04.07.1994 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Исроил Давлати Ҳукумати ўртасида тузилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво транспорти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Исроил Давлати Ҳукумати, қуйида «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1944 йилнинг 7 декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси Конвенциясининг томонлари бўлгани ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки мамлакат ҳамда икки халқ ўртасида дўстлик, ўзаро бир-бирини тушуниш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ҳимоя қилиш борасида ҳаво транспортини муҳим восита сифатида тан олган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ва Исроил ўртасида ҳаво транспортини ривожлантиришга кўмак бериш ва бу соҳада янада тўлароқ халқаро ҳамкорликка эришиш мақсадида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ҳаво қатновини йўлга қўйиш мақсадида Битим тузиш истагида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Атамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битимнинг қўлланилиши ва изоҳлари мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) «Конвенция» атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва ўша Конвенциянинг 90-моддасига биноан қабул қилинган ҳар қандай Иловани, ҳар икки Аҳдлашувчи Томон учун қай даражада кучга эгалиги ва эътироф этилганлигига қараб 90 ва 94-моддаларга биноан Конвенцияга ёки унинг Иловаларига киритилган ҳар қандай тузатишни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «авиация маъмурлари» атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан Фуқаро Авиацияси Бош директорини, Исроил Давлатига нисбатан Транспорт вазирини ёки ҳар иккала томонга нисбатан юқорида уқтириб ўтилган маъмурлар бажарадиган вазифани амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) «тайинланган авиакорхона» атамаси ушбу Битимнинг III-моддасида ва ушбу Битим Иловасида кўрсатиб ўтилганидек, келишилган йўлларда парвозларни амалга ошириш учун Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг тайинланган ва ваколат берилган авиакорхонасини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «ҳудуд», «ҳаво қатнови», «халқаро ҳаво қатнови», «авиакорхона», «нотижорий мақсадларда тўхташ» атамалари Чикаго Конвенциясининг 2 ва 96-моддаларида кўрсатиб ўтилган маъноларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) «Битим» атамаси ушбу Битимни, Битимнинг таркибий қисми бўлиб ҳисобланган унинг Иловаларини ва унга киритилган тузатишларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «Илова» атамаси ушбу Битимга киритилган Иловани ёки ушбу Битимнинг XVII-моддаси 2-банди қоидаларига мувофиқ киритилган қўшимчани англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «белгиланган йўналишлар» атамаси ушбу Битимнинг Иловасида кўрсатилган ёки белгиланган йўналишларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) «келишилган йўллар» атамаси ушбу Битимнинг қоидаларига мувофиқ белгиланган йўналишлар бўйича йўловчи, юк ва почта ташишда ҳаво кемалари томонидан амалга оширилган халқаро ҳаво қатновини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) «тариф» атамаси йўловчи, агентлик шартлари ва қийматларини ўз ичига олгани ҳолда йўловчи юки, юк ва почта ташиш учун сарфланган қийматни ҳамда бу қийматлар қўлланиладиган талабларни англатади, бироқ почта ташиш қиймати ва талаблари бунга кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
j) «ҳажм» атамаси «келишилган йўлларга» нисбатан бундай қатновларда фойдаланилган, бу ҳаво кемалари томонидан қатновларнинг такрорийлигига қараб белгиланган вақт ичида ва йўналиш ёки унинг бир қисмида қатновларнинг такрорийлигига мувофиқ равишда кўп мароталаб парвоз қилиш натижасида ҳосил бўлган ҳажмни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳуқуқларнинг берилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон иккинчи бир Аҳдлашувчи Томонга Иловада белгиланган халқаро ҳаво қатновини йўлга қўйиш мақсадида ушбу Битимда кўрсатилган ҳуқуқларни беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агарда ушбу Битимда ёки унинг Иловасида бошқа нарса кўзда тутилмаган бўлса ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси қуйида келтирилган ҳуқуқлардан фойдаланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан қўнмасдан учиб ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) кўрсатиб ўтилган ҳудудда нотижорий мақсадларда қўниш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) белгиланган йўналишлар бўйича келишилган йўллардан фойдаланиш чоғида авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан келаётган ёки унга кетаётган йўловчи, юк ва почтани алоҳида ёки биргаликда бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ушбу Битим Иловасида келтирилган манзилларда тушириш ёки олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битимнинг ҳеч қайси бир қоидаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналарига ҳақ эвазига ёки ёлланиш йўли билан Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги бир манзилдан иккинчи бир манзилга олиб бориш учун йўловчилар, юк ва почта олиш ҳуқуқини беради деб қаралмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Авиакорхонани тайинлаш ва унга ваколат бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон белгиланган йўналишлар бўйича шартлашилган йўллардан фойдаланиш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма тарзда хабардор этган ҳолда бир авиакорхонани тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай тайинлаш тўғрисидаги хабарни олганидан сўнг бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 3 ва 4-бандлари қоидаларига мувофиқ тайинланган авиакорхона ёки авиакорхоналарга парвозларни амалга ошириш учун дарҳол тегишли рухсатномаларни беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасидан у халқаро ҳаво йўлларидан фойдаланиш чоғида Чикаго Конвенциясининг қоидаларига мувофиқ одатда ва оқилона татбиқ этиладиган қонунлар ва қоидаларда кўрсатилган шартларни бажаришга қодир эканлигини исботловчи далилларни талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири парвоз қиладиган авиакорхонага устун эгалик қилиш ва унинг устидан ҳақиқий назорат ўрнатиш ҳуқуқи авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг фуқароларига қарашли эканлигини исботловчи далилларга эга бўлмаган ҳар қандай ҳолда бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган парвозларга рухсат беришни рад этиши ёки тайинланган авиакорхона ушбу Битимнинг II-моддасида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланиш чоғида бажарилиши зарур деб ҳисоблайдиган шартлар ижро этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тайинланган ва рухсатнома олган авиакорхона ушбу Битимнинг қўлланилиши лозим бўлган талабларини бажариш шарти билан шартлашилган йўлларда парвозларни амалга оширишни бошлаши мумкин, башарти-ки, ушбу Битим VI-моддасида кўрсатиб ўтилган тариф ўша қатновларга нисбатан кучга эга бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Парвозга доир рухсатномаларни бекор қилиш ёки амалда тўхтатиб қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ушбу Битимнинг 3-модда 2-бандида келтирилган ҳуқуқлардан фойдаланишини бекор қилиш ёки амалда тўхтатиб қўйиш ёки ўша ҳуқуқлардан фойдаланиш чоғида қуйида келтирилган ҳолларда ўзи зарур деб билган шартлар бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) авиакорхонага устун даражада эгалик қилиш ёки унинг устидан ҳақиқий назорат ўрнатиш ушбу авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг фуқароларига тегишли эканлигига комил ишончда бўлмаган ҳар қандай ҳолда; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) тайинланган авиакорхона ўша ҳуқуқларни берган Аҳдлашувчи Томоннинг одатда ва оқилона татбиқ этиладиган қонун ва қоидаларига риоя этмаса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) агар тайинланган авиакорхона ушбу Битимда кўрсатиб ўтилган парвозларни қайсидир сабабларга кўра амалга оширмаётган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар ҳуқуқларни бекор қилиш, амалда тўхтатиб қўйиш ёки ушбу модданинг 1-банди шартлари бажарилишини талаб қилиш қонун-қоидаларнинг бундан буён яна бузилишига зарурий огоҳлантириш деб топилмаса, бундай ҳуқуқлардан Аҳдлашувчи Томон билан маслаҳатлашувлардан сўнг фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Бож ва солиқлардан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзаро тенглик принципларига асосланган ҳолда бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасини имкон қадар тўлақонли равишда ўзининг давлат қонунлари доирасида захиралар, двигателни ўз ичига олгани ҳолда эҳтиёт қисмлар, тайёра доимий эҳтиёжлари, тайёра захиралари ва озиқ-овқат маҳсулотлари (тамаки, ликёр, ичимликлар ва парвоз давомида йўловчиларга сотиш учун мўлжалланган чекланган миқдордаги маҳсулотлар)га бўлган импорт чекланишлари, божхона божлари, солинадиган солиқлардан, нозирлик йиғимларидан ва бошқа давлат божлари ва харажатлардан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ҳаво кемаларини келишилган йўллардан фойдаланаётган вақтида озод қилади, шунингдек, чоп этилган чипта захиралари, юк ташишга оид қоғозлар, бепул тарқатиш учун мўлжалланган, шу авиакомпания нишонасига эга бўлган чоп этилган ҳар қандай материал ҳам шунга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу моддада келтирилган озод қилиш ушбу модданинг 1-бандида келтирилган буюмларга нисбатан қўлланилади, башарти-ки,:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан ёки номидан олиб кирилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бир Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасининг ҳаво кемасида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига келган ёки ундан жўнаб кетаётган пайтида ҳаво кемасида сақланиб қолган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ҳаво кемаси бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида бортга олган ва шартлашилган йўлларда парвоз қилиш вақтида ишлатиш учун мўлжалланган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу буюмлар ўша озод қилиш тўғрисидаги ҳуқуқларни берган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида қисман ёки бутунлай ишлатилган тақдирда, бироқ ушбу буюмлар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ўзгалар томонидан ишлатилиши учун берилмаслик шарти билан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридаги a, b, с-бандларда кўрсатилган ашёлар божхона маъмуриятининг назорати ёки кузатуви остида сақланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тайёранинг табель мулки, шунингдек ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасининг ҳаво кемаларида сақланадиган ашёлари ва захиралар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ўша ҳудуд божхона маъмуриятининг рухсати билан туширилиши мумкин. Бу ҳолда, улар орқага қайтариб олингунга ёки божхона қоидаларига биноан бошқа қарорини топгунга қадар кўрсатиб ўтилган маъмурларнинг назорати остида жойлаштирилиши даркор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1-бандида келтирилган озод қилиш бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ўша бошқа Аҳдлашувчи Томон берган худди шундай ҳуқуқларга эга бўлган бошқа авиакорхона билан ушбу модданинг 1-бандида келтирилган ашёларни қарзга бериш ёки алмашиш юзасидан мулоқотга кирган ҳолда ҳам ўз кучига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Тарифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан ёки ҳудудига ташиш учун олинадиган тарифлар барча тегишли омилларга мувофиқ парвозни амалга ошириш қийматини ўз ичига олган ҳолда, фойданинг оқилона миқдорига ва бошқа авиакорхоналар ўрнатган тариф мезонларига асосланган ҳолда оқилона меъёрда белгиланиши лозим. Аҳдлашувчи Томонлар талончиларча ёки дискриминацион даражада баланд устун вазиятга эга бўлган ёки бавосита ёхуд бевосита давлат субсидияси ёки қўллови оқибатида сунъий даражада пастлатилган тарифларни номақбул тарифлар деб ҳисоблайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида келтирилган тарифлар бўйича Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари ўртасида йўналишдан тўла ёки қисман фойдаланувчи бошқа авиакорхоналар билан маслаҳатлашувлардан сўнг келишувга келиниши лозим ва бундай келишув имконият даражасида Халқаро Ҳаво Транспорти Бирлашмаси жараёнларини татбиқ қилган ҳолда ёки қийматларни ишлаб чиқарувчи тегишли халқаро механизмни қўллаш орқали амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шундай қилиб келишилган тарифлар уларни амалда жорий қилиш тахмин қилинган кунга энг камида 45 (қирқ беш) кун қолганда ҳар иккала Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурларига тасдиқ учун тақдим этилиши лозим. Айрим ҳолларда бу муддат номлари зикр этилган маъмурлар томонидан эришилган келишувга мувофиқ қисқартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бу тасдиқ соддароқ усулда ҳам берилиши мумкин. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч қайси бири тасдиққа тариф тақдими тўғрисидаги ушбу қонунларига амал қилишлари ва ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг қонунларига мувофиқ ўзаро тенглик асосида ва дарҳол зарурий ишлаш учун рухсатномаларни, ишлаш ҳуқуқи билан визаларни ва бошқа шунинг сингари ҳужжатлар билан ушбу модданинг 1-6андида келтирилган вакиллар ва ходимларни таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли тайинланган авиакорхонасини унинг парвозларини кечиктирмасдан амалга ошириш мақсадида зарурий кўнгилга ёқадиган идора ва шароитлар билан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Қонун-қоидаларнинг қўлланилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг халқаро навигацияда машғул бўлган ҳаво кемаларининг ўз ҳудудига учиб келиши ёки ундан жўнаб кетишини ёхуд бундай ҳаво кемасининг ўз ҳудудида бўлиш вақтидаги қатновини тартибга солувчи қонун ва қоидалари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ҳаво кемалари шу кўрсатиб ўтилган ҳудудга кириб келишида, ундан чиқиб кетишида ва унда бўлиб турган пайтида уларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар қайси Аҳдлашувчи Томоннинг ўз ҳудудига ҳаво кемасида йўловчилар, экипаж, юк ҳамда почтанинг келиши, унда бўлиб туриши, транзит ҳамда ундан жўнаб кетишини тартибга солувчи қонун ва қоидаларига, хусусан, иммиграция, эмиграция, паспорт, божхона, валюта ва санитарияга тааллуқли бўлган қоидаларига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига қарашли ҳаво кемаси томонидан уқтириб ўтилган ҳудудга кириб келиши, унда бўлиб туриши ва ундан жўнаб кетаётган вақтида амал қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Гувоҳнома ва рухсатномаларни эътироф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бири берган ёки ҳақиқий деб топган ҳамда амалда бўлган фойдаланувчи гувоҳномалари, ваколатлар ва рухсатномалар тўғрисидаги гувоҳномаларни бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳам ана шу ҳужжатлар амалда бўлган вақтида ҳақиқий деб эътироф этади, башарти, сертификатлар ёки рухсатномалар берилишига ёхуд ҳақиқий деб эътироф этилишига асос бўлган талаблар Конвенцияга мувофиқ белгиланган энг кам даражага тенг ёки ундан юқори бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз фуқароларига ўзининг ҳудудидан парвозлар вақтида бошқа Аҳдлашувчи Томон берган ваколатлар ва рухсатномалар тўғрисидаги гувоҳномаларни эътироф қилишни рад этиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Авиация хавфсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ғайриқонуний аралашув хатти-ҳаракатларидан фуқаро авиациясининг хавфсизлигини таъминлашга доир зиммага оладиган ўзаро мажбуриятларини бир-бирларига тасдиқлайдилар. Аҳдлашувчи Томонлар 1963 йил 14 сентябрда Токиода имзоланган Ҳаво кемаларида содир этиладиган жиноятчилик ва бошқа ҳаракатлар тўғрисидаги Конвенция, 1970 йил 16 декабрда Гаагада имзоланган Ҳаво кемаларини ғайриқонуний равишда эгаллаб олишга қарши кураш тўғрисидаги Конвенция, ҳамда 1971 йил 23 сентябрда Монреалда имзоланган Фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши кураш ҳақидаги Конвенция ва 1988 йил 24 февралда имзоланган Халқаро Фуқаро Авиацияси Тайёрагоҳларида содир этиладиган ноқонуний зўравонлик ҳаракатларига қарши кураш тўғрисидаги Протокол қоидаларига мувофиқ ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларининг илтимосига кўра ҳаво кемасини ғайриқонуний тутқун қилишнинг бу ҳаво кемаси, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, тайёрагоҳлар ва қатновни таъминлаш воситаларига хавф туғдирувчи бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларнинг, шунингдек, фуқаро авиацияси хавфсизлигига таҳдид қилишнинг ҳар қандай кўриниши олдини олишда бир-бирларига кўмак берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро муносабатларида ўзларига мақбул келадиган даражада Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилоти томонидан белгиланган ва Конвенцияга киритилган Иловаларда тавсифланган авиация хавфсизлиги тартибларига мувофиқ иш кўрадилар; улар асосий фаолият жойи ёки доимий турар жойи ўз ҳудудларида жойлашган ҳаво кемаларининг фойдаланувчиларидан ва ўз ҳудудларида жойлашган халқаро тайёрагоҳларнинг фойдаланувчиларидан авиация хавфсизлигининг юқоридаги қоидаларига мувофиқ иш кўришларини талаб қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ҳаво кемасидан фойдаланувчиларга нисбатан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаси ўз ҳудуди чегараларига кириб келаётганида, ундан чиқиб кетаётганида ёки унда бўлиб турган вақтида ушбу модданинг 3-бандида уқтирилган қоидаларга риоя этилиши мақсадида зарур талабларни қўйиши мумкин. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаларини ҳимоя қилиш ва йўловчиларни, экипаж аъзоларини, йўловчи юки, юклар ва табель мулкини юк ортиш вақтидан олдин, юк ортиш ва тушириш вақтида текшириш учун ўз ҳудуди доирасида самарали чора-тадбирлар кўрилишини таъминлайди. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг, башарти, аниқ таҳдид мавжуд бўлса, оқилона доираларда хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус чора-тадбирлар кўришга доир илтимосларини ҳам ҳайриҳоҳлик билан кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Башарти, фуқаро ҳаво кемаси тутқун қилиб олинса ёки уни тутқун қилиш таҳдиди мавжуд бўлса ёки ҳаво кемаси ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига тайёрагоҳлар ва қатновни таъминлаш воситаларига бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинса, Аҳдлашувчи Томонлар алоқани енгиллатиш орқали бир-бирларига турлича кўмак берадилар ва бундай кўнгилсизлик ёки таҳдидга жадал, ҳамда бешикаст барҳам беришнинг барча зарур чора-тадбирларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бир Аҳдлашувчи Томон ушбу модда қоидаларига кўра бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация хавфсизлиги қоидаларидан чекинганлиги тўғрисида комил ишончда бўлса шу Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига тезда маслаҳатлашувлар ўтказилиши тўғрисидаги талабни қўйиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ишлаб топилган маблағларни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзаро тенглик принципига асосланган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида хоҳ агентлар орқали ёки бевосита маҳаллий ёки ҳар қандай эркин алмашланадиган валютага ўзининг авиахизматларини эркин сотиш ҳуқуқига эгадир, башарти-ки, тегишли маъмурлардан ваколатлар олинган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари ишлаб топилган маблағларнинг харажатлардан ортган фойда қисмини эркин алмашланадиган валютага ўтказиш ва бу маблағларни ишлаб топилган ҳудуддан ўзининг ҳудудига ўтказиш ҳуқуқига эгадир. Ўтказиладиган пулларнинг бундай миқдори авиатранспорт ташув ишлари ва қўшимча хизматларни амалга ошириш натижасида сотувдан тушган даромадни ўз ичига олиши лозим ва маблағларни бундай ўтказиш иккала Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги, агарда бундай аҳдномага эришилган бўлса, амалда бўлган тўловлар тўғрисидаги аҳднома ва валюта қоидалари асосида амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари бундай ўтказишларга сўров киритилгандан сўнг кўпи билан 30 кун ичида тасдиқ жавобини олишлари лозим. Бу ўтказиш жараёни ўша маблағлар ишлаб топилган мамлакат валюта алмаштириш қонунлари асосида амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ўтказишга доир тасдиқни қўлга киритганидан сўнг бу ишни амалга ошириши мумкин. Ўтказишни дарҳол амалга оширишнинг техник сабабларга кўра имкони бўлмаган ҳолда Аҳдлашувчи Томонларнинг авиакорхоналари иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг импортлари кўринишида ўз маблағларини ўтказиш имтиёзига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ҳаво қатновини амалга оширишдан тушган маблағлар ва даромадга солинадиган барча солиқ ва йиғимлардан озод бўлиш ҳуқуқини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳажм
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ушбу Битимнинг Иловасида келтирилган келишилган йўллардан фойдаланиш учун мақбул ва тенг имкониятлар яратиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси келишилган йўллардан фойдаланиш чоғида ўзидан кейин шу йўлдан фойдаланадиган бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонанинг манфаатларига ноодил зиён етказмасликни назарда тутган ҳолда иш кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тайинланган авиакорхоналар томонидан келишилган йўллардан фойдаланишда белгиланган ташув ҳажми Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудлари ўртасидаги ҳаво транспорти ташувига бўлган эҳтиёжларга мувофиқ келиши лозим. Агарда бошқа ҳолат кўзда тутилмаган бўлса, у ҳолда бу ҳажм тайинланган авиакорхоналар ўртасида принципиал тенг бўлиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Келишилган йўлларда парвозларни амалга ошириш учун жадваллар ва сафар тезликлари иккала тайинланган авиакорхоналар ўртасида ўзаро келишув асосида амалга оширилиши ва келишилган йўлларда парвозларни амалга ошириш мақсадида амалда қўлланилишидан 30 кун олдин авиация маъмурларига тасдиқ учун тақдим қилиниши лозим. Тайинланган авиакорхоналар бундай келишувга эриша олмаган тақдирда бу масала ҳал қилиш учун Аҳдлашувчи Томонлар авиация маъмурларига оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қўшимча ҳажмнинг зарурати туғилган тақдирда улар киритилишидан аввал тайинланган авиакорхоналар ўртасида бўлиниб олиниши ва амалда қўлланилишидан олдин тегишли авиация маъмурларига тасдиқ учун тақдим қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Келишилган йўлларда парвозларни амалга ошириш вақтида иккала тайинланган авиакорхона ўртасида тижорий шартнома тузилиши лозим. Бу тижорий шартнома тасдиқ учун тегишли авиация маъмурларига тақдим қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тайёрагоҳ ва бошқа авиация хизмат кўрсатиш мосламаларидан фойдаланганлик учун харажатлар шартли равишда собиқ СССР авиакорхоналарини инобатга олмаганда шунинг сингари халқаро ҳаво қатновини амалга ошириш вақтида бошқа авиакорхоналар томонидан тўланадиган йиғимлардан юқори бўлмаган оқил йиғимни олиши ёки олинишига рухсат этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг йиғимларни белгиловчи тегишли ташкилотлари ва тайёрагоҳ ва унинг хизмат кўрсатиш воситаларидан фойдаланувчи тайинланган авиакорхоналар, кези келганда эса, авиакорхоналар вакиллик ташкилотлари ўртасида маслаҳатлашувларни ўтказиб туради. Йиғимларга мўлжалланган ўзгартиришни киритишдан аввал бу ўзгаришлар амалда қўлланилишидан олдин ўз фикрларини изҳор этиш ҳуқуқи билан хизматлардан фойдаланувчиларга оқилона хабарнома етказилиши даркор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳеч қайси бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг тайинланган авиакорхонаси ёки бошқа бир Аҳдлашувчи Томоннинг худди шундай халқаро ҳаво қатновида машғул бўлган авиакорхонасига божхона, иммиграция, карантин қоидаларини қўллашда ёки тайёрагоҳлардан, ҳаво йўлларидан, ҳаво йўлида ташиш хизматлари ва унинг қўл остида бўлган мажмуавий хизмат воситаларидан фойдаланишда ҳеч қандай имтиёз бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Маълумот ва статистика хабарлари билан алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига уларнинг илтимосига биноан тайинланган авиакорхона томонидан шартлашилган йўлларда белгиланган ташувлар ҳажмини аниқлаш мақсадида амалга ошириш, чунончи, йўловчиларнинг бориш-келиш жойлари, истисно ҳолатларда эса, учинчи мамлакатлардан ёки учинчи мамлакатларга ташиладиган йўловчилар тўғрисидаги даврий ва статистик маълумотлар билан таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Бевосита транзит
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан бевосита транзит орқали ўтадиган ва бу мақсад учун тайёрагоҳ ҳудудидан ажратилган жойдан четга чиқмайдиган йўловчилар соддалаштирилган назоратдан ўтадилар. Транзит йўловчиларнинг юклари ва юклар божхона солиқлари ва бошқа чиқимлардан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Маслаҳатлашувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Яқиндан ҳамкорлик қилиш истагида Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида вақти-вақти билан ушбу Битим ва унинг Иловаларида келтирилган қоидаларга амал қилишни таъминлаш нуқтаиназаридан маслаҳатлашувлар ўтказилиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида бошқа ҳолат тўғрисида келишув бўлмаса бундай маслаҳатлашувлар талаб тушган кундан бошлаб 60 кун ичида бошланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ўзгартишлар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бири ушбу Битимнинг айрим қоидаларини ўзгартириш мақсадга мувофиқ деб ҳисобласа у бошқа Аҳдлашувчи Томонга маслаҳатлашув ўтказиш тўғрисида талаб қўйиши мумкин. Бундай маслаҳатлашув музокаралар ва ёзишмалар йўли билан амалга оширилиши мумкин ва талаб тушган кундан бошлаб 60 кун ичида бошланиши лозим. Шундай келишилган ўзгаришлар дипломатия воситалари орқали ноталар алмашиш йўли билан тасдиқланганидан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимнинг Иловасига ўзгаришлар Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли авиация маъмурлари ўртасида бевосита келишув орқали киритилиши мумкин ва дипломатия ноталари алмашиш йўли билан тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонлар иштирокчилари бўлган кўп томонлама Конвенция қабул қилинган тақдирда унга мослаб ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Низоларга барҳам бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимни талқин қилиш ва қўллаш юзасидан Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида келиб чиққан ҳар қандай низо биринчи навбатда бевосита музокаралар орқали ҳал этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлар музокаралар орқали муросага кела олмасалар улар бу баҳсни ҳал этишни уч ҳакамдан ташкил топган Трибунал ихтиёрига топширишлари мумкин, биттадан ҳакамни Аҳдлашувчи Томонлар тайинлайдилар ва учинчи ҳакамни икки ҳакам тайинлаши даркор. Баҳсни ҳал қилиш учун ҳакамлар ҳайъатини тайинлаш тўғрисида дипломатик каналлар орқали талаб тушган кундан бошлаб Аҳдлашуви Томонлардан ҳар бири 60 кун ичида биттадан ҳакамни тайинлаши лозим ва учинчи ҳакам бундан кейинги 60 кунлик давр ичида тайинланиши лозим. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бири белгиланган муддат ичида ўз ҳакамини тайинлай олмаса ёки учинчи ҳакам белгиланган муддатда тайинланмаса Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилоти Кенгашининг Президентига Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бири томонидан заруриятга қараб ҳакамни ёки ҳакамларни тайинлаш тўғрисидаги талаб қўйилиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам учинчи ҳакам учинчи мамлакат фуқароси бўлиб Ҳакамлар Ҳайъатининг Раиси сифатида иш тутиши ва иш кўриб чиқиладиган жойни белгилаши лозим. Трибунал ўз жараёнини белгилаши ва лозим бўлса қўлланиладиган қонунни белгилаши даркор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Башарти, баҳсни ҳакамлар ҳайъатига оширилиши вақтида бошқа бирор қарорга келинмаган бўлса, Трибунал чиқарган ҳар қандай ҳукм ҳар икки Аҳдлашувчи Томон учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Трибуналга сарфланадиган барча харажатлар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида тенг бўлиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Башарти-ки, Аҳдлашувчи Томонлардан бири ушбу модданинг 3-банди қоидаларига риоя қилмаса бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу Битимга биноан берган ҳуқуқларини қоидаларни бажармаётганлиги муносабати билан Аҳдлашувчи Томонга ёки тайинланган авиакорхонага чеклаб қўйиши, ундан фойдаланишни тўхтатиб қўйиши ёки бу ҳуқуқларни бекор қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим ва унга киритилган ҳар қандай ўзгаришлар, шунингдек алмашилган ҳар қандай Дипломатия Ноталари Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилотида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Битим амал қилишини тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимнинг амал қилиш муддати чекланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бири хоҳлаган вақтида бошқа Аҳдлашувчи Томонни ушбу Битимнинг амал қилиш муддатини тўхтатиш истагида эканлигидан ёзма равишда хабардор қилиши мумкин. Бундай хабарнома бир вақтнинг ўзида Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилотига ҳам юборилиши лозим. Бу ҳолда ўзаро келишувга асосан хабарнома орқага қайтариб олинмаса ушбу Битим ўз амал муддатини бир Аҳдлашувчи Томоннинг хабарномасини бошқа Аҳдлашувчи Томон олган кунидан бошлаб 12 ойлик муддат ўтганидан сўнг якунлайди. Башарти, бошқа Аҳдлашувчи Томон хабарнома олганининг тасдиғи бўлмаса, Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилоти хабарнома олганидан кейин ўн тўрт кун ўтгач бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тасдиғи олинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Битимнинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим иккала Аҳдлашувчи Томон унинг кучга кириши учун лозим бўлган ўзининг тегишли ички қонунчилик тартиботларини амалга ошириб бўлганлиги тўғрисидаги хабарномани Дипломатия Ноталари алмашиш йўли билан бир-бирига тақдим этган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбуни тасдиқлаб, ўз Ҳукуматларининг тегишли ваколатига эга бўлганлар мазкур Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 1994 йилнинг 4 июлида, ўзбек, иврит ва инглиз тилларида икки нусхада имзоланди ва ҳамма матн бир хил кучга эгадир. Талқин қилишда ва қўллашда ҳамфикрлик бўлмаган тақдирда инглиз тилидаги матн устувор деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Исроил Давлати Ҳукумати ўртасида тузилган ҳаво қатнови тўғрисидаги Битимга уларнинг тегишли ҳудудлари ўртасида мунтазам ҳаво транспорти қатнови бўйича
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси тайинланган авиакорхонаси томонидан ҳаво қатнови пайтида амалга ошириладиган парвозлар йўналиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошланиш манзили:‎

Тошкент‎

Оралиқ манзил:‎ Исталган манзил‎
Исроилдаги манзил:‎ Тель-Авив‎
Ташқаридаги манзил:‎ Исталган манзил‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Исроил Давлати тайинланган авиакорхонаси томонидан ҳаво қатнови пайтида амалга ошириладиган парвозлар йўналиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Бошланиш манзили:‎

Тель-Авив‎

Оралиқ манзил:‎

Исталган манзил‎

Ўзбекистондаги манзил:‎

Тошкент‎

Ташқаридаги манзил:‎

Исталган манзил‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тайинланган ташувчилар ўртасида ўзаро бошқа ҳолат келишилмаган бўлса учинчи мамлакатларга/дан ҳаво эркинлиги бешинчи ҳуқуқидан фойдаланилмаган холда юқоридаги йўналишлар бўйича парвозлар амалга оширилиши лозим. Бундай келишув кучга киришидан аввал Аҳдлашувчи Томонлар авиация маъмурларига тасдиқ учун тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Юқоридаги жадвалларда белгиланган йўналишларда ҳар қандай ёки барча оралиқ ёки ташқаридаги манзиллар ҳар қандай ёки барча парвозларда Аҳдлашувчи Томонлар исталган бирининг тайинланган авиакорхонаси томонидан тушириб қолдирилиши мумкин, башарти, парвозлар авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бошланса ёки тугаса.