27.11.1996 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон, кейинги ўринларда «Аҳдлашувчи Томонлар» деб юритиладилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳуқуқнинг умумий тан олинган нормаларига асосланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар фуқароларининг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини тенг ҳуқуқий муҳофаза қилишни таъминлашга интилишдан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга муҳим аҳамият бериб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I бўлим. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I қисм. Ҳуқуқий муҳофаза
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳуқуқий муҳофазанинг таъмин этилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг фуқаролари, шунингдек унинг ҳудудида доимий яшовчи шахслар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ўз шахсий ва мулкий ҳуқуқларига нисбатан ана шу Томоннинг ўз фуқароларидек ҳуқуқий муҳофазадан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг фуқаролари, шунингдек унинг ҳудудида яшовчи бошқа шахслар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар ваколат доирасига кирадиган судлар, прокуратуралар, ички ишлар, адлия органларига (кейинги ўринларда «адлия муассасалари» деб юритилади) ва бошқа муассасаларига эркин ва тўсиқларсиз мурожаат қилиш ҳуқуқига эга, мазкур Аҳдлашувчи Томон фуқаролари каби ана шундай шароитларда уларда қатнашишлари, илтимос қўзғатишлари, даъво қилишлари ва бошқа процессуал ҳаракатларни амалга оширишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Шартноманинг қоидалари, тегишли равишда Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудларида уларнинг қонунчиликларига биноан тузилган юридик шахсларга, шунингдек процессуал ҳуқуқдорликка эга бўлган бошқа ташкилотларга ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Пошлиналар тўлашдан ва харажатларни қоплашдан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг фуқаролари, унинг ҳудудида доимий яшовчи бошқа шахслар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида суд ва нотариал пошлиналарини ва харажатларини тўлашдан ва қоплашдан озод қилинадилар, шунингдек мазкур Аҳдлашувчи Томоннинг ўз фуқаролари учун белгиланган шартларда ва ҳажмларда бепул юридик ёрдамдан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган имтиёзлар аниқ иш бўйича, шу жумладан қарорни ижро этиш бўйича амалга оширилаётган барча процессуал ҳаракатларга татбиқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Шахсий, оилавий ва мулкий аҳвол тўғрисида ҳужжатларни тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Шартноманинг 2-моддасида назарда тутилган имтиёзлар тўғрисида илтимоснома тақдим этган шахснинг шахсий, оилавий ва мулкий аҳволи тўғрисидаги ҳужжатлар асосида берилади. Ушбу ҳужжатлар ҳудудида ушбу шахс яшаш ва туриш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли муассасалари томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар илтимоснома тақдим этган шахс Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаш ва туриш жойига эга бўлмаса, у ҳолда ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳужжатлар унга у фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси томонидан берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Имтиёзлар бериш тўғрисида илтимоснома бўйича қарор чиқараётган адлия муассасаси зарурат бўлганда ҳужжатларни берган муассасалардан қўшимча маълумотларни ёки зарур тушунтиришларни талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II қисм. Ҳуқуқий ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича мазкур Шартнома қоидаларига мувофиқ ўзаро ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Адлия муассасалари мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган ишлар бўйича бошқа муассасаларга ҳам ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган ишлар бўйича бошқа муассасалар ҳуқуқий ёрдам ҳақида илтимосномаларни адлия муассасалари орқали жўнатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳуқуқий ёрдам ҳажми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида назарда тутилган процессуал, оператив-қидирув ва бошқа ҳаракатларни бажариш йўли билан, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳужжатларни тузиш ва жўнатиш, тегишли ҳужжатлар ва материалларнинг, шу жумладан банк, молия, юридик ва иш ҳужжатларининг аслини ёки тасдиқланган нусхаларини тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) предметлар ва ҳужжатларни тинтиш, чиқариб олиш ва олиб қўйиш, мулкни ҳибсга олиш, ашёвий далилларни жўнатиш ва бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) кўздан кечириш ва текшириб кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) экспертиза ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) томонларни, жабрланувчиларни, айбланувчиларни, гувоҳларни, экспертларни сўроқ қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ҳуқуқни бузишда айбланувчи, шунингдек бедарак кетган шахсларни қидириш, ҳуқуқни бузишда айбланувчи шахсларни, шунингдек ҳукмни ижро этиш учун бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) жиноий таъқиб қилишни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) суд ҳужжатларини тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича суд қарорларини, жиноий ишларнинг фуқаролик даъвоси қисми бўйича ҳукмларни, ижро ёзувларини эътироф этиш ва ижро этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) ҳужжатларни топшириш йўли билан бир-бирларига ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Муносабатлар тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари бир-бирлари билан, агар ушбу Шартнома билан муносабатда бўлишларнинг бошқача тартиби белгиланмаган бўлса, ўзларининг марказий органлари орқали муносабатга киришадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосноманинг мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосномада қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўраётган ва сўралаётган адлия муассасаларининг номлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳуқуқий ёрдам сўралаётган ишнинг номи, илтимоснома мақсадининг баёни ва сўралаётган ёрдамнинг тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) томонларнинг, жабрланувчининг, гувоҳларнинг, шубҳа остидагиларнинг, айбланувчиларнинг, судланувчиларнинг ёки ҳукм қилинганларнинг исми ва фамилиялари, уларнинг яшаш ёки турган жойи, фуқаролиги, машғулоти, юридик шахслар учун — уларнинг номи ва жойлашган ўрни тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «в» кичик бандида кўрсатилган шахсларнинг вакиллари бўлганда — уларнинг исми, фамилияси ва манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) бажариш талаб қилинадиган аниқ процедуранинг қўлланиш сабаблари ва муфассал тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) жиноий ишлар бўйича шунингдек ҳуқуқни бузиш фактлари тавсифи, тегишли қонунларнинг баёни ёки матни, шунингдек, агар кирдикор натижасида етказилган бўлса — моддий зарарнинг миқдори тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) илтимосни бажариш кутиладиган, у зарур бўладиган муддатларни кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Зарурат бўлганда илтимосномага керакли тартибда илтимосни бажаришни осонлаштирувчи ёки прокурорлар томонидан санкцияланадиган процессуал ҳаракатлар учун зарур бўладиган ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари ёки уларнинг кўчирмалари илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳужжатларни топшириш тўғрисидаги илтимосномада олувчининг аниқ манзили ва ҳужжатларнинг номи кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Илтимоснома сўраётган адлия муассасасининг тегишли мансабдор шахси томонидан имзоланган ва гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Бажариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосни бажаришда сўралаётган адлия муассасаси ўз давлатининг қонунчилигини қўллайди. Илтимос қилаётган томоннинг адлия муассасаси илтимосига кўра у сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг процессуал нормаларини, агар фақат улар сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига зид бўлмаса, қўллаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар сўралаётган адлия муассасаси ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосни бажаришга ваколатли бўлмаса, у илтимосни ваколатли муассасага жўнатади ва бу ҳақда сўраётган адлия муассасасини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўраётган адлия муассасасининг илтимосига биноан сўралаётган адлия муассасаси унга ва манфаатдор томонларга, агар сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан бунга йўл қўйиладиган бўлса, уларнинг илтимосни бажариш чоғида иштирок этишлари учун ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосни бажариш вақти ва жойи тўғрисида ўз вақтида хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш учун зарур чора-тадбирларни кўрадилар. Илтимос бажарилгандан кейин адлия муассасаси зарурат бўлганда сўраётган адлия муассасасига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосномага илова қилинган ҳужжатларни қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Шартноманинг 19-моддасига мувофиқ ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мумкин бўлмаган тақдирда сўралаётган адлия муассасаси сўраётган адлия муассасасига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосномани ва илова қилинган ҳужжатларни қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Гувоҳларни, жабрланувчиларни, даъвогар фуқароларни, жавобгар фуқароларни, уларнинг вакилларини, экспертларни чақириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Зарурат бўлганда Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида дастлабки терговда ёки иш судда кўрилаётганда қатнашиш учун бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги гувоҳлар, жабрланувчилар, даъвогар фуқаролар, жавобгар фуқаролар, уларнинг вакиллари, экспертлар чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси томонидан берилган чақириқнома бўйича сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасасига келган гувоҳ, жабрланувчи, даъвогар фуқаро, жавобгар фуқаро ва уларнинг вакиллари, ўзининг фуқаролигидан қатъи назар, мазкур Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг давлат чегарасидан ўтгунгача содир этилган қандайдир кирдикор муносабати билан жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ёки жазоланиши мумкин эмас. Ушбу шахслар шунингдек ўзларининг кўриб чиқилаётган иш бўйича кўрсатмалари ёки экспертлар сифатидаги хулосалари муносабати билан ҳам жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ёки жазоланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган шахслар, агар улар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан, бунинг учун имкониятга эга бўлишса-да, уларни сўроқ қилган адлия муассасаси уларга бундан буён уларнинг бу ерда бўлишларига зарурат йўқлигини хабар қилган кундан бошлаб икки ҳафта муддат ўтгунгача кетишмаса, мазкур банд билан назарда тутилган кафолатларни йўқотадилар. Ушбу шахслар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан ўзига алоқадор бўлмаган айб билан кетолмаган вақт мазкур муддатга қўшилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Гувоҳга, экспертга, шунингдек жабрланувчига ва унинг қонуний вакилига йўлкира ва сўралган давлатда бўлиш билан боғлиқ харажатларни ҳамда ишда бўлмаган кунлари учун олинмаган иш ҳақини сўраётган Аҳдлашувчи Томон тўлайди. Эксперт, шунингдек экспертиза ўтказганлиги учун ҳам ҳақ олиш ҳуқуқига эгадир. Чақириқномада чақирилган шахснинг қандай тўловларни олишга ҳуқуқли эканлиги кўрсатилган бўлиши керак. Бундай шахсларнинг илтимосномаларига биноан сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари уларга тегишли харажатларни қоплаш учун аванс (бўнак) тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида яшовчи жабрланувчини, даъвогар фуқарони ва жавобгар фуқарони, гувоҳ ва экспертни бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасасига чақириш, улар келмаган тақдирда, мажбур қилиш воситаларини қўллашга таҳдид тусида бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатларни топшириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси ҳужжатларни топширишни, агар топширилаётган ҳужжатлар мазкур давлат тилида тузилган ёки зарур тартибда тасдиқланган таржима билан таъминланган бўлса, ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосига ва унинг ҳудудида амалда бўлган қоидаларга мувофиқ амалга оширади. Акс ҳолда, у уларни ихтиёрий равишда қабул қилишга рози бўлса, ҳужжатларни у олувчига беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Топшириш учун мўлжалланган ҳужжатларнинг таржимаси тўғрилигини илтимос қилган томоннинг адлия муассасаси ёхуд Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг дипломатик ёки консуллик вакили тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар ҳужжатни илтимосномада кўрсатилган манзил бўйича топшириш мумкин бўлмаса, сўралаётган адлия муассасаси ўз давлатининг қонунчилигига мувофиқ манзилни аниқлаш учун зарур чора-тадбирларни кўради. Манзилни аниқлашнинг иложи бўлмаган тақдирда, сўралаётган адлия муассасаси сўраётган адлия муассасасини бу ҳақда хабардор қилади ва топширилиши керак бўлган ҳужжатларни унга қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатларнинг топширилганини тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларнинг топширилганини тасдиқлаш сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалда бўлган қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилади. Тасдиқномада топшириш усули, жойи ва вақти, шунингдек ҳужжат топширилган шахс кўрсатилиши керак. Ҳужжатларнинг топширилгани ҳақидаги тасдиқнома сўраётган адлия муассасасига жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари орқали бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги ҳужжатларни топшириш ва ўз фуқароларини сўроқ қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Бунда мажбурий тусдаги чораларни қўллай олмайдилар ёки уларни қўллашга таҳдид қилолмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида муассаса ёки бунга махсус ваколатли шахс томонидан ўз ваколати доирасида белгиланган шаклда тайёрланган ёки тасдиқланган ва гербли муҳр билан тасдиқланган ҳужжатлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бирон-бир махсус гувоҳномасиз қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида расмий ҳужжатлар сифатида қараладиган ҳужжатлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида расмий ҳужжатларнинг тасдиқловчи кучи билан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Фуқаролик ҳолати тўғрисидаги ва бошқа ҳужжатларни жўнатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш гувоҳномаларини, маълумот, меҳнат стажи тўғрисидаги ҳамда ўз давлатлари фуқароларининг ва Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудида доимий яшовчи бошқа шахсларнинг шахсий ёки мулкий манфаатларига тааллуқли бошқа ҳужжатларни бевосита бир-бирига илтимос бўйича таржимасиз ва бепул жўнатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган ҳужжатлар Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари томонидан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшовчи бевосита манфаатдор шахсларга уларнинг илтимосларига кўра таржимасиз ва бепул жўнатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Манзилларни ва бошқа маълумотларни аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари, ўз давлатларининг қонунчилигига мувофиқ, агар бу фуқароларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш учун талаб қилинса, Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудларида яшовчи шахслар манзилларини аниқлашда, илтимосга кўра, бир-бирларига ёрдам берадилар. Бунда сўраётган адлия муассасаси илтимосномада кўрсатилган шахс манзилини аниқлашга ёрдам бериши мумкин бўлган ўзидаги мавжуд маълумотларни хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида яшайдиган, сўраётган Томоннинг адлия муассасаларида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича мулкий талаблар қўйилган шахсларнинг фуқаролик ҳолатини, иш жойини ёки машғулоти турини ва даромадларини аниқлашда бир-бирларига ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу моддага мувофиқ ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари бир-бирлари билан ҳам ўз марказий органлари орқали, ҳам бевосита алоқада бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳуқуқий масалалар бўйича ахборот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасаларининг марказий органлари илтимос бўйича бир-бирларига ўз давлатларида амалдаги ва амалда бўлган қонунчилик тўғрисида ҳамда унинг адлия муассасалари томонидан қўлланиш амалиёти тўғрисида маълумотларни, шунингдек ҳуқуқий масалалар бўйича бошқа ахборотларни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Тиллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ушбу Шартномани бажаришда бир-бири билан муносабатларда ўзбек, туркман ва рус тилларидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўраётган Аҳдлашувчи Томон тилида жўнатилаётган ҳужжатларга, агар ушбу Шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, уларнинг сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тилидаги ёки рус тилидаги таржимаси илова қилинади. Аҳдлашувчи Томонлар шунингдек, зарурат бўлган ҳолларда, ўзбек ва туркман тилларига ёзма ва оғзаки таржимани ҳам таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳужжатларнинг ёзма таржимасининг тўғрилигини тасдиқлаш Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилигига ва ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни тўлашни талаб қилмайди. Ўз ҳудудларида ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда пайдо бўлган барча харажатларни, агар ушбу Шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзлари амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимоснома, агар уни бажариш инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келса, давлат суверенитетига ёки хавфсизлигига зарар келтирса ёхуд сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига зид бўлса, тўлиқ ёки қисман рад этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Илтимосни қондириш рад этилгани тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда сўраётган Томон бу ҳақда, рад этиш сабаби кўрсатилган ҳолда, ёзма равишда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II бўлим. Фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича ҳуқуқий муносабатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I қисм. Ваколат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу бўлимнинг II — V қисмларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида яшаш жойига эга бўлган шахсларга, уларнинг фуқаролигидан қатъи назар, даъволар ушбу Аҳдлашувчи Томон судларига, юридик шахсларга даъволар ҳудудида юридик шахснинг бошқарув органи, унинг ваколатхонаси ёхуд филиали жойлашган Аҳдлашувчи Томон судларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар қайси Аҳдлашувчи Томон судлари шунингдек унинг ҳудудида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) жавобгар корхона (филиал)нинг савдо, саноат ёки бошқа хўжалик фаолияти амалга оширилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) низо предмети бўлган шартномадаги мажбурият бажарилганда ёки тўлиқ ёхуд қисман бажарилиши керак бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) шаъни, қадр-қиммати ва ишдаги обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги даъво бўйича даъвогар доимий яшаш ёки туриш жойига эга бўлганда ҳам ваколатли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мулкий ҳуқуқ ва кўчмас мулкка бошқа ашёвий ҳуқуқлар тўғрисидаги даъволар бўйича мулк жойлашган ердаги судлар мутлақ ваколатлидир. Юклар, йўловчилар ва багажлар ташиш шартномалари бўйича ташувчиларга даъволар белгиланган тартибда эътирозлар билдирилган транспорт ташкилоти бошқармаси жойлашган жойга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Шартнома бўйича судга тегишлилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар томонларнинг низони ушбу судларга ўтказиш тўғрисидаги ёзма келишуви мавжуд бўлса, Аҳдлашувчи Томонларнинг судлари ишни бошқа ҳолларда ҳам кўриб чиқишлари мумкин. Бунда 20-модданинг 3-бандидан ва ушбу бўлимнинг II — V қисмлари билан белгиланган бошқа нормалардан, шунингдек тегишли Аҳдлашувчи Томон қонунчилигидан келиб чиқадиган мутлақ ваколат Томонларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Низони ўтказиш тўғрисида келишувлар мавжуд бўлган тақдирда суд жавобгарнинг аризасига биноан иш бўйича судлов ишларини тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Суд жараёнларининг ўзаро боғлиқлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иккала Аҳдлашувчи Томон судларида худди ўша Томонлар ўртасида, худди шу предмет тўғрисида ва худди шу асосларда иш бўйича судлов қўзғатилганда ишни кейинроқ қўзғаган суд судловни тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Айнан шу ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган қарши даъво ва чегириш тўғрисидаги талаб, худди асосий даъводек, асосий даъвони кўриб чиқаётган судда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II қисм. Шахсий мақом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Ҳуқуқий лаёқат ва муомалага лаёқат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жисмоний шахснинг муомалага лаёқати ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқаролиги бўлмаган шахснинг муомалага лаёқати у доимий яшаш жойига эга бўлган мамлакат ҳуқуқи бўйича аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юридик шахснинг ҳуқуқий лаёқати у ҳудудида таъсис этилган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Муомалага чекланган лаёқатли ёки муомалага лаёқатсиз деб эътироф этиш. Муомалага лаёқатни тиклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу модданинг 2 ва 3-бандларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, шахсни муомалага чекланган лаёқатлилиги ёки муомалага лаёқатсизлиги тўғрисидаги ишлар бўйича ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон суди ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг судига унинг ҳудудида доимий яшовчи, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси бўлган шахснинг муомалага чекланган лаёқатлилиги ёки муомалага лаёқатсизлигини эътироф этиш асослари маълум бўладиган ҳолда, у мазкур шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон судини бу ҳақда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар муомалага чекланган лаёқатли ёки муомалага лаёқатсиз деб эътироф этиш учун асослардан хабардор қилинган Аҳдлашувчи Томон суди уч ой мобайнида ишни бошламаса ёки ўз фикрини хабар қилмаса, муомалага чекланган лаёқатлилик ёки муомалага лаёқатсизликни эътироф этиш тўғрисидаги иш ҳудудида мазкур фуқаро яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томон судида кўриб чиқилади. Шахсни муомалага чекланган лаёқатли ёки муомалага лаёқатсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор мазкур шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли судига жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1 — 3-бандлари қоидалари тегишли равишда муомалага лаёқатлиликни тиклашга ҳам қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модданинг 2 ва 3-бандларида назарда тутилган ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, шахсни ёхуд унинг мол-мулкини муҳофаза қилиш учун зарур чора-тадбирларни ҳудудида мазкур шахс доимий яшайдиган Аҳдлашувчи Томон суди мустақил равишда қабул қилиши мумкин. Ушбу чора-тадбирлар муносабати билан қабул қилинган фармойишлар мазкур шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон судига жўнатилади. Агар ушбу Аҳдлашувчи Томон бошқача чора белгилаган бўлса, ушбу фармойишлар бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Бедарак йўқолган деб эътироф этиш, вафот этган деб эълон қилиш. Ўлим фактини белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ёки вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича ҳамда ўлим фактини белгилаш тўғрисидаги ишлар бўйича сўнгги маълумотларга кўра у тирик бўлган вақтда фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг судлари, бошқа шахслар бўйича эса шахснинг охирги яшаш жойидаги адлия муассасалари ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг судлари бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқаросини ва унинг ҳудудида яшаган бошқа шахсни бедарак йўқолганлигини ёки вафот этганлигини эътироф этиши, шунингдек ҳуқуқ ва манфаатлари ушбу Аҳдлашувчи Томон қонунчилигида асосланган, унинг ҳудудида яшовчиларнинг илтимосномасига кўра унинг ўлганлик фактини белгилаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бедарак йўқолганликни эътироф этиш, вафот этган деб эълон қилиш ва ўлим фактини белгилаш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда Аҳдлашувчи Томон судлари ўз давлати қонунчилигини қўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III қисм. Оилавий ишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Никоҳдан ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Никоҳга кирувчи ҳар бир шахс учун никоҳдан ўтиш шартлари у фуқароси ҳисобланадиган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан, фуқаролиги бўлмаган шахслар учун эса уларнинг доимий яшаш жойи ҳисобланадиган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан белгиланади. Бундан ташқари, никоҳдан ўтишга тўсиқлар масаласида ҳудудида никоҳдан ўтилаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги талабларига риоя этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Эр-хотиннинг ҳуқуқий муносабатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Эр-хотиннинг шахсий ва мулкий ҳуқуқий муносабатлари улар биргаликда яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар эр-хотиндан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида, иккинчиси — бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаса ва шу билан бирга эр-хотиннинг иккаласи ҳам айнан бир фуқароликка эга бўлса, уларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқий муносабатлари улар фуқароси ҳисобланадиган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар эр-хотиндан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг, иккинчиси — Аҳдлашувчи Томонлардан бошқасининг фуқароси ҳисобланса ва улардан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида, иккинчиси — Аҳдлашувчи Томонлардан бошқасининг ҳудудида яшаса, у ҳолда уларнинг шахсий ва мулкий-ҳуқуқий муносабатлари ҳудудида улар охирги биргаликдаги яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар ушбу модданинг 3-бандида кўрсатилган шахслар Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида биргаликдаги яшаш жойига эга бўлишмаган бўлса, муассасаси ишни кўриб чиқаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Эр-хотиннинг уларнинг кўчмас мулкига бўлган ҳуқуқий муносабатлари ушбу мулк ҳудудида жойлашган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Эр-хотиннинг шахсий ва мулкий ҳуқуқий муносабатлари тўғрисидаги ишлар бўйича қонунчилиги ушбу модданинг 1 — 3, 5-бандларига мувофиқ қўлланилиши керак бўлган Аҳдлашувчи Томон муассасалари ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Никоҳни бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича эр-хотин ариза берилган вақтда фуқаролари бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар эр-хотиндан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг, иккинчиси — Аҳдлашувчи Томонлардан бошқасининг фуқароси бўлса, муассасаси никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасаларининг ваколатлилиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 28-модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолатда никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича эр-хотин ариза берилган вақтда фуқаролари бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари ваколатлидир. Агар ариза берилган вақтда эр-хотиннинг иккаласи ҳам бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшашса, у ҳолда ҳам ушбу Аҳдлашувчи Томон муассасалари ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 28-модданинг 2-бандида назарда тутилган ҳолатда никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича эр-хотиннинг иккаласи ҳам ҳудудида яшайдиган Аҳдлашувчи Томон муассасалари ваколатлидир. Агар эр-хотиндан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида, иккинчиси Аҳдлашувчи Томонлардан бошқасининг ҳудудида яшаса, у ҳолда никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича эр-хотинлар ҳудудларида яшайдиган иккала Аҳдлашувчи Томон муассасалари ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
Никоҳни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Никоҳни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги ишлар бўйича 26-моддага мувофиқ никоҳдан ўтишда қўлланган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Никоҳни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли муассасалар 29-моддага мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда
Оталикни ёки оналикни белгилаш ва бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оталикни ёки оналикни белгилаш ва бекор қилиш бола туғилганидан фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда
Ота-оналар ва болалар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ота-оналар ва болалар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар ҳудудида улар биргаликда яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар ота-оналар ва болалардан биронтасининг яшаш жойи бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жойлашган бўлса, улар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар бола фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Никоҳсиз туғилган бола ва унинг онаси ҳамда отаси ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар бола фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Балоғат ёшига етган болалардан алиментлар ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича ҳудудида алимент олишга даъвогар шахс яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ота-оналар ва болалар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги ишлар бўйича ушбу модданинг 1, 2, 3 ва 4-бандларига мувофиқ қонунчилиги қўлланадиган Аҳдлашувчи Томоннинг суди ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда
Васийлик ва ҳомийлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Васийлик ва ҳомийликни белгилаш ёки бекор қилиш ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланаётган ёки бекор қилинаётган шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Васий ва ҳомий билан васийликка ёки ҳомийликка олинаётган шахс ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар васий ёки ҳомийни тайинлаган муассасанинг Аҳдлашувчи Томони қонунчилиги билан тартибга солиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Васийликни ёки ҳомийликни қабул қилиш мажбурияти васий ёки ҳомий этиб тайинланаётган шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлган шахснинг васийси ва ҳомийси этиб бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси, агар у васийлик ёки ҳомийлик амалга ошириладиган Томон ҳудудида яшаса, тайинланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда
Аҳдлашувчи Томонлар муассасаларининг васийлик ва ҳомийлик масалаларидаги ваколатлилиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ушбу Шартнома билан бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланаётган шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг муассасалари васийлик ва ҳомийликни белгилаш ёки бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда
Васийлик ва ҳомийликка олишга оид чора-тадбирлар кўриш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон фуқаросининг манфаатлари йўлида, агар унинг яшаш жойи, турар жойи ёхуд мулки бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлса, васийлик ёки ҳомийлик бўйича чоралар кўриш зарур бўлиб қолган ҳолларда ушбу Аҳдлашаётган Томоннинг муассасаси 34-моддага мувофиқ зудлик билан ваколатли органни хабардор қилиб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кечиктириш мумкин бўлмаган ҳолларда бошқа Аҳдлашувчи Томон ўз қонунчилигига мувофиқ зарур бўлган вақтинчалик чора-тадбирларни ўзи кўриши мумкин. Бунда у 34-моддага мувофиқ ваколатли муассасани хабардор қилиб қўйишга мажбурдир. Ушбу чора-тадбирлар 34-моддада кўрсатиб ўтилган муассаса томонидан бошқа қарор қабул қилингунга қадар ўз кучини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда
Васийлик ва ҳомийликка бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Васийлик ва ҳомийликдаги шахс ушбу Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаш жойига, турур жойига ёки мулкка эга бўлган ҳолларда 34-моддага мувофиқ ваколатли орган васийлик ёки ҳомийликни бошқа Аҳдлашувчи Томон муассасасига бериши мумкин. Васийлик ёки ҳомийликни бериш сўраётган муассаса васийлик ёки ҳомийликни ўзига қабул қилган пайтдан бошлаб кучга киради ва бу ҳақда сўралган муассасани хабардор қилиб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ васийлик ёки ҳомийликни қабул қилган муассаса уни ўз давлати қонунчилигига мувофиқ амалга оширади. У васийликка олинган ёки ҳомийликдаги шахснинг шахсий мақомига алоқадор масалалар бўйича қарор чиқариш ҳуқуқига эга эмас, лекин бу шахс фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги бўйича зарур бўлса никоҳдан ўтишига рухсат бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда
Фарзандликка олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш фарзандликка олувчи фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш ҳақида ариза берилган вақтдан бошлаб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар бола бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси ҳисобланса, фарзандликка олишда ёки уни бекор қилишда қонуний вакилнинг ва ваколатли давлат органининг, шунингдек, у фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги бўйича, агар шуни талаб этса, боланинг ҳам розилигини олиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар боланинг бири Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси, бошқаси эса бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси ҳисобланган эр-хотинлар томонидан фарзандликка олинаётган бўлса, фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш иккала Аҳдлашувчи Томон қонунчилигида назарда тутилган шартларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида ариза берилган пайтда фарзандликка олувчи фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг муассасаси фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш ишлари бўйича ваколатлидир, мазкур модданинг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда эса эр-хотинлар охирги яшаш жойига ёки турар жойига эга бўлган ёки ҳозир эга бўлган Аҳдлашаётган Томон ҳудудидаги муассаса ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV қисм. Мулкий ҳуқуқий муносабатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда
Мулкчилик ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кўчмас мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ҳудудида кўчмас мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади. Қандай мулк кўчмас ҳисобланиши ҳақидаги масала ҳудудида ушбу кўчмас мулк жойлашган давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат реестрига киритилиши зарур бўлган транспорт воситаларига эгалик ҳуқуқи ҳудудида транспорт воситасини рўйхатдан ўтказишни амалга оширган орган жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига биноан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мулкка эгалик ҳуқуқининг пайдо бўлиши ва бекор қилиниши ёки бошқа мулкка ашёвий ҳуқуқ бундай ҳуқуқнинг пайдо бўлиши ёки бекор қилинишига асос бўлиб хизмат қилувчи ҳаракатлар ёки бошқа ҳолатлар юз берган вақтда ҳудудида жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига биноан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Келишув мавзуси ҳисобланган мулкка эгалик ҳуқуқининг пайдо бўлиши ва бекор қилиниши ёки бошқа мулкка ашёвий ҳуқуқ Томонлар битимларида бошқача кўзда тутилган бўлмаса ҳудудида келишув имзоланган Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда
Келишув шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Келишув шакли у амалга оширилган жойнинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўчмас мулкка оид ва унга бўлган ҳуқуқлар бўйича келишувлар шакли ҳудудида бундай мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига биноан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда
Ишонч қоғози
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишонч қоғозининг шакли ва амалда бўлиш муддати ҳудудида ишонч қоғози берилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига кўра белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда
Томонларнинг келишувлар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг келишувлар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари, агар томонларнинг битимлари билан бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса, уни амалга ошириш жойидаги қонунчилик бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда
Зарарни қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шартномалар ва бошқа ҳуқуқий меъёрдаги ҳаракатлардан келиб чиққанлардан ташқари, зарарни қоплаш ҳақидаги мажбуриятлар ҳудудида зарарни қоплаш ҳақидаги талабга асос бўлиб хизмат қилган ҳаракат ёки бошқа ҳолатлар юз берган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига биноан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар зарар келтирувчи ва зарар кўрган бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси ҳисобланса судига ариза берилган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандларида эслатилган ишлар бўйича ҳудудида зарарни қоплаш ҳақидаги талабга асос бўлиб хизмат қилган ҳаракат ёки бошқа ҳолатлар юз берган Аҳдлашувчи Томон суди ваколатлидир. Зарар кўрган, шунингдек, ҳудудида жавобгар яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томон судига ҳам даъво аризаси бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда
Даъво қўзғатиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво қўзғатиш муддати масаласи тегишли ҳуқуқий муносабатлар тартибга солиниши учун қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V қисм. Мерос қолдириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда
Тенглик тамойили
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида қонун бўйича ҳуқуқни ёхуд васиятнома бўйича мулкни ёки ҳуқуқни тенглик шартларида ва мазкур Аҳдлашувчи Томон фуқаролари каби худди шундай ҳажмда мерос қолдиришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда
Мерос қилиб олиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мулкни мерос қилиб олиш ҳуқуқи, мазкур модданинг 2-бандида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, мерос қолдирувчи ҳудудида охирги турар жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўчмас мулкни мерос қилиб олиш ҳуқуқи мулк ҳудудида жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига кўра белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда
Меросни давлатга ўтиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар меросга қолдиришда қўлланилиши керак бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги бўйича меросхўр давлат бўлса, унда мерос қилиб қолдирилган кўчар мулк вафот этган вақтда мерос қолдирувчи фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томонга ўтади, мерос қолдирилган кўчмас мулк ўзи жойлашган ҳудудда Аҳдлашувчи Томонга ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-модда
Васиятнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахснинг васиятнома тузиш ва уни бекор қилиш қобилияти, шунингдек, васиятноманинг шакли ва уни бекор қилиш далолатнома тузиш вақтида васият қилувчи яшаш жойига эга бўлган ўша давлат ҳуқуқи бўйича белгиланади. Бироқ васиятнома ёки уни бекор қилиш агар васиятнома уни тузиш жойи ҳуқуқи талабларини қондирса, васиятнома шаклига риоя қилинмаса, оқибатда ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-модда
Мерос қилиб олиш ишлари ваколати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кўчар мулкни мерос қилиб олиш ҳақидаги ишлар бўйича кўриб чиқишни мерос қолдирувчи вафот этган вақтда турар жойга эга бўлган ҳудуддаги Аҳдлашувчи Томоннинг муассасалари олиб боришга ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўчмас мулкни мерос қилиб олиш ҳақидаги ишлар бўйича кўриб чиқишни мулк жойлашган ҳудуддаги Аҳдлашувчи Томон муассасаси кўриб чиқишга ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандларидаги қоидалар мерос тўғрисидаги ишлар кўриб чиқиладиган ишлар муносабати билан пайдо бўладиган низоларни кўриб чиқишда ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-модда
Мерос қилиб олиш ишлари бўйича дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасасининг ваколати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мерос қилиб олиш ишлари бўйича, шу жумладан, мерос қилиб олиш низолари бўйича Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, меросдан воз кечиш ҳуқуқини истисно қилганда, ўз давлатининг фуқароларини, агар улар бўлмасалар ёки вакил тайинламаган бўлсалар, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг муассасаларида махсус ишончнома қоғозисиз ифодалаш учун ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-модда
Меросни муҳофаза қилиш чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар муассасалари ўз қонунчиликларига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқаролари томонидан ўз ҳудудларида қолдирилган меросни муҳофаза қилиш ёки унга эгалик қилиш учун зарур чора-тадбирлар кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ кўрилган чоралар тўғрисида мерос берувчи фуқароси ҳисобланадиган Аҳдлашувчи Томоннинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси тезда хабардор қилинади. Кўрсатилган ваколатхона ёки муассаса ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1-бандида мувофиқ кўрилган чора-тадбирлар мерос қилиш тўғрисидаги ишни амалга оширишга ваколати бўлган адлия муассасаси, шунингдек, дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг илтимосига кўра ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-модда
Меросни бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар кўчар мерос қолган мулк ёки мерос қолган кўчар ёки кўчмас мулкни сотишдан тушган пул суммаси мерос қилиб олишни кўриб чиқиш тугаганидан сўнг яшаш жойи ёки турар жойи бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жойлашган меросхўрларга берилиши зарур бўлса, унда меросга қолган мулк ёки тушган пул суммаси ушбу Аҳдлашувчи Томон дипломатик вакиллиги ёки консуллик муассасасига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мерос олиш ҳуқуқи ҳақидаги ишлар бўйича ваколатли бўлган муассаса меросга қолган мулкни дипломатик вакиллик ёки консуллик муассасасига бериш тўғрисида фармойиш беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бу мулк меросхўрларга берилиш мумкин, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мерос қолган мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида белгиланган муддатда мерос қолдирувчининг кредиторлари билдирган барча талаблар тўланган ёки таъминланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мерос қилиб олиш билан боғлиқ барча йиғимлар тўланган ёки таъминланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) агар бу зарур бўлса ваколатли муассасалар меросга қолдирилган мулкни олиб чиқиб кетишга рухсат берган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Пул суммаларини ўтказиш Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III бўлим. Қарорларни эътироф этиш ва бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52-модда
Қарорларни эътироф этиш ва бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири мазкур Шартномада назарда тутилган шартларда Аҳдлашувчи Томон ҳудудида киритилган қонуний кучга кирган қуйидаги қарорларни эътироф этади ва бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) адлия муассасаларининг фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича қарорлари, шунингдек, шундай ишлар бўйича суд томонидан тасдиқланган ярашув битимлари ва пул мажбуриятларига нисбатан нотариал далолатномалар (кейинги ўринларда — қарорлар дейилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жиноят содир этиш натижасида кўрилган зарарни қоплаш қисмидаги жиноий ишлар бўйича судларнинг ҳукмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) хўжалик низолари бўйича хўжалик судларининг қатъий қарорлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53-модда
Бажарилиши талаб этилмайдиган қарорларни эътироф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари томонидан киритилган ва қонуний кучга кирган ўз хусусиятига кўра бажарилиши талаб этилмайдиган қарорлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида махсус ишларни бажармасдан қуйидаги шартларда эътироф этилади, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари илгари бу ишлар бўйича қонуний кучга кирган қарорлар киритмаган бўлсалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мазкур Шартномага кўра иш, қарор ҳудудида эътироф этилиши керак бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига кўра улар томонидан назарда тутилмаган ҳолларда улар Аҳдлашувчи Томон адлия муассасаларининг алоҳида ваколатларига тааллуқли бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур моддадаги 1-банднинг қоидалари ҳам васийлик ва ҳомийлик бўйича қарорларга, шунингдек, фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш органлари томонидан киритилган қарорларга ҳам тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54-модда
Қарорларни мажбурий ижро этишга рухсат бериш тўғрисида илтимоснома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қарорларни мажбурий ижро этишга рухсат бериш тўғрисидаги илтимоснома ижро этилиши керак бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли судига берилади. Илтимоснома биринчи поғонадаги иш бўйича қарор киритган судга ҳам киритилиши мумкин. Ушбу суд илтимосномани илтимоснома бўйича қарор киритиш ваколатига эга бўлган судга жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Илтимосномага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қарор ёки унинг тасдиқланган нусхаси, шунингдек, қарор қонуний кучга кирганлиги ва ижро этилиши кераклиги ҳақидаги расмий ҳужжат ёки у қонуний кучга киргунга қадар ижро этилиши керак бўлган, агар бу қарорни ўзидан келиб чиқмаса, ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жараёнда иштирок этмаган томонга қарши қарор киритилганлигини, белгиланган тартибда ва ўз вақтида судга чақиртирилганлигини, унинг процессуал муомалага лаёқатли эмаслиги ҳоллари эса белгиланган равишда айтилганлигини билдирувчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳужжат жўнатилиш вақтида қарорлар қисман бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) шартномада келишилган судли ишлар бўйича томонларнинг битимини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қарорларни мажбурий ижро этишга рухсат бериш тўғрисидаги илтимоснома ва унга илова қилинган ҳужжатлар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тилига ёки рус тилига таржима қилиниб тасдиқланган таржимаси билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55-модда
Қарорларни эътироф этиш ва мажбурий бажариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 54-моддада назарда тутилган қарорларни эътироф этиш ва мажбурий бажаришга рухсат бериш тўғрисидаги илтимоснома, ҳудудида мажбурий бажариш амалга ошириладиган Аҳдлашувчи Томоннинг судлари томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қарорларни эътироф этиш ва мажбурий бажаришга рухсат бериш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқувчи суд мазкур Шартномада назарда тутилган шартларга риоя қилинганлигини белгилаш билан чегараланади. Шартларга риоя қилинган ҳолларда, суд мажбурий бажариш тўғрисида қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мажбурий бажариш тартиби ҳудудида бажарилиши керак бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56-модда
Қарорларни эътироф этишни ва ижро этишни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги ҳолларда 52-моддада назарда тутилган қарорларни эътироф этиш ва мажбурий ижро этиш учун рухсатнома беришни рад этиш мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳудудида қарор чиқарилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ у қонуний кучга кирмаганда ёки ижро этилиши керак бўлмаганда, қарор қонуний кучга киргунга қадар ижро этилиши керак бўлган ҳоллар бундан мустаснодир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жавобгар, ўзига ёки унинг вакилига ўз вақтида ва тегишли равишда судга келиш учун чақириқ қоғози берилмаганлиги сабабли жараёнда қатнашмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ушбу Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги ушбу баҳс бўйича шу қарор эътироф этилиши ва ижро этилиши лозим бўлган ва шу асосда Аҳдлашувчи Томон ҳудудида олдин ҳам қонуний кучга кирган қарор чиқарилган ёки учинчи давлат судининг эътироф этилган қарори бўлган ёхуд ушбу Аҳдлашувчи Томон муассасаси томонидан ушбу иш бўйича кўриб чиқиш қўзғатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Мазкур Шартнома қоидаларига асосан, мазкур Шартномада кўзда тутилмаган вазиятларда эса ҳудудида қарор тан олиниши ва ижро этилиши зарур бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига асосан иш унинг муассасаларининг истисноли ваколатига тааллуқли бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Шартномада келишилган судга тегишли иш бўйича томонларнинг битимини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Суд кўриб чиқаётган қарорларни эътироф этиш ва ижро этиш тўғрисидаги илтимоснома Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигида назарда тутилган мажбурий ижро этиш муддати ўтиб кетганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV бўлим. Жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I қисм. Жиноятчиларни бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57-модда
Жиноятчиларни бериш мажбурияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Шартномада назарда тутилган шартларга мувофиқ бир-бирларининг илтимосларига кўра ўзларининг ҳудудларидаги ҳуқуқни бузганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш ёхуд шундай ҳуқуқбузарлик сабабли ҳукмни ижро этиш учун сўралаётган давлатда қидирилаётган шахсларни ушлаб бериш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58-модда
Жиноятчиларни беришга сабаб бўлган ҳуқуқ бузишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Шартноманинг мақсади учун жиноятчиларни беришга сабаб бўлган сўралаётган ва сўраётган Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигига мувофиқ ҳуқуқ бузишлар ҳисобланадиган ҳуқуқ бузишлар бир йилдан ортиқ озодликдан маҳрум этиш ёки оғирроқ жазо билан жазоланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳуқуқ бузарликларга нисбатан чиқарилган ҳукмни ижро этиш учун жиноятчини бериш, агар жазо муддати тамом бўлгунга қадар камида олти ой қолган бўлса, амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жиноятчини бериш ҳақидаги илтимоснома бир неча алоҳида ҳуқуқ бузишларга тааллуқли бўлса, улардан ҳаммаси мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган шартларга мувофиқ келмаса, унда талаб қилинаётган жиноятчини беришга, ҳеч бўлмаганда ҳуқуқ бузишлардан бири жиноятчини беришга сабаб бўлса, шу шарт билан рухсат этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59-модда
Жиноятчини беришни рад этиш учун асос
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноятчи қуйидаги ҳолларда берилмайди, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бериш талаб этилаётган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) илтимоснома олинган пайтда сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ жиноий таъқиб қўзғатилиши мумкин бўлмаса ёки ҳукм ҳар қандай қонуний асосларга, шунингдек, муддати ўтиши ёки умумий афв бўйича ижро этилиши мумкин бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида худди шу ҳуқуқбузарлик учун бериш талаб этилаётган шахсга нисбатан ҳукм ёки иш бўйича кўриб чиқишни бекор қилиш тўғрисида қонуний кучга кирган қарор чиқарилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ҳуқуқбузарлик, жиноятчини бериш тўғрисида илтимоснома тушиши муносабати билан сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида, шунингдек, ҳуқуқбузарликни содир этиш вақтида унинг қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган унинг байроғи остидаги кемада ёки ҳаво кемасида бутунлай ёки қисман содир этилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) жиноятчини бериш тўғрисида тушадиган илтимоснома муносабати билан ҳуқуқбузарлик учун жиноий таъқиб сўраётган ва сўралаётган Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигига мувофиқ фақат жабрланувчининг шикоятига кўра қўзғатиш мумкин бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60-модда
Жиноятчини бериш тўғрисидаги илтимоснома ва зарур бўлган ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиноятчини бериш тўғрисидаги илтимосномада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўралаётган адлия муассасасининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қилмишларнинг ҳақиқий ҳолатларининг баёни-тасвири, сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг ушбу қилмишни жиноят деб эътироф этиш учун асос бўладиган қонуни матни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) берилиши керак бўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг фуқаролиги, яшаш ёки турар жойи, мумкин қадар унинг ташқи кўринишининг баён-тасвири ва унинг шахси ҳақидаги бошқа маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) жиноят содир этиш натижасида келтирилган зарарнинг миқдори ҳақидаги кўрсатма.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар талаб қилинган шахс ҳуқуқ бузарликда айбланаётган бўлса, бериш тўғрисидаги илтимосномага жиноятнинг ҳақиқий ҳолатлари баён этилган қамоққа олиш ҳақидаги қарорнинг тасдиқланган нусхаси, шунингдек, жиноят содир этилган вақт ва жой, моддий зарар ҳақидаги, агар шундай зарар кўрилган бўлса, маълумотлар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар талаб қилинаётган шахс ҳуқуқ бузарлик учун ҳукм қилинган бўлса, жиноятчини бериш ҳақидаги илтимосномага қонуний кучга кирган ҳукмнинг тасдиқланган нусхаси ёки тасдиқланган ундан кўчирма айблов қисми ва чиқарилган ҳукм ҳамда, агар ҳукм қилинган шахс жазонинг бир қисмини ўтаган бўлса, жазонинг ўталмаган қисми ҳақидаги маълумотлар баён қилинган ҳолда илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жиноятчини бериш ҳақидаги илтимоснома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар ушбу Шартноманинг 17-моддасига мувофиқ тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жиноятчини бериш ҳақидаги илтимоснома сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги талаб қилинаётган шахснинг турар жойи маълум бўлган ҳолларда жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61-модда
Жиноятчини бериш ҳақидаги илтимосномага нисбатан қарор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ўз қонунчилигида назарда тутилган тартибга мувофиқ жиноятчини бериш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқади ва сўраётган Аҳдлашувчи Томонни ўз қарори ҳақида зудлик билан хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Илтимосномани қондириш ҳақида қарор қабул қилинган ҳолларда сўраётган Аҳдлашувчи Томон талаб қилинаётган шахсни қамоққа олиш учун тезлик билан чора-тадбирлар кўради. Бу шахснинг қамоққа олинганлиги факти ҳақида сўралаётган Аҳдлашувчи Томон зудлик билан хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жиноятчини бериш ҳақидаги илтимосномани қондиришдаги ҳар қандай тўлиқ ёки қисман рад этишлар тегишли сабаблар билан асослаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62-модда
Қўшимча ахборот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар сўраётган Аҳдлашувчи Томон жиноятчини бериш ҳақида тақдим этилган илтимосномани асослашдаги ахборотни етарли эмас деб ҳисобласа, у ўзига бир ой муддатда қўшимча ахборот беришни талаб қилиши мумкин. Ушбу муддат сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосига кўра яна бир ойга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар сўраётган Аҳдлашувчи Томон белгиланган муддатда ахборот тақдим этмаса, унда сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қамоққа олинган шахсни озод қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63-модда
Жиноятчини бериш ҳақида илтимоснома олингунга қадар уни ушлаб туриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Талаб қилинаётган шахс қочмоқчи бўлганлиги ҳақида асосларга эга бўлса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон сўраётган Томонга талаб қилинаётган шахсни уни бериш ҳақида илтимоснома олинганга қадар ушлаб туриш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин. Бундай илтимоснома жиноий полициянинг Халқаро ташкилотлари орқали ёки бевосита матнни бериш техника воситалари-телеграф, телекс, телефакс, электрон почтасидан фойдаланган ҳолда берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай илтимоснома талаб қилинаётган шахснинг баён-тасвири, жиноятчини бериш ҳақида илтимоснома юборилиши тўғрисидаги ариза, қамоқда сақлаш тўғрисида (қамоққа олиш учун ордер)ги қарор ёки қонуний кучга кирган ҳукм борлиги ҳақидаги хабар, ушбу ҳуқуқ бузарлик учун жазо тайинланиши ёки тайинланганлиги ҳақидаги хабар, шунингдек, муддатнинг яна қандай қисмини ўташи керакли ҳақидаги маълумот, ушбу иш бўйича фактларнинг баёни ва сўралаётган шахснинг турган жойи ҳақидаги маълумотлардан иборат бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралаётган Аҳдлашувчи томон бундай илтимоснома юзасидан ўз қонунчилигига мувофиқ тезда қарор қабул қилади ва тезлик билан бу ҳақда сўраётган Аҳдлашувчи Томонни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бу каби илтимоснома асосида ушланган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунида назарда тутилган муддат ўтиши билан, агар уни бериш ҳақида илтимоснома тушмаса, озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур модданинг 4-бандига мувофиқ шахсни озод қилиш кейинчалик жиноятчини бериш ҳақида илтимоснома ва тасдиқловчи ҳужжатлар олинган ҳолларда талаб қилинаётган шахсни бериш мақсадида қайтадан ушлаш ва қамоққа олишга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64-модда
Жиноятчини бериш ҳақида илтимоснома олингунига қадар уни қамоққа олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Шартноманинг 63-моддасида назарда тутилган илтимоснома асосида ушланган шахс алоҳида ҳолларда сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ факсимил алоқа орқали берилган қамоққа олиш ҳақидаги қарор ёки қонуний кучга кирган ҳукмнинг нусхалари, ёхуд айблов қисми ва чиқарилган ҳукм баён қилинган ҳолдаги тасдиқланган ундан кўчирма бўлганда жиноятчини бериш ҳақида илтимоснома олингунга қадар қамоққа олиниши мумкин. Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тилига ёки рус тилига таржимаси билан жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда Аҳдлашувчи Томонлар сўраётган Аҳдлашувчи Томон жиноятчини бериш ҳақида илтимоснома ва тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш керак бўлган вақт даврини келишиб оладилар. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон, агар жиноятчини бериш ҳақидаги илтимоснома Аҳдлашувлашаётган Томонлар билан келишиб олинган вақтдаги даврда келиб тушмаса, қамоққа олинган шахсни озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65-модда
Берилиши талаб этилаётган шахсни қидиришни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар бундай шахслар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлишлари мумкинлиги ҳақидаги асосларга эга бўлганларида жиноятчини бериш ҳақида илтимоснома олгунга қадар, ушбу Шартноманинг 58-моддасига мувофиқ беришга сабаб бўлган ҳуқуқ бузарликлар содир этишда айбланаётган шахсларни илтимосномага мувофиқ қидиришни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қидиришни амалга ошириш ҳақидаги илтимоснома мазкур Шартноманинг 7 ва 17-моддаларига мувофиқ тузилади ва барча ҳолларда қуйидагилардан иборат бўлиши керак :
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қидирилаётган шахснинг, унинг шахсини ва турган жойини аниқлашга ёрдам берадиган ҳар қандай ахборот билан бирга, иложи борича тўлиқ баён-тасвири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қидирилаётган шахс содир этган жиноятни квалификацияловчи тегишли қоиданинг матни, ёки зарур бўлганда, мазкур ҳуқуқбузарлик тўғри келадиган тегишли қонундан кўчирма ва мазкур ҳуқуқбузарлик сабаб бўлиши мумкин жазонинг баён-тасвири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қамоққа олиш (қамоққа олиш учун ордер) ҳақида қарор ёки қонуний кучга кирган ҳукм борлиги тўғрисидаги ахборот, шунингдек, жазо муддатининг яна қайси қисмини ўташ кераклиги ҳақида маълумот, агар шахс жазонинг маълум қисмини ўтаган бўлса, ҳуқуқбузарликнинг амалдаги ҳолатларининг қисқача баён-тасвири, шунингдек, жиноят содир этилган вақт ва жой кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) жиноятчи топилган ҳолларда уни ушлаш тўғрисидаги илтимоснома ва жиноятчини бериш ҳақидаги илтимоснома юборилиши тўғрисидаги ариза.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қидиришни амалга ошириш тўғрисидаги илтимосномага, агар бор бўлса, қидирилаётган шахснинг фотосурати, қўл панжаларининг изи, шунингдек, талаб этилиши мумкин бўлган бошқа ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қидириш ҳақида илтимоснома олиши билан ўз ҳудудида қидирилаётган шахснинг турган жойини аниқлаш ва уни ушлаш учун зарур бўлган барча чора-тадбирларни кўради. Бундай шахс ушланганлиги ҳақида сўраётган Аҳдлашувчи Томон зудлик билан хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур модданинг 3-бандига мувофиқ ушланган шахс, агар у ушланган вақтдан бошлаб ўттиз сутка мобайнида уни бериш тўғрисида илтимоснома тушмаса, озод қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур модданинг 4-бандига мувофиқ шахсни озод қилиш кейинчалик жиноятчини бериш ҳақида илтимоснома ва тасдиқловчи ҳужжатлар олинган ҳолларда талаб қилинаётган шахсни бериш мақсадида қайтадиган ушлаш ва қамоққа олишга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66-модда
Асоссиз ушлаб турганлик ва/ёки қамоққа олганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Берилиши талаб этилаётган шахсни асоссиз ушлаб турганлик ва/ёки қамоққа олганлик учун сўралаётган Аҳдлашувчи Томон жавоб беради, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Аҳдлашувчи Томон томонидан жиноятчини бериш тўғрисидаги илтимоснома ва тегишли ҳужжатлар мазкур Шартноманинг 63, 64, ва 65-моддаларида назарда тутилган муддатларда тақдим этилмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) агар ушбу Аҳдлашувчи Томон сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ушлаган ва қамоққа олган берилиши талаб этиладиган шахсни бериш тўғрисидаги илтимосномани юборишни рад этса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда асоссиз ушлаб туриш ва/ёки қамоққа олиш билан келтирилган зарарни қоплаш Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилиги ва мазкур Шартномада назарда тутилган шартларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67-модда
Шахсни бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиноятчини бериш тўғрисидаги илтимосномани қондириш ҳақида хабарнома олиниши билан Аҳдлашувчи Томонлар иложи борича қисқа муддатда талаб қилинаётган шахсни беришнинг вақтинча жойини ва тадбирларини белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Талаб қилинаётган шахсни бериш тадбири бериш тўғрисидаги 3 нусхадан иборат ва сўралаётган ва сўраётган Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари вакиллари томонидан имзоланадиган актни ўз ичига олади. Зарур бўлганда талаб қилинаётган шахсни олиш учун сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар вакилларининг ваколати тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудларидан шахс ушбу Томон томонидан белгиланган вақтнинг оқилона даврида қабул қилинади. Агар шахс вақтнинг белгиланган даврида қабул қилинмаса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ушбу шахсни озод этиши мумкин ва мазкур ҳуқуқбузарлик муносабати билан ушбу шахсни беришни рад этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра Аҳдлашувчи Томонлардан бири берилиши керак бўлган шахсни бера олмаса ёки қабул қила олмаса, у зудлик билан бу ҳақда иккинчи Аҳдлашувчи Томонни хабардор қилади. Сўралаётган ва сўраётган Аҳдлашувчи Томонлар беришнинг янги муддатларини биргаликда белгилайдилар ва бунда мазкур модданинг 3-бандидаги қоидалар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68-модда
Муддатни узайтириш ёки вақтинчага бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар берилиши талаб этиладиган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида жиноий жавобгарликка тортилса ёки бошқа қилмиши учун ҳукм қилинган бўлса, уни бериш муддати жиноий таъқиб қилиш тўхтатилгунча, ҳукм ижро этилгунга қадар ёки жазодан озод қилингунга қадар узайтирилиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган бериш муддатини узайтириш ҳукмни ижро этиш муддатини ўтказиб юбориши ёки шахсга нисбатан терговга жиддий зарар етказиш мумкин бўлса, унда сўралаётган Аҳдлашувчи Томон сўралаётган Аҳдлашувчи Томондан талаб қилинаётган шахснинг муддатини узайтириш ўрнига сўралаётган ва сўраётган Аҳдлашувчи Томонлар билан биргаликда белгиланадиган шартларга мувофиқ вақтинчага бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69-модда
Жиноятчини бериш тўғрисидаги бир хил илтимосномалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири бир шахснинг ўзини бериш тўғрисида бир вақтнинг ўзида бошқа Аҳдлашувчи Томондан ва қандайдир учинчи давлатдан илтимоснома олса, у жиноятчини бериш ҳақидаги қайси илтимоснома қондирилишини ўз хоҳишига кўра белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70-модда
Махсус қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Шартномага мувофиқ бериладиган шахсга нисбатдан жиноий таъқиб қилиш, ҳукм чиқариш амалга оширилмайди ва у сўралаётган Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудида берилгунга қадар содир этилган ҳуқуқ бузарлик учун, берилиши муносабати билан, агар бунга сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг розилиги бўлмаса, ҳуқуқ бузарликдан ташқари, шахсий озодликни қандайдир чеклашларга тортилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-банди қоидаси, агар берилган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудидан чиқиб кетиш имкониятига эга бўлса ва уни ҳуқуқ бузарлик учун жавобгарликдан бутунлай озод этилгандан сўнг бир ой давомида берилиши муносабати билан чиқиб кетмаса, ёки ушбу шахс олдин ундан чиқиб кетиб, сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудига ихтиёрий равишда қайтиб келса, қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71-модда
Жиноятчини такрорий бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар берилан шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудларида ҳуқуқ бузарлик учун жавобгарликдан бутунлай озод қилингунга қадар сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудига қайтарилса, унда бу шахсни такрорий бериш мазкур Шартноманинг 60-моддасида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этмай илтимоснома бўйича амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72-модда
Мол-мулкни бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилиги йўл қўядиган даражада ва тегишли равишда риоя қилиниши лозим бўлган учинчи томоннинг ҳуқуқларини ҳисобга олиб, сўралаётган давлатда барча аниқланган, ҳуқуқбузарлик натижасида сотиб олинган, шахсни қайтаришга сабаб бўлган ёки жиноий иш бўйича далил сифатида талаб қилиниши мумкин бўлган мол-мулк, агар бериш рухсат этилган сўралаётган Аҳдлашувчи Томонларнинг илтимосномалари бўлганда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юқорида эслатилган мол-мулк, агар бу ҳақда сўралаётган Аҳдлашувчи Томон сўраётган бўлса, ҳатто қандайдир сабаблар бўйича шартлашишга эришилган бўлса ҳам, шахсни беришни амалга ошириш мумкин бўлмаса ҳам, шу Томонга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар айтиб ўтилган мулк жиноий иш бўйича далил сифатида сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга зарур бўлса, унда уни бериш иш бўйича ишлар тугагунча муддати узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар айтиб ўтилган мулк сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида хатланиши ва ёки мусодара этилиши керак бўлса, унда бу Томон мулкни ушлаб ёки вақтинчага бериб туриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 Агар сўралаётган Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилиги ёки учинчи томоннинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиш манфаатлари шуни талаб қилса, шундай тартибда берилган ҳар қандай мулк, агар буни мазкур Томон талаб қилса, суд муҳокамаси тамом бўлиши билан текинга сўраётган Аҳдлашувчи Томонга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73-модда
Транзит ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар шахс учинчи давлатдан бир Аҳдлашувчи Томонга бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудуди орқали берилиши керак бўлса, унда бу шахсни олувчи Томон бошқа Томондан бу шахсни унинг ҳудуди орқали транзит олиб ўтиш учун рухсатнома сўрайди. Мазкур қоида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига қўниш режалаштирилмаганда, ҳаво транспортидан фойдаланган ҳолларда қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тегишли ахборотдан иборат бўлган илтимоснома олингандан сўнг сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ўз қонунчилигида назарда тутилган тадбирларга мувофиқ ушбу илтимосномани кўриб чиқади ва, агар у ўзининг асосий манфаатларига зарар етказмаса, ушбу илтимосномани тезлик билан қондиради. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ҳар бири алоҳида ҳолда транзит усуллари, йўналишлар ва бошқа шартларни келишиб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Транзит ташишлар вақтида транзит қилаётган давлат қамоқдаги шахсни сақлашнинг юридик имкониятларини таъминлайди ва олиб кетилаётган шахсни кузатиб кетаётган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг вакилларига зарур ёрдам кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан учиб ўтаётган ҳаво кемаси бу ерда режадан ташқари қўнган ҳолларда у олиб кетилаётган шахсни кузатиб кетаётган бошқа Аҳдлашувчи Томонларнинг вакилларининг илтимосномасига кўра мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ олиб кетилаётган шахсни транзит ташиш тўғрисида илтимоснома олгунга қадар 48 соат давомида қамоқда сақлаши мумкин. Бундай илтимос матнни беришнинг техник воситалари, шунингдек, телеграф, телекс, телефакс, электрон почта ёрдамида берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Транзит ташиш билан боғлиқ харажатлар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳисобига бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74-модда
Жиноий иш бўйича иш юритиш натижалари тўғрисида хабар бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўзларига берилган шахсларга қарши жиноий иш бўйича иш юритиш натижалари тўғрисида бир-бирларини хабардор қилиб турадилар. Илтимосномага кўра қатъий қарорнинг нусхаси ҳам жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II қисм. Жиноий таъқибни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75-модда
Жиноий таъқибни амалга ошириш мумкинлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томондан ушбу шахсни бериш учун шартлар бўлмаганда ёки буни одил судлов манфаатлари талаб этса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигига мувофиқ ҳуқуқбузарликни содир этишда шубҳа қилинаётган шахсга қарши жиноий таъқибни амалга оширишни сўраши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосига кўра ўз фуқаросига ёки ўз ҳудудида доимий яшовчи шахсга қарши, агар бу шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ ҳуқуқбузарликни содир этишда шубҳа қилинаётган бўлса, агар шахсни беришга имкон берувчи шартлар бўлмаса жиноий таъқибни амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандларини қўллаш мақсадида Аҳдлашувчи Томонлар сўралаётган Аҳдлашувчи Томонларнинг жиноий таъқибни амалга ошириш ҳақидаги илтимосномалари сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга зарур бўлган судлов ишларини амалга ошириш имконини таъминлаш учун зарур бўлган қонуний чора-тадбирларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76-модда
Жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисида илтимоснома ва зарур бўлган ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисидаги илтимоснома ёзма ҳолда юборилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) терговни ёки суд муҳокамасини ваколатли ўтказувчи сўровчи адлия муассасасининг ва сўралаётган адлия муассасаларининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жиноий судлов ишларини бериш тўғрисида юборилаётган илтимоснома муносабати билан қилмишнинг баён-тасвири, шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир этилган жой ва вақт ҳақидаги кўрсатма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳуқуқбузарликни содир этишдаги шубҳани асословчи тергов натижалари баёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) шубҳа қилинаётган шахснинг шахсияти, фуқаролиги ва яшаш жойи ҳақида етарли бўлган аниқ маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ҳуқуқ бузарлик натижасида келтирилган зиённинг миқдори тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисидаги илтимосномага қуйидагилар илова қилиниши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонун қоидалари матни, шу асосида қилмиш ҳуқуқ бузарлик деб эътироф этилади, шунингдек, зарур бўлганда терговни амалга ошириш учун аҳамиятли бўлган қонунчилик нормаларининг бошқа матнлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тергов материаллари, жабрланувчининг шикояти бўйича қўзғатиладиган жиноий ишлар бўйича жабрланувчиларнинг аризалари ва зарарни қоплаш тўғрисидаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) шубҳа қилинаётган шахснинг шахсиятини белгилаш имконини берувчи ҳар қандай ахборот, шунингдек, унинг ташқи кўриниши баён-тасвири, фотосурати ва бошқа тасвирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Илтимоснома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар мазкур Шартноманинг 17-моддаси қоидаларига мувофиқ расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77-модда
Ҳақиқийликни гувоҳлантириш ва тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, агар Аҳдлашувчи Томонлар бошқача тўғрисида келишиб олмаган бўлсалар, жиноий таъқибни амалга ошириш учун илтимосга илова қилинадиган ҳужжатлар, шунингдек, илтимосномага жавоб тариқасида берилган ҳужжатлар ва бошқа хил материаллар ҳақиқийликни гувоҳлашни ва тасдиқлашни талаб қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78-модда
Илтимоснома тўғрисидаги қарор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли адлия муассасаси ўз давлатининг қонунчилиги доирасида жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисидаги илтимосномани иложи бор даражасида бажариш учун қандай чоралар кўриш зарурлигини кўриб чиқади ва зудлик билан сўралаётган Аҳдлашувчи Томонни қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79-модда
Икки томонлама жиноий жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисидаги илтимоснома қуйидаги ҳолларда, агар жўнатилаётган илтимоснома муносабати билан қилмиш ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланса, агар у сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида содир этилган бўлса, қондирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80-модда
Рад этиш учун асос
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон жиноий таъқибни амалга ошириш ҳақидаги илтимосномани рад этса, у сўраётган Аҳдлашувчи Томонни рад этиш сабаблари ҳақида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жиноий таъқибни амалга ошириш ҳақидаги қабул қилинган илтимосномада, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) шубҳа қилинаётган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томон фуқароси ҳисобланмаса, ёки мазкур Томон ҳудуди ушбу шахс доимий яшайдиган давлат бўлиб ҳисобланмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) илтимоснома юборилиши билан боғлиқ ҳуқуқ бузарлик беришга сабаб бўлувчи ҳуқуқбузарлик ҳисобланмаса, рад этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81-модда
Жиноий таъқибни амалга оширишнинг мумкин эмаслиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисидаги илтимоснома, агар таъқиб қилиш талаб қилинаётган шахсга нисбатан сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида қонуний кучга кирувчи ҳукм ёки сўралаётган Аҳдлашувчи Томон хабардор қилинадиган иш бўйича қатъий қарор чиқарилган бўлса, бажарилмайди. Бундай ҳолларда сўралаётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасалари томонидан жиноий иш қўзғатилиши мумкин эмас, улар томонидан қўзғатилган иш эса тўхтатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82-модда
Шубҳа қилинаётган шахснинг ҳолати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шубҳа қилинаётган шахс жиноий суд ишини беришда ўз манфаатдорлиги тўғрисида ҳар қандай Аҳдлашувчи Томонга билдириши мумкин. Шунга ўхшаш бундай манфаатдорлик тўғрисида шубҳа қилинаётган шахснинг юридик вакили ёки яқин қариндошлари томонидан билдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон, имкониятига қараб, шубҳа қилинаётган шахсга тахмин қилинаётган ҳуқуқбузарлик тўғрисида ўз фикрини баён қилишга ва суд ишини жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисидаги илтимоснома жўнатилгунга қадар беришга имкон беради, шахснинг одил судловдан бекиниб юрган ёки қандайдир йўл билан унинг жўнатилишига тўсқинлик қилиши ҳоллари бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83-модда
Жабрланувчининг ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ишини беришда сўраётган ва сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар ҳуқуқбузарликдан жабр кўрган шахснинг ҳуқуқи, айниқса, келтирилган зарарни қоплашдаги унинг ҳуқуқи бериш натижасида бузилмаслиги керак. Агар фуқаролик даъвоси суд ишлари берилгунга қадар қондирилмаган бўлса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон берилган суд ишида даъвони тақдим этиш учун рухсат беради. Жабрланувчи вафот этган ҳолларда мазкур қоида унинг қарамоғида бўлганларга қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84-модда
Сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар учун судлов ишларини беришнинг оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон томонидан шубҳа қилинаётган шахсни жиноий таъқиб қилишни амалга ошириш тўғрисида илтимоснома қабул қилингандан сўнг сўралаётган Аҳдлашувчи Томон жиноий таъқибни тўхтатади, зарур тергов олиб бориш, шунингдек, сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга сўралаётган Аҳдлашувчи Томон иш бўйича қатъий қарор киритиш тўғрисида хабар бермагунча юридик ёрдам бериш бундан мустаснодир. Шу пайтдан бошлаб сўраётган Аҳдлашувчи Томон худди шу ҳуқуқ бузарлик муносабати билан жиноий таъқиб қилишдан тийилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85-модда
Сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар учун судлов ишларини беришнинг оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Битимга кўра берилган судлов ишлари сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан тартибга солинади. Шубҳа қилинаётган шахсга айб қўйилганда сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси ўз қонунчилигига мувофиқ ҳуқуқбузарликлар ва унинг оқибатларини юридик баён-тасвир қилувчи аниқ элементларга тааллуқли бўлган зарур тузатишлар киритади. Агар сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколати мазкур Шартноманинг 75-моддасининг 3-бандидаги қоидага асосланган бўлса, унда бу давлатда эълон қилинган жазо чораси сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида назарда тутилганидан қаттиқроқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида ўз қонунчилигига мувофиқ содир этилган суд муҳокамаси ёки тадбирлар талаби билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракат сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан бундай ҳаракат қанчалик мос келса, қандай ҳаракат бўлмасин, агар ушбу давлатда ёки ушбу давлат адлия муассасалари томонидан содир этилган бўлса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида шундай юридик кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон сўраётган Аҳдлашувчи Томонни жиноий таъқибни амалга ошириш ҳақидаги илтимоснома бўйича суд муҳокамаси натижасида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилади. Шу мақсадда унинг илтимосномасига кўра ҳар қандай қатъий қарорнинг нусхаси берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86-модда
Вақтинчалик чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўраётган Аҳдлашувчи Томон жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисидаги илтимосномани юбориш ҳақида ўз ниятини билдирса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг ушбу мақсадда юборилган махсус илтимосини олгандан сўнг барча вақтинчалик чораларни қўллаши мумкин, шунингдек, дастлабки ушлаш ва хатга олиш каби қандай чоралар кўриш мумкин бўлса, агар ҳуқуқ бузарлик, жиноий таъқибни амалга ошириш ҳақидаги илтимоснома юборилган, унинг ҳудудида содир этилган бўлса сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III қисм. Жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида махсус қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87-модда
Тергов ишларини олиб боришда кўрсатмалар бериш ёки ёрдам кўрсатиш учун қамоқда сақланаётган шахсларни бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўз қонунчиликларига мувофиқ ва қамоқда сақланаётган шахсларнинг розилиги билан тегишли илтимослар бўлганда тергов ишларини ўтказишда кўрсатмалар бериш ёки ёрдам кўрсатиш мақсадида уларни бир-бирларига вақтинчалик беришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган шахсларни бериш Аҳдлашувчи Томонлар биргаликда келишиб олган муддатда, лекин бир ойдан ошмаган муддатда, алоҳида ҳолларда эса икки ойдан ошмаган муддатда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ бериладиган шахс қамоқда сақланиши керак бўлса, сўраётган Аҳдлашувчи Томон бу шахсни қамоқда сақлайди ва уни сўраган Аҳдлашувчи Томонга суд муҳокамаси тугагандан сўнг қайтаради, бунда мазкур қарорнинг 2-бандида кўрсатилган муддатларни ёки бундан буён сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлишининг зарурати йўқлигини ҳисобга олиб уни бериш тўғрисида илтимоснома берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88-модда
Берилиши талаб этилаётган шахсни вақтинча бериш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Шартноманинг 68-моддасига мувофиқ берилиши талаб этилаётган шахсни бериш муддати Аҳдлашувчи Томон билан бирга, одил судловни амалга ошириш манфаатларидан келиб чиқиб ва Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилиги билан рухсат этилган қамоқда сақлаш муддатларини ҳисобга олган ҳолда, белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Шартноманинг 68-моддасида ва мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда вақтинча бериладиган шахсни қамоқда сақлаш муддатлари сўраётган ва сўралаётган Аҳдлашувчи Томонларнинг тегишли қонунчилигига кўра ҳар бир жиноий иш бўйича алоҳида ҳисобга олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89-модда
Тинтиш ва олиб қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ўзининг қонунчилиги йўл қўядиган доираларда сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг мазкур Шартноманинг 72-модасида назарда тутилган шартларга риоя қилинган ҳолда жиноий иш бўйича исбот сифатида фойдаланиш учун буюмлар ва ҳужжатларни тинтиш, олиб қўйиш ва бериш тўғрисидаги илтимосини бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90-модда
Ҳуқуқни бузишдан олинадиган даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ҳуқуқни бузишдан олинган даромадларни аниқлашда, олиб қўйишда ва мусодара қилишда бир-бирларига ёрдам кўрсатадилар. Мазкур Шартноманинг мақсадлари учун «ҳуқуқни бузишдан олинган даромадлар» тушунчаси ҳуқуқни бузиш оқибатида тўғридан-тўғри ёки билвосита олинган ёки сотилган исталган шубҳа қилинган ёки суд томонидан аниқланган мулкни ёки ўзида мулк қийматини ифодаловчи мулкни, ёхуд ҳуқуқни бузиш натижасида олинган бошқа фойдани ифодалайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91-модда
Ҳуқуқни бузишдан олинган даромадларга тегишли бўлган ёрдамни кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўраётган Аҳдлашувчи Томон сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга ҳуқуқни бузишдан олинган даромадларга тегишли бўлган ёрдам тўғрисидаги илтимосни юборар экан, ўзи бундай даромадлар сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг юрисдикцияси доирасида бўлиши мумкин деб ҳисоблайдиган сабаблар тўғрисида маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон мазкур модданинг 1-моддасига мувофиқ йўлланган илтимосни олиб, ҳуқуқни бузишдан олинган бирон-бир даромад унинг юрисдикцияси доирасида бор ёки йўқлигини аниқлаш учун зарур чоралар кўради ҳамда сўраётган Аҳдлашувчи Томонни текшириш натижаларидан хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар ҳуқуқни бузишдан олинган бирон-бир даромад сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг юрисдикцияси доирасида бўлса, у активларни аниқлаш, молиявий операцияларни текшириш ва ҳуқуқни бузишдан олинган даромадларни олиб қўйишни таъминлашга ёрдам бериши мумкин бўлган бошқа ахборот ёки далилларни олиш учун зарур чоралар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳуқуқни бузишдан олинган мўлжалланаётган даромадлар аниқланган тақдирда сўралаётган Аҳдлашувчи Томон, тегишли илтимос мавжуд бўлган тақдирда, ушбу даромадларга нисбатан сўраётган Аҳдлашувчи Томон суди томонидан узил-кесил қарор қабул қилингунга қадар гумон қилинаётган ҳуқуқни бузишдан олинган ушбу даромадлар билан бирон-бир операциялар ўтказишга, уларни беришга ёки улардан фойдаланишга йўл қўймаслик мақсадида ўзининг қонунчилиги билан рухсат берилган чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигида белгиланган даражада, у сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳуқуқни бузишдан олинган даромадларни олиб қўйиш ёки мусодара қилиш тўғрисидаги узил-кесил қарорини ижро этади ёки ижро этишга санкция беради, ёки сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосига мувофиқ ушбу даромадларни олиш учун бошқа зарур чоралар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу моддани қўллашда ҳалол учинчи томонларнинг ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлайдилар, ҳуқуқни бузишдан олинган даромадларни бериш эса мазкур Шартноманинг 72-моддасида назарда тутилган шартларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92-модда
Назорат қилинадиган етказиб беришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро мақбул келишувлар, шу жумладан исталган учинчи томон билан тузилган келишувлар ва аҳдлашувлар асосида муомалада тақиқланган буюмлар, воситалар ёки моддаларнинг ноқонуний айланишида қатнашувчи шахсларни аниқлаш ва уларни жиноий таъқиб қилиш мақсадида айланиши тақиқланган буюмлар, воситалар ёки моддаларни назоратли етказиб бериш усулидан етарли даражада фойдаланишни назарда тутувчи зарур чора-тадбирларни ўз қонунчилиги доирасида ва ўз имкониятларидан келиб чиқиб кўрадилар. Назоратли етказиб бериш усулидан фойдаланиш тўғрисидаги қарор ҳар бир алоҳида ҳолатда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳит учун хавфлилиги даражасини, ҳуқуқларни ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларни зарур даражада ҳисобга олган ҳолда Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари томонидан қабул қилинади ва, зарурат бўлганда Томонлар эришган юрисдикцияга нисбатан молиявий аҳдлашувлар ва ўзаро тушунишларни ҳисобга олиши мумкин. Назоратли етказиб беришлар эришилган аҳдлашувларга, шу жумладан исталган учинчи томон иштирокидаги аҳдлашувларга мувофиқ амалга ошириладиган айланиши тақиқланган буюмлар, воситалар ёки моддаларнинг ғайриқонуний партиялари сақланган ёки олиб қўйилган ҳолда бундан буёнга ташиш, ёхуд бундай буюмлар, воситалар ёки моддаларнинг одамлар ҳаёти ва соғлиги ҳамда атроф муҳит учун эҳтимол тутилган хавфлилиги даражасини ҳисобга олган ҳолда уларни тўлиқ ёки қисман алмаштириш учун фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93-модда
Сўралаётган ва сўраётган Аҳдлашувчи Томонлар судларига тегишли бўлган ишларни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улар тўғрисидаги ишлар сўралаётган ва сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг судларига тегишли бўлган шахслар ёки шахслар гуруҳи бир қанча қонун бузишларни содир этишда айбланганда бундай ишлар унинг ҳудудида дастлабки текшириш тугалланган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли судида кўриб чиқилади. Бундай ҳолда иш ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг суд ишларини олиб бориш қоидаларига кўра кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94-модда
Айблов ҳукмлари ва судланганлик тўғрисидаги маълумотлар ҳақида маълум қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ҳар йили бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароларига нисбатан уларнинг судлари томонидан чиқарилган айблов ҳукмлари қонуний кучга кирганлиги тўғрисида бир-бирларига маълум қиладилар, айни вақтда ҳукм қилинганларнинг мавжуд фотосуратлари ва бармоқ изларини юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар, агар ушбу шахслар сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жиноий жавобгарликка тортилсалар, илгари уларнинг судлари томонидан ҳукм қилинган шахсларнинг судланганлиги тўғрисидаги маълумотларни илтимосга кўра бир-бирларига маълум қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95-модда
Махфийликка риоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли илтимос мавжуд бўлган тақдирда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос, илтимоснинг мазмуни ва тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек бундай ёрдам кўрсатганлик сир сақланиши учун зарур чора-тадбирларни кўради. Агар ушбу илтимосни махфийликни бузмаган ҳолда қондиришнинг имкони бўлмаса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон бу ҳақда сўраётган Аҳдлашувчи Томонни хабардор қилади, у кейинчалик шунга қарамай ушбу илтимосни қондириш тўғрисида илтимос қилиш кераклиги ёки йўқлигини аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) сўраётган Аҳдлашувчи Томон сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга берилган далиллар ва ахборотларни сир сақлайди, ушбу далиллар ва ахборотлар илтимосда кўрсатилган терговни ва суд текширишини ўтказиш учун талаб қилинган ҳоллар бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96-модда
Фойдаланишга оид чеклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўраётган Аҳдлашувчи Томон сўралаётган Аҳдлашувчи Томон томонидан берилган ахборот ёки далилларни бирон-бир тергов ёки текшириш учун сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг розилигисиз фойдаланмайди ёки бермайди, ёрдам тўғрисидаги илтимосда кўрсатилганлар бундан мустаснодир. Бироқ айблов ўзгарган тақдирда тақдим этилган материалдан қўйилган айбга мувофиқ ҳуқуқни бузиш унга нисбатан мазкур Шартномага мувофиқ ўзаро ёрдам кўрсатилиши мумкин бўлган ҳуқуқни бузишни ифодаласа, ўша даражада фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97-модда
Гувоҳлар, жабрланганлар ва жиноий жараённинг бошқа қатнашчиларини ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар зарурат бўлганда улар биргаликда тергов ўтказаётган ишлар бўйича ҳуқуқни бузишлар тўғрисидаги ишлар бўйича, шунингдек одил судловни амалга ошириш манфаатлари талаб қилган ҳолларда бундай ишларни судда кўриб чиқишда гувоҳлар, жабрланганлар ва жиноий жараённинг бошқа қатнашчиларини ҳимоя қилиш юзасидан ўзларининг қонунчиликларида назарда тутилган чора-тадбирларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98-модда
Ташиш билан боғлиқ харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳибсдаги шахсларни мазкур Шартноманинг 88-моддасида назарда тутилган кўрсатма бериш ёки терговни ўтказиш учун ёрдам бериш учун вақтинча бериш чоғида олиб ўтиш билан боғлиқ харажатлар, ушбу шахсларни учинчи давлатларнинг ҳудудлари орқали транзит олиб ўтиш харажатлари ҳам шу жумлага киради, сўраётган Аҳдлашувчи Томон томонидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99-модда
Бедарак йўқолган шахсларни қидириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар илтимосга кўра, бундай шахслар сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида бўлиши мумкин деб ҳисоблаш учун асос мавжуд бўлган тақдирда, бедарак йўқолган шахсларни қидиришни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бедарак йўқолган шахсларни қидириш тўғрисидаги илтимос мазкур Шартноманинг 7 ва 17-моддалари қоидаларига мувофиқ тузилади ҳамда қидирилаётган шахс бўлган жойни аниқлашга ёрдам бериши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай ахборот билан биргаликда қидирилаётган шахснинг имкони борича тўлиқроқ тавсифини ўз ичига олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бедарак йўқолган шахсни қидириш тўғрисидаги илтимосга қидирилаётган шахснинг, улар мавжуд бўлганда, фотосурати ёки бошқа график тасвири, тиш картаси, қўл бармоқлари изи, шунингдек талаб қилиниши мумкин бўлган бошқа ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100-модда
Жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда Аҳдлашувчи Томонлар вакилларининг иштирок этиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасаларининг вакиллари иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг розилиги билан мазкур Аҳдлашувчи Томон адлия муассасалари томонидан жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосини бажаришда қатнашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101-модда
Вақтинча топширилган ёки берилган шахсларни қуролли кузатиб бориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар вақтинча топшириш ёки бериш рухсат берилган шахсларни, ва терговни ўтказишга ёрдам бериш учун берилаётган шахсларни уларнинг ҳудудидан чиқаришда хавфсизликни таъминлаш мақсадида бундай шахслар сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаларининг қуролли вакиллари кузатуви остида бўлишига келишдилар. Бу ҳақда сўралаётган Аҳдлашувчи Томонни иккинчи Томон олдиндан хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда сўраётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасалари вакилларига улар ўз хизмат вазифаларини бажараётган вақтда сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг ҳуқуқий мақоми жорий этилади.Шунга мувофиқ равишда улар ўзлари бўлган давлат ва ўз давлатларининг ҳуқуқий ҳимоясидан фойдаланадилар, шахсий дахлсизликка, ҳисобда турадиган ўқ отар қуролни ва махсус воситаларни сақлаш, олиб юриш ва қўллаш ҳуқуқига эга бўладилар ҳамда ўз функцияларини ўзлари бўлган давлатнинг норматив ҳужжатларига мувофиқ бажарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 2-бандида эслатиб ўтилган адлия муассасалари вакиллари томонидан содир этилган ҳуқуқни бузишлар тўғрисидаги ишларни тергов қилишда улар фуқаролари ҳисобланган Аҳдлашувчи Томон иккинчи Аҳдлашувчи Томонга зарур ёрдам ва кўмак беради. Бундай ҳолларда ҳуқуқни бузувчиларни жиноий таъқиб қилиш илтимос бўйича Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилигига ва мазкур Шартнома қоидаларига биноан улар фуқароси ҳисобланган Томонга берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Адлия муассасалари вакилларининг ҳисобда турадиган ўқ отар қуроли, унга ўқ-дорилар, махсус воситалар ва якка тартибда ҳимояланиш воситалари мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига махсус рўйхатлар (рухсатномалар) бўйича қўйилади, уларнинг шакли ва мазмуни ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон томонидан келишилиши керак ва албатта яна олиб чиқиб кетилиши керак. Қурол-яроғ, ўқ-дори, махсус воситалар ва якка тартибда ҳимояланиш воситаларини олиб чиқиш эслатиб ўтилган рўйхатлар (рухсатномалар) асосида амалга оширилади ҳамда адлия муассасалари вакиллари сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудига киришларида божхона органлари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур модда қоидалари Томонларга учинчи давлатлар томонидан берилган шахсларни Аҳдлашувчи Томонлар ҳудуди орқали транзит олиб ўтиш ҳолларига ҳам жорий этилади. Мазкур шартноманинг 73-моддаси 4-бандида назарда тутилган ҳолларда Аҳдлашувчи Томонларнинг олиб ўтилаётган шахсларни кузатиб бораётган вакилларида ўқ отар қуроллар, ўқ-дорилар, махсус воситалар ва якка тартибда ҳимояланиш воситалари мавжуд эканлиги тўғрисида мазкур шартноманинг 73-моддаси 1 ва 4-бандларига мувофиқ тақдим этиладиган транзит олиб ўтиш тўғрисидаги илтимосда маълум қилинади. Бундай илтимос олингунга қадар қурол-яроғ, ўқ-дорилар, махсус воситалар ва якка тартибда ҳимояланиш воситалари сақлаш учун сўралаётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасаларига топширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102-модда
Жиноий ишлар бўйича ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича алоқа қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Топшириш, жиноий таъқиб қилиш масалалари, шунингдек прокурорнинг санкциясини талаб қилувчи процессуал ҳаракатлар бўйича алоқалар Аҳдлашувчи Томонларнинг Бош прокурорлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V бўлим. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103-модда
Мазкур Шартномани қўллаш масалалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Шартномани қўллашда пайдо бўладиган масалалар ўзаро келишувга кўра ваколатли адлия муассасалари томонидан ҳал этилади. Зарурият бўлганда келиб чиққан тафовутларни тартибга солиш мақсадида Аҳдлашувчи Томонларнинг тегишли давлат органлари вакилларидан иборат бўлган қўшма Комиссия тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасаларининг марказий органлари томонидан мазкур Шартнома қоидаларини амалда қўллаш масалалари бўйича идоралараро шартномалар (битимлар) тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104-модда
Бошқа халқаро Шартномаларга муносабат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома қоидалари Аҳдлашувчи Томонларнинг мазкур Шартнома кучга киргунга қадар Аҳдлашувчи Томонлар қатнашчилари бўлган бошқа халқаро шартномаларидан келиб чиқувчи мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105-модда
Қўшимчалар киргизиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартномага Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишуви бўйича мазкур Шартноманинг 107-моддасида назарда тутилган шартларга биноан кучга кирадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106-модда
Кучга киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома ратификация қилиниши керак ва ратификация ёрлиқлари айирбошланган санадан сўнг ўттиз кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107-модда
Амал қилиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Шартнома кучга кириш санасидан бошлаб беш йил давомида амал қилади ҳамда унинг амал қилиш муддати, агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири ёки ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон унинг амал қилишини тўхтатиш истагини билдирмасалар, кейинги беш йиллик даврларга ўз-ўзидан узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири навбатдаги беш йиллик давр тамом бўлишидан олти ой олдин иккинчи Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор қилиб, мазкур Шартномани рад этиши мумкин. Шартнома бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай хабарномани олганидан кейин олти ой ўтганидан сўнг ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108-модда
Вақтга кўра амал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартноманинг амал қилиши у кучга киргунга қадар пайдо бўлган ҳуқуқий муносабатларга ҳам жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 27 ноябрда Тошкент шаҳрида ҳар бири ўзбек, туркман ва рус тилларида бўлган икки асл нусхада тузилди, барча матнлар бир хил кучга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартномани талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)