Ҳужжат кучини йўқотган 22.08.2022 13.02.2015 йилдаги 26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.08.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли «Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини аниқлашда давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базасидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарорини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2015 йил 1 январдан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар учун, шунингдек фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, микрофирмалар ва кичик корхоналар, фермер хўжаликлари бундан мустасно, 2015 йил 1 январдан бошлаб ягона ижтимоий тўловни белгиланган ставка бўйича, бироқ ҳар бир ходимга базавий ҳисоблаш миқдорининг 65 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўловни белгиланган ставка бўйича, бироқ ҳар бир ходимга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблаш тартиби сақланиб қолади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 июндаги ПҚ-3782-сон қарорига мувофиқ, шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра штатдаги ходимларининг 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан ташкил топган ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари корхоналари жами ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 4,7 фоиз миқдорида белгиланади ва ягона ижтимоий тўлов суммаси белгиланган тартибда тақсимланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 840-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/840/2079-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 13 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 7-сон, 79-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/840/2079-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)