14.07.1995 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Вьетнам Социалистик Республикаси Ҳукумати ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
29.08.1995
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Вьетнам Социалистик Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво қатнови тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Вьетнам Социалистик Республикаси Ҳукумати (бундан буён матнда «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1944 йилнинг 7 декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг аъзолари бўлгани ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатиб ўтилган Конвенцияга қўшимча равишда, ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ва ҳудудларидан ташқарида ҳаво қатновини йўлга қўйиш мақсадида Битим тузиш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Атамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битим ва унинг Иловаси мақсадлари йўлида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) «Конвенция» атамаси 1944 йилнинг еттинчи декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва у, берилган ҳар қандай вақтда Аҳдлашувчи Томонлар учун тузатиш ва иловалар амалда кучга эга эканлиги инобатга олиниб, қуйидагиларни ўз ичига олади: i) ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон қай даражада эътироф этишини эътиборга олиб, унинг 94 а)-моддасига биноан кучга кирган ҳар қандай тузатишни; ва, ii) Конвенциянинг 90-моддасига мувофиқ равишда тасдиқланган ҳар қандай Илова ва унга киритилган тузатишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «авиация маъмурлари» атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан Фуқаро Авиацияси Бош директорини, Вьетнам Социалистик Республикасига нисбатан эса, Вьетнам Фуқаро Авиацияси Маъмурияти — Транспорт вазирлигини ёки, ҳар қандай ҳолда, юқорида уқтириб ўтилган маъмурлар бажарадиган вазифаларни ёки шунинг сингари вазифаларни амалга ошириш ваколати берилиши мумкин бўлган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) «тайинланган авиакорхона» атамаси ушбу Битимнинг 4-моддасига мувофиқ тайинланган ва ваколат берилган авиация корхонасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «Ҳудуд» атамаси Давлатга нисбатан шу Давлат мухторияти остида белгиланган ер ҳудудлари (асосий ер ҳудуди ва ороллар), ички сувлар ва унга туташган ҳудудий сувлар ҳамда улар устидаги самовий кенгликни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) «ҳаво қатнови», «халқаро ҳаво қатнови», «авиакорхона» ва «нотижорий мақсадларда тўхташ» атамалари уларга Чикаго Конвенциясининг 96-моддасида тегишли равишда белгиланган маъноларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «ушбу Битим» атамаси унинг Иловаси ва унга ёки ушбу Битимга киритилган ҳар қандай тузатишларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «фойдаланиш қийматлари» атамаси ҳаво кемаси, унинг экипажи, йўловчилар ва юкка тегишли хизматлар ва хизмат кўрсатиш воситаларини ўз ичига олгани ҳолда, тайёрагоҳ мулки ёки хизмат кўрсатиш воситаларидан ёки ҳаво навигацияси воситаларидан фойдаланиш учун авиакорхоналардан тегишли маъмурлар томонидан олинадиган ёки олиниш учун рухсат берилган қийматларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) «тариф» атамаси йўловчилар ва юк ташиш учун тўланадиган қийматни ва ўша қийматлар қўлланиладиган қоидаларни англатиб, у ўз ичига вакиллик ва бошқа қўшимча хизматлар учун тўланадиган воситачилик ҳақини олади, бироқ почтами ташиш учун тўланадиган хизмат ҳақи ёки қоидалари бундан мустаснодир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) «белгиланган йўналишлар» атамаси исталган Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси амалга ошириши учун ушбу Битим Иловасида белгиланган йўналишларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) «келишилган қатновлар» атамаси ушбу Битимнинг қоидаларига мувофиқ равишда унинг Иловасида белгиланган йўналишлардаги, тайинланган авикорхона амалга ошириши мумкин бўлган ҳаво қатновини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Чикаго конвенциясининг қўлланилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чикаго Конвенцияси халқаро ҳаво қатновларида қўлланишга молик бўлганлиги боис, ушбу Битимнинг қоидалари унинг қоидаларига асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳуқуқларнинг берилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига унинг халқаро ҳаво қатновларига тегишли бўлган қуйидаги ҳуқуқларни беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) унинг ҳудудидан қўнмаган ҳолда учиб ўтиш ҳуқуқини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) унинг ҳудудида нотижорий мақсадларда қўниш ҳуқуқини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон иккинчи бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ушбу Битимга Илова қилиб киритилган Парвозлар жадвалининг тегишли Бўлимида кўрсатилган халқаро ҳаво қатновини амалга ошириш мақсадида бундан буён ушбу Битим матнида белгиланган ҳуқуқларни беради. Белгиланган йўналишлар бўйича парвозларни амалга ошириш вақтида ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ушбу модданинг 1-бандида белгиланган ҳуқуқларга қўшимча равишда бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида иккинчи бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига бориш учун мўлжалланган йўловчилар ва, почтани ўз ичига олган ҳолда, алоҳида ёки қўшма ҳолатда, юк олиш ва тушириш мақсадида ушбу Битим Парвозлар жадвалининг ўшал йўналиши бўйича бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида белгиланган манзилларда қўниш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модда 2-бандининг ҳеч қайси бир қоидаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ҳақ ёки мукофот эвазига бошқа бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг бошқа бир манзилига бориш учун мўлжалланган йўловчи ва, почтани ўз ичига олган ҳолда, юк ташиш ҳуқуқини беради деб қаралмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси қуролли ихтилоф, сиёсий тартибсизликлар ёки чиқишлар ёхуд махсус ёки ғайриоддий вазиятлар оқибатида ўзининг доимий йўналиши бўйича парвозларни амалга ошириш имкониятига эга бўлмаса, иккинчи Аҳдлашувчи Томон тегишли йўналишларни қайта ташкил этиш йўли билан ана шундай йўналишлар бўйича ҳаво йўлларидан фойдаланиш учун ўзининг барча имкониятларини ишга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Авиакорхоналарни тайинлаш ва парвозга доир ваколат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон Иловада белгиланган йўналишлар бўйича келишилган қатновларни амалга ошириш мақсадларида бир авиакорхонани тайинлаш ва бундай тайинлашни бекор қилиш ёки алмаштириш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай тайинлаш тўғрисидаги хабарни олганидан кейин бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 3 ва 4-банди қоидаларига мувофиқ иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига парвозларни амалга ошириш учун дарҳол тегишли рухсатнома беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасидан ушбу маъмурлар томонидан халқаро ҳаво йўлларидан фойдаланиш чоғида Чикаго Конвенциясининг қоидаларига мувофиқ равишда юқоридаги маъмурлар томонидан одатда ва оқилона қўлланиладиган қонунлар ва қоидаларда кўрсатилган шартларни бажаришга қодир эканлигини исботловчи далилларни талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига устун даражада эгалик қилиш ва унинг устидан ҳақиқий назорат ўрнатиш ҳуқуқи авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг фуқароларига қарашли эканлигини исботловчи далилларга эга бўлмаган ҳолда бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган парвозларга рухсат беришни рад этиши ёки тайинланган авиакорхона ушбу Битимнинг 3-модда 2-бандида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланиш чоғида бажарилиши зарур деб ҳисоблайдиган шартлар ижро этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шу йўл билан авиакорхона таъминланганидан ва ваколатга эга бўлганидан сўнг келишилган ҳаво қатновларини амалга оширишни бошлаши мумкин, башарти, авиакорхона ушбу Битимга мувофиқ равишда унинг қоидаларига риоя қилаётган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Парвозга доир рухсатномани бекор қилиш ёки тўхтатиб қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси парвозга доир ваколатини бекор қилиш ёки ушбу Битимнинг 3-модда 2-бандида белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланишини тўхтатиб қўйиш ёки ўша ҳуқуқлардан фойдаланиш чоғида ўзи зарур деб билган қуйида келтирилган шартлар бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) авиакорхонага устун даражада эгалик қилиш ёки унинг устидан ҳақиқий назорат қилиш ҳуқуқи ушбу авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки ўша Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароларига тегишли эканлигига ишонч ҳосил қилмаган ҳар қандай ҳолда; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ўша авиакорхона ҳуқуқларни берган Аҳдлашувчи Томоннинг одатда ва оқилона татбиқ этиладиган қонун ва қоидаларига риоя этмаган ҳар қандай ҳолда; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) агар тайинланган авиакорхона ушбу Битимда белгиланган қоидаларга мувофиқ равишда парвозларни қайсидир йўл билан амалга оширолмаётган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар ҳуқуқларни бекор қилиш, амалда тўхтатиб қўйиш ёки ушбу модданинг 1-банди шартлари бажарилишини талаб қилиш қонун-қоидаларнинг бундан буён яна бузилишига зарурий огоҳлантириш деб топилмаса, бундай ҳуқуқлардан бошқа Аҳдлашувчи Томон билан маслаҳатлашувдан сўнг фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Келишилган йўлларда парвозларни бошқариш услублари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналарига уларнинг тегишли ҳудудлари оралиғидаги белгиланган йўналишлар бўйича келишилган ҳаво қатновларини амалга ошириш жараёнида ҳаққоний ва тенг имкониятлар ҳамда ҳажмдан баробар фойдаланиш ҳуқуқи берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг тайинланган авиакорхонаси келишилган ҳаво қатновларини амалга ошириш жараёнида айнан бир йўналиш ёки унинг бир қисмида ундан кейин парвозларни амалга ошираётган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари парвозларига зиён етказмаслик учун унинг манфаатларини ҳам назарда тутиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар тайинланган авиакорхоналарининг амалга ошираётган келишилган ҳаво қатновлари белгиланган йўналишлардаги ташувга бўлган эҳтиёжларга яқин муносабатда бўлиши ва ҳар бир авиакорхона ўзини тайинлаган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан келаётган ёки унга бориш учун мўлжалланган йўловчилар ва юк, почтани ўз ичига олгани ҳолда, ташувга бўлган эҳтиёжни қондириш учун етарли ҳажм таъминланишини ўз олдига биринчи даражали оқилона вазифа қилиб қўйиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари томонидан келишилган ҳаво қатновларида таъминланадиган умумий ҳажм юқорида уқтирилган қоидаларга мувофиқ равишда Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари томонидан парвозларнинг бошланишидан олдин биргаликда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Тарифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Келишилган ҳар қандай ҳаво қатновидаги тарифлар фойдаланишга кетадиган харажатлар, фойданинг оқилона миқдори, авиакорхона тавсифларини (хизмат ва тезлик мезонларини) ва бошқа авиакорхоналарнинг белгиланган йўналишнинг ҳар қандай қисми учун қўллайдиган тарифларни ўз ичига олган ҳолда, барча тегишли омилларни ҳисобга олиб, оқилона меъёрларда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида уқтириб ўтилган тарифлар ва уларга боғлиқ равишда қўлланиладиган вакиллик воситачилик ҳақлари, имкон қадар, ўша йўналиш бўйлаб тўлиқ ёки унинг маълум бир қисмида ҳаво қатновларини амалга ошираётган бошқа авиакорхоналар билан маслаҳатлашувлар ўтказиб, манфаатдор авиакорхоналар ўртасида белгиланган йўналишларнинг ҳар бири учун келишилиши лозим. Шу йўсинда келишилган тарифлар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Башарти-ки, тайинланган авиакорхоналар ушбу тарифлардан исталган бири бўйича келиша олмасалар ёки бошқа биронта сабабга кўра тариф борасида ушбу модданинг 2-банди қоидаларига мувофиқ равишда келишувга эришилмаса, Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўзаро аҳдлашув асосида тарифни белгилашга ҳаракат қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Башарти-ки, авиация маъмурлари уларга ушбу модданинг 2-банди қоидалари асосида тақдим этилган ҳар қандай тарифни тасдиқлаш борасида келишувга эриша олмасалар ёки 3-бандга мувофиқ ҳар қандай тарифни белгилаш борасида келишувга эришилмаса, мазкур баҳс ушбу Битимнинг 20-моддаси қоидаларига мувофиқ равишда ҳал этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Томонлардан бирон бирининг авиация маъмурлари томонидан тасдиқланмаса, ҳеч қандай тариф кучга кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгиланган тарифлар ушбу модданинг қоидаларига мувофиқ равишда янги тарифлар белгилангунига қадар кучда қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Божхона божлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар қандай Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси халқаро ҳаво қатновида парвозларни амалга оширувчи ҳаво кемалари барча божхона божлари, давлат йиғимлари ва бошқа шунинг сингари давлат солиқларидан озод қилинади ва улар шундан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. ёқилғи, мойлаш маҳсулотлари ва техник истеъмол захиралари, шунингдек,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ҳаво кемалари захиралари (озиқ-овқат, ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини ўз ичига олган ҳолда, бироқ чекланмаган миқдорда), башарти-ки, улар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига олиб кирилган ёки ўша ҳудудда ҳаво кемасига олинган бўлса,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
башарти-ки, мазкур буюмлар халқаро ҳаво қатновида парвозларни амалга оширувчи ҳаво кемаси томонидан ёки унинг бортида ишлатилган тақдирдагина.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига олиб кирилган қуйида келтирилган буюмлар ҳам юқорида уқтириб ўтилган божлардан озод қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. юргизиш мосламаларини ўз ичига олгани ҳолда эҳтиёт қисмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. созлаш, ҳолатни ушлаб туриш ва хизмат кўрсатиш мосламалари ва таркибий қисмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. махфий мосламалар, махфий мосламаларнинг ичига ўрнатиш учун мўлжалланган таркибий қисмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. қўлланма маҳсулотлари ва ўқитиш воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бaшарти-ки, ҳар бир ҳолда улар ҳаво кемалари ичида ишлатиш учун мўлжалланган бўлса ёки манфаатдор авиакорхона томонидан халқаро ҳаво қатновини ўрнатиш ёки фаолиятини ушлаб туриш билан боғлиқ бўлган, халқаро тайёрагоҳ белгилаган мезонлар даражасида бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Божхона божлари, давлат солиқлари ва шунинг сингари давлат йиғимларидан озод қилиш бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига (авиакорхоналарига) кўрсатилган хизматларнинг қийматига тегишли бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1-бандида уқтириб ўтилган мосламалар ва захиралар тегишли маъмурларнинг кузатуви ёки назорати остига олиниши талаб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ижара ҳаво кемасининг парвозлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тайинланган авиакорхона ўзининг хусусий ҳаво кемаларидан бошқа ҳаво кемаларидан шу ўринда келтирилган ҳаво қатновларини амалга оширишда фойдаланишни режалаштирса, у қуйидаги қоидалар асосида амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бундай ташкилий масалалар бирон ташиш ҳуқуқларига эга бўлмаган ҳаво кемаларини ижарага берувчи учинчи Томоннинг авиакорхонасига ҳуқуқлардан фойдаланишга йўл бермаслиги лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ҳаво кемаларини ижарага олувчи авиакорхона томонидан ишлаб топилган молиявий фойда тегишли тайинланган авиакорхонанинг парвозларидан топилган фойда ёки зарарга боғлиқ бўлмаслиги лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) ҳар икки Авиация Маъмурлари тайинланган авиакорхонаси томонидан парвозларни амалга ошириш учун ижарага олинган ҳар қандай ҳаво кемаларининг парвозга яроқлилик муддатининг узайтирилиш ва парвозлар мувофиқлиги ҳамда ҳаво кемаси ҳолатининг мезонлари учун масъулият ҳар икки Авиация Маъмурларининг талабларини қондирадиган даражада белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тайинланган ҳар қандай авиакорхона ижарага олинган ҳаво кемаларидан фойдаланишда ҳеч қандай тақиқларга дучор бўлмаслиги лозим, башарти-ки, кучга киритилган ҳар қандай ижаранинг ташкилий масалалари юқорида уқтириб ўтилган қоидаларга риоя этилган тарзда амалга оширилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Гувоҳнома ва рухсатномаларни тан олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томон берган ва муддати тугамаган парвозга яроқлилик тўғрисидаги гувоҳномалар, ваколати тўғрисидаги гувоҳномалар ва рухсатномаларни белгиланган йўналишлар бўйича келишилган ҳаво қатновларини амалга ошириш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томон тан олади, башарти-ки, мазкур гувоҳномалар ёки рухсатномалар Конвенцияда белгиланган мезонларга мувофиқ равишда берилган ёки кучга киритилган бўлса. Ҳар қандай ҳолда ҳам, ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг фуқароларига бошқа Аҳдлашувчи Томон берган гувоҳнома ва рухсатномаларни ўзининг ҳудуди устидан амалга ошириладиган парвозлар вақтида тан олишни инкор этиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Хавфсизлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро ҳаво қатновининг энг биринчи ўриндаги қоидаси сифатида фуқаро ҳаво кемалари, уларнинг йўловчилари ва экипаж аъзолари хавфсизлиги эканлиги ишончида Аҳдлашувчи Томонлар фуқаро авиацияси хавфсизлигини ноқонуний аралашув хатти-ҳаракатларидан ҳимоя қилиш борасидаги мажбуриятларини бир-бирлари олдида қайтадан тасдиқлайдилар (ва, хусусан, Чикаго Конвенциясидан келиб чиқадиган ўз мажбуриятлари, Чикаго Конвенцияси ва 1963 йил 14 сентябрда Токиода имзоланган Ҳаво кемаларида содир этиладиган жиноятчилик ва бошқа ҳаракатлар тўғрисидаги Конвенция, 1970 йил 16 декабрда Гаагада имзоланган Ҳаво кемаларини ғайриқонуний равишда эгаллаб олишга қарши кураш тўғрисидаги Конвенция, ҳамда 1971 йил 23 сентябрда Монреалда имзоланган Халқаро фуқаро авиациясига қарши ноқонуний ҳаракатларга қарши кураш ҳақидаги Конвенция), улар мазкур Битимнинг таркибий қисмини ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларининг илтимосига кўра ҳаво кемаларини ғайриқонуний тутқун қилиш ва бундай ҳаво кемаларининг, уларнинг йўловчилари ва экипаж аъзолари, тайёрагоҳлар ва ҳаво навигацияси воситаларига ҳамда авиацияси хавфсизлигига қарши ғайриқонуний хатти-ҳаракатларни бартараф қилиш учун мумкин бўлган барча ёрдамни бир-бирларига берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро муносабатларида ўзлари қўллайдиган, Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилоти томонидан белгиланган ва Чикаго Конвенциясига Иловалар тариқасида киритилган Тавсия этилган Қўлланмалар, авиация хавфсизлиги Мезонларига мувофиқ иш кўрадилар; улар ўзлари қайд этган асосий фаолият жойи ёки доимий турар жойи ўз ҳудудларида жойлашган ҳаво кемаларининг бошқарувчиларидан ёки хизматчилари ва ўз ҳудудида жойлашган тайёрагоҳларнинг бошқарувчиларидан авиация хавфсизлигининг юқоридаги қоидаларига мувофиқ иш кўришларини талаб қиладилар. Мазкур банддаги авиация хавфсизлиги Мезонларига бўлган изоҳот манфаатдор Аҳдлашувчи Томонлар баён этган ҳар қандай тафовутни ўз ичига олади. Ҳар қандай Аҳдлашувчи Томон ҳар қандай тафовутни баён этиш учун аввалдан бир-бирига маълумот бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ўзининг ҳудуди доирасида ҳаво кемаларини ҳимоя қилиш, йўловчиларни ва улар томонидан олиб кетилаётган буюмларни текшириш, экипаж аъзолари, юк (қўлда кўтариб кетилаётган юкларни ўз ичига олган ҳолда) ва ҳаво кемаларининг захираларини чегарадан ўтиш ёки юклаш ва тушириш вақтларида тегишли назоратларни амалга ошириш борасидаги маҳсулдор чора-тадбирлар ўтказиб турилиши учун ишонтиради ва бу чора-тадбирлар ҳар қандай хавф туғилишининг олдини олишни бошқариб туради. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинлаган авиакорхонасидан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига кириш, ундан чиқиш ёки унда бўлиб турган вақтида ушбу модданинг 3-бандида белгиланган, бошқа Аҳдлашувчи Томон талаб қилган авиация хавфсизлиги талабларига риоя қилиши талаб қилинишига розилик беради. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг, башарти, аниқ таҳдид мавжуд бўлса, оқилона доираларда хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус чора-тадбирлар кўришга доир илтимосларини ҳам хайрихоҳлик билан қараб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Башарти, фуқаро ҳаво кемасини тутқун қилиб олиш воқеаси содир бўлса ёки уни тутқун қилиш таҳдиди мавжуд бўлса ёки ҳаво кемалари, улардаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, тайёрагоҳлар ва ҳаво навигацияси воситаларининг хавфсизлигига бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинса, Аҳдлашувчи Томонлар алоқани енгиллатиш орқали бир-бирларига турлича кўмак берадилар ва бундай воқеа ёки таҳдидга жадал, ҳамда бешикаст барҳам беришнинг барча зарур чора-тадбирларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Даврий маълумотлар қоидаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларини уларнинг талабига биноан мазкур моддада уқтириб ўтилган шу бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси белгиланган йўналишлар бўйича амалга оширган келишилган Ҳаво қатновлари ҳажмини қайтадан кўздан кечириб чиқиш нуқтаиназаридан оқилона талаб қилган шундай даврий ёки бошқа ҳисобот тасдиқ маълумотлари билан таъминлашлари лозим. Бундай тасдиқ маълумотлар ўша авиакорхоналар амалга оширган келишилган ҳаво қатновидаги ташув ҳажмини, ташувнинг бошланғич манзили ва белгиланган манзилини аниқлаш учун талаб қилинган барча ахборотни ўз ичига олган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Маблағларни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир тайинланган авиакорхона маҳаллий тўловлардан ортган маҳаллий даромадларни эркин алмашланадиган пул бирлигига алмаштириш ва талаб этилганда ўз мамлакатига ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади. Пул бирлигини алмаштириш ва ўтказишга алмаштириш ва ўтказиш учун даромадларни топширилиш вақтида бундай ишларни амалга ошириш учун қўлланилаётган мавжуд қиймат асосида ҳеч қандай чекловларсиз рухсат берилиши лозим ва улар бундай алмашув ва ўтказишни амалга ошириш учун банклар томонидан олинадиган йиғимлардан бошқа харажатларга асос бўлмаслиги лозим. Бундай ўтказиш тегишли Аҳдлашувчи Томоннинг чет эл пул бирлигини алмаштириш қоидаларига мувофиқ равишда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Авиакорхона ваколатхонаси ва сотувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ўз вакиллик идораларини очиш ҳуқуқига эгадир. Бундай вакиллик идоралари тижорий, бошқарувчи ва техник ходимларни ўз ичига олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ўз ҳудудига киришга, истиқомат қилиш ва ишлашга тааллуқли қонун ва қоидаларига мувофиқ равишда шу бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига ҳаво қатновини таъминлаш эҳтиёжи учун ўз бошқарувчиси, техник, ишчи ходимлар ва бошқа ҳаво қатновини таъминлашда зарурий бўлган мутахассис ходимларни келтириш ва ушлаб туриш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси иккинчи бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида бевосита ёки вакиллари орқали авиаташув сотув ишлари билан машғул бўлишга ҳуқуқли бўлади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси авиаташув ҳужжатларини сотишга ҳуқуқли бўлади ва ҳар қандай шахс бундай ташувни маҳаллий ёки эркин алмашланадиган пулга эркин сотиб олишга ҳуқуқи бўлади. Ҳар бир тайинланган авиакорхона бу мақсадларда ўзининг ташув ҳужжатларини ишлатишга ҳуқуқли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Фойдаланиш қийматлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳеч қайси Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига худди шунингдек халқаро ҳаво қатновларини амалга оширувчи ўзининг авиакорхонасига белгиланган қийматлардан юқори бўлган фойдаланиш қийматларини тўлаш учун белгиламаслиги ёки белгиланишига рухсат бермаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон фойдаланиш қийматлари борасида ўзининг қийматларни белгиловчи ваколатли маъмурлари ва қийматларни белгиловчи маъмурлар томонидан таъминланадиган ҳаво қатновлари ва воситаларидан фойдаланувчи авиакорхоналар ўртасида, қўлланиш жойига қараб эса, авиакорхоналар вакил ташкилотлари орқали, маслаҳатлашувлар ўтказиб туради. Фойдаланиш қийматларига киритиладиган ҳар қандай ўзгаришлар борасида уларнинг шундай фойдаланувчиларга улар ўзларининг бу борадаги фикрларини мазкур ўзгаришлар киритилишидан аввалроқ билдира олиш имконияти даражасида қилиб оқилона хабарнома беришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Қонунларнинг қўлланилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг халқаро ҳаво навигациясини амалга ошираётган ҳаво кемасини ёки ўша ҳаво кемасининг ўша ҳудуд доирасидаги парвози ва навигациясини шу ҳаво кемасининг ўз ҳудудига учиб келиши, унда бўлиб туриши ёки ундан жўнаб кетишини тартибга солувчи қонун ва қоидалари иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ҳаво кемаларига нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ўз ҳудудига ҳаво кемаларида ташиб келтирилган йўловчилар, экипаж, почта ёки юк келиши, унда бўлиб туриши, ҳамда ундан жўнаб кетишини тартибга солувчи ҳамда, шунингдек, паспорт, божхона ва тиббий назорат қонун ва қоидалари бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасининг ҳаво кемасига олинган йўловчилар, экипаж, юк ва почтага улар шу уқтириб ўтилган ҳудуд доирасида бўлган вақтида уларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳеч қайси бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг назорати остида бўлган божхона, кириш-чиқиш, карантин ва шунинг сингари қоидаларнинг қўлланилишида ёки тайёрагоҳ, ҳаво қатнови ва бирлаштирилган воситалардан фойдаланишда ўзининг авиакорхонасига ёки бошқа ҳар қандай авиакорхонага шунинг сингари халқаро парвозларни амалга ошираётган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига берилгандан устун бўлган имтиёзлар берилишига йўл қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Бевосита транзит
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан бошқа бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси парвозларида тўғри транзит орқали ўтадиган ва бу мақсад учун тайёрагоҳ ҳудудидан ажратилган жойни тарк этмайдиган йўловчилар, юклар ва почта энг ортиғи билан биринчи Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли маъмурлари томонидан ўтказиладиган юзаки назоратга асос бўла олади холос. Тўғри транзит орқали ўтадиган йўловчи юклари ва юклар божхона божларини ўз ичига олгани ҳолда, барча божлар ва солиқлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Икки томонлама солиқ солиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро ҳаво қатновида машғул бўлган ҳаво кемасининг парвозларидан тушган даромад ва фойдага фақат ўша корхонанинг ўз бошқарма идораси жойлашган Давлатдагина солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқаро ҳаво қатновида машғул бўлган ҳаво кемалари ва ўша ҳаво кемаларининг парвозига тегишли бўлган ҳаракатдаги мулк томонидан қўйилган капиталга фақат ўша корхонанинг ўз бошқарма идораси жойлашган Давлатдагина солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Башарти-ки, Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида даромад, фойда ва капиталга Икки томонлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида махсус битим мавжуд бўлган тақдирда, шу кейинги Битим қоидалари устувор даражада қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Маслаҳатлашувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қайси Аҳдлашувчи Томон ушбу Битимнинг бажарилиши, шарҳланиши, қўлланилиши ёки тузатишлар ёхуд ушбу Битимга амал қилиниши юзасидан хоҳлаган вақтида маслаҳатлашувлар ўтказишни талаб қилиши мумкин. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида бошқача келишув бўлмаган тақдирда, бундай маслаҳатлашувлар авиация маъмурлари ўртасида иккинчи бир Аҳдлашувчи Томоннинг маслаҳатлашув ўтказиш тўғрисидаги ёзма равишда юборган хабарномаси олинган кундан бошлаб олтмиш (60) кун ичида ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Баҳсларга барҳам бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллаш юзасидан Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида низо келиб чиқса, Аҳдлашувчи Томонлар уни биринчи навбатда ўзаро музокаралар орқали ҳал этишга ҳаракат қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлар музокаралар орқали муросага кела олмасалар, улар ушбу баҳсни ҳал қилиш учун бир неча шахс ёки ташкилотнинг ихтиёрига оширишлари мумкин ёки улар бундай тарзда келиша олмасалар, мазкур баҳс Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бирининг талабига биноан ҳар бир Аҳдлашувчи Томон биттадан тайинлайдиган икки ҳакам ва ана шу икки ҳакам тайинлайдиган яна бир ҳакамдан иборат, жами уч ҳакамдан ташкил топадиган ҳайъатга топширилиши мумкин. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон дипломатик восита орқали бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг низони учта ҳакамдан иборат бўлган ҳакамлар ҳайъати орқали ҳал этиш тўғрисидаги талабини олганидан кейин олтмиш (60) кун ичида биттадан ҳакам тайинлайди ва учинчи ҳакам белгиланган махсус муддат мобайнида тайинланиши лозим ёхуд учинчи ҳакам белгиланган махсус муддат мобайнида тайинланмаса, Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бири Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилоти Кенгаши Президентидан, вазиятга қараб, ҳакамни ёки ҳакамларни тайинлашни илтимос қилиши мумкин. Бу ҳолларда, учинчи ҳакам учинчи Давлатнинг фуқароси бўлиши лозим ва ҳакамлар ҳайъатининг Президенти сифатида иш кўриши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу модданинг 2-бандига мувофиқ чиқарилган ҳар қандай қарорни бажариш мажбуриятини зиммага оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Миллий ҳакамларнинг харажатларини тегишли Аҳдлашувчи Томонлар кўтаришлари лозим. Учинчи ҳакамнинг харажатлари ва қийматларини ўз ичига олган ҳолда ҳакамлар ҳайъатининг бошқа барча харажатлари баробар тақсимланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ўзгариш киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимга киритиладиган ҳар қандай ўзгартириш Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ноталар алмашиш йўли билан тасдиқланган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юқоридаги 1-банд қоидаларига қарамасдан, Иловада белгиланган йўналишларга ўзгаришлар киритиш Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида бевосита келишув орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотида рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу битим ва унга киритилган ҳар қандай ўзгартириш Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилотида рўйхатга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Битим амал қилишини тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бири хоҳлаган вақтида бошқа Аҳдлашувчи Томонни ушбу Битимни амалда тўхтатиш истагида эканлигидан ёзма равишда хабардор қилиши мумкин. Бундай хабарнома бир вақтнинг ўзида Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилотига ҳам юборилиши лозим. Бу ҳолда, хабарнома юборилгандан кейин бошқа Аҳдлашувчи Томон уни олган кундан кейин ўн икки ойдан (12) сўнг, башарти, бу муддат ичида бу хабарнома орқага қайтариб олинмаса, ушбу Битим амал қилишдан тўхтайди. Бошқа Аҳдлашувчи Томон хабарнома олгани тўғрисида маълумот бўлмаган тақдирда, Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилоти хабарнома олганидан кейин ўн тўрт (14) кун ўтгач бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу хабарномани олган деб ҳисобланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Номлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим матнида моддаларга берилган номлар фақат қулайлик ва изоҳот мақсадларида киритилган ва ҳеч қандай бир ҳолда моддаларнинг талқин қилинишига салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Битимнинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонлар уларнинг тегишли давлатларида Битимларнинг кучга кириши тўғрисидаги қомусий ички тартиботлар бажарилганлиги тўғрисида бир-бирларини ёзма равишда хабардор этган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбуни тасдиқлаб, ўзларининг тегишли Ҳукуматлари томонидан тегишли равишда ваколатга эга бўлган мухтор вакиллар мазкур Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йилнинг 14 июлида Ханой шаҳрида ўзбек, вьетнам ва инглиз тилларида икки асл нусхада тузилди, ҳар уч тилдаги матн бир хил кучга эга. Талқин қилишда тафовут келиб чиққан тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор даражада қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎНАЛИШЛАР ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1-БЎЛИМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси тайинланган авиакорхонаси томонидан ҳаво қатновлари амалга ошириладиган йўналишлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошланғич манзиллар ‎ Оралиқ манзиллар ‎ Белгиланган манзиллар‎ Ташқаридаги манзиллар‎
Иккита манзил кейинроқ белгиланади иккита манзил кейинроқ белгиланади иккита манзил кейинроқ белгиланади иккита манзил кейинроқ белгиланади‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2-БЎЛИМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вьетнам Социалистик Республикаси тайинланган авиакорхонаси томонидан ҳаво қатновлари амалга ошириладиган йўналишлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошланғич манзиллар ‎ Оралиқ манзиллар ‎ Белгиланган манзиллар ‎ Ташқаридаги манзиллар ‎
Иккита манзил кейинроқ белгиланади ‎ иккита манзил кейинроқ белгиланади ‎ иккита манзил кейинроқ белгиланади ‎ иккита манзил кейинроқ белгиланади ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатмалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юқорида белгиланган йўналишлардаги ҳар қайси ёки барча парвозларда ҳар қандай ёки бир неча оралиқ ва/ёки ташқаридаги манзиллар Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бирининг авиакорхоналари томонидан тушириб қолдирилиши мумкин, башарти-ки, шартлашилган қатновлар авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида бошланса ёки унда тугаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар тайинланган авиакорхоналарининг бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги исталган манзиллар ва учинчи мамлакатлар ҳудудидаги исталган манзиллар оралиғида амалга ошириладиган йўловчилар, юк ва почта ташиш ҳуқуқи Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида муҳокама қилинади.