Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли «Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини аниқлашда давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базасидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарорини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2015 йил 1 январдан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар учун, шунингдек фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки, микрофирмалар ва кичик корхоналар, фермер хўжаликлари бундан мустасно, 2015 йил 1 январдан бошлаб ягона ижтимоий тўловни белгиланган ставка бўйича, бироқ ҳар бир ходимга энг кам ойлик иш ҳақининг 65 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблайдилар.
Фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўловни белгиланган ставка бўйича, бироқ ҳар бир ходимга энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблаш тартиби сақланиб қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар киритсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 13 февраль,
26-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 7-сон, 79-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/840/2079-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)