06.06.1996 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Руминия Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво қатнови тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Руминия Ҳукумати, бундан буён матнда «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1944 йилнинг 7 декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг аъзолари бўлгани ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатиб ўтилган Конвенцияга қўшимча равишда, ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ва ҳудудларидан ташқарида мунтазам ҳаво қатновини йўлга қўйиш ва ундан тўла фойдаланиш мақсадида Битим тузиш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Атамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битим мақсадлари йўлида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) «Конвенция» атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва тузатиш ва Иловалар ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон учун қай даражада кучга эга эканлигини эътиборга олиб, ушбу Конвенциянинг 90-моддасига мувофиқ киритилган ҳар қандай Иловани ҳамда Конвенциянинг 90 ва 94-моддаларига мувофиқ Иловаларга ва Конвенцияга киритилган ҳар қандай тузатишларни ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «авиация маъмурлари» атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Миллий авиакомпанияси «Ўзбекистон ҳаво йўллари»ни Руминияга нисбатан эса Транспорт вазирлигини ёки ҳар қандай ҳолда юқорида уқтириб ўтилган маъмурлар бажарадиган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) «тайинланган авиакорхона» атамаси ушбу Битимнинг 3-моддасига мувофиқ тайинланган ва ваколат берилган авиация корхонасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудуди» ва «Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролари» атамалари Ўзбекистон ва Руминияга нисбатан ишлатилганда, уларнинг ҳудуди ва фуқароларини англатади; «ҳудуд» атамаси Ўзбекистон ва Руминияга нисбатан ишлатилганда, мазкур атамага Чикаго Конвенциясининг 2-моддасида белгиланган мазмунни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) «ҳаво қатнови», «халқаро ҳаво қатнови», «авиакорхона» ва «нотижорий мақсадларда тўхташ» атамалари уларга Конвенциянинг 96-моддасида тегишли равишда белгиланган маъноларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «ҳажм» атамаси ҳаво кемасига нисбатан ишлатилганда, мазкур ҳаво кемасининг йўналиш ёки йўналишнинг маълум бир қисмида унинг юк кўтариш қобилиятини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «ҳажм» атамаси келишилган ҳаво қатновига нисбатан ишлатилганда, фойдаланилаётган ҳаво кемасининг йўналиш ёки йўналишнинг маълум бир қисмида унинг юк кўтариш қобилиятини берилган давр мобайнидаги парвозлар такрорийлигига кўпайтмасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) «йўловчиларни ташиш» атамаси йўловчилар, юк ва почта ташувини биргаликда ёки алоҳида қилиб амалга оширилган ташувини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) «тариф» атамаси халқаро йўналишдаги йўловчилар, йўловчилар юки ва юк ташиш учун тўланадиган қийматни ва ўша қийматлар қўлланиладиган қоидаларни англатиб, у ўз ичига вакиллик ва бошқа қўшимча хизматлар учун тўланадиган воситачилик ҳақини олади, бироқ почтани ташиш учун тўланадиган хизмат ҳақи ва қоидалари бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
j) «белгиланган йўналишлар» атамаси Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари мунтазам халқаро ҳаво қатновини амалга ошириши мумкин бўлган, ушбу Битим Иловасида белгиланган йўналишларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) «келишилган қатновлар» атамаси ушбу Битимнинг Иловасида белгиланган йўналишларда ўрнатиладиган ёки ўрнатилиши лозим бўлган халқаро ҳаво қатновини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
l) «мазкур Битим» атамаси унга киритилган Иловани ва мазкур Битимнинг 19-моддасига мувофиқ киритилган ҳар қандай тузатишларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим моддаларига берилган сарлавҳалар изоҳот ва қулайлик мақсадида бўлиб, мазкур Битимнинг мақсади ёки унда ихтиёр қилинган мазмунни аниқлаш, чеклаш ёки белгилаб бериш дегани эмасдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ташиш ҳуқуқларининг берилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга мазкур Битимнинг Иловасида кўрсатилган йўналишлар бўйича мунтазам халқаро ҳаво қатновини ўрнатиш ва парвозларни амалга ошириши учун ушбу Битимда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқларни беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битимнинг қоидаларига мувофиқ равишда ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхонаси белгиланган йўналишлар бўйича келишилган ҳаво қатновларини амалга ошириш даврида қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан қўнмаган ҳолда учиб ўтиш ҳуқуқи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида нотижорий мақсадларда қўниш ҳуқуқи; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида Иловада белгиланган манзилларда халқаро қатновдаги йўловчилар, юк ва почтани биргаликда ёки алоҳида олиш ёки тушириш ҳуқуқи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модда 2-бандининг ҳеч қайси қоидаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ҳақ эвазига ёки ёлланиш йўли билан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги бир манзилдан иккинчи манзилга бориш учун мўлжалланган йўловчилар, йўловчи юки, юк ёки почта олиш (каботаж) ҳуқуқини беради деб қаралмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Авиакорхоналарни тайинлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон белгиланган йўналишлар бўйича келишилган қатновларни амалга ошириш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томонни хабардор этган ҳолда бир ёки бир неча авиакорхонани тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади. Бундай тайинлаш Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида ёзма хабарнома бериш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тайинлаш тўғрисидаги бундай хабарни олгандан кейин бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 3 ва 4-бандлари қоидаларига мувофиқ тайинланган авиакорхонага парвозларни амалга ошириш учун дарҳол тегишли рухсатномаларни беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасидан мазкур Аҳдлашувчи Томоннинг халқаро ҳаво йўлларидан фойдаланиш чоғида Конвенциянинг қоидаларига мувофиқ одатда ва оқилона татбиқ этиладиган қонунлар ва қоидалар орқали белгиланган шартларни бажаришга қодир эканлигини исботловчи далилларни талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон авиакорхонага устун даражада эгалик қилиш ва унинг фаолияти устидан ҳақиқий, назорат қилиш ҳуқуқи авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг фуқароларига қарашли эканлигини исботловчи далилларга эга бўлмаган ҳар қандай ҳолда, бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган парвозлар учун берилган рухсатни рад этиш ёки тайинланган авиакорхона ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланаётганда бажарилиши зарур, деб ҳисоблайдиган шартлар ижро этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модданинг 1 ва 2-бандлари қоидаларига мувофиқ равишда тайинланган авиакорхона исталган вақтда келишилган қатновларни амалга оширишни бошлаши мумкин, башарти-ки, ушбу Битимнинг 5-моддаси қоидаларига асосан ҳажм мувофиқлаштирилган, ушбу Битимнинг 7-моддаси қоидаларига мувофиқ парвозлар жадвали тасдиқланган ва ушбу Битим 8-моддаси қоидаларига асосан тегишли қатновларга нисбатан белгиланган тарифлар кучга эга бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларини ёзма тарзда хабардор этган ҳолда тайинланган авиакорхонани тайинлашни бекор этиб, бошқасини тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади. Янги тайинланган авиакорхона ундан олдинги, ўрни алмашган авиакорхона эга бўлган барча айний ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Парвозларни бекор қилиш ва тўхтатиб қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига берилган парвозга доир рухсатномаларни бекор қилиш ёки ушбу Битимнинг 2-моддасида уқтириб ўтилган ҳуқуқлардан фойдаланишни вақтинча тўхтатиб қўйиш ёки бундай ҳуқуқлардан фойдаланишда ўзи зарур деб билган шартларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади, чунончи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) авиакорхонага устун даражада эгалик қилиш ёки унинг устидан ҳақиқий назорат ўрнатиш ушбу авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки ўша Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароларига қарашли эканлигига комил ишончда бўлмаган ҳар қандай ҳолда; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ўша авиакорхона ҳуқуқларни берган Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ва қоидаларига риоя этмаётган ҳолда; ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) авиакорхона ушбу Битимда белгиланган қоидаларга риоя қилмаётган ҳолда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар ҳуқуқларни бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ёки ушбу модданинг 1-банди шартлари бажарилишини талаб қилиш қонун ва қоидаларнинг бундан буён яна бузилиши олдини олиш учун зарурий огоҳлантириш деб топилмаса, ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бундай ҳуқуқдан иккинчи Томон билан мазкур Битимнинг 16-моддаси қоидаларига мувофиқ, маслаҳатлашувдан сўнггина фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Келишилган қатновларни амалга оширишни бошқариш қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналарига белгиланган йўналиш бўйича келишилган қатновларини амалга оширишда ҳаққоний ва тенг имкониятлар берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси келишилган қатновларини амалга ошираётганда айнан бир йўналиш ёки унинг бир қисмида ундан кейин парвозларни амалга ошираётган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари парвозларига зиён етказмаслик учун унинг манфаатларини ҳам назарда тутиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси билан биргаликда белгиланган ҳар қандай йўналиш бўйича таъминлайдиган ҳажм ўша йўналишнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхоналарининг амалга ошираётган келишилган қатновлари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан келаётган ёки унга бориш учун мўлжалланган мавжуд йўловчиларни ташишга бўлган эҳтиёжни қондириш учун қониқарли ҳажмни таъминлаш факторини ўз олдига биринчи даражали оқилона вазифа қилиб қўйиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тайинланган авиакорхона белгиланган йўналишдаги бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида жойлашган манзиллари ва учинчи давлатлар ҳудудида жойлашган манзиллар ўртасида йўловчилар ташишга бўлган ҳуқуқидан умумий қоидаларга мувофиқ равишда фойдаланиш лозимки, бунда ҳажм:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томон ҳудудига ва унинг ҳудудидан бўлган ташув эҳтиёжларига,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) келишилган қатновлар кесиб ўтадиган ўлканинг ташувга бўлган эҳтиёжларига, бунда маҳаллий ва минтақавий ҳаво қатновлари ҳам инобатга олинади, шунингдек,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) авиакорхонанинг тўғри парвозлари эҳтиёжларига мувофиқ келиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгиланган йўналишларда таъминланиши лозим бўлган ҳажм масаласида ҳар икки Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналар ўртасида келишилиши лозим ва у Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари томонидан тасдиқланиши лозим. Ҳажмни ҳар қандай ошириш Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари ўртасидаги келишувга ва авиация маъмурларининг тасдиғига асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай тасдиқ олингунга қадар, шу вақтгача мавжуд бўлган ҳажм кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Даврий маълумотлар алмашуви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қандай Аҳдлашувчи Томон ўзининг тайинланган авиакорхонасига бошқа бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларини, уларнинг талабига биноан, ҳар икки Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари белгиланган йўналишлар бўйича амалга оширган келишилган қатновлари ҳажмини қайтадан кўздан кечириб чиқиш нуқтаи-назаридан оқилона талаб қилган маълумот ёки ҳисоботлар билан таъминлаши учун топшириқ бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Парвозлар жадвалларининг тасдиқланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Парвозлар жадваллари парвозларнинг такрорийлиги, парвозлар амалга ошириладиган кунлар, кўрсатиладиган хизмат ва фойдаланиладиган ҳаво кемаларининг турларини ўз ичига олган ҳолда Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари ўртасида келишилиши лозим. Мазкур масалалар шу тариқа келишилганидан сўнг, келишилган ҳаво қатновларида парвозлар бошланишига энг камида олтмиш (60) кун қолганида Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурларига тасдиқ учун тақдим қилиниши лозим. Бундан кейин рўй берадиган ҳар қандай ўзгариш учун ҳам мазкур жараён қўлланилади ва олтмиш (60) кунлик муддат тегишли авиация маъмурлари томонидан келишув асосида ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти-ки, тайинланган авиакорхоналар парвозлар жадвали борасида келишувга эриша олмасалар, Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари уни белгилаб берадилар. Кучга эга бўлган парвозлар жадвалида рўй берадиган бундан кейинги ҳар қандай ўзгариш борасида тайинланган авиакорхоналар ўзаро келишувга эриша олмаган ҳолларда ҳам мазкур жараён қўлланилади. Бу ҳолда, мавжуд бўлган парвозлар жадваллари авиация маъмурлари парвозларнинг янги жадвалларини ўрнатишга ҳаракат қилаётган олти (6) ой мобайнида кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Тарифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасининг бошқа бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига ва унинг ҳудудидан ташишда қўллайдиган тарифлар барча тегишли омилларни ҳисобга олган ҳолда, жумладан ташувчиларнинг манфаатлари, фойдаланишга кетадиган харажатларга, хизмат тавсифлари, воситачилик қийматлари, фойданинг оқилона миқдорига, бошқа авиакорхоналарнинг белгиланган тарифларига асосланиб, шунингдек, бозорнинг тижорий томонларини ҳисобга олган ҳолда, оқилона меъёрларда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида уқтириб ўтилган тарифлар, мумкин бўлган тақдирда, тайинланган авиакорхоналарнинг ўзаро келишувига кўра белгиланиши лозим ва бундай келишувга имкон қадар тегишли халқаро ташкилотлар ёки муассасаларнинг тарифларни белгилаш жараёнларини қўллаш асосида эришилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бундай тарзда ўзаро мувофиқлаштирилган тарифлар улар жорий этилиши тахминланган кунга камида олтмиш (60) кун қолганида ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон авиация маъмурларининг тасдиғига тақдим этилиши шарт. Махсус ҳолларда, уқтириб ўтилган маъмурлар мазкур муддатни келишув асосида қисқартиришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тарифларни соддароқ усулда ҳам тасдиқлаш мумкин. Тарифлар тасдиқ учун тақдим қилинган кундан бошлаб ўттиз (30) кун ичида авиация маъмурларидан ҳеч қайси бири ушбу модданинг 3-банди қоидаларига мувофиқ ўз норозилигини билдирмаса, бу тарифлар тасдиқланган деб ҳисобланади. 3-бандда кўрсатиб ўтилганидек, тақдим этиш муддати қисқартирилган тақдирда авиация маъмурлари норозиликни билдириш муддатини ҳам тегишли равишда ўттиз (30) кундан кам бўлган муддатга қисқартириш тўғрисида келишиб олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агарда, тариф борасида ушбу модда 2-бандига мувофиқ бир қарорга келинмаса ёки ушбу модда 4-бандига мувофиқ қўлланиладиган муддат ичида авиация маъмурларидан бири бошқа авиация маъмурларини ушбу модда 2-бандига мувофиқ келишилган таърифлар борасида ўз норозилиги тўғрисида огоҳ этган тақдирда, иккала Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари ўзаро келишувга мувофиқ тарифни белгилашга ҳаракат қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Башарти, авиация маъмурлари ушбу модда 3-банди қоидаларига мувофиқ тақдим этилган тарифлар борасида ёки ушбу модда 5-банди қоидаларига мувофиқ тариф белгилаш юзасидан бир қарорга келаолмасалар, ушбу баҳс мазкур Битимнинг 17-моддаси қоидаларига мувофиқ ҳал этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу модданинг қоидаларига биноан белгиланган тарифлар янги тарифлар белгилангунга қадар ўз кучида қолади. Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари тегишли тарифнинг амал муддатини ўзаро келишувга мувофиқ узайтиришлари мумкин. Ҳар қандай ҳолда ҳам, бирон-бир йўл билан муддати узайтирилган тарифнинг муддати ушбу бандга биноан ўн икки (12) ойдан ошиқ муҳлатга чўзилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Божхона божлари ва бошқа солиқлардан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасига қарашли халқаро ҳаво қатновларида фойдаланилаётган ҳаво кемалари, шунингдек, шу кемадаги рўйхатдаги мулк, ёқилғи захиралари ва мойлаш ашёлари, эҳтиёт қисмлар ва борт захиралари, парвоз вақтида йўловчиларга сотиш учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини ўз ичига олган ҳолда, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига келган вақтда барча божхона божлари, назорат йиғимлари ва бошқа шунинг сингари давлат ва маҳаллий солиқлардан озод қилинади, башарти-ки, шу мосламалар, захиралар ва моллар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига келган вақтдан токи қайтиб олиб чиқиб кетилгунга қадар ҳаво кемаси ичида қолса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўрсатилган хизматлар учун олинадиган ҳақларни мустасно этганда, худди шундай божлар ва солиқлардан қуйидагилар ҳам озод қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси белгиланган йўналишлар бўйича халқаро парвозларни амалга ошираётган ҳаво кемасини таъминлаш учун мўлжалланган ёқилғи ва мойлаш маҳсулотлари, гарчи, бу захиралар уларни олинган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида амалга оширилган парвозлар жараёнида ишлатилган тақдирда ҳам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) исталган бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан олиб кирилган, белгиланган йўналишлар бўйича парвозларни амалга ошириш вақтида фойдаланиладиган ҳаво кемалари ҳолатини сақлаб туриш ёки тузатиш учун келтирилган эҳтиёт қисмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида шу уқтириб ўтилган Аҳдлашувчи Томоннинг маъмурлари белгилаган энг кам миқдорда олинган ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг белгиланган йўналишда парвозларни амалга оширишда машғул бўлган ҳаво кемаларида ишлатиш учун мўлжалланган ҳаво кемалари захиралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) халқаро ҳаво қатновини амалга ошираётган тайинланган авиакорхона ҳаво кемалари томонидан ташилаётган йўл-йўлакай ўтадиган йўловчилар юки ва юклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси вакиллик идораларида ишларни олға силжитиш ва реклама қилиш мақсадида олиб кирилган буюмлар ва ашёлар, башарти, уларга тегишли авиакорхонанинг номи битилган бўлса ва аввалдан тақсимланган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида, мазкур модданинг а, b ва с-бандларида уқтириб ўтилган ашёларни божхона назорати ва кузатуви остида ушлаб туриш талаб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонаси ҳаво кемаси саҳнида сақланадиган рўйхатдаги мулк, шунингдек, маҳсулотлар ва захиралар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида фақатгина шу ҳудуддаги божхона маъмурларининг розилиги билан ҳаво кемасидан туширилиши мумкин. Бундай ҳолда, ушбу буюмлар қайтиб олиб чиқиб кетилгунга ёки божхона қоидаларига мувофиқ бошқа жойга кўчирилгунга қадар улар шу уқтириб ўтилган маъмурларнинг назорати остида ушлаб турилиши талаб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ўзининг авиакорхонаси бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида мазкур Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ва қоидаларига мувофиқ равишда фойдаланаётган умумий ошиқча солиққа қўшилган қўшимча қиймат учун солинган солиқ ёки шунинг сингари бевосита солиққа тегишли бўлган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Тижорий фаолиятлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон тенг ҳуқуқли асосда бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ўзининг ҳудудида белгиланган йўналишлар бўйича келишилган ҳаво қатновларини амалга ошириш учун зарурий бўлган вакиллик идоралари, шунингдек, ўзининг ёки маҳаллий тижорий, техник, ишчи ва бошқарувчи ходимларини ушлаб туриш ҳуқуқини беради. Бундай вакиллик идораларини очиш ва юқорида қайд этилган ходимларнинг бандлик масаласи мазкур ҳуқуқларни берувчи Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ва қоидаларига асосланган ҳолда олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси халқаро ҳаво қатновларини амалга ошириши учун бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ўзининг ҳужжатларини расмийлаштириш, реклама қилиш ва сотиш ишларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади. Сотув ишлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг кучда бўлган қонун ва қоидаларига мувофиқ равишда ўз вакиллик идоралари орқали бевосита ёки сотув ва/ёки сайёҳлик агентлари орқали амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2-бандда уқтириб ўтилган, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ташув ишларини амалга ошириш учун ўз ҳужжатларини сотиш ишлари маҳаллий ёки исталган эркин алмашланадиган пул бирлигида амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Даромадларни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига шу бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси биринчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида йўловчилар, йўловчилар юки, юк ва почта ташиш ишларида ишлаб топган маблағларнинг харажатлардан ортган даромад қисмини зудлик билан ҳамда эркин ўтказиш ҳуқуқини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ўтказиш эркин алмашланадиган пул бирлигида, ўтказиш амалга ошириладиган кун мавжуд бўлган валюта айирбошлаш расмий қиймати бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида махсус битим мавжуд бўлган тақдирда ўтказиш шу битим қоидаларига мувофиқ равишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқаро ҳаво қатновида машғул бўлган ҳаво кемасининг парвозларини амалга ошириш натижасида топилган даромадга фақат тайинланган авиакорхонанинг амалдаги бошқармаси жойлашган давлатдагина солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Башарти-ки, Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида Икки томонлама солиқ солишни бартараф қилиш тўғрисида Битим мавжуд бўлса, унинг қоидалари устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Тайёрагоҳ тарифлари ва шунинг сингари тарифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тайёрагоҳлар ва ҳаво навигациясидан фойдаланиш учун белгиланадиган қийматлар тегишли равишда Ўзбекистон ва Руминия ҳудудларида мазкур давлатларда кучда бўлган қонун ва қоидалар асосида жорий этиладиган тарифларнинг расмий даражасида олинади ва улар шунинг сингари халқаро ҳаво қатновларини амалга оширадиган барча ҳаво кемаларига нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Гувоҳномалар ва рухсатномаларни тан олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон жорий этган ёки тан олган учишга яроқлилик, ваколати тўғрисидаги гувоҳномалар ва рухсатномаларни улар кучда бўлган вақтида бошқа Аҳдлашувчи Томон мазкур Битимда белгиланган ҳаво қатновларини амалга ошириш ва хизмат кўрсатиш мақсадида ҳақиқий деб тан олади, башарти,. ўша гувоҳномалар ва рухсатномалар Конвенцияда белгиланган уларни жорий этиш ёки тан олишнинг энг кам мезонига тенг ёки ундан баландроқ талаблар асосида берилган ёки тан олинган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юқоридаги банд қоидаларига қарамасдан, ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудуди устидан парвозлар амалга оширилаётган вақтда ўзининг фуқароларига бошқа Аҳдлашувчи Томон ёки бошқа бир давлат берган ёки ҳақиқий деб тан олган гувоҳномалар ёки рухсатномаларни тан олишни инкор этиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Қонун ва қоидаларнинг қўлланилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг халқаро ҳаво қатновларини амалга ошираётган ҳаво кемасининг ўз ҳудудига учиб келиши, унда бўлиб туриши ёки ундан жўнаб кетишини ёхуд бу ҳаво кемасининг ўша ҳудуд доирасидаги парвозларини ва ҳаво навигациясини тартибга солувчи қонун ва қоидалари иккинчи Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасининг ҳаво кемасига нисбатан қўлланади ва ўша ҳаво кемаси мазкур қонунларга шу уқтириб ўтилган биринчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудига кириб келишда, унда бўлиб туриш ва ундан жўнаб кетиш вақтида уларга амал қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг ўз ҳудудига йўловчилар, экипаж аъзолари, йўловчилар юклари, почта ёки юкларнинг келиш, бўлиб туриш, йўл-йўлакай ўтиш ва жўнаб кетишга доир қонун ва қоидалари, улар ўз ичига мамлакатга кириш, расмийлаштириш, иммиграция, эмиграция, паспорт, божхона, валюта ва карантинга тааллуқли бўлган қоидаларига бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхоналари шу Аҳдлашувчи Томон ҳудуд доирасига кириш, чиқиш ёки унда бўлиб туриш даврида риоя қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудуди доирасида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналарига фақат зарурий ташув ҳужжатлари бўлган йўловчиларни ўз ҳудудига келиш ёки ҳудуди орқали йўл-йўлакай ўтиш учун ташишни таъминлаш чора-тадбирларини кўришига рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тайинланган авиакорхона томонидан ташилаётган йўловчи бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг унинг ҳудудига кириш учун амалда кучга эга бўлган қонуний тартиботларини бажармаган ҳолда, тегишли тайинланган авиакорхона ўша йўловчини уни олган жойига ўзининг харажатлари ҳисобига қайтариб олиб чиқиб кетиш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Исталган бир Аҳдлашувчи Томон йўловчи келиб тушиши лозим бўлган жойда уни мамлакат ҳудудига кириши нолойиқ деб топилган вақтда, башарти-ки, ўша йўловчи уни ташиб келтирган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида уни ўша манзилдан олишдан аввал истиқомат қилган бўлса мазкур йўловчини текшириш учун қабул қилади, бироқ уни ташиб келтирган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан йўл-йўлакай ўтиш ҳоллари бундан мустаснодир. Мамлакат ҳудудига кириш учун нолойиқ деб топилган бундай йўловчини Аҳдлашувчи Томон иккинчи марта мазкур мамлакат ҳудудига қайтариб ташиб келтирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Кўп томонлама битимлар ва конвенциялар қоидаларини бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти-ки, ҳар икки Аҳдлашувчи Томон учун тегишли бўлган ҳаво транспортига тааллуқли битим ёки конвенция кучга кирса, мазкур Битим Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ўтказиладиган музокаралар йўли билан ўша битимлар ёки конвенциянинг қоидаларига тасдиқ маъносида унга қўшимча қилиб киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Маслаҳатлашувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Яқиндан ҳамкорлик қилиш нуқтаи назаридан Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари мазкур битим қоидаларига амал қилиш ва қониқарли даражада бажарилишини таъминлаш учун вақт-вақти билан ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Исталган бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томондан мазкур Битимни талқин қилиш, қўллаш ёки унга ўзгартириш киритишни таъминлаш учун маслаҳатлашувлар ўтказишни талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида музокаралар ёки ёзишмалар йўли билан ўтказиладиган бундай маслаҳатлашувлар бошқа Аҳдлашувчи Томон уларни ўтказиш тўғрисидаги ёзма талабномани олган кунидан бошлаб, башарти-ки, Аҳдлашувчи Томонлар муддатни узайтириш тўғрисида келишувга эришмасалар, олтмиш (60) кун ичида бошланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Баҳсларга барҳам бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни талқин қилиш ёки қўллаш борасида келиб чиққан бирон-бир баҳс Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ёрдамида ҳал этилиши лозим. Авиация маъмурлари келишувга эришолмаган тақдирда Аҳдлашувчи Томонлар мазкур баҳсни дипломатик воситалар орқали ҳал этишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Авиация хавфсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро қонунлардан келиб чиқадиган ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларига мувофиқ ғайриқонуний аралашув хатти- ҳаракатларидан фуқаро авиациясининг хавфсизлигини таъминлашга доир бир-бирларига нисбатан зиммага оладиган ўзаро мажбуриятлари ушбу Битимнинг ажралмас қисми эканлигини тасдиқлайдилар. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро қонунга доир ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг умумий йўналишларини чекламаган ҳолда, ҳар икки Аҳдлашувчи Томон аъзо бўлган 1963 йил 14 сентябрда Токиода имзоланган Ҳаво кемаларида содир этиладиган жиноятчилик ва бошқа ҳаракатлар тўғрисидаги Конвенция, 1970 йил 16 декабрда Гаагада имзоланган Ҳаво кемаларини ғайриқонуний равишда эгаллаб олишга қарши кураш тўғрисидаги Конвенция, ҳамда 1971 йил 23 сентябрда Монреалда имзоланган Халқаро Фуқаро Авиациясига қарши қонунга хилоф ҳаракатлар билан кураш ҳақидаги Конвенция қоидаларига ва Аҳдлашувчи Томонлар аъзо бўладиган авиация хавфсизлиги бўйича конвенцияларга мувофиқ ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларининг илтимосига кўра ҳаво кемасини ғайриқонуний тутқун қилишнинг ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, тайёрагоҳлар ва қатновни таъминлаш воситаларига хавф туғдирувчи бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларнинг, шунингдек, фуқаро авиацияси хавфсизлигига таҳдид қилишнинг ҳар қандай кўриниши олдини олишда бир-бирларига барча зарурий кўмакни берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро муносабатларида ўзларига мақбул келадиган даражада Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилоти томонидан белгиланган ва Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияга иловаларда тавсифланган авиация хавфсизлиги тартибларига мувофиқ иш кўрадилар; улар ўзлари қайд этган ҳаво кемаларининг бошқарувчиларидан ёки асосий фаолият жойи ёки доимий турар жойи ўз ҳудудларида жойлашган ҳаво кемаларининг бошқарувчиларидан авиация хавфсизлигининг юқоридаги қоидаларига мувофиқ иш кўришларини талаб қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ҳаво кемасининг бундай фойдаланувчиларидан бошқа Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудига кириш, ундан чиқиш ёки унда бўлиб туриши учун 3-бандда уқтирилган авиация хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини талаб қилинишига розилик беради. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаларини ҳимоя қилиш ва йўловчиларни, экипаж аъзоларини, ташилаётган буюмларни, йўловчи юки, юклар ва ҳаво кемаси захираларини ортиш ва тушириш вақтида текшириш учун ўз ҳудуди доирасида самарали чора-тадбирлар кўрилишини таъминлайди. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг, башарти, аниқ таҳдид мавжуд бўлса, оқилона доираларда хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус чора-тадбирлар кўришга доир илтимосларини ҳам хайрихоҳлик билан кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Башарти, фуқаро кемасини тутқун қилиш воқеаси содир бўлса ёки уни тутқун қилиш таҳдиди мавжуд бўлса ёки ҳаво кемаси, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, тайёрагоҳлар ва қатновни таъминлаш воситалари хавфсизлигига бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинса, Аҳдлашувчи Томонлар алоқани енгиллаштириш орқали бир-бирларига турлича кўмак берадилар ва бундай кўнгилсизлик ва таҳдидга жадал, ҳамда бешикаст барҳам беришнинг барча чора-тадбирларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тегишли давлат ҳудудида қўнган, ноқонуний тутқун қилиш ёки ноқонуний дахлдорлик ҳаракатларига асос бўлган ҳаво кемасини, башарти-ки, ҳаво кемасини жўнатиш инсонлар ҳаётини ҳимоя қилиш мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган заруриятдан келиб чиқмаса, уни ерда ушлаб туриш билан боғлиқ бўлган, амалда қўлланилиши мумкин бўлган чора-тадбирлар кўриши лозим. Амалда қўлланилишига қараб, бундай чора-тадбирлар ўзаро маслаҳатлашувлар асосида ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бир Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг авиация хавфсизлигига тегишли бўлган муаммоларга эга бўлса, исталган бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларидан зудликда маслаҳатлашувлар ўтказилишини талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ўзгартиришлар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимга Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ ўзгартиришлар киритиш мумкин. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бу мақсадда бошқа Аҳдлашувчи Томон берган таклифларни чуқур ўрганиб чиқиши лозим. Қабул қилинган ҳар қандай ўзгариш Аҳдлашувчи Томонлар халқаро битимларни кучга киритиш учун зарурий бўлган барча юридик тартиботларни бажарганлиги тўғрисида бир-бирини дипломатик воситалар орқали ўзаро хабардор этганидан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Илова Аҳдлашувчи Томонлар авиация маъмурларининг тўғридан-тўғри келишувига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин ва у хат алмашиш воситаси билан тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Битим ёки унинг Иловасига ўзгартириш киритиш учун музокаралар, башарти, ҳар икки Аҳдлашувчи Томон мазкур муддатни узайтириш тўғрисида келишувга эришмасалар, талаб тушган кундан эътиборан олтмиш (60) кун ичида бошланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим ва унга киритилган ҳар қандай ўзгартириш Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилотида рўйхатга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Битимнинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Аҳдлашувчи Томонлар халқаро битимларни кучга киритиш учун зарурий бўлган барча юридик тартиботларни бажарганлиги тўғрисида бир-бирини дипломатик воситалар орқали ўзаро хабардор этган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Битимнинг амалий фаолиятини тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимнинг амал қилиш муддати чекланмагандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон мазкур Битимнинг амал қилиш муддатини тўхтатиш тўғрисидаги қарорини бошқа бир Аҳдлашувчи Томонга ёзма равишда дипломатик воситалар орқали хабар қилиши мумкин. Бундай хабарнома бир вақтнинг ўзида Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилотига ҳам юборилиши лозим. Бу ҳолатда, хабарнома юборилгандан кейин бошқа Аҳдлашувчи Томон уни олгач, ушбу Битим ўн икки (12) ойдан сўнг амал қилишдан тўхтайди, башарти, муддати ўтгунга қадар мазкур билдириш ўзаро келишув асосида орқага қайтариб олинмаса. Башарти, бошқа Аҳдлашувчи Томон хабарнома олганининг тасдиғи бўлмаса, Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилоти хабарнома олганидан кейин ўн тўрт (14) кун ўтгач, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тасдиғи олинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбуни тасдиқлаб, ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон Ҳукуматларининг қуйида имзо чекувчи мухтор вакиллари мазкур Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухарест шаҳрида 1996 йил 6 июнда, икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, румин ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Талқин қилишда ҳамфикрлик бўлмаган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор даражада қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А Бўлим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси тайинланган авиакорхонаси ҳар икки томонга халқаро ҳаво қатновларини бажаришда фойдаланадиган йўналишлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистондаги манзиллар:‎

Тошкент ва бошқа манзиллар‎

Оралиқ манзиллар:‎

Кейинчалик келишиб олинади‎

Руминиядаги манзиллар:‎

Бухарест‎

Ташқаридаги манзиллар:‎

Кейинчалик келишиб олинади‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Руминиянинг тайинланган авиакорхонаси ҳар икки томонга халқаро ҳаво қатновларини бажаришда фойдаланадиган йўналишлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Руминиядаги манзиллар:‎

Бирон-бир манзил‎

Оралиқ манзиллар:‎

Кейинчалик келишиб олинади‎

Ўзбекистондаги манзиллар:‎

Тошкент‎

Ташқаридаги манзиллар:‎

Пекин ва бошқа манзиллар‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
В Бўлим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналарининг манфаатларини эътиборга олиб, барча ёки айрим ҳаво қатновларида белгиланган йўналишлардаги бирон-бир ёки бир нечта манзиллардан фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари, агарда тайинланган авиакорхона йўловчилар, юк ва почтани жўнаш ёки тегишли равишда Ўзбекистон ва Руминия ҳудудида жойлашган белгиланган манзилда туширишга қобил бўлса, учинчи давлатлар ҳудудида жойлашган манзилларда қўниш учун келишувга эришишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А Бўлимдаги I ва II-йўналишлардаги оралиқ ва ташқаридаги манзиллардан ҳар иккала Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналарининг фойдаланиши, шунингдек уларнинг ҳаво ташувида бешинчи эркинлик ҳуқуқлари Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари ўртасида келишиб олинади ва улар тегишли авиация маъмурлари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қўшимча парвозлар ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари томонидан тасдиқланган тақдирда, ҳар бир тайинланган авиакорхона томонидан бериладиган буюртма асосида амалга оширилиши лозим.