01.03.1996 йилдаги 48-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик суди пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди қошидаги Илмий-маслаҳат кенгаши тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди қошидаги Илмий-маслаҳат кенгаши тўғрисидаги Низомни кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб, қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди қошидаги Илмий-маслаҳат кенгаши тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 1 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-сон

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ҚОШИДАГИ ИЛМИЙ-МАСЛАҲАТ КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1. Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 81-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди қошидаги Илмий-маслаҳат кенгаши маслаҳат берувчи орган ҳисобланиб, жамоатчилик асосида фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-маслаҳат кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашга Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси бошчилик қилади. Унинг таркибидан Пленум кенгаш раисининг ўринбосарини ва илмий котибини тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг ялпи йиғилишлари кенгаш раиси томонидан зарурият туғилганда чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Илмий-маслаҳат кенгашининг вазифалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Илмий маслаҳат кенгаши қуйидаги масалаларга оид низоларни ҳал қилувчи органларга илмий асослантирилган тавсиялар тайёрлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд амалиётини ташкиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликни такомиллаштириш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш ва ахборотлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик низоларини ҳал этишда юзага келган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва огоҳлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Хўжалик низоларини кўриб чиқадиган Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш бўйича илмий ёндашувлар ишлаб чиқиш ва суд амалиётини назарий жиҳатдан умумлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Хўжалик судлари фан тараққиётидан бирмунча тўлиқроқ фойдаланиши учун республикадаги илмий-ҳуқуқий ва бошқа хил муассасалар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-маслаҳат кенгаши ўз фаолиятини хўжалик судлари ишига мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу вазифаларни ҳал этиш учун Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Суд амалиётини ўрганиш ва умумлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг судлов ҳайъатлари, бошқармалари ва бўлимлари томонидан тайёрланган суд амалиётига оид тафсилотлар лойиҳаларини муҳокама қилишда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми суд шарҳи тартибида берадиган Ўзбекистон Республикаси қонунларини татбиқ этиш масалалари бўйича тушунтириш хатларининг лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Илмий-маслаҳат кенгаши тавсияларини амалга оширишда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди материаллари билан танишиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Пленуми ишида ва йиғилишларида қатнашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари кенгаш раисининг ёки ўринбосарининг топшириғи бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди суд ҳокимиятини амалга оширишда вужудга келган низоли масалалар бўйича хулосалар тайёрлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Ҳуқуқни, хўжалик қонунчилигини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари ва хўжалик судлари фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг ходимлари ҳузурида маърузалар ўқийдилар, ахборот берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Илмий-маслаҳат кенгашининг раиси кенгашнинг ишини ташкил қилади, кенгаш йиғилишида кўриб чиқиладиган масалаларни белгилайди, кенгаш йиғилишида раҳбарлик қилади. Кенгаш раиси бўлмаган пайтда унинг вазифасини раис ўринбосари бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Илмий-маслаҳат кенгашининг илмий котиби кенгаш йиғилишида кўриладиган масалаларни тайёрлайди, йиғилишга келган кенгаш аъзоларини рўйхатга олади, йиғилиш баённомасини юритади, кенгашнинг иш режаси лойиҳасини тайёрлайди. Кенгаш топшириқларининг бажарилишини назорат қилиб боради, кенгашнинг иши тўғрисида йиллик ҳисобот тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Хўжалик судлари фаолиятига оид алоҳида муаммоларни ўрганиш, шунингдек, Илмий-маслаҳат кенгаши таркибида илмий асослантирилган тавсиялар тайёрлаш учун қуйидаги бўлимлар ташкил қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд жараёни бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик низоларини ҳал этишда фуқаролик қонунчилигини татбиқ этиш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг раиси суд амалиётига оид бошқа хил муаммолар бўйича ҳам бўлимлар тузиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бўлимнинг таркиби Илмий-маслаҳат кенгаши аъзоларидан тузилади. Бўлимнинг раҳбари ва котибини кенгаш раиси тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг судьялари ва мутахассислари, республикадаги бошқа хил ташкилотларнинг мутахассислари ва илмий ходимлари улар раҳбарларининг розилиги билан бўлимнинг ишида қатнашиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бўлим йиғилиши унинг раҳбари томонидан зарурият бўлганда ўтказилади. Бўлимнинг тавсияси Илмий-маслаҳат кенгаши раисига кўриб чиқиш учун тақдим қилинади. Зарур ҳолларда кенгаш раиси бўлимнинг тавсиясини кенгаш йиғилишига киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Илмий-маслаҳат кенгаши йиғилишига ва бўлимига материаллар кенгаш аъзолари томонидан тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Илмий-маслаҳат кенгаши йиғилишига Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг судьялари ва мутахассислари таклиф қилинади. Йиғилишда кенгаш раисининг таклифига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари раислари, бошқа ходимлари, шунингдек, корхона, муассаса, ташкилотларнинг раҳбарлари, илмий ходимлари, бошқа шахслар иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кенгаш йиғилиши ижодий баҳслар, фикрни эркин билдириш муҳитида ўтказилади. Ҳар бир кенгаш аъзоси ва йиғилиш иштирокчиси муҳокама қилинаётган масалалар бўйича ўз фикрини айтиши ва таклифини билдириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Муҳокама қилинган масалаларнинг натижаси бўйича тавсияларни Илмий-маслаҳат кенгаши кўпчилик овоз билан қабул қилади. Кенгаш аъзоси кенгаш қарорига ўзининг алоҳида фикрини қўшиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Илмий-маслаҳат кенгаши ишини техник жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг котибияти томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Илмий-маслаҳат кенгашининг ва бўлимининг умумий йиғилиши якунлари бўйича баённома ёзиб борилади. Кенгаш йиғилишининг баённомасини кенгаш раиси ва котиби, бўлим йиғилиши баённомасини эса бўлим раҳбари ва бўлим котиби имзолайди.