.olmazor.poytaxt.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Туман ҳокимининг 2013 йил 31 декабрь кунидаги «Олмазор туманининг 2014 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида»ги 992-сонли қарори ўз кучини йўқотади.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Д. Искандаров зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Б. ГАИБНАЗАРОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 30 декабрь,
882-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 30 декабрдаги 882-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Олмазор туманининг 2015 йилги маҳаллий бюджети асосий
параметрлари
|
(минг сўм) | ||
|
Т/р |
Даромадлар турлари |
Миқдори |
| 1. | Қўшилган қиймат солиғи | 570 768,0 |
| 2. | Юридик шахслар даромадига (фойдасига) солинадиган солиқ | 159 024,0 |
| 3. | Савдо корхоналари ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи даромад солиғи | 882 282,0 |
| 4. | Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ | 2 636 500,0 |
| 5. | Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ | 7 231 500,0 |
| 6. | Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ | 1 209 552,0 |
| 7. | Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар | 18 800,0 |
| 8 | Деҳқон бозорларидан йиғимлар | 218 900,0 |
| 9. | Жарималар | 62 676,0 |
| 10. | Давлат божи | 267 520,0 |
| 11. | Йиғимлар ва турли солиқсиз даромадлар | 22 483,0 |
| 12. | Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ | 317 300,0 |
| 13. | Барча мулк шаклидаги кичик корхоналар учун ягона солиқ | 936 258,0 |
| 14. | Инфратузилмани ривожлантириш солиғи | 3 802 500,0 |
| 15. | Акциз солиғи | 2 000,0 |
| 16. | Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахслар даромадига солинадиган солиқ | 16 748 800,0 |
| 17. | Юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи | 11 845 000,0 |
| 18. | Жисмоний шахслардан бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолидан солиқ | 12 544 000,0 |
| |
ЖАМИ |
59 475 863,0 |
| 19. | Бериладиган даромадлар | 51 315 383,0 |
| |
ЖАМИ ДАРОМАДЛАР |
110 791 246,0 |
| |
Харажатлар турлари |
|
| 1. | Иқтисодиётга харажатлар: | |
| | ободонлаштиришни молиялаштириш | 5 109 613,0 |
Туман ҳокимининг 2014 йил 30 декабрдаги 882-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Туман маҳаллий бюджетининг 2015 йил учун даромадлар ва харажатлари ҳамда Тошкент шаҳар бюджетидан берилган даромадларнинг
миқдорлари
|
(минг сўм) | |||
|
Т/р |
Даромадлар |
Харажатлар |
Берилган даромадлар миқдори |
|
1. |
59 475 863,0 | 110 791 246,0 | 51 315 383,0 |
Туман ҳокимининг 2014 йил 30 декабрдаги 882-сонли қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Умумдавлат солиқларидан туман маҳаллий бюджетига ажратмалар
меъёрлари
|
(фоиз) | ||
|
Т/р |
Умумдавлат солиқлари номи |
Ажратмалар миқдори |
| 1. | Қўшилган қиймат солиғи | 2 |
| 2. | Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи | 2 |
| 3. | Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари (умумий овқатланиш тизимидаги кичик корхона ва микрофирмаларидан ташқари) учун ягона солиқ тўловидан давлат бюджетига ажратмалар | 2 |
| 4. | Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ | 100 |
| 5. | Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ | 100 |
| 6. | Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ | 2 |
| 7. | Автотранспортнинг тўхташ жойи бўйича пуллик хизматлар кўрсатганлик учун йиғим | 100 |
| 8. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан буюмлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим | 100 |
| 9. | Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим | 100 |
| 10. | Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси, сиқилган ва суюлтирилган газ истеъмол қилганлик учун солиқ | 100 |
| 11. | Юридик шахсларни, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи | 100 |
| 12. | Бозорлардан тушган даромадлар | 100 |
| 13. | Давлат божи | 100 |
| 14. | Нотариал идоралар томонидан олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя битимларини тасдиқлаш учун давлат божи | 100 |
| 15. | Савдо қилиш ва хизмат кўрсатишда аҳоли билан | 100 |
Туман ҳокимининг 2014 йил 30 декабрдаги 882-сонли қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Туман маҳаллий бюджетининг 2015 йил учун айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам
миқдори
|
Т/р |
Туман |
Миқдор |
|
1. |
Олмазор тумани |
588 800,0 |