06.06.1996 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 17.10.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Руминия ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва капитал солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенция
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Руминия, иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва капитал солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенция тузиш орқали иқтисодий муносабатларни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш истагини билдириб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар ҳақида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Қўлланиш доираси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенция Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккисининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Конвенция татбиқ этиладиган солиқлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция, ундирилиш услубидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатнинг, маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёхуд маҳаллий ҳокимиятлар номидан ундириладиган даромад ва капитал солиқларига татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Даромад ва капитал солиқларига умумий даромаддан ёки даромаднинг бир қисмидан, бутун капиталдан ёки унинг бир қисмидан олинадиган барча солиқлар, шу жумладан кўчар ва кўчмас мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадлардан ҳамда корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақининг умумий суммасидан олинадиган солиқлар, шунингдек капитал қийматининг ошишидан ундириладиган солиқлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Конвенция қўлланиладиган амалдаги солиқлар жумладан қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар фойдасидан (даромадларидан) олинадиган солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iii) мол-мулк солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(бундан кейин «Ўзбекистон солиқлари» деб аталади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Руминияга нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) фойда солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iii) иш ҳақидан ва бошқа шунга ўхшаш тақдирлаш пулларидан олинадиган солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iv) қишлоқ хўжалик даромадидан солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
v) дивидендлардан олинадиган солиқ, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
vi) бинолар ва иншоотлар эгаллаб турган ер ва бинолар солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(бундан кейин «Руминия солиқлари» деб аталади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Конвенция у имзолангандан сўнг ундириладиган солиқларга қўшимча ёки мавжудлари ўрнига киритилган ҳар қандай аслида ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли солиқ қонунчилигида бўлган ҳар қандай катта ўзгаришлар ҳақида бир-бирларига хабар берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Умумий таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенциянинг мақсадлари учун, агар матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) «Аҳдлашувчи Давлат» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат» атамалари матн мазмунига қараб Ўзбекистон Республикаси ёки Руминияни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «Ўзбекистон» атамаси Ўзбекистон Республикасини, жуғрофий маънода ишлатилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудини, шу жумладан ҳудудий сувларини ва осмон кенгликларини англатади, ана шу ҳудудлар доирасида Ўзбекистон Республикаси ўз қонунига ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ, табиий ресурслардан, ер остидан фойдаланиши ҳуқуқи билан бирга суверен ҳуқуқларини ва юрисдикциясини амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) «Руминия» атамаси жуғрофий маънода ишлатилганда Руминия ҳудудини, шу жумладан, унинг ҳудудий денгизини, шунингдек ўз ички қонунларига мувофиқ ҳамда денгиз сувларида, денгиз тубида ва шу сувлар остидаги табиий, биологик ва минерал ресурсларни разведка қилиш ва ишлаб чиқишига нисбатан халқаро ҳуқуққа кўра Руминия ўз суверенитетини, суверен ҳуқуқларини ва юрисдикциясини амалга оширадиган мутлақ иқтисодий зонани англатади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «солиқ» атамаси матнга қараб Ўзбекистон солиғини ёки Руминия солиғини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) «шахс» атамаси жисмоний шахсни, компанияни ва исталган Аҳдлашувчи Давлатда белгиланган қонунга кўра шахсларнинг бошқа ҳар қандай бирлашмасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «компания» атамаси корпоратив тусдаги ҳар қандай ташкилотни ёки солиқ олиниши лозим бўлган корпоратив тусдаги ташкилот сифатида қараладиган ҳар қандай бошқа тузилмани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси» атамалари тегишлича Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқаруви остида ишлаб турган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида ишлаб турган корхонани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) «миллий шахс» атамаси, Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигини олган ҳар қандай жисмоний шахсни, шунингдек Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомига эга бўлган ҳар қандай юридик шахсни, шерикчиликни, ассоциацияни ёки бошқа ҳар қандай тузилмани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) «халқаро ташиш» атамаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси фойдаланаётган денгиз ва ҳаво кемаларида, темир йўл ёки автотранспорт воситаларида ҳар қандай ташишни англатади, бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасидагина фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемалари, темир йўл ёки автотранспорт воситалари бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
j) «ваколатли орган» атамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) Ўзбекистон Республикасига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) Руминияга нисбатан — Молия вазирлигини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) «капитал» атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан қўлланганда «мол-мулк»ни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлат томонидан қўлланилганда унда таърифланмаган ҳар қандай атама, агар матн мазмунидан ўзга маъно келиб чиқмаса, ушбу Конвенцияга дахл қиладиган солиқларга тааллуқли ана шу Давлатнинг қонунларида кўрсатилган маънога эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Резидент
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция мақсадлари учун «Аҳдлашувчи Давлат резиденти» атамаси ана шу Давлат қонунлари бўйича ўзининг яшаш жойи, доимий истиқомат қилиши, раҳбар органнинг жойи, юридик шахс сифатида ташкил этилган жойи, ёки ҳар қандай бошқа шунга ўхшаш мезонлар асосида солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни англатади. Бироқ бу атама ушбу Аҳдлашувчи Давлатда фақат мазкур Давлатда жойлашган манбалардан ёки капиталдан даромад олаётгани учун солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни ўз ичига олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳар иккисининг резиденти бўлса, унинг мақоми куйидаги тарзда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) жисмоний шахс тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйи жойлашган ўша Аҳдлашувчи Давлатнинггина резиденти ҳисобланади; агар у ҳар икки Аҳдлашувчи Давлатда тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйга эга бўлса, шахсий ва иқтисодий алоқалари энг чуқур бўлган (ҳаётий манфаатлар маркази) Давлатнинггина резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) агар унинг ҳаётий манфаатлари маркази жойлашган Давлатни аниқлаб бўлмаса ёки Давлатларнинг ҳеч бирида тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйи бўлмаса, у фақат ўша одатда яшайдиган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) агар у одатда ҳар икки Давлатда яшаса ёки уларнинг ҳеч бирида яшамаса, у Аҳдлашувчи Давлатларнинг қай бирининг фуқароси бўлса, шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) агар у ҳар иккала Давлатнинг миллий шахси бўлса ёки шундай бўлмаса Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари бу масалани ўзаро келишув йўли билан ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс бўлмаган шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг ҳар иккисининг резиденти бўлса, бу ҳолда ўзининг амалдаги бошқарув органи жойлашган ўша Давлатнинг резиденти, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Доимий муассаса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенция мақсадлари учун «доимий муассаса» атамаси корхона тўлиқ ёки қисман тадбиркорлик фаолиятини олиб борадиган доимий фаолият жойини билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Доимий муассаса» атамаси, жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бошқарув органи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бўлим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) офис;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) фабрика;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) дўкон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) устахона;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) ферма ёки ҳар қандай плантация;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) шахта, нефть ва газ кони, карьер ёки табиий ресурсларни қазиб чиқарадиган ҳар қандай бошқа жой.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Доимий муассаса» атамаси бундан ташқари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) қурилиш майдончаси, қурилиш, монтаж ёхуд йиғма объект ёки ушбу объект билан боғлиқ кузатув фаолияти, фақат агар бундай қурилиш майдончаси, объекти ёки фаолият исталган ўн икки ойлик давр доирасида 9 ойдан ошадиган давр ичида давом этса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) хизматларни, шу жумладан Аҳдлашувчи Давлат корхоналаридан бири томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлатда шундай мақсад учун банд бўлган хизматчилар ёки бошқа ходимлар орқали маслаҳат хизмати кўрсатиш, агар бундай фаолият шу объектнинг ўзи ёки у билан боғлиқ объект учун исталган ўн икки ойлик давр доирасида жами 9 ойдан ошадиган давр ва даврлар мобайнида давом этса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, қуйидаги фаолият турларини «доимий муассаса» атамаси ўз ичига олмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) иншоотлардан шу корхонага тегишли товарлар ёки буюмларни сақлаш, намойиш қилиш мақсадларидагина фойдаланиш, даромад олмасдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) шу корхонага тегишли товарлар ёки буюмлар захирасининг фақат сақлаш ёки намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадларида, даромад олмасдан ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) шу корхонага тегишли товарлар ёки буюмлар захирасини фақат бошқа корхона томонидан қайта ишлов берилиши мақсадларида ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) тасодифий, вақтинчалик халқаро ярмарка ёки кўргазма доирасида ана шу ярмарка ёки кўргазма ёпилганидан сўнг 15 кун мобайнида намойиш этилаётган корхонага тегишли товарлар ёки буюмларнинг намуналарининг сотилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) доимий фаолият жойининг товарлар ёки буюмлар сотиб олиш ёки мазкур корхона учун ахборот йиғиш мақсадлари учун ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) доимий фаолият жойининг ушбу корхона учун фақат бошқа ҳар қандай тайёргарлик ёки ёрдамчи тусдаги фаолиятни амалга ошириш мақсадлари учун ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) доимий фаолият жойининг «a» — «f» кичик бандларида эслатиб ўтилган фаолият турларини ҳар қандай комбинациялашни амалга ошириш учунгина бутун фаолияти ана шу комбинация натижаси бўлган ва тайёргарлик ҳамда ёрдамчи тусда бўлган тақдирда ушлаб турилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 1 ва 2-бандлардаги қоидаларга қарамай, агар 7-бандда кўрсатилган мустақил мақомли агентдан ўзга бўлган шахс Аҳдлашувчи Давлатда бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси номидан иш юритса, унда бу корхона биринчи эслатилган Давлатда доимий муассасага эга деб қаралади, агар бу шахс:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) биринчи эслатилган Давлатда корхона номидан контрактлар тузиш ваколатига эга бўлса ва бундан одатда фойдаланса, фақат ушбу фаолияти 4-бандда эслатилган фаолият турлари билан чекланиб қолса ва агар доимий фаолият жойи орқали амалга оширилса, бу жойни ушбу банднинг қоидаларига асосан, доимий муассасага айлантирмайди; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бундай ваколатларга эга бўлмаса, лекин одатда биринчи Аҳдлашувчи Давлатда товарлар ёки буюмлар захирасини сақлаш жойига эга бўлса ва шу жойдан корхона номидан товарлар ва буюмларни мунтазам етказиб турса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатнинг суғурта компанияси, такрорий суғурта ҳолларидан ташқари, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга деб ҳисобланади, агар у суғурта мукофотларини ана шу бошқа Давлат ҳудудида тўпласа ёки 7-банд тааллуқли бўлган мустақил мақомли агентдан бошқа шахс орқали мумкин бўлган таваккалчиликдан суғурта қилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда брокер, комиссионер ёки мустақил мақомга эга бўлган бошқа ҳар қандай агент орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, бу шахслар ўзларининг одатдаги фаолияти доирасида иш юритганлари тақдирда, мазкур корхона бошқа Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга эмас, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган, ёки ана шу бошқа Давлатда тижорат фаолиятини амалга ошираётган (доимий муассаса орқали ёки бошқа тарзда) компанияни назорат қилса ёки назорат қилинса бу факт ўз-ўзидан бу компанияларнинг бирини бошқаси учун доимий муассасага айлантириб қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда бўлган кўчмас мулкдан оладиган даромад (қишлоқ ва ўрмон хўжалигидан олинадиган даромадлар ҳам шунга киради) ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Кўчмас мулк» атамаси кўриб чиқилаётган мулк жойлашган Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигидаги аҳамиятга эгадир. Ҳар қандай ҳолда ҳам ушбу атама ер устидаги мулкчиликка тааллуқли умумий қонунчиликнинг қоидалари билан ҳуқуқи белгилаб берилган кўчмас мулкка тегишли бўлган мулкни, чорва моллари, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги воситаларини, кўчмас мулк узуфруктини ва минераллар, манбалар ва бошқа табиий ресурсларнинг қатламларини ишлаб чиқиш учун товон сифатида тўланадиган ўзгарувчан ёки белгиланган тўловлар учун ҳуқуқни ёки минераллар, манбалар ва бошқа табиий ресурсларнинг қатламларини ишлаб чиқиш ҳуқуқини ўз ичига олади; кемалар, ҳаво кемалари, темир йўл ва автомобиль транспорти воситалари кўчмас мулк сифатида қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки ўзга ҳар қандай шаклда фойдаланишдан олинган даромадга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 1 ва 3-банд қоидалари корхонанинг кўчмас мулкдан олган даромадига ва мустақил хусусий хизматларни амалга оширишда ишлатиладиган кўчмас мулкдан олинган даромадларга ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонасининг фойдаси агар корхона ўз тадбиркорлик фаолиятини Аҳдлашувчи бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширмаётган бўлса, фақат шу Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади. Агар корхона юқорида айтилганидек ўз фаолиятини амалга ошираётган бўлса, унинг фойдаси, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади, аммо:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) шу доимий муассасага тегишли бўлган қисмидагина;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ана шу бошқа Давлатда доимий муассаса орқали сотилаётган ана шундай ёки шунга ўхшаш товарлар ва буюмларни сотишдан; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) ана шу бошқа Давлатда доимий муассаса орқали амалга оширилаётган ана шундай ёки шунга ўхшаш тижорат фаолиятини амалга оширишдангина солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 3-банд қоидаларига мувофиқ, агар Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси тадбиркорлик фаолиятини ўзга Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга ошираётган бўлса, фойда ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда шу доимий муассасага ўтказилади, агар доимий муассаса алоҳида ва мустақил корхона сифатида худди шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни амалга ошираётган бўлса, худди шундай ёки шунга ўхшаш шартлар асосида ва ҳар қандай бошқа шахс ва корхонадан мутлақо мустақил равишда иш кўрса ва у корхонанинг доимий муассасаси ҳисобланса, ушбу даромадни олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Доимий муассаса фойдасини аниқлашда мазкур доимий муассаса фаолияти мақсадлари учун сарфланган харажатларни чиқариб ташлашга йўл қўйилади, доимий муассаса жойлашган Давлатда ҳамда ҳар қандай ўзга ерда фаолияти мақсадлари учун сарфланган бошқарув ва умумий маъмурий харажатлар ҳам шунга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ доимий муассаса томонидан унинг бош муассасасига ёки резидентнинг бошқа муассасаларидан исталган биттасига роялти, йиғимлар, патентлардан ёки бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун бошқа ўхшаш тўловлар йўли билан ёки кўрсатилган аниқ хизматлар ёки менежментлик учун комиссион тўловлар тўлаш йўли билан, корхона банкка тегишли бўлган ҳоллардан ташқари, ёки доимий муассасага берилган қарз суммасига фоизларни тўлаш йўли билан тўланган суммаларни чегириб ташлашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатда корхона фойдасининг умумий суммасини унинг турли бўлинмаларига мутаносиб тарзда тақсимлаш негизида доимий муассасага тегишли фойдани белгилаш оддий ҳол эканлигига қарамай, 2-банддаги ҳеч нарса Аҳдлашувчи Давладда солиққа тортиладиган фойдани амалдаги шундай тақсимот воситасида аниқлашга халақит бермайди; танланган тақсимот услуби ушбу моддадаги тамойилларга мувофиқ натижалар бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Корхона учун доимий муассаса томонидан товарлар ёки буюмларнинг харид қилинишигагина асосланиб доимий муассасага бирон-бир фойда ёзилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аввалги бандлар мақсадлари учун доимий муассасага мансуб фойда, агар бошқаси учун салмоқли ва етарли сабаблар бўлмаса, ҳар йили бир хил услубда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар фойда мазкур Конвенциянинг бошқа моддаларида алоҳида айтиб ўтилган даромад турларини қамраб оладиган бўлса, мазкур моддаларнинг қоидаларига ушбу модда қоидалари таъсир этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Халқаро транспорт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси халқаро ташишларда кемалар, самолётлар, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларидан фойдаланишдан олган даромадга фақат шу Давлатда солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида эслатиб ўтилган фойда кемалар, ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларидан фойдаланишдан олинадиган фойдадан фарқ қиладиган отелдан ёки транспорт фаолиятидан олинган фойдани ўз ичига олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1 ва 2-бандлар қоидалари транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича халқаро ташкилотларда ёки қўшма корхонада, пулда (умумий жамғармада) иштирок этишдан олинган фойдаларга ҳамда кемалар, ҳаво кемалари, темир йўл ва автомобиль транспорти воситаларидан фойдаланишгагина тааллуқли фойдаларидан олинадиган фоизларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Бирлашган корхоналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг капиталида бевосита ёки билвосита қатнашса, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ўша шахслар Аҳдлашувчи Давлатларнинг унисининг ҳам корхонасини, бунисининг ҳам корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки капиталида бевосита ёки билвосита қатнашса,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки корхона ўртасида уларнинг тижорат ва молиявий муносабатларида мутлақо мустақил бўлган корхоналар ўртасида бўладигандан фарқли шароитлар вужудга келтирилса ёки белгиланса, корхоналардан бирида шундай муносабатлар натижасида тўпланган, лекин шундай муносабатлар сабабли зарур ҳажмда бўлмаган фойда ушбу корхона даромадига қўшилиши ва тегишли тарзда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлатлардан бири шу Давлат корхонаси фойдасига бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бўйича ана шу бошқа Давлатда солиққа тортиладиган фойдани, шунингдек солиқларни киритса шу тариқа киритилган фойда биринчи эслатилган Давлат корхонасига ҳисобланадиган фойда бўлса, агар иккала корхона ўртасида вужудга келтирилган муносабатлар икки мустақил корхона ўртасидаги муносабатлар каби бўлса, у ҳолда ана шу бошқа Давлат шу Давлатга тегишли фойдадан солиқлар суммасига зарур тузатишлар киритади. Бундай тузатишни белгилашда ушбу Конвенциянинг бошқа қоидаларига тегишлича эътибор қаратиш керак ва Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари, зарур бўлса, ўзаро маслаҳатлашувларни бошлашлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Дивидендлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланган дивидендлар ана шу бошқа Давлат томонидан солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ бундай дивидендлар уларни тўлаётган компания резиденти бўлган Аҳдлашувчи Давлатда шу Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, аммо уларни олувчи дивидендларнинг ҳақиқий соҳиби бўлса, ундирилаётган солиқ дивидендлар ялпи миқдорининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу банд дивидендлар тўланадиган фойдага нисбатан компанияни солиққа тортишга тааллуқли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Дивидендлар» ибораси мазкур моддада қўлланилганда, акциялардан ёки акциялардан фойдаланишдан ёки ҳуқуқлардан фойдаланишдан, кон қазиш саноати акцияларидан, муассисларнинг акциялари ёки қарз талаблари ҳисобланмаган, фойдада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи бошқа ҳуқуқлардан олинадиган даромадни, шунингдек фойдани тақсимловчи компания резиденти бўлган Давлатнинг қонунларига мувофиқ, акциялардан олинадиган даромад сингари солиқ билан тартибга солиб туриладиган бошқа корпоратив ҳуқуқларидан олинадиган даромадни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар дивидендларнинг ҳақиқий соҳиби Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлгани ҳолда ана шу дивидендларни тўлаётган компания резиденти бўлган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ўз фаолиятини унда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширса ёки ушбу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий базадан мустақил хусусий хизматлар кўрсатса ва холдинг (дивидендлар унга нисбатан тўланади) аслида шу доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлса, мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда вазиятга қараб 7-модда ёки 14-модда қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатдан фойда ёки даромад олаётган бўлса, бу бошқа Аҳдлашувчи Давлат компания тўлаётган дивидендлардан солиқ олмаслиги мумкин, ана шу бошқа Давлат резидентига тўланадиган бундай дивидендлар ёки холдинг (дивидендлар унга нисбатан тўланади) шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатда боғлиқ бўлса, шунингдек компаниянинг тақсимланмаган фойдасидан солиқлар олинмайди, ҳатто-ки тўланаётган дивидендлар ёки тақсимланмаган фойда ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда тўла ёки қисман ҳосил бўлган фойда ёки даромаддан ташкил топган бўлса ҳам.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Фоизлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирида ҳосил бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган фоизлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аммо бундай фоизлар ҳосил бўладиган мазкур Аҳдлашувчи Давлатда шу Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, аммо бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти фоизларнинг ҳақиқий соҳиби бўлса солиқнинг миқдори фоизлар ялпи суммасининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2-банднинг қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирида пайдо бўладиган фоизлар ана шу Давлатда солиққа тортишдан озод қилинади, агар бу фоизларни олувчи ва фоизларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат Ҳукумати, ёки унинг маҳаллий маъмурлари ёки маъмурий-ҳудудий бўлинмаси бўлса ёки бу фоизлар шу Ҳукуматнинг, маҳаллий маъмурларининг ёки маъмурий-ҳудудий бўлинманинг ҳар қандай агентлигига ёки банк бўлинмаси ёки муассасасига тегишли бўлса ёки ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентининг қарз талаблари бошқа Аҳдлашувчи Давлат Ҳукуматига тўла тааллуқли бўлган молия муассасаси томонидан кафолатланган, суғурталанган ёки бевосита ёки билвосита маблағ билан таъминланган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Фоизлар» ибораси мазкур моддада қўлланилганда ипотека таъминотидан ва қарздорнинг фойдада қатнашиш ҳуқуқи мавжудлигидан қатъи назар ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинадиган даромадни ва, хусусан, Ҳукумат қимматли қоғозлари, облигациялар ва қарз мажбуриятларидан олинадиган даромадни, шу жумладан ушбу қимматли қоғозлар, облигациялар ва қарз мажбуриятлари бўйича олинадиган мукофотлар ва ютуқларни билдиради. Ўз вақтида тўланмаган тўловлар учун жарималар ушбу модда мақсадлари учун фоизлар сифатида кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар бенефициар Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб, у ерда жойлашган доимий муассаса орқали фоизлар ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда фаолият олиб бораётган бўлса ёки мазкур бошқа Давлатда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматлар кўрсатаётган бўлса ва фоизлар тўланаётган қарз талабномалари шундай доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатан ҳам боғлиқ бўлса, 1 ва 2-бандларнинг қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда вазиятга қараб 7 ёки 14-моддаларнинг қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фоизларни тўловчи Давлатнинг ўзи, маҳаллий маъмурлари, маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёки резиденти бўлса фоизлар мазкур Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади. Лекин фоизларни тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлиб, шу туфайли фоизларни тўлаш мажбурияти вужудга келган бўлса ва бундай фоизлар тўлаш харажатларини доимий муассаса ёки доимий база зиммасига олса, бундай ҳолда фоизлар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган ўша Давлатда вужудга келган, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар тўловчи ва амалда фоизлар ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасидаги, ёки улар иккаласи ва қандайдир бошқа шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида қарз талабномасига нисбатан тўланаётган фоизлар миқдори тўловчи ва амалда фоизлар ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлган миқдордан ошиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда мазкур модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда тўловларнинг ортиқча қисмидан мазкур Конвенциянинг бошқа қоидалари инобатга олинган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ аввалгидек солиқ олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агар фоизлар тўланадиган қарз талабномасини вужудга келтириш ёки топшириш билан боғлиқ ҳар қандай шахснинг асосий мақсади ёки асосий мақсадларидан бири ана шу моддадан шундай вужудга келтириш ёки топшириш йўли билан фойда олиш бўлса, мазкур модда қоидалари қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Роялти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирида ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган роялтилар агар бу резидент ана шу роялтиларнинг амалдаги эгаси ҳисобланса, фақат ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ бундай роялтилар улар ҳосил бўладиган Аҳдлашувчи Давлатда ҳам ва шу Давлат қонунларига мувофиқ ҳам солиққа тортилиши мумкин, аммо агар бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти роялтиларнинг бенефициари (роялтининг фойда олувчи эгаси) бўлса, бундай ҳолда ундириладиган солиқ роялтилар ялпи миқдорининг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Роялти» ибораси мазкур моддада қўлланилганда ҳар қандай адабиёт, санъат ва илм-фан асарларини, шу жумладан, кинофильмлар ҳамда радиоэшиттириш ва телевидение ёзувлари, аҳолига кабель телевидениеси орқали, тола-оптик ёки шундай технология воситасида, йўлдош алоқаси орқали эшиттиришларни узатиш, видео кассеталар, ҳар қандай патентлар, товар белгилари, чизма ёки моделлар, схемалар, компьютер дастурлари, махфий формула ёки жараёнлар учун муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланганлик ёки фойдаланиш ҳуқуқи берилганлиги учун ёки саноат, тижорат ёки илмий асбоб-ускуналардан фойдаланганлик ёки фойдаланиш ҳуқуқи берилганлиги учун, ёки саноат, тижорат ёки илмий тажриба хусусидаги ахборот учун мукофот тарзида олинадиган ҳар қандай турдаги тўловларни, жумладан натура кўринишидаги тўловларини англатади. «Роялти» атамаси, шунингдек, ҳар қандай бундай мол-мулк ёки ҳуқуқларни ишлаб чиқаришда, унумдорликда, бундай мол-мулк ёки ҳуқуқлардан фойдаланиш ёки уларнинг тугатилишида кўзда тутилмаган бўлган даражада бегоналаштирилишидан олинадиган даромадларни ҳам ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлиб, роялтига нисбатан амалда ҳуқуққа эга бўлган шахс (бенефициар) роялти ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса ёки доимий база орқали тижорат фаолиятини амалга ошираётган бўлса ёки ана шу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни амалга ошираётган бўлса ва роялти тўланаётган ҳуқуқ ёки мол-мулк ҳақиқатан ҳам доимий муассаса ёки база билан боғлиқ бўлса, 1 ва 2-бандларнинг қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда 7 ёки 14-моддалар қоидалари вазиятга қараб қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар тўловчи Аҳдлашувчи Давлатнинг ўзи, унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмаси, маҳаллий ҳокимият органи ёки шу Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, роялтилар шу Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган, деб ҳисобланади. Бироқ, агар, роялтини тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентими, йўқми эканлигидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда роялтини тўлаш мажбурияти зиммасига тушган доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса ва бу доимий муассаса ёки доимий база тўлов харажатларини тўласа, бундай роялтидан тушган даромадлар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган шу Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар тўловчи ва амалда роялти ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасидаги, ёки уларнинг иккови ва бошқа бирон бир шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида фойдаланишга, фойдаланиш ҳуқуқига ёки роялти тўланадиган ахборотга тааллуқли бўлган роялти суммаси тўловчи ва амалда ана шу роялтилар ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасида келишилган суммадан ортиб кетса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда, мазкур модда қоидалари фақат охирги эслатилган суммага нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда тўловнинг ортиқча қисмига мазкур Конвенциянинг бошқа қоидаларини ҳисобга олиб, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ, илгаригидек солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар роялти тўланадиган ҳуқуқларни яратиш ёки бошқага ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай шахснинг асосий мақсади ёки асосий мақсадларидан бири мазкур моддадан ҳуқуқларни яратиш ёки бошқага ўтказиш орқали фойда олиш бўлса, мазкур модданинг қоидалари қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Капитал қийматининг ўсишидан олинадиган даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган, 6-моддада эслатиб ўтилган кўчмас мулкни бегоналаштиришдан оладиган даромадларга шундай мол-мулк жойлашган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассаса тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи кўчар мулкни бегоналаштиришдан олинган ёки Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда мустақил шахсий хизматларни амалга оширишида бемалол фойдаланиши мумкин бўлган доимий базага тааллуқли кўчар мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадларга, бунга шу доимий муассасани (алоҳида ёки корхона билан биргаликда) ёки шундай доимий базани бегоналаштиришдан олинган даромадни ҳам қўшиб мана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти халқаро ташишда фойдаланиладиган кемалар, самолётлар, темир йўл ёки автотранспорт воситаларини ёки шундай кемалар, самолётлар, темир йўл ёки автотранспорт воситаларидан фойдаланишга тааллуқли кўчар мулкни бегоналаштиришдан олган даромадларга шу Аҳдлашувчи Давлатдагина солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти активлари тўла ёки асосан бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мол-мулкдан иборат бўлган компаниядаги акцияларини ёки таққослама фоизларини бегоналаштиришдан оладиган даромадга ана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 1-банддан 4-бандгача эслатилмаган ҳар қандай мол-мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромадларга мол-мулкни сотаётган шахс резидент бўлган шу Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Мустақил шахсий хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти касбий хизматларни кўрсатиш ёки мустақил тусдаги бошқа хизматлардан олган даромадига фақат мана шу Давлатдагина солиқ солинади, бундай даромадлар бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ҳам солиққа тортиладиган қуйидаги ҳоллардан ташқари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) агар у бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ўзи учун мунтазам доимий базага унинг фаолиятини амалга ошириш учун эга бўлса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) агар у бошқа Аҳдлашувчи Давлатда кўриб чиқилаётган тақвимий йилда бошланадиган ва тугайдиган ҳар қандай 12 ойлик даврда 183 кундан ошадиган давр ёки даврлар мобайнида бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а» ёки «b» кичик бандларида эслатиб ўтилган ҳолларда даромад бошқа Аҳдлашувчи Давлатда шундай доимий базага тааллуқли қисмидангина ёки резидент шу бошқа Давлатда бўлиб турган даврда амалга ошириладиган фаолиятдан даромад солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Касбий хизматлар» атамаси, хусусан, мустақил илмий, адабий, артистлик, маърифий ёки ўқитувчилик фаолиятини, шунингдек, врачлар, ҳуқуқшунослар, муҳандислар, меъморлар, стоматологлар, бухгалтерларнинг фаолиятини қамраб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ёлланиш билан боғлиқ шахсий хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенциянинг 16, 18, 19, 20 ва 21-моддалари қоидаларини ҳисобга олиб, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти ёллаш бўйича оладиган маоши, иш ҳақи ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш пулларига, агар шу ёллаш билан боғлиқ иш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаётган бўлса, мана шу Давлатда солиқ солиниши мумкин. Агар ёлланма иш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда бажариладиган бўлса, унда шу муносабат билан олинган рағбатлантириш пулига ана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банднинг қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган ёллаш бўйича иш учун оладиган тақдирлаш пулларига фақат биринчи эслатилган Давлатда солиқ солинади, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) тақдирлаш пули олувчи бошқа Аҳдлашувчи Давлатда кўриб чиқилаётган тақвимий йилда бошланадиган ёки тугайдиган кейинги 12 ойлик давр доирасида жами 183 кундан ошмайдиган давр ёки даврлар мобайнида яшаётган бўлса; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) тақдирлаш пули ёлловчи томонидан ёки бошқа Давлат резиденти бўлмаган ёлловчи номидан тўланадиган бўлса; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) тақдирлаш пули бўйича харажатларни ёлловчи бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассаса ёки доимий база ўз зиммасига олмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг аввалги қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти халқаро юк ташишларда Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз, ҳаво кемалари бортида, темир йўл ёки автомобиль транспортида амалга ошириладиган ёлланма иш учун оладиган тақдирлаш пулларига ана шу Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Директорларнинг гонорарлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директорларнинг гонорарлари ва Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компаниянинг директорлар кенгашининг аъзоси сифатида оладиган шундай бошқа тўловлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Санъат ходимлари ва спортчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 14 ва 15-моддалар қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи каби санъат ходими сифатида ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошираётган шахсий фаолияти туфайли оладиган даромадига шундай фаолиятини амалга ошираётган шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Санъат ходими ёки спортчи амалга оширган шахсий фаолиятидан олинадиган даромад санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, бошқа шахсга ёзилса, 7, 14 ва 15-моддалар қоидаларига қарамай, ушбу даромадга санъат ходими ёки спортчи фаолият кўрсатаётган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1 ва 2-бандларнинг қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатларнинг Ҳукуматлари билан келишилган маданий ёки спорт алмашувлари доирасида 1-бандда эслатиб ўтилган фаолиятдан олинадиган ва фойда мақсадлари учун амалга оширилмаётган даромад шундай фаолият амалга оширилаётган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиқдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Пенсиялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 19-модданинг 2-банди қоидаларига мувофиқ, Аҳдлашувчи Давлат резидентига олдинроқ амалга оширилган фаолият учун тўланадиган пенсиялар, умрбод рента ва бошқа шунга ўхшаш мукофотларга фақат шу Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модда 1-бандининг қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ижтимоий таъминот қонунларига мувофиқ тўланадиган пенсиялар ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Умрбод рента» атамаси умр давомида ёки муайян ёки белгиланган давр мобайнида белгиланган вақтда пул ёки пул кўринишида (кўрсатилаётган хизматлардан фарқли ўлароқ) ўхшаш ва тўла компенсация ўрнига мажбурий тўлов бўйича тўлаб туриладиган белгиланган суммани билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳукумат хизмати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий маъмурлари ёки маъмурий-ҳудудий бўлинмаси шу Давлатга ёки унинг маҳаллий маъмурларига, ёки маъмурий-ҳудудий бўлинмасига кўрсатган хизматларига нисбатан ҳар қандай жисмоний шахсга тўланадиган пенсиядан бошқача тақдирлаш пулларига фақат ана шу Давлатдагина солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Бироқ бундай тақдирлаш пулларига агар хизматлар мана шу Давлатда амалга оширилса ва жисмоний шахс шу Давлатнинг резиденти бўлса ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) шу Давлатнинг миллий шахси бўлса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) шундай хизмат кўрсатиш мақсадида шу Давлатнинг резиденти бўлмаса, фақат ана шу Давлатдагина солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимият органи ёки маъмурий-ҳудудий бўлинмаси томонидан ёки улар тузган фонддан ҳар қандай жисмоний шахсга шу Давлатга ёки унинг маҳаллий ҳокимият органига ёки маъмурий-ҳудудий бўлинмасига кўрсатган хизматларига нисбатан тўлайдиган ҳар қандай пенсия фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Бироқ бундай пенсия жисмоний шахс бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ва миллий шахси бўлган тақдирда шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 15, 16 ва 18-моддаларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимиятлари ёки маъмурий-ҳудудий бўлинмаси амалга оширадиган амалий фаоллик муносабати билан кўрсатиладиган хизматларга нисбатан тўланадиган тақдирлаш пулларига ва пенсияларга нисбатан қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Талабалар ва практикантлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда талаба ёки практикант сифатида вақтинча бўлиб турган ва техник, касби ёки тижорат бўйича таълим олаётган бўлса, унинг маълумот олиши учун стипендия тарзида яшаш, ўқиш ва маълумот олиши учун чет элдан юборилаётган пулларга 7 йиллик давр мобайнида шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Талаба ёки практикантга бошқа Аҳдлашувчи Давлат кўрсатган хизматлари учун вазиятга қараб тўланган тақдирлашга ана шу бошқа Давлатда агар бундай хизматлар унинг маълумот олиши, яшаши ва ўқиши билан боғлиқ бўлса икки йиллик даврда солиқ солинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Профессорлар ва илмий ходимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бошқа Аҳдлашувчи Давлатга бевосита келишидан олдин Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган ва бўлиб турган ва ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлат Ҳукумати томонидан тан олинган қандайдир университет, коллеж, мактаб ёки шу каби фойда олмайдиган ўқув муассасалари таклифига биноан келган жисмоний шахс ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатга келган кунидан бошлаб 2 йилдан ошмаган муддат мобайнида мутлақо ўқиш ёки илмий изланиш ёки ўқиш ва илмий изланиш мақсадида бўлса, шундай ўқув муассасаларида, дарс бериши ёки илмий изланишлари учун олган мукофотлари ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ тўлашдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шу каби тадқиқот жамият манфаати учун эмас, балки аниқ шахс ёки шахслар фойдаси учун ишлатилса, бундай тадқиқотлардан олинган даромад учун шу модданинг 1-банди қоидалари қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Бошқа даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг Конвенциянинг олдинги моддаларида қайд этилмаган даромад турларига фақат мана шу Давлатда солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2-банднинг 6-моддада кўрсатилган кўчмас мулкдан олинган даромаддан ташқари даромадларга нисбатан, агарда бундай даромад эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали ўз фаолиятини амалга оширса ёки у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни амалга оширса ва даромад тўланадиган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатан ҳам бундай доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлса, 1-банднинг қоидалари қўлланилмайди. Бу ҳолатда 7 ёки 14-моддаларнинг қоидалари вазиятга қараб қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бироқ Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги манбалардан оладиган ҳар қандай шундай даромад шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Капитал
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2-банднинг 6-моддада кўрсатилган кўчмас мол-мулк тарзида бўлган ва Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резидентига тегишли бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган капитал ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўчмас мол-мулк тарзидаги ва Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассаса тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи ёхуд мустақил шахсий хизматларни бажариш мақсадида Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда фойдаланадиган доимий базага тааллуқли кўчмас мол-мулк тарзидаги капиталга ана шу бошқа доимий муассаса ёки доимий база жойлашган Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқаро юк ташишларда фойдаланиладиган денгиз, ҳаво кемалари ва темир йўл ёки автомобиль транспорти тарзидаги ҳамда шундай денгиз ва ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспортидан фойдаланишга тааллуқли кўчар мулкдан иборат Аҳдлашувчи Давлат корхонасига тегишли капитал фақат шу Давлатдагина солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлат резиденти капиталининг барча бошқа элементлари фақат шу Давлатдагина солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Икки томонлама солиққа тортишни бартараф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистонга нисбатан икки томонлама солиққа тортишни бартараф этиш қуйидагича амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Ўзбекистон резиденти ушбу Конвенция қоидаларига мувофиқ, Руминияда солиқ солиниши мумкин бўлган даромадни олса ёки капиталга эга бўлса, Ўзбекистон:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) шу резидентнинг даромад солиғидан Руминияда тўланган даромад солиғига тенг суммани чегириб ташлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) шу резидентнинг капиталига солинадиган солиқдан Руминияда тўланган капитал солиғига тенг суммани чегириб ташлашга имкон бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай чегириб ташлашлар ҳар қандай ҳолда ҳам вазиятга боғлиқ равишда Ўзбекистонда солиқ солиниши мумкин бўлган даромадга ёки капиталга тааллуқли чегириб ташлангунгача ҳисобланган даромад ёки капитал солиғи қисмидан ошиб кетмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Ушбу Конвенциянинг бирон бир қоидасига мувофиқ Ўзбекистон резиденти олган даромад ёки у эга бўлган капитал Ўзбекистонда солиққа тортилишдан озод қилинган бўлса, бу ҳолда Ўзбекистон шу резидент даромади ёки капиталининг қолган қисмига солиқ суммасини ҳисоблашда солиқ солишдан озод қилинган даромад ёки капитал суммасини ҳисобга олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Руминияга нисбатан икки томонлама солиққа тортишни бартараф этиш қуйидагича амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қачонки, Руминия резиденти 10, 11 ва 12-моддаларда эслатилган даромад ёки даромад турларини олаётганда ёки фойда, фойданинг ўсиши тарзидаги даромаднинг ёки капиталнинг эгаси бўлса, Ўзбекистон қонунчилиги бўйича ва мазкур Конвенцияга биноан солиққа тортилиши мумкин, у ҳолда бу солиқлар Ўзбекистонда тўланадиган бўлгани учун Руминия ўзининг даромад, даромад турлари, фойда ва фойданинг ўсиши тарзидаги даромад ҳамда капитал солиғига қарши солиққа тенг суммани кредит сифатида рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ кредитга рухсат берилган сумма миқдори Руминия қонунчилигига асосан ҳисоблаб чиқилган даромад, даромад турлари, фойда ва фойданинг ўсиши тарзидаги даромад ёки капитал солиғи миқдоридан ошиб кетмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Камситмаслик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг миллий шахслари бошқа Аҳдлашувчи Давлатда бошқа Давлат миллий шахсларига айни бир хил шароитларда солиниши мумкин бўлганидан ортиқ ҳар қандай солиқ ёки унга алоқадор мажбуриятларга, солиқ солишдан кўра мушкулроқ ёки унга алоқадор ҳолатларга дучор қилинмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги доимий муассасасига солиқ солиш ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ушбу Аҳдлашувчи бошқа Давлатнинг айнан шундай фаолиятни амалга оширувчи корхоналарига солиқ солишдан кўра ёмонроқ бўлмайди. Мазкур моддадаги ҳеч нарса бир Аҳдлашувчи Давлатни бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига солиқ солиш мақсадларида ўз резидентларига уларнинг фуқаролик мавқеи ёки оилавий мажбуриятлари асосида берадиган ҳар қандай якка тартибдаги имтиёзлар, озод қилишлар ёки чегирмалар беришга мажбурловчи тарзида талқин қилинмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Конвенциянинг 9-моддасининг, 11-моддасининг 7-банди ёки 12-моддасининг 6-банди қоидалари қўлланганидан ташқари ҳолларда, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига бундай корхонанинг солиққа тортиладиган даромадини аниқлаш мақсадида тўлайдиган фоизлар, роялтилар ва бошқа харажатлари агар бундай тўловлар биринчи эслатилган Давлат резидентига тўланган бўлса, шундай шартлар асосида чегириб ташланади. Шу сингари Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига ҳар қандай қарзлари шу корхонанинг солиққа тортиладиган капиталини аниқлаш мақсадида биринчи эслатилган Давлат резидентининг қарзи сингари шартлар асосида чегириб ташланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхоналари, қайсики уларнинг капитали тўлиқ ёки қисман Аҳдлашувчи бошқа Давлатга тегишли бўлса ёки бир ёки бир неча резидентлари томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинса, биринчи эслатилган Давлатда капитали учинчи Давлатнинг бир ёки бир неча резидентларига тўла ёки қисман тегишли бўлган ёки улар томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинадиган биринчи эслатилган Давлатнинг шундай корхоналарига солинадиган ёки солиниши мумкин бўлган ҳар қандай солиқ ёки унга алоқадор ҳолатлар, бошқа ёки солиқ солишдан кўра мушкулроқ ҳолатларга дучор қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бу моддада ҳеч нарса Аҳдлашувчи Давлатни шу Давлатнинг резиденти-жисмоний шахсларига бериладиган ҳар қандай хусусий имтиёзларни, солиқдан озод қилишларни ва солиққа тортиш мақсадида чегиришларни шу Давлат резиденти бўлмаган жисмоний шахсларга берсин, деб мажбурламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бу модда қоидалари мазкур Конвенция тегишли бўлган солиқларга қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Ўзаро келишув тартиблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан бири ёки ҳар иккаласининг фаолияти унга мазкур Конвенцияда назарда тутилганга мувофиқ келмайдиган солиқ солинишига олиб келади ёки олиб келиши мумкин деб ҳисобласа, у мазкур Давлатларнинг ички қонунчилигида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз аризасини ўзи резидент бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига ёки агарда унинг ҳолати Конвенциянинг 25-моддаси 1-бандига мувофиқ келса ўзи миллий шахси бўлган Аҳдлашувчи Давлатга тақдим этиши мумкин. Ариза мазкур Конвенция қоидаларига номувофиқ солиқ солинишига олиб келувчи хатти-ҳаракатлар тўғрисида биринчи бор билдирилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи унинг аризасини асосли деб топса ва унинг ўзи қониқтирадиган қарорга кела олмаса, масалани ушбу Конвенцияга мувофиқ келмайдиган солиқ солинишидан қочиш мақсадларида Аҳдлашувчи бошқа Давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишиб ҳал қилади. Ҳар қандай эришилган келишув Аҳдлашувчи Давлатнинг миллий қонунчилигида мавжуд бўлган вақтинчалик чеклашларга қарамай амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур Конвенцияни талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган ҳар қандай қийинчилик ва иккиланишларни ўзаро келишув асосида ҳал қилишга ҳаракат қиладилар. Улар мазкур Конвенцияда назарда тутилмаган ҳолатларда ҳам икки томонлама солиқ солинишига йўл қўймаслик мақсадида бир-бирлари билан маслаҳатлашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари олдинги бандлар маъноларини тушунишида ҳамфикрликка эришиш мақсадида бир-бирлари билан бевосита алоқада бўлиб туришлари мумкин. Агар келишувга эришиш учун оғзаки фикрлашувларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлса, унда бундай учрашувлар Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари доирасида ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Ахборот алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур Конвенция қоидаларини ёки Аҳдлашувчи Давлатларнинг мазкур Конвенция тегишли бўлган солиқларига тааллуқли ички қонунунларини қўлланиш учун ушбу қонунлар бўйича солиққа тортиш мазкур Конвенцияга зид тушмайдиган даражада, жумладан солиқларни тўлаш борасидаги алдашларнинг ёки бўйин товлашларнинг олдини олиш учун зарур бўлган ахборотлар билан алмашиб турадилар. Ахборот алмашиш 1-модда билан чекланмайди. Аҳдлашувчи Давлат олган ҳар қандай ахборот, мазкур Давлатнинг ички қонунларига мувофиқ олинган маълумот каби махфий ҳисобланади ҳамда фақат аниқлаш, ундириш, мажбурий ундириш ёки суд орқали таъқиб этиш билан ёки мазкур Конвенция тегишли бўлган солиқларга нисбатан апелляцияларни кўриб чиқиш билан боғлиқ шахслар ёки органларга, шу жумладан судлар ва маъмурий органларга очилади. Бу шахслар ёки органлар ахборотдан фақат шундай мақсадларда фойдаланадилар. Улар ушбу ахборотни очиқ суд мажлисида ёки суд қарорларини қабул қилиш чоғида очишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳеч қандай ҳолатда ҳам мазкур модданинг 1-банди қоидалари Аҳдлашувчи Давлатлар ваколатли органлари зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юкловчи қоидалар сифатида талқин қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлатлар қонунчилиги ёки маъмурий амалиётига зид маъмурий чоралар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлатлар қонунчилигига кўра ёки одатдаги маъмурий амалиётига мувофиқ олиниши мумкин бўлмаган ахборотни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) савдо, саноат, тижорат ёки касб сири ёки савдо жараёнини ошкор этувчи ахборотни ёки очилиши давлат сиёсатига зид келиши мумкин бўлган ахборотни тақдим этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Дипломатик ваколатхоналар ходимлари ва консуллик муассасалари хизматчилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенциянинг ҳеч бир қоидаси дипломатик ваколатхоналар ходимлари ва консуллик муассасалари ходимларининг халқаро ҳуқуқ умумий нормаларига ёки махсус битимларнинг қоидаларига мувофиқ тақдим этилган солиқ имтиёзларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Конвенциянинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенция ратификация қилинади ва Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳар бири мазкур Конвенциянинг кучга кириши учун уларнинг қонунларига мувофиқ талаб қилинадиган русум-қоидаларнинг бажарилганлиги тўғрисидаги сўнгги хабар олинган кундан кейинги биринчи кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенция қуйидагиларга нисбатан амал қила бошлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Конвенция кучга кирган тақвимий йилдан кейинги йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейин манбаларидан ундириладиган солиқларга нисбатан; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Конвенция кучга кирган йилдан кейинги тақвимий йилнинг биринчи январида ва ундан кейин олинган бошқа фойда, даромад ёки капитал солиқларига нисбатан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
Конвенциянинг амал қилишини тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенция чекланмаган муддатгача ўз кучида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат Конвенциянинг амал қилишини Конвенция кучга кирган кундан кейин беш йил ўтгач бошланадиган ҳар қандай тақвимий йил тугагунча 30 июнгача ёки бу санадан олдин дипломатик йўл орқали ёзма хабар бериб тўхтатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда Конвенциянинг амал қилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) хабар берилган йилдан кейин бевосита келадиган тақвимий йилнинг биринчи январидан ёки ундан сўнгги санадан бошлаб даромадлар манбаидан ундириладиган солиқларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) хабар берилган йилдан кейин бевосита келадиган тақвимий йилнинг биринчи январида ёки бундан кейин олинган бошқа фойда, даромад ёки капитал солиқларига нисбатан тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги имзо чекувчилар, лозим тартибда ваколат берилган шунга гувоҳлик берилган, мазкур Конвенцияни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухарест шаҳрида 1996 йил 6 июнда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, румин ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенция қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда инглиз тилидаги матн асос учун қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)