06.06.1996 йилдаги -сон
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳар иккисининг резиденти бўлса, унинг мақоми куйидаги тарзда белгиланади:
3. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс бўлмаган шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг ҳар иккисининг резиденти бўлса, бу ҳолда ўзининг амалдаги бошқарув органи жойлашган ўша Давлатнинг резиденти, деб ҳисобланади.
g) доимий фаолият жойининг «a» — «f» кичик бандларида эслатиб ўтилган фаолият турларини ҳар қандай комбинациялашни амалга ошириш учунгина бутун фаолияти ана шу комбинация натижаси бўлган ва тайёргарлик ҳамда ёрдамчи тусда бўлган тақдирда ушлаб турилиши.
5. 1 ва 2-бандлардаги қоидаларга қарамай, агар 7-бандда кўрсатилган мустақил мақомли агентдан ўзга бўлган шахс Аҳдлашувчи Давлатда бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси номидан иш юритса, унда бу корхона биринчи эслатилган Давлатда доимий муассасага эга деб қаралади, агар бу шахс:
a) биринчи эслатилган Давлатда корхона номидан контрактлар тузиш ваколатига эга бўлса ва бундан одатда фойдаланса, фақат ушбу фаолияти 4-бандда эслатилган фаолият турлари билан чекланиб қолса ва агар доимий фаолият жойи орқали амалга оширилса, бу жойни ушбу банднинг қоидаларига асосан, доимий муассасага айлантирмайди; ёки
3. 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки ўзга ҳар қандай шаклда фойдаланишдан олинган даромадга нисбатан қўлланилади.
4. 1 ва 3-банд қоидалари корхонанинг кўчмас мулкдан олган даромадига ва мустақил хусусий хизматларни амалга оширишда ишлатиладиган кўчмас мулкдан олинган даромадларга ҳам қўлланилади.
2. 3-банд қоидаларига мувофиқ, агар Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси тадбиркорлик фаолиятини ўзга Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга ошираётган бўлса, фойда ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда шу доимий муассасага ўтказилади, агар доимий муассаса алоҳида ва мустақил корхона сифатида худди шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни амалга ошираётган бўлса, худди шундай ёки шунга ўхшаш шартлар асосида ва ҳар қандай бошқа шахс ва корхонадан мутлақо мустақил равишда иш кўрса ва у корхонанинг доимий муассасаси ҳисобланса, ушбу даромадни олиши мумкин.
4. Аҳдлашувчи Давлатда корхона фойдасининг умумий суммасини унинг турли бўлинмаларига мутаносиб тарзда тақсимлаш негизида доимий муассасага тегишли фойдани белгилаш оддий ҳол эканлигига қарамай, 2-банддаги ҳеч нарса Аҳдлашувчи Давладда солиққа тортиладиган фойдани амалдаги шундай тақсимот воситасида аниқлашга халақит бермайди; танланган тақсимот услуби ушбу моддадаги тамойилларга мувофиқ натижалар бериши лозим.
2. Ушбу модданинг 1-бандида эслатиб ўтилган фойда кемалар, ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларидан фойдаланишдан олинадиган фойдадан фарқ қиладиган отелдан ёки транспорт фаолиятидан олинган фойдани ўз ичига олмайди.
3. 1 ва 2-бандлар қоидалари транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича халқаро ташкилотларда ёки қўшма корхонада, пулда (умумий жамғармада) иштирок этишдан олинган фойдаларга ҳамда кемалар, ҳаво кемалари, темир йўл ва автомобиль транспорти воситаларидан фойдаланишгагина тааллуқли фойдаларидан олинадиган фоизларга нисбатан ҳам қўлланилади.
3. 2-банднинг қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирида пайдо бўладиган фоизлар ана шу Давлатда солиққа тортишдан озод қилинади, агар бу фоизларни олувчи ва фоизларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат Ҳукумати, ёки унинг маҳаллий маъмурлари ёки маъмурий-ҳудудий бўлинмаси бўлса ёки бу фоизлар шу Ҳукуматнинг, маҳаллий маъмурларининг ёки маъмурий-ҳудудий бўлинманинг ҳар қандай агентлигига ёки банк бўлинмаси ёки муассасасига тегишли бўлса ёки ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентининг қарз талаблари бошқа Аҳдлашувчи Давлат Ҳукуматига тўла тааллуқли бўлган молия муассасаси томонидан кафолатланган, суғурталанган ёки бевосита ёки билвосита маблағ билан таъминланган бўлса.
3. «Роялти» ибораси мазкур моддада қўлланилганда ҳар қандай адабиёт, санъат ва илм-фан асарларини, шу жумладан, кинофильмлар ҳамда радиоэшиттириш ва телевидение ёзувлари, аҳолига кабель телевидениеси орқали, тола-оптик ёки шундай технология воситасида, йўлдош алоқаси орқали эшиттиришларни узатиш, видео кассеталар, ҳар қандай патентлар, товар белгилари, чизма ёки моделлар, схемалар, компьютер дастурлари, махфий формула ёки жараёнлар учун муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланганлик ёки фойдаланиш ҳуқуқи берилганлиги учун ёки саноат, тижорат ёки илмий асбоб-ускуналардан фойдаланганлик ёки фойдаланиш ҳуқуқи берилганлиги учун, ёки саноат, тижорат ёки илмий тажриба хусусидаги ахборот учун мукофот тарзида олинадиган ҳар қандай турдаги тўловларни, жумладан натура кўринишидаги тўловларини англатади. «Роялти» атамаси, шунингдек, ҳар қандай бундай мол-мулк ёки ҳуқуқларни ишлаб чиқаришда, унумдорликда, бундай мол-мулк ёки ҳуқуқлардан фойдаланиш ёки уларнинг тугатилишида кўзда тутилмаган бўлган даражада бегоналаштирилишидан олинадиган даромадларни ҳам ўз ичига олади.
5. 1-банддан 4-бандгача эслатилмаган ҳар қандай мол-мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромадларга мол-мулкни сотаётган шахс резидент бўлган шу Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
«а» ёки «b» кичик бандларида эслатиб ўтилган ҳолларда даромад бошқа Аҳдлашувчи Давлатда шундай доимий базага тааллуқли қисмидангина ёки резидент шу бошқа Давлатда бўлиб турган даврда амалга ошириладиган фаолиятдан даромад солиққа тортилиши мумкин.
1. Мазкур Конвенциянинг 16, 18, 19, 20 ва 21-моддалари қоидаларини ҳисобга олиб, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти ёллаш бўйича оладиган маоши, иш ҳақи ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш пулларига, агар шу ёллаш билан боғлиқ иш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаётган бўлса, мана шу Давлатда солиқ солиниши мумкин. Агар ёлланма иш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда бажариладиган бўлса, унда шу муносабат билан олинган рағбатлантириш пулига ана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. 1-банднинг қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган ёллаш бўйича иш учун оладиган тақдирлаш пулларига фақат биринчи эслатилган Давлатда солиқ солинади, агар:
1. 14 ва 15-моддалар қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи каби санъат ходими сифатида ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошираётган шахсий фаолияти туфайли оладиган даромадига шундай фаолиятини амалга ошираётган шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Санъат ходими ёки спортчи амалга оширган шахсий фаолиятидан олинадиган даромад санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, бошқа шахсга ёзилса, 7, 14 ва 15-моддалар қоидаларига қарамай, ушбу даромадга санъат ходими ёки спортчи фаолият кўрсатаётган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
3. 1 ва 2-бандларнинг қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатларнинг Ҳукуматлари билан келишилган маданий ёки спорт алмашувлари доирасида 1-бандда эслатиб ўтилган фаолиятдан олинадиган ва фойда мақсадлари учун амалга оширилмаётган даромад шундай фаолият амалга оширилаётган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиқдан озод қилинади.
1. 19-модданинг 2-банди қоидаларига мувофиқ, Аҳдлашувчи Давлат резидентига олдинроқ амалга оширилган фаолият учун тўланадиган пенсиялар, умрбод рента ва бошқа шунга ўхшаш мукофотларга фақат шу Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Ушбу модда 1-бандининг қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ижтимоий таъминот қонунларига мувофиқ тўланадиган пенсиялар ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар шу Давлатда солиққа тортилади.
3. 15, 16 ва 18-моддаларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимиятлари ёки маъмурий-ҳудудий бўлинмаси амалга оширадиган амалий фаоллик муносабати билан кўрсатиладиган хизматларга нисбатан тўланадиган тақдирлаш пулларига ва пенсияларга нисбатан қўлланади.
2. 2-банднинг 6-моддада кўрсатилган кўчмас мулкдан олинган даромаддан ташқари даромадларга нисбатан, агарда бундай даромад эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали ўз фаолиятини амалга оширса ёки у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни амалга оширса ва даромад тўланадиган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатан ҳам бундай доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлса, 1-банднинг қоидалари қўлланилмайди. Бу ҳолатда 7 ёки 14-моддаларнинг қоидалари вазиятга қараб қўлланилади.
1. 2-банднинг 6-моддада кўрсатилган кўчмас мол-мулк тарзида бўлган ва Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резидентига тегишли бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган капитал ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Қачонки, Руминия резиденти 10, 11 ва 12-моддаларда эслатилган даромад ёки даромад турларини олаётганда ёки фойда, фойданинг ўсиши тарзидаги даромаднинг ёки капиталнинг эгаси бўлса, Ўзбекистон қонунчилиги бўйича ва мазкур Конвенцияга биноан солиққа тортилиши мумкин, у ҳолда бу солиқлар Ўзбекистонда тўланадиган бўлгани учун Руминия ўзининг даромад, даромад турлари, фойда ва фойданинг ўсиши тарзидаги даромад ҳамда капитал солиғига қарши солиққа тенг суммани кредит сифатида рухсат беради.
3. Мазкур Конвенциянинг 9-моддасининг, 11-моддасининг 7-банди ёки 12-моддасининг 6-банди қоидалари қўлланганидан ташқари ҳолларда, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига бундай корхонанинг солиққа тортиладиган даромадини аниқлаш мақсадида тўлайдиган фоизлар, роялтилар ва бошқа харажатлари агар бундай тўловлар биринчи эслатилган Давлат резидентига тўланган бўлса, шундай шартлар асосида чегириб ташланади. Шу сингари Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига ҳар қандай қарзлари шу корхонанинг солиққа тортиладиган капиталини аниқлаш мақсадида биринчи эслатилган Давлат резидентининг қарзи сингари шартлар асосида чегириб ташланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Аҳдлашувчи Давлат томонидан мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ олинган ҳар қандай ахборот ушбу Давлатнинг миллий қонунчилигига асосан олинган ахборот каби махфий деб ҳисобланиши лозим ҳамда фақат мазкур модданинг 1-бандида айтиб ўтилган солиқларни ҳисоблаш ёки ундириш, мажбурий ундириш ёки суд таъқиби, ушбу солиқларга нисбатан эътироз ва шикоятлар бўйича қарорлар қабул қилиш ёхуд бундай фаолиятни назорат қилиш билан шуғулланувчи шахслар ёки органларгагина (суд ва маъмурий идоралар шулар жумласидан) тақдим қилиниши мумкин. Улар бундай ахборотни очиқ суд мажлисида ёки суд қарорларида ошкор қилишлари мумкин.
3. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мазкур модданинг 1- ва 2-бандлари қоидалари Аҳдлашувчи Давлатларга қуйидаги мажбуриятларни юклайдиган тарзда талқин қилинмаслиги лозим:
5. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, мазкур модданинг 3-банди Аҳдлашувчи Давлатга бундай маълумот фақатгина банк, бошқа молиявий муассаса, номинал эгаси, агент ёки ишончли бошқарувчилар ихтиёрида эканлиги ёхуд бундай маълумот бирор бир шахсга нисбатан улушли мулкий манфаатларга тааллуқлилиги асосида ахборот тақдим қилишни рад этишга имконият сифатида талқин қилинмаслиги лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Давлатлар ўзларига тегишли солиқ мажбуриятларини ундиришда бир-бирларига ўзаро амалий ёрдам кўрсатадилар. Бундай ёрдам 1- ва 2-моддаларнинг қоидалари билан чекланмайди. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур моддани қўллаш тартибини ўзаро келишиш йўли билан белгилайдилар.
5. Мазкур модданинг 3- ва 4-бандлари қоидаларидан қатъий назар, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг қонунчилигига мувофиқ солиқ мажбуриятига нисбатан шундай мажбуриятнинг хусусиятига кўра қўлланиши мумкин бўлган вақт чекловлари ва устуворлик тартиби ушбу Давлат томонидан 3- ва 4-бандларда назарда тутилган мақсадлар учун қабул қилинаётган солиқ мажбуриятига нисбатан қўлланилмайди. Бундан ташқари, Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири томонидан мазкур модданинг 3- ва 4-бандларида назарда тутилган мақсадлар учун қабул қилинаётган солиқ мажбуриятига нисбатан ушбу Давлатда бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилигида назарда тутилган устуворлик тартиби қўлланилиши мумкин эмас.
7. Агар Аҳдлашувчи Давлатлардан бири мазкур модданинг 3- ва 4-бандларига мувофиқ сўров юборганидан сўнг токи иккинчи Аҳдлашувчи Давлат тегишли солиқ мажбурияти суммасини ундириб, биринчи Аҳдлашувчи Давлатга ўтказгунига қадар бундай солиқ мажбурияти:
a) сўров мазкур модданинг 3-бандига мувофиқ юборилганда — биринчи айтилган Давлатга тааллуқли, ушбу Давлатнинг қонунларига мувофиқ ундирилиши ҳамда шу пайтда ушбу Давлатнинг қонунларига кўра уни ундирилишига тўсқинлик қила олмайдиган шахс томонидан тўлаб берилиши лозим солиқ мажбурияти ҳисобланмай қолса, ёки;
b) сўров мазкур модданинг 4-бандига мувофиқ юборилганда — кўрсатилган биринчи Давлатга тааллуқли, уни ундириш учун ушбу Давлат ўз қонунчилигига мувофиқ таъминот чораларини кўриши мумкин солиқ мажбурияти ҳисобланмай қолса, бу ҳолда биринчи Давлатнинг ваколатли органлари бу ҳақда дарҳол иккинчи Давлатнинг ваколатли органларини хабардор қиладилар ва биринчи Давлат иккинчи Давлатнинг ихтиёри бўйича ўз сўровини тўхтатади ёки чақиртириб олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.