16.01.1996 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар», деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала давлат ўртасидаги ўзаро фойдали кенгроқ иқтисодий ҳамкорликка ёрдам беришни мақсад қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларига бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида инвестициялар учун қулай шароитлар яратиш ва уларни сақлаш мақсадида инвестицияларни рағбатлантириш ҳамда ҳимоя қилиш зарурлигини тан олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестицияларнинг барқарор асоси иқтисодий ресурслардан фойдаланишда ва ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришда энг юқори самарадорликни таъминлашига розилик билдириб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Умумий таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Инвестор» атамаси қуйидагиларга татбиқ этилади ва уларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг юридик шахслари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг халқаро ташкилотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг фуқаролари, фуқаролар бирлашмалари ва фуқаролиги бўлмаган шахслари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Инвестициялар» атамаси ҳар қандай мулкий бойлик ва уларга эгалик ҳуқуқларини, шунингдек, муаллифлик ҳуқуқи, патентлар, фойдали моделлар, саноат намуналари ва моделлари, товар белгилари, фирма номи, ишлаб чиқариш ва тижорат сирлари, технологиялар, «гуд вил» ва «ноу-хау» каби ақлий, савдо ва саноат мулкига эгалик ҳуқуқларини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари ҳудудида инвестициялар қуйидаги йўсинда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тўлиқ тарзда инвесторга тегишли бўлган ёки уларда улушли иштирок этиш асосида хўжалик жамиятлари ва ширкатлари, банклар, суғурта ташкилотлари ва бошқа корхоналарни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мол-мулк, акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мол-мулкка эгалик ҳуқуқларини, шу жумладан ерга (шу жумладан, ижара асосида) ва табиий ресурсларга эгалик ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) инвестицияларни жойлаштириш жойи бўйича Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудида амалда бўлган қонунчиликка зид бўлмаган инвестицияларни амалга оширишга оид бошқача фаолият.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бойликларни қўйиш дастлаб ёки такроран амалга оширилган шакллардаги ҳеч қандай ўзгартириш уларни инвестиция сифатида тавсифлашни ўзгартиришга олиб келмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Юридик шахслар» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон давлат қонунчилигига кўра ўз мақомини олган ва бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида инвестицияларни амалга ошираётган юридик шахсларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Фуқаролар» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон давлат қонунчилигига кўра фуқароликка ва ҳуқуқий лаёқатга эга бўлган, унинг ҳудудида ёки чет элда доимий яшайдиган ва бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида инвестицияларни амалга ошираётган шахсларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Фуқаролиги бўлмаган шахслар» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида доимий яшайдиган, Аҳдлашувчи Томон давлати қонунчилигига кўра тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун рўйхатга олинган ҳамда бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида инвестицияларни амалга ошираётган фуқаролиги бўлмаган шахсларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Даромадлар» атамаси — мазкур модданинг 2, 3-бандларида белгиланганидек, инвестициялар натижасида, аммо мутлақ-суммаларнигина эмас, фойдалар, фоизлар, дивидендлар, роялти, лицензия ва воситачилик тақдирлаш пуллари, техник ёрдам кўрсатиш, техник хизмат учун тўловлар, тақдирлашнинг бошқа шакллари тарзида олинганларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ҳудуд» атамаси Аҳдлашувчи Томон давлатининг мана шу Аҳдлашувчи Томон давлати халқаро ҳуқуққа мувофиқ ўз суверен Ҳуқуқларини ва юрисдикцияни амалга оширадиган ҳудудини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Битимни қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим бир Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида унинг қонунчилигига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари томонидан амалга оширилган инвестицияларга, улар мазкур Битим кучга киришидан олдин ёки кейин амалга оширилганлигидан қатъи назар, қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз давлати қонунчилиги берадиган ҳуқуққа мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари инвестицияларини ўз давлати ҳудудига кириб келишига йўл қўяди ва рағбатлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз давлати қонунчилиги доирасида ўзаро инвестицияларнинг хилма-хил шаклларини қўллаб-қувватлайди ва иқтисодий ҳамкорликни бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвестори инвестицияларини ўз ҳудудида ҳимоя қилиш воситаси билан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар Аҳдлашувчи Томон инвестицияси иштирокидаги корхоналарга улар Аҳдлашувчи Томонлар давлати ҳудудларида ҳамда исталган учинчи давлат ҳудудида тўғридан-тўғри инвестициялар қилишни амалга оширишларида ва кўп томонлама иқтисодий лойиҳаларни рўёбга чиқаришларида ёрдам бериш зарурлигидан келиб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар Аҳдлашувчи Томон мазкур Битим доирасида ўз давлати ҳудудига инвестициялар кириб келишига йўл қўйган бўлса, шу Аҳдлашувчи Томон, ўз давлати қонунчилигига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларига ана шундай инвестицияларга алоқадор бўлган зарур рухсатномалар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Миллий тартиб ва энг қулай шароит яратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз давлати ҳудудида ҳамда унинг қонунчилигига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари инвестицияларини ҳуқуқий ҳимоя қилинишини тўлиқ ва сўзсиз кафолатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари инвестициялари ва даромадларига ўз инвесторлари ва/ёки ҳар қандай учинчи давлат инвесторлари инвестиция ҳамда даромадларига берадиган тартибдан ноқулайроқ бўлмаган одил ва тенг ҳуқуқли тартибни яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари амалга ошираётган инвестицияларга нисбатан унинг миллий қонунчилиги ва мазкур Битимдан келиб чиқувчи ҳар қандай мажбуриятларга риоя қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Битимнинг энг қулай шароитларни яратиш принципига дахлдор қоидалари Аҳдлашувчи Томонлардан бирини бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларига қуйидагилардан келиб чиқувчи преференциялар ёки устуворликларнинг имтиёзли тартибини жорий қилишга мажбурловчи тарзда талқин қилинмаслиги керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Аҳдлашувчи Томонлардан бири қатнашчиси бўлган ёки ана шундай бўлиши кутилаётган мавжуд ёки келажакда мумкин бўлган бож, валюта ва тўлов уюшмалари, эркин савдо ва ягона тарифлар зоналари, умумий бозор ёки минтақавий иқтисодий интеграция тўғрисидаги Битимларнинг ҳар қандай бошқа шакллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) солиқ солиш масалалари бўйича икки томонлама солиқ солинишига йўл қўймаслик тўғрисидаги битимлар ва бошқа халқаро битимлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Бошқа қоидалар ва махсус мажбуриятларни қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Аҳдлашувчи Томонлар давлати қонунчилиги қоидалари ёки халқаро ҳуқуққа алоқадор мажбуриятлар, мазкур Битимда мавжуд бўлган ёки кейинчалик унга қўшимча равишда яратилган мажбуриятларда бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари инвестицияларига мазкур Битимга бериладигандан ташқари қулайроқ умумий ёки ўзига хос тусдаги шароит берилиши тўғрисида қоидалар бўлса, бу қоидалар мазкур Битимга қиёсан қулайроқ бўлган ўша ҳажмда устуворликка эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Тўловларни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида инвестицияларни амалга оширган Аҳдлашувчи Томон шу инвесторлари тегишли солиқ ва йиғимларни тўлаганларидан сўнг Аҳдлашувчи Томон шу инвестицияларга алоқадор тўловларнинг тўсиқсиз ўтказилишини таъминлайди, аммо беистисно эмас, хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Битимнинг 1-моддаси, 7-бандида белгиланганидек фоизлар, дивидендлар, фойда ва бошқа жорий даромадларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) иккала Аҳдлашувчи Томонлар инвестициялар сифатида тан олган қарзларни тўлаш суммаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) инвестицияларни бошқаришга алоқадор харажатларни қоплаш суммаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) мазкур Битимнинг 1-моддаси, 2-бандида назарда тутилган Ҳуқуқлардан келиб чиқувчи лицензия тушумлари ва бошқа тўловларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалга оширилаётган инвестицияларни сақлаш ва ривожлантириш ҳамда менежмент учун зарур бўлган капитал суммаси ва қўшимча суммаларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) инвестицияларни бегоналаштириш, қисман ёки тўлиқ тугатишдан, шунингдек капиталнинг ўсишидан тушган тушумларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) бир Аҳдлашувчи Томон давлати фуқаролари бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амалга оширилаётган инвестициялар муносабати билан оладиган иш ҳақларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) мазкур Битим моддаларига мувофиқ тўланадиган компенсациялар ва мазкур Битим доирасида ҳар қандай инвестиция баҳслари билан боғлиқ тўловларни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тўловларни ўтказиш кечиктиришларсиз инвестициялар амалга оширилган валютада ёки эркин муомаладаги валютада тўловни ўтказиш кунида қўлланилаётган курс бўйича ва ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томон давлати қонунчилигида назарда тутилган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модда қоидаларига қарамай, 1, 2-бандларни, Аҳдлашувчи Томон тўловларни ўз давлати қонунчилиги одилона, камситилмаган шартларда ўтказиш асосларини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) банкротлик, тўловга қодир эмаслик ёки кредиторлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қимматли қоғозлар эмиссияси, савдоси ёки улар билан операциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) жиноий ёки маъмурий жавобгарлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) суд муҳокамаси тартиби ёки қарорига номувофиқликнинг юзага келиши ҳолатларда тақиқлаб қўйиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур моддада кўрсатилган ҳар қандай валютадаги даромадлар ва бошқа суммалар ҳамда бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида инвестицияларни амалга ошириш натижасида инвестиция қилиш жойи бўйича манбалардан олинганлар кейинги Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида унинг қонунчилигига мувофиқ реинвестиция қилиниши ёки фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари валюталарини ва бошқа давлатлар валюталарини, тўлов ҳужжатлари, қийматли қоғозларни олиб келиш ва олиб чиқиб кетиш инвестициялар амалга оширилаётган жой бўйича Аҳдлашувчи Томон давлатининг валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Экспроприация ва йўқотишларни қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларига тегишли инвестицияларга нисбатан тортиб олиш, национализация қилиш ёки шундай тусга ёки тенг оқибатга эга бўлган бошқа ҳаракатларни бевосита ёки билвосита қўлламайдилар, агар улар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қонуний тартибда амалга оширилаётган ижтимоий манфаатларда қўлланилаётган чора-тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) камситилмаслик тусидаги ёки бошқа Аҳдлашувчи Томон кўллаган ҳаракатларга жавоб тариқасида қўлланиладиган чора-тадбирлар билан боғлиқ бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модда 1-банд а, б-кичик бандларида назарда тутилган ҳолатларга мувофиқ инвестицияларни тортиб олишни амалга оширган Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларига одил ва самарали қоплаш берилишини таъминлайди. Бундай қоплаш тортиб олинган инвестицияларнинг тортиб олинишгача ёки тортиб олиш тўғрисидаги қарор барчага маълум бўлган вақтга қадар (қайси бири олдин содир бўлишига кўра) бўлган бозор қийматига мувофиқ келади, тортиб олиш кунидан бошлаб «Libor» ставкаси бўйича тортиб олинган инвестициялар қийматидан фоизларни қамраб олади ва улар эркин ўтказилиши лозим бўлади. Қоплаш суммалари инвестициялар амалга оширилган ёки эркин муомаладаги валютада белгиланиши ва инвесторга кечиктиришларсиз унинг қаердалиги ёки қаерда яшаётганлигидан қатъи назар, тўланиши керак. Тўловни ўтказишга алоқадор нормал талаб этиладиган вақт мобайнида амалга оширилган тўлов «кечиктирмай амалга оширилган» тўлов ҳисобланади. Бу даврни ҳисоблаш талабнома берилган кундан бошланади ва у уч ойдан ортиб кетмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Инвестициялари бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида содир бўлган уруш ёки бошқа қуролли тўқнашув, революция, фавқулодда ҳолат, тўнтариш, фуқаролар тартибсизликлари ёки шунга ўхшаш вазиятларда зарар кўрган бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларига мазкур Битим 4-модда 1, 2, 3-бандлари шартларига мувофиқ кўрилган зарар учун компенсация, реституция, қоплаш ёки бошқа қиймат тўловлари берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида шу Аҳдлашувчи Томон давлати органлари, мансабдор шахсларининг инвестиция қилиш жойи бўйича давлат қонунчилигига зид бўлган хатти-ҳаракатлари натижасида, шунингдек, бундай органлар ёки мансабдор шахслар томонидан биринчи Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларига нисбатан қонунчиликда назарда тутилган мажбуриятларни тегишлича бажармаганликлари ёки бу инвестицияларга тўсиқлик қилганликлари оқибатида ўз инвестицияларига етказилган зарарни, бой берилган фойдани ҳам қоплатиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Суброгация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон ёки вакил қилинган муассасалар ўз инвесторларига бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амалга оширган инвестициялари муносабатида нотижорат таваккалчиликларига қандайдир молиявий кафолатлар берган ва шу кафолатлар бўйича тўловларни амалга оширган бўлсалар бошқа Аҳдлашувчи Томон суброгация принципи асосида бу инвесторлар ҳуқуқларини, шу жумладан, талаб ҳуқуқларини тўлиқ ҳажмда биринчи Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг вакил қилинган муассасаларига бу инвесторларнинг шу йўсинда суғурта қилинган инвестицияларига алоқадор мажбуриятлари муносабатидаги шартлар билан ўтишини тан олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модда 1-бандида белгиланган суброгация содир бўлганда инвестор талабномалар билан чиқмайди, агар у бунга Аҳдлашувчи Томон ёки унинг вакил қилинган муассасаси томонидан вакил қилинмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвестори билан баҳсда томон ҳисобланувчи Аҳдлашувчи Томон баҳсни ҳал қилишга алоқадор ёки у бўйича қарорнинг бажарилиш бутун жараёнида ҳимоя воситаси сифатида ўз иммунитетини ёки инвестор томонидан кейинги Аҳдлашувчи Томон ёки унинг вакил қилинган муассасалари кафолатлари берилишини назарда тутмайдиган кўрилган зарарлар ёки йўқотишлар тўлиқ ҳажмини ёки бир қисмини қоплайдиган суғурта контракти бўйича тегишли бўлган қоплаш суммаси олинишини баҳона қилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Маслаҳатлашувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашаётган Томонга мазкур Битимни талқин қилиш ёки қўллашга алоқадор масалалар бўйича маслаҳатлашувлар ўтказишни таклиф қилиши мумкин. Бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай таклифни хайрихоҳлик билан қабул қилади ва бундай маслаҳатлашувлар учун тегишли имкониятларни яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги баҳсларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги мазкур Битимни талқин қилиш ёки қўллашга дахлдор баҳслар дипломатик йўллар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар Аҳдлашувчи Томонлар баҳс пайдо бўлган кундан бошлаб олти ой мобайнида келишувга эриша олмасалар, баҳс исталган Аҳдлашувчи Томон талабига кўра уч аъзодан таркиб топган арбитраж Судига берилади. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири биттадан арбитр тайинлайди, тайинланган арбитрлар эса иккала Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари билан дипломатик муносабатлар ўрнатган учинчи давлат фуқароси ҳисобланадиган Раисни сайлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири ўз арбитрини тайинламаса ва иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг бундай тайинлашни икки ой мобайнида амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик билдирмаса, кейинги Аҳдлашувчи Томон тегишли тайинлашларни амалга ошириш учун Халқаро Суд Президентига мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар иккала арбитр ҳам тайинланганларидан сўнг икки ой мобайнида Раисни танлашда келишувга эриша олмаган бўлсалар, исталган Аҳдлашувчи Томон халқаро Суд Президентига Раисни тайинлашни амалга ошириш тўғрисида мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар Мазкур модданинг 3, 4-бандларида кўрсатилган ҳолларда Халқаро Суд Президенти кўрсатилган вазифани бажара олмаса ёки у Аҳдлашувчи Томонлар давлатларидан бирининг фуқароси бўлса, бундай тайинлашни Президентнинг ўринбосари амалга оширади, агар у тегишли вазифани бажара олмаса ёки Аҳдлашувчи Томонлар давлатларидан бирининг фуқароси бўлса, тайинлашни Халқаро Суднинг Аҳдлашувчи Томонлардан бирортасининг фуқароси бўлмаган юқорироқ лавозимдаги аъзоси амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Суд қонунни ҳурмат қилиш асосида қарор чиқаради. Суд қарор чиқаришдан олдин, ўз ишининг исталган босқичида Аҳдлашувчи Томонларга баҳсни дўстона йўл билан ҳал этишни таклиф қилиши мумкин. Агар Аҳдлашувчи Томонлар ана шундай қарорга келсалар, олдинги қоидалар баҳсни ҳал қилиш йўлига тўсиқ бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Суд Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги бошқа келишувларни бузмай, ўз кўриб чиқиш тартибларини белгилайди. Суд қарорни кўпчилик овоз билан қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири Суддаги ўз аъзоси харажатларини, шунингдек, арбитраж процедурасидаги ўз улушларига мувофиқ ўзи қоплайди. Арбитраж Суди Раисига оид харажатлар ва бошқа харажатларни Аҳдлашувчи Томонлар тенг улушда қоплайдилар. Аммо Суд ўз қарорида Аҳдлашувчи Томонлардан бирига харажатларда кўпроқ иштирок этишини белгилаши мумкин ва бу қарор Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири учун бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Суд қарори узил-кесил ҳисобланиб, ҳар бир Аҳдлашувчи Томон учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Аҳдлашувчи Томон ва бошқа Аҳдлашувчи Томон инвестори ўртасидаги баҳсни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ушбу орқали бир Аҳдлашувчи Томон ва бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвестори ўртасида ўзи биринчи Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амалга ошираётган инвестициялари муносабатида юзага келадиган баҳсларни 1965 йил 18 мартда Вашингтон шаҳрида имзолаш учун тавсия этилган «Давлатлар ва бошқа давлатлар фуқаролари ўртасида инвестиция баҳсларини ҳал этиш бўйича Конвенция»га мувофиқ келиштириш ёки суд йўли билан инвестиция баҳсларини ҳал этиш халқаро марказга беришга розилигини ифодалайди. Бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвестори юзага келган баҳс бошланишидан олдин бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвестори томонидан назорат қилинган бўлса, Конвенция мақсадини бажариш бўйича Конвенция 25-моддасига (2-b) мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари билан бир хил ҳуқуққа эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга Аҳдлашувчи Томонларнинг ёзма ҳолдаги розилиги билан ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Битимнинг кучга кириши, амалда бўлишининг давомийлиги ва тўхталиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Битимни кучга киритиш масалаларида ҳар бир Аҳдлашувчи Томон давлати миллий қонунчилигида назарда тутилган ҳуқуқий тартиблар бажарилганлиги тўғрисидаги ноталар билан алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги нота олинган кун Битимнинг кучга кириш куни ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим ўн йил мобайнида амалда бўлади. Мазкур Битимнинг амалда бўлиши, агар Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч қайси бири бошқа Аҳдлашувчи Томонга тегишли муддат тугашидан ўн икки ой олдин мазкур Битимнинг амалда бўлишини тўхтатиш тўғрисидаги мақсадини ёзма ҳолда хабар қилмаса, у навбатдаги беш йиллик даврларга ўз-ўзидан узайтирилаверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Битим бекор қилинган ҳолларда унинг қоидалари, 1 — 12-моддалар, мазкур Битимнинг амалда бўлиши тўхтатилгунга қадар амалга оширилган инвестицияларга нисбатан кейинги ўн йиллик давр мобайнида ўз кучини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 16 январда, Чоржўй шаҳрида, икки нусхада, ҳар бири ўзбек, туркман ва рус тилларида тузилди. Барча матнлар бир хил кучга эгадир. Мазкур Битимни талқин қилиш мақсадида русча матндан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)