Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 271-сонли қарорига тузатиш киритиш ҳақида
Пленум, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси ўринбосари Ш. Саидовнинг Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 271-сонли қарорига тузатиш киритиш ҳақидаги ахборотини тинглаб ва муҳокама қилиб, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47, 53-моддаларига асосан қарор қилади:
Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 271-сонли қарорига қуйидагича тузатиш киритилсин:
Қарорнинг VIII банди 8)-кичик банди 40.4-бандидаги «Солиқ кодекси 119-моддасининг учунчи қисми» деган сўзлари «Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмида» деб ўқилсин.
Олий хўжалик суди раис К. КАМИЛОВ
Олий хўжалик суди Пленумининг котиби, судья К. ДАВЛЕТОВА
Тошкент ш.,
2015 йил 11 февраль,
276-сон