22.05.1995 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даромадларга иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад солиқларини тўлашдан оғишишларни бартараф қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромадларга иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад солиқларини тўлашдан оғишишларни бартараф қилиш тўғрисида Битим тузиш истагини билдириб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагиларни аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Қўлланиш доираси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Аҳдлашаётган Давлатларнинг бири ёки ҳар иккисининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Битим татбиқ этиладиган солиқлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим Аҳдлашаётган Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимиятлари номидан олинаётган даромад солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Даромад солиқларига умумий даромаддан ёки даромаднинг бир қисмидан олинадиган барча солиқлар, шу жумладан кўчар ва кўчмас мулкни сотишдан олинган даромадлардан ҳамда корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки мукофотларнинг умумий суммасидан олинадиган солиқлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим қўлланиладиган амалдаги солиқлар қисман қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар даромади (фойдасидан) олинадиган солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(бундан кейин «Ўзбекистон солиқлари» деб аталади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Покистон Ислом Республикасига нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) даромад солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) қўшимча (даромад солиғи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) қўшимча солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(бундан кейин «Покистон солиқлари» деб аталади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Битим Аҳдлашаётган Давлатларнинг ҳар бири томонидан ушбу Битим имзолангандан сўнг келажакда олинадиган амалдаги солиқларга қўшимча ёки улар ўрнига киритилган ҳар қандай муносиб, ёки аслида ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли ташкилотлари ўз солиқ қонунчилигида бўлган барча туб ўзгаришлар ҳақида бир-бирларига хабар берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Умумий таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимнинг мақсадлари учун, агар матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) «Ўзбекистон» атамаси Ўзбекистон Республикасини билдиради ва жуғрофий маънода қўлланилганда халқаро қонунчилик ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ер ости бойликлари ва табиий ресурслардан фойдаланишга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ўз ҳуқуқларини амалга ошириши мумкин бўлган ягона ҳисобланадиган ҳудудини, ички сув ҳавзаларини, улар тепасидаги ҳаво кенглигини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «Покистон» атамаси жуғрофий маънода қўлланилганида Покистон Ислом Республикаси Конституциясида белгиланганидек Покистонни англатади ва Покистон қонунларига мувофиқ ва халқаро ҳуқуққа биноан Покистон денгиз тубидаги, денгиз тубининг ер остидаги табиий ресурсларга нисбатан ўзининг мустақил ва фавқулодда ҳуқуқларини амалга ошириши мумкин бўлган унинг ҳудудий сувларидан ташқарида жойлашган ҳар бир ҳудудини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) «Аҳдлашаётган Давлат» ва «Ўзга Аҳдлашаётган Давлат» атамалари матнда ишлатилиш ўрнига қараб Ўзбекистонни ёки Покистонни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «шахс» атамаси жисмоний шахсни, компания ёки шахсларнинг ҳар қандай умумлашмасини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) «компания» атамаси корпоратив тузилма ҳисобланган ҳар қандай шахсни ёки солиққа тортиш мақсадларида шундай корпоратив тузилма сифатида ўз мақомига эга бўлган Аҳдлашаётган Давлатлар қонунларига мувофиқ кўриб чиқиладиган ҳар қандай шерикчилик, қўшма корхона ёки бошқа тузилмаларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «Аҳдлашаётган Давлатнинг корхонаси» ва «Ўзга Аҳдлашаётган Давлатнинг корхонаси» атамалари ўз ўрни билан Аҳдлашаётган Давлат резиденти бошқаруви остида иш юритаётган корхонани ва ўзга Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти бошқаруви остида иш юритаётган корхонани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «халқаро ташиш» атамаси Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг корхонаси томонидан фойдаланилган денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспортида ҳар қандай ташишни англатади; денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларининг бошқа Аҳдлашаётган Давлат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида фойдаланилиши бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) «ваколатли ташкилот» атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини англатади; Покистон Республикасига нисбатан — солиқ йиғимлари бошқармасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) «миллий шахс» атамаси Аҳдлашаётган Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни, шунингдек Аҳдлашаётган Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахс, ҳамжамият, ассоциация ёки тузилмани англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимни Аҳдлашаётган Давлат қўллаганда ҳар қандай унда белгиланмаган ибора, агар матн мазмуни ўзга маънони талаб қилмаса, қайси Аҳдлашаётган Давлатнинг солиғига нисбатан ушбу Битим қўлланилаётган бўлса, ўша Давлатнинг қонунларига кўра қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Резидент
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимнинг мақсадлари юзасидан «Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти» атамаси мазкур Давлатнинг қонунчилиги бўйича ўзининг турар жойи, доимий истиқомат қилиши, бошқарув тизимининг қаерда жойлашгани, ҳуқуқий шахс сифатида рўйхатдан ўтган жойи, ёки ўзга асли мазмунда шунга ўхшаш мезонларга кўра мазкур Давлатда солиқ тўловчи ҳисобланган шахсни англатади; мазкур атама фақатгина ушбу Аҳдлашаётган Давлатдаги манбалардан даромад олаётган ёки ушбу Давлатдаги мулк қийматининг ўсишдан даромад олаётган шахсларни ўз ичига қамрамайди. Ибора, шунингдек, Аҳдлашаётган Давлат ҳукуматини ёки унинг маҳаллий ҳокимиятларини, ҳар қандай шундай ҳукумат ёки ҳокимиятнинг ваколатли бўлинмаларини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар 1-банд мазмунига мувофиқ шахс Аҳдлашаётган давлатларнинг ҳар иккисининг резиденти бўлса, унинг мақоми уйидаги тарзда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бу шахс тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйи жойлашган Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланади; агар у ҳар икки Аҳдлашаётган Давлатда тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйга эга бўлса, шахсий ва иқтисодий алоқалари энг чуқур бўлган (ҳаётий манфаатлар маркази) Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) агар унинг ҳаётий манфаатлар марказини аниқлаб бўлмаса ёки Аҳдлашаётган Давлатларнинг ҳеч бирида тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйи бўлмаса, у одатда яшайдиган Давлатининг резиденти ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) агар у одатда ҳар икки Аҳдлашаётган Давлатда турса ёки уларнинг ҳеч бирида турмаса, у Аҳдлашаётган Давлатларнинг қай бирининг фуқароси бўлса, шу Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) агар шахс Аҳдлашаётган Давлатларнинг ҳар иккисининг резиденти деб қаралса ёки Давлатларнинг ҳеч бирининг резиденти бўлмаса, Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли ташкилотлари масалани ўзаро келишув йўли билан ҳал қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) бу шахс икки давлатдан бирининг миллий шахси ҳисобланмаса, Унда Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари маслаҳатлашиш орқали мазкур Битим мақсадларида ушбу шахс Аҳдлашаётган Давлатларнинг қайси бирининг резиденти бўлиб ҳисобланишини аниқлашга ҳаракат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар 1-банд мазмунига мувофиқ жисмоний шахс бўлмаган шахслар Аҳдлашаётган Давлатларнинг ҳар иккисининг резиденти бўлса, у раҳбар тизимининг амалда жойлашган Аҳдлашаётган давлатнинг резиденти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Доимий муассаса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим мақсадлари учун «доимий муассаса» атамаси Аҳдлашаётган Давлатнинг корхонаси иккинчи Аҳдлашаётган Давлатда у орқали тўлиқ ёки қисман тадбиркорлик фаолиятини олиб борадиган доимий фаолият жойини билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Доимий муассаса» атамаси, хусусан, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бошқарув органи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бўлинма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) офис;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) фабрика;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) устахона;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) шахта, нефть ва газ кони, карьер ёки табиий ресурслар олинадиган ҳар қандай бошқа жой.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қурилиш майдончаси ёки йиғилма ёки йиғиш объекти улар билан боғлиқ ишлар давомийлиги 6 ойдан ошиб кетадиган тақдирда «доимий муассаса» атамаси уларни ҳам ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, қуйидаги фаолият турларини «доимий муассаса» атамаси ўз ичига олмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) иншоотлардан шу корхонага тегишли товарлар ёки маҳсулотларни фақат сақлаш, намойиш қилиш ва етказиб бериш мақсадларида фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) шу корхонага тегишли товарлар ёки маҳсулотлар захирасини фақат сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадларида ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) шу корхонага тегишли товарлар ёки маҳсулотлар захирасини фақат бошқа корхона томонидан қайта ишлов берилиши мақсадларида ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) доимий фаолият жойини фақат товарлар ёки маҳсулотлар сотиб олиш ёки мазкур корхона учун ахборот йиғиш мақсадлари учун ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) доимий фаолият жойини ушбу корхона учун фақат бошқа ҳар қандай тайёргарлик ёки ёрдамчи характердаги фаолиятни амалга ошириш мақсадлари йўлида ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) доимий фаолият жойини фақат (а) — (е) бандчаларида эслатиб ўтилган фаолият турларининг ҳар қандай мажмуасида амалга ошириш учун бу фаолият турлари доимий фаолият жойи ишининг асосий мазмуни бўлгани ҳолда ушлаб турилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 1 ва 2-бандлардаги қоидаларга қарамай, агар бирон 7-бандда кўрсатилган мустақил мақомли агентдан ўзга бўлган шахс Аҳдлашаётган Давлатларнинг бирида ўзга Аҳдлашаётган Давлатдаги корхонанинг номидан иш юритса ва корхона номидан шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлса ва ҳуқуқлардан одатда фойдаланса, бу корхона ушбу Аҳдлашаётган Давлатда доимий муассасага унинг учун шахс томонидан кўрсатилган хизмат доирасида эга деб ҳисобланади, лекин ушбу шахснинг фаолияти Битимнинг 4-бандида кўрсатилган фаолият билан чекланиб қолса ва бу фаолият доимий фаолият жойи орқали амалга оширилган тақдирда ҳам бу жойни ушбу банднинг қоидаларига асосан доимий муассасага айлантирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур модданинг бундан олдинги қоидаларига қарамай Аҳдлашаётган Давлатнинг суғурта корхонаси, такрорий суғурта ҳоллардан ташқари агар у ўзга давлат ҳудудида суғурта мукофотларини йиғса ёки 7-бандга тааллуқли мустақил мавқели агентдан ўзга шахс орқали у ерда бўлиши мумкин хатардан суғурта қилса ўзга Аҳдлашаётган Давлатда доимий муассасага эга деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Корхона, агар у ўзга Аҳдлашаётган Давлатда брокер, комиссионер ёки ҳар қандай бошқа мустақил мақомли агент орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, бу шахслар ўзининг одатдаги фаолияти чегарасида иш юритган тақдирда, ўзга Аҳдлашаётган Давлатда доимий муассасага эга деб қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания ўзга Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти бўлган компания томонидан назорат қилиш ёки назоратни ўзга Давлат компанияси устидан юритиш ёки мазкур компания ўзга Давлатда тижорат фаолиятини амалга ошириш (доимий муассаса орқали ёки бошқа тарзда) факти ўз-ўзидан бу компанияларнинг бирини бошқаси учун доимий муассасага айлантириб қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Қўзғалмас мулкдан олинадиган даромад (фойда)лар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти томонидан ўзга Аҳдлашаётган Давлатда жойлашган қўзғалмас мулкдан олинган даромади (қишлоқ ва ўрмон хўжалигидан олинадиган даромад ҳам шу жумлага киради) шу ўзга Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Қўзғалмас мулк» атамаси кўриб чиқилаётган мулк жойлашган Аҳдлашаётган Давлат қонунчилигида ифодаланган тушунча бўйича қабул қилинади. Ҳар қандай ҳолда ҳам ушбу атама ер устидаги мулк ҳақидаги қонунчиликка асосан ҳақ-ҳуқуқи белгиланган қўзғалмас мулкка тегишли бўлган мулкни, чорва моллари, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги воситалари, ҳар қандай балиқ тутиш мосламаларини, қўзғалмас мулк натижаси бўлган атроф мулкни (узуфрукт), ишлатганлик учун бадал сифатида тўланадиган ўзгарувчан ва қатъий белгиланган тўловларга бўлган ҳуқуқ ёки минераллар жойлашган ерга ва бошқа табиий ресурсларни ишлашга бўлган ҳуқуқни ўз ичига қамрайди; кемалар, ҳаво кемалари, темир йўл ва автомобиль транспорти воситалари қўзғалмас мулк сифатида қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юқоридаги l-банд қоидалари қўзғалмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки ўзга ҳар қандай шаклда фойдаланиб олинган даромадга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Юқоридаги 1 ва 3-банд қоидалари корхонанинг қўзғалмас мулкдан олган даромадига ва мустақил хусусий хизматларни амалга оширишда ишлатиладиган қўзғалмас мулкдан олган даромадларига ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашаётган Давлат корхонаси томонидан иккинчи бир Аҳдлашаётган Давлатда олинган фойда ана шу иккинчи Аҳдлашаётган Давлатда солиққа тортилади, агар у фақат ўша ерда жойлашган доимий муассаса орқали ёки фақат қуйидагиларга тегишли бўлган соҳалардагина олинган бўлса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) агар бу фойда ушбу доимий муассасанинг фаолиятига тегишли бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) доимий муассаса орқали сотилаётган товар ёки маҳсулотлар билан бир хил ёки бир-бирига ўхшаш товарлар ва маҳсулотларнинг ушбу ўзга Давлатдаги савдосига тегишли бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) ушбу ўзга Давлатда амалга ошириладиган ўзининг характери бўйича шундай доимий муассаса орқали амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти билан бир хил ёки бир-бирига ўхшаш бошқа тижорат фаолиятига тегишли бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 3-банд қоидаларини инобатга олган ҳолда бирон Аҳдлашаётган давлатнинг корхонаси ўзга Аҳдлашаётган Давлатда тижорат фаолиятини у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга ошираётган бўлса, ҳар бир Аҳдлашаётган Давлатда бундай доимий муассасага у хизмат кўрсатаётган корхонадан алоҳида ва мустақил ҳаракат қилиб бундай шароитларда шундай ва шунга ўхшаш фаолият кўрсатганда топиши мумкин бўлган даромад мансуб деб билинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Доимий муассаса даромадини аниқлашда мазкур доимий муассаса фаолияти мақсадлари учун сарфланган харажатларни чиқариб ташлашга йўл қўйилади, доимий муассаса жойлашган Давлатда ёки ҳар қандай ўзга ерда фаолияти мақсадлари учун сарфланган бошқарув ва умумий маъмурий харажатлар ҳам шунга киради. Бироқ доимий муассаса томонидан корхонанинг бош офиси ёки бошқа офислардан исталган биттасига патент ёхуд бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун роялти, гонорар ёки шунга ўхшаш бошқа тўловлар тўлаш йўли билан, ёки кўрсатилган аниқ хизматлар ёки менежментлик учун комиссион тўловлар тўлаш йўли билан, ёки, банкка доир корхона ҳолларидан ташқари, доимий муассасага берилган қарз суммасига фоизлар тўлаш йўли билан тўланган (амалдаги харажатлар ўрнини тўлдиришдан ташқари) суммаларни, агар улар умуман бўлса, чегириб ташланишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу тарзда доимий муассаса томонидан корхонанинг бош офисига ёки бошқа офислардан исталган биттасига патент ёхуд бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун роялти, гонорар ёки шунга ўхшаш бошқа тўловларни тўлаш йўли билан, ёки кўрсатилган аниқ хизматлар ёки менежментлик учун комиссион тўловлар тўлаш йўли билан, ёки банкка доир корхона ҳолларидан ташқари, корхонанинг бош офисига ёки бошқа офислардан исталган биттасига берилган қарз суммасига фоизлар тўлаш йўли билан тўланган суммалардан доимий муассасанинг фойдаларини аниқлаш эътиборга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашаётган Давлатда корхона фойдасининг умумий суммасини унинг турли бўлинмаларига мутаносиб тарзда тақсимлаш негизида доимий муассасага тегишли фойдани белгилаш оддий ҳол эканлигига қарамай 2-банддаги ҳеч нарса Аҳдлашаётган Давлатга солиққа тортиладиган фойдани шундай тақсимот воситасида аниқлашга халақит бермайди; танланган тақсимот услуби ушбу моддага тегишли тамойилларга муносиб натижалар бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Доимий муассаса томонидан корхона учун фақат товарлар ёки маҳсулотлар харид қилиш асосида доимий муассаса ҳисобига бирон бир фойда ёзилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аввалги бандлар мақсадлари учун доимий муассасага мансуб даромад, агар бошқаси учун салмоқли ва етарли сабаблар бўлмаса, ҳар йили бир хил услубда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар даромад, мазкур Битимнинг бошқа моддаларида алоҳида айтиб ўтилган даромад турларини қамраб оладиган бўлса, мазкур моддалар қоидаларига ушбу модда қоидалари таъсир этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Халқаро ташишда қўлланиладиган денгиз, автомобиль ва ҳаво транспорти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг корхонасининг халқаро ташишларда кемалар, самолётлар, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларини фойдаланишдан олган даромадига фақат у Давлатда солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модда мақсадлари учун халқаро ташишларда кемалар, самолётлар, темир йўл ва автомобиль транспорти воситаларини фойдаланишдан олинадиган даромадлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кемаларни, самолётларни, темир йўл ва автомобиль транспорти воситаларини ижарага беришдан олинган даромад;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) юк ва товарларни ташиш учун ишлатиладиган контейнерларни (трейлерлар ва контейнерларни ташиш учун ишлатиладиган ёрдамчи ускуналар ҳам шу жумладан) фойдаланиш, сақлаш ва ижарага беришдан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бундай фойдаланиш, сақлаш ёки ижарага бериш кемалар, самолётлар, темир йўл ва автомобиль транспорти воситаларидан халқаро ташишда фойдаланишнинг доимий тури бўлмаган тақдирда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шунингдек, 1 ва 2-банддаги қоидалар транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича халқаро ташкилотларда ёки кўп:ма корхоналарда, пульда (умумий жамғармада) иштирок этишдан олган фойдаларига ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 7-модда қоидаларига қарамай, автомобиль ёки темир йўл транспортини фаолият тури сифатида ишлатадиган Аҳдлашаётган Давлат корхоналарининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) йўловчилар ёки мулкларни бошқа Аҳдлашаётган Давлат ҳудудидан ташқаридаги пункт билан бошқа ҳар қандай пункт ўртасида ташишдан
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) йўловчилар ёки мулкларни бошқа Аҳдлашаётган Давлат ҳудудидан ташқаридаги пункт билан бошқа ҳар қандай пункт ўртасида ташишда фойдаланиладиган автомобиль транспорти воситалари (шу жумладан трейлерлар)ни ёки темир йўл ҳаракатдаги составларини ёллашга беришдан оладиган фойдаси ушбу бошқа Давлатда солиққа тортишдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Бирлашган корхоналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Аҳдлашаётган Давлатнинг корхонаси ўзга Аҳдлашаётган Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг капиталида бевосита ёки билвосита қатнашса,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ўша шахслар Аҳдлашаётган Давлатларнинг унисининг ҳам корхонасини, бунисининг ҳам корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг капиталида бевосита ёки билвосита қатнашса,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки корхона ўртасида уларнинг тижорат ва молиявий муносабатларида мутлақо мустақил бўлган корхоналар ўртасида бўладигандан фарқли шароитлар барпо этилса ёки белгиланса, уларнинг бирортасига ҳисобланиши мумкин бўлган, лекин юқоридаги шароитлар туфайли ҳисобланмаган ҳар қандай фойда Аҳдлашаётган Давлат томонидан ушбу корхона фойдасига қўшилиши ва тегишли равишда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қачонки Аҳдлашаётган Давлат мазкур Давлатнинг корхонаси фойдасига ўзга Аҳдлашаётган Давлат корхонасининг ана шу ўзга Аҳдлашаётган Давлатда солиққа тортилган фойдасини қўшиб ва тегишли равишда солиққа тортса, ва шу алфозда қўшилган фойда, биринчи айтилган корхонага ҳисобланиши мумкин бўлган фойда бўлса, агар икки корхона ўртасидаги муносабатлар мустақил корхоналар ўртасидаги муносабатлардек бўлса, бунда мазкур ўзга Давлат ушбу фойдадан олинадиган солиқ миқдорига тегишли муносибликни киритиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай муносибликни белгилашда ушбу Битимнинг бошқа қоидалари кўриб чиқилиши лозим, Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли ташкилотлари эса зарур бўлган тақдирда бир-бирлари билан маслаҳатлашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Дивидендлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания томонидан ўзга Аҳдлашаётган Давлат резидентига тўланган дивидендлар ана шу ўзга Давлат томонидан солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ бундай дивидендлар уларни тўлаётган компания қайси Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти бўлса, мазкур Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, аммо дивидендларни олувчи даромадли дивидендлар эгаси бўлса ва мазкур ўзга Аҳдлашаётган Давлатдаги дивидендлар юзасидан солиққа тортилиши керак бўлса, солиқнинг миқдори бундай дивидендларнинг жами суммасининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари ўзаро келишувга биноан бундай чеклашларни қўллаш усулларини тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу банд дивидендлар тўланадиган фойда масаласида компанияни солиққа тортишга тааллуқли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Дивидендлар» ибораси мазкур моддада қўлланилганда, акциялардан ёки акцияларни фойдаланганликдан ёки тоғ-кон саноати акциялари, таъсисчилар акциялари ҳуқуқларини фойдаланганликдан олинадиган ёки қарз талаблари бўлмаган, фойдада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи бошқа ҳуқуқлардан олинадиган даромадни, шунингдек фойдани тақсимловчи компания резидент бўлган Давлатнинг қонунларига мувофиқ, акциялардан олинадиган даромад каби солиқларни тартибга солишга тааллуқли бўлган бошқа корпоратив ҳуқуқлардан олинадиган даромадни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар бенефициар (дивидендларнинг манфаатдор эгаси) Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти бўлгани ҳолда дивидендларни тўлаётган бирлашма резиденти бўлган ўзга Аҳдлашаётган Давлатда ўз фаолиятини унда жойлашган.доимий муассасаси орқали амалга оширса ёки ушбу ўзга Давлатда у ерда жойлашган доимий базадан мустақил хусусий хизматлар кўрсатса ва холдинг (дивидендлар унга нисбатан тўланади) аслида шу доимий муассаса ёки доимий база билан боғлик бўлса мазкур модданинг 1 ва 2-бандларидаги қоидалар қўлланилмайди. Бундай ҳолда шароитга қараб мазкур Битимнинг 7-моддаси ёки 14-моддаси қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти бўлган компания ўзга Аҳдлашаётган Давлатдан фойда ёки даромад олаётган бўлса, бу ўзга Аҳдлашаётган Давлат компания тўлаётган дивидендлардан солиқ олмаслиги мумкин, ана шу ўзга Давлат резидентига тўланадиган бундай дивидендлар ёки холдинг (дивидендлар унга нисбатан тўланади) шу ўзга Аҳдлашаётган Давлатда жойлашган доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатда боғлиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно) ва бирлашманинг тақсимланмаган фойдасидан тақсимланмаган фойдадан олинадиган солиқлар олинмайди, ҳатто-ки тўланаётган дивидендлар ёки тақсимланмаган фойда ана шу ўзга Давлатда тўла ёки қисман ҳосил бўлган фойда ёки даромаддан ташкил топган бўлса ҳам.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Битимдаги ҳеч нарса Аҳдлашаётган Давлатнинг ушбу Давлатдаги доимий муассасасининг компанияси фойдасига ушбу Давлат резиденти ҳисобланадиган компания фойдасидан ундириладиган солиққа қўшимча равишда махсус солиқ белгилашига тўсқинлик қиладиган ҳол сифатида талқин қилинмаслиги керак, лекин бунда шундай ҳар қандай солиқ олдинги йилларда ана шундай қўшимча солиққа тортилмаган бундай фойда ҳажмининг 10 фоизидан ортиқ бўлмайди. Ушбу мақсад учун фойда доимий муассаса жойлашган Аҳдлашаётган Давлатда ундириладиган мазкур бандда тилга олинган махсус солиқдан ўзгача бўлган барча солиқларни ҳисоблаб чиққандан сўнг аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Фоизлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашаётган Давлатларнинг бирида ҳосил бўлган ва ўзга Аҳдлашаётган Давлатнинг резидентига тўланадиган фоизлар ана шу ўзга Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аммо бундай фоизлар ҳосил бўлган мазкур Аҳдлашаётган Давлатда шу Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, аммо дивидендларни олувчи бенефициар (дивидендларнинг манфаатдор эгаси) бўлса солиқнинг миқдори дивидендлар умумий ҳажмининг 10 фоизидан ошмаслиги керак. Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли ташкилотлари ўзаро келишувга мувофиқ бундай чеклашларни қўллаш усулини таъсис қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 2-банд қоидаларига қарамай, Аҳдлашаётган давлатда вужудга келадиган фоизлар шу Аҳдлашаётган Давлатда солиқдан озод қилинади, қачонки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бошқа Аҳдлашаётган Давлат ҳукумати ёки маҳаллий ҳокимият органлари, ёки ушбу ҳукуматнинг ёки унинг маҳаллий ҳокимиятларининг ҳар қандай бошқа органлари фоизларнинг ҳақиқий эгаси (бенфициар) бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бошқа Аҳдлашаётган Давлат резиденти бенефициар ҳисобланса, фоиз эса ушбу бошқа Давлат ёки ушбу бошқа Давлатнинг вакил қилинган бўлинмаси томонидан «маълум муддатга» берилган ва кафолатланган ёки суғурта қилинган қарз мажбуриятларига нисбатан тўланса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Фоизлар» ибораси мазкур Битимда қўлланилганда қарздор фойдасида қатнашишга ҳуқуқ берадиган ёки бермайдиган, бадал билан таъминланган ёки таъминланмаган ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинадиган даромадни ва, хусусан, ҳукумат қимматбаҳо қоғозлари, облигациялар ва қарз мажбуриятларидан олинадиган даромадни, шу жумладан ушбу қимматбаҳо қоғозлар, облигациялар ва қарз мажбуриятлари бўйича олинадиган мукофотлар ва ютуқларни билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз вақтида тўланмаган тўловлар учун жарималар ушбу модда мақсадларида фоизлар сифатида кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар фоизлар бенефициари (фоизлардан амалда манфаатдор) Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб, доимий муассасаси орқали фоизлар ҳосил бўлаётган ўзга Аҳдлашаётган Давлатда тижорат фаолияти олиб бораётган бўлса, ёки мазкур ўзга Давлатда жойлашган доимий базасидан мустақил шахсий хизматлар кўрсатган ёки кўрсатаётган бўлса ва фоизлар тўланаётган қарз талабномалари шундай доимий ваколатхонага ёки доимий базага ҳақиқатан мансуб бўлса, 1 ва 2-банд қоидалари қўлланилмайди. Бу холда мазкур Битимнинг 7-моддаси ёки 14-моддаси қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фоизларни тўловчи Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти, ёки шу Давлатнинг ўзи, маҳаллий ҳокимият бўлса, фоизлар мазкур Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади. Лекин фоизларни тўловчи шахс, Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар Аҳдлашаётган Давлатда доимий муассасага эга бўлиб шу туфайли фоизларни тўлаш мажбурияти вужудга келган бўлса, бундай ҳолда фоизлар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган Аҳдлашаётган Давлатда вужудга келган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар тўловчи ва амалда фоизлар ҳуқуқига эга бўлган шахс (бенефициар) ўртасида, ёки улар иккаласи ва қандайдир ўзга шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида қарз талабномаси нисбатан тўланаётган фоизлар миқдори тўловчи ва амалда фоизлар ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилган миқдордан ошиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда мазкур модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда тўловнинг ортиқча қисмидан мазкур Битимнинг бошқа қоидалари инобатга олинган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашаётган Давлат қонунчилигига мувофиқ яна солиқ олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Роялти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирида ҳосил бўладиган ва ўзга Аҳдлашаётган Давлатнинг резидентига шахсан тўланадиган роялтилар ушбу ўзга Аҳдлашаётган Давлатда солиққа тортилиши мумкин, агар бу резидент ушбу роялтиларнинг амалдаги эгаси ҳисобланса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ, бундай роялтилар улар ҳосил бўлган Аҳдлашаётган Давлатда ва шу Давлат қонунларига мувофиқ солиққа тортилиши мумкин, аммо бу даромадларни олувчи даромадларнинг бенефициар эгаси (даромадга эга бўлган шахс) бўлса, шу тарзда олинадиган солиқ роялтилар ялпи миқдорининг 15 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли ташкилотлари ўзаро келишувга мувофиқ бундай чеклашларни кўллаш усулини таъсис қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Роялти» ибораси мазкур Битимда қўлланилганда ҳар қандай адабиёт, санъат ва фан асарларини, хусусан, кинофильмлар ҳамда радиоэшиттириш ва телевидение ёзувлари ва видеокассеталар, ҳар қандай патент, товар белгиси, чизма ёки модель, схема, компьютер дастури, махфий формула ёки жараён муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланиш ҳуқуқидан фойдаланганлик ёки шу ҳуқуқни берганлик учун, ёки ишлаб чиқариш, тижорат ёки илмий асбоб-ускуналардан фойдаланиш ҳуқуқидан фойдаланганлик ёки шу ҳуқуқни берганлик учун ёки ишлаб чиқариш, тижорат ёки илмий тажрибага мансуб ахборот учун мукофот тарзида олинган ҳар қандай кўринишдаги тўловларни билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти бўлиб, роялтига нисбатан амалда ҳуқуққа эга бўлган шахсга нисбатан агар шахс роялти ҳосил бўлаётган ўзга Аҳдлашаётган Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса ёки база орқали тижорат фаолиятини юритаётган бўлса, ва роялти тўланаётган ҳуқуқ ёки мулк амалда шундай доимий муассаса ёки доимий базага боғлиқ бўлса 1 ва 2-бандларнинг қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда мазкур Битимнинг 7 ёки 14-моддалари қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар тўловчи Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти бўлса роялти шу Аҳдлашаётган Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади. Бироқ, агар, роялтини тўловчи шахс Аҳдлашаётган Давлатнинг резидентими, йўқми, Аҳдлашаётган Давлатда роялтини тўлаш мажбурияти зиммасига тушган доимий муассасага эга бўлса ва бу доимий муассаса ёки база тўлов харажатларини тўласа, бундай роялти доимий муассаса ёки база жойлашган шу Аҳдлашаётган Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар тўловчи ва амалда роялти ҳуқуқига эга шахс ўртасидаги, ёки уларнинг иккови ва бошқа шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида роялтининг тўланган миқдори тўловчи ва амалдаги шу даромадлар ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилган миқдордан ошиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда, мазкур модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда тўловнинг ортиқча қисмига мазкур Шартноманинг бошқа қоидалари инобатга олинган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашаётган Давлат қонунчилигига мувофиқ аввалгидек солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар роялти тўланадиган ҳуқуқларни яратиш ёки ўзгага ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай шахснинг асосий мақсади ёки асосий мақсадларидан бири мазкур моддадан ҳуқуқларни яратиш ёки ўзгага ўтказиш орқали наф орттириш бўлса мазкур модданинг қоидалари қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Мулк қийматининг ўсишидан олинадиган даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти 6-моддада эслатиб ўтилган бошқа Аҳдлашаётган Давлатда бўлган кўчмас мулкни сотишдан оладиган даромадларга ўша бошқа Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Аҳдлашаётган Давлатда эга бўлган доимий муассаса тадбиркорлик мулкининг қисмини ташкил этувчи кўчма мулкни бегоналаштиришдан олинган ёки Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашаётган Давлатда мустақил шахсий хизматларни амалга оширишида бемалол фойдаланиши мумкин бўлган доимий базага тааллуқли кўчма мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадларга, бунга шу доимий муассаса (алоҳида ёки корхона билан бирга) ёки шундай доимий базани бегоналаштиришдан олинган даромадни ҳам қўшиб мана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти Аҳдлашаётган Давлат корхонаси халқаро юк ташишларда фойдаланадиган кема ёки самолёт ёки темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларини сотишдан олган даромадлари ёки мана шу транспорт воситаларини ишлатишда фойдаланиладиган кўчма мулкни сотишдан оладиган даромадларига фақат ана шу Аҳдлашаётган Давлатдагина солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур модданинг 1, 2 ва 3-бандларида айтиб ўтилмаган исталган бошқа мулкни сотишдан олинадиган даромадларга мулкни сотувчи шахс қайси Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти бўлса, шу Аҳдлашаётган Давлатдагина солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Мустақил шахсий хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашаётган давлатлардан бирининг резиденти касб хизматларини кўрсатиш ёки бошқа мустақил фаолиятлардан олган даромадига фақат мана шу Давлатдагина солиқ солиниши керак. Бошқа Аҳдлашаётган Давлатда хам бундай даромадлар солиққа тортилиши мумкин бўлган қуйидаги ҳолатлар бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) агар у ўз хизматлари мақсадлари учун бошқа Аҳдлашаётган Давлатда ўзи учун доимий қулай бўлган доимий базага эга бўлса, бундай ҳолларда унинг даромади ушбу бошқа Аҳдлашаётган Давлатда фақат шундай базага тааллуқли қисмидан солиққа тортилади; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) агар у бошқа Аҳдлашаётган Давлатда жами 12 ойлик давр мобайнидаги маълум бир давр ёки тақвимий йилда умумий миқдорда 90 кундан ортиқ яшаётган бўлса,. у ҳолда бундай даромад ҳам шунингдек бошқа Аҳдлашаётган Давлатда солиққа тортилади. Фақат бунда ушбу йилда ана шу Давлатда унинг амалга оширган фаолиятидан олинган даромадларигагина солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Мустақил шахсий хизматлар» ибораси жумладан илмий, адабий, артистлик, маърифий ёки ўқитувчилик фаолиятларини, шунингдек врачлар, юристлар, муҳандислар, меъморлар, стоматологлар ва бухгалтерлар фаолиятини қамраб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ёллаш билан боғлиқ шахсий хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур шартноманинг 16, 18 ва 19-моддалари қоидаларини ҳисобга олиб Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резидентининг ёллаш бўйича оладиган маоши, иш ҳақи ва ёллаш муносабати билан олинган тақдирлаш миқдорига мана шу бошқа Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши мумкин. Агар ёлланма иш шу тариқа бажариладиган бўлса, унда шу муносабат билан олинган рағбатлантириш пулига ана шу ўзга Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банднинг қоидаларига қарамай, Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти Аҳдлашаётган Давлатлардан бошқасида амалга оширадиган ёллаш бўйича иш муносабатида оладиган тақдирлаш пулларига фақат эслатилган биринчи Давлатда солиқ солинади, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) тақдирлаш пули олувчи бошқа Аҳдлашаётган Давлатда исталган 12 ойлик давр доирасида умумий мажмуига кўра 183 кун давр ёки даврлар мобайнида бўлса; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) тақдирлаш пули ёлловчи томонидан ёки бошқа Аҳдлашаётган Давлат шахси, резиденти бўлмаган ёлловчи номидан тўланса; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) тақдирлаш пули бўйича харажатларни ёлловчи бошқа Аҳдлашаётган Давлатда эга бўлган доимий муассаса ёки доимий база қилмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг қоидаларига қарамай Аҳдлашаётган Давлатлар корхонаси томонидан халқаро юк ташишларда фойдаланадиган денгиз, ҳаво, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларида амалга ошириладиган ёлланма иш учун олинадиган тақдирлашларга ушбу Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Директорларнинг гонорарлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директорлар гонорарлари ва Аҳдлашаётган Давлат резидентининг Директорлар Кенгаши аъзоси сифатида оладиган ёки компаниянинг шунга ўхшаш органи ёки бошқа Аҳдлашаётган Давлат резиденти бўлган ҳар қандай бошқа юридик шахс оладиган шу каби тўловлар ушбу Аҳдлашаётган Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Санъат ходимлари ва спортчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимнинг 14 ва 15-моддалари қоидаларига қарамай, Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти бўлмиш театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи каби санъат ходими сифатида ёки спортчи сифатида иккинчи Аҳдлашаётган Давлатдаги шахсий фаолияти туфайли оладиган даромадига шу иккинчи Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Санъат ходими ёки спортчи амалга оширган шахсий фаолиятига даромад санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, бошқа шахсга ёзилса, мазкур шартноманинг 7, 14 ва 15-моддалари қоидаларига қурамай, ушбу даромадга санъат ходими ёки спортчи фаолият кўрсатган ўша Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар санъат ходимлари ёки спортчиларнинг Аҳдлашаётган Давлатда бўлиши бир ёки иккала Аҳдлашаётган Давлатнинг жамоат фондларидан ёки маҳаллий ҳокимиятлари томонидан маблағ билан таъминланаётган бўлса, унда уларнинг Аҳдлашаётган Давлатдаги фаолиятидан оладиган даромадларига 1 ва 2-бандларнинг қоидалари тегишли бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолда уларнинг даромадларига мазкур санъат ходими ёки спортчи резидент саналган Аҳдлашаётган Давлатдагина солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Пенсиялар ва умрбод рента
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашаётган Давлатда вужудга келадиган ва уларнинг бенефициари бўлган ўзга Аҳдлашаётган Давлат резидентига тўланадиган пенсиялар ва умрбод рентага ушбу Аҳдлашаётган давлатдагина солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Умрбод рента» атамаси мазкур Битим мақсадларида жисмоний шахсга унинг ҳаёти мобайнида вақти вақти билан муайян бир вақтда ёки муайян бир давр мобайнида адекват ва тўлиқ компенсация ўрнига {кўрсатиладиган хизматлардан бошқача бўлган) тўлов тўлаш мажбурияти бўйича тўланадиган белгиланган суммани англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашаётган Давлатда вужудга келадиган ва бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентига тўланадиган алиментлар ва бошқа шу каби (болаларни боқиш учун тўланадиган тўловларни ўз ичига олувчи) тўловларга фақат ана шу Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳукуматга боғлиқ бўлган хизмат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. a) Аҳдлашаётган Давлатлардан бири ёки унинг маҳаллий ҳокимиятлари томонидан жисмоний шахсга мана шу Аҳдлашаётган Давлатга ёки маҳаллий ҳокимиятларга тўланадиган тақдирлаш пулига, пенсия бундан мустасно, фақат мана шу Давлатдагина солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Бироқ бундай тақдирлаш пулига агарда боғлиқ бўлган хизматлар мана шу бошқа Аҳдлашаётган Давлатда амалга оширилса ва жисмоний шахс шу бошқа Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти: яъни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) шу Давлат миллий шахси бўлса, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) фақатгина хизмат кўрсатиш мақсадларида шу Давлатнинг резиденти бўлмаган бўлса фақат ана шу бошқа Аҳдлашаётган Давлатдагина солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. а) Аҳдлашаётган Давлатлар ёки маъмурий бўлинмалар ёки ҳокимиятнинг маҳаллий органлари томонидан ёки улар тузган фондидан шу давлатга ёки унинг маъмурий бўлинмаларига ёки маҳаллий ҳокимиятларига кўрсатган хизматларига нисбатан исталган шахсга тўланадиган ҳар қандай пенсияга фақат мана шу Аҳдлашаётган Давлатдагина солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Бироқ агар жисмоний шахс шу Аҳдлашаётган Давлат резиденти ва миллий шахси бўлса, бундай пенсияга фақат бошқа Аҳдлашаётган Давлатдагина солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур шартноманинг 15, 16 ва 17-моддалари қоидалари Аҳдлашаётган Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимиятлари ёки маъмурий бўлинмалари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолиятлари муносабати билан кўрсатиладиган хизматларга нисбатан тўланадиган тақдирлаш пуллари ва пенсияларига нисбатан қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Студентлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашаётган Давлатга келгунга қадар бошқа Аҳдлашаётган Давлатнинг ҳозирда резиденти ҳисобланиб турган ёки бўлган ва биринчи эслатилган Давлатда фақат ўқиш ёки маълумот олиш мақсадлардагина яшаб турган студент ёки практикантнинг яшаш, ўқиш ва маълумот олиш учун мўлжалланган оладиган тўловлари мана шу биринчи эслатилган Давлатда, агарда бундай тўловлар шу Давлат ҳудудидаги манбалардан олиб тўланадиган бўлса, солиқ солинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Бошқа даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти амалда олишга ҳақли бўлган мазкур Битимнинг олдинги моддаларида тилга олинмаган даромад турларига даромадларга қаерда пайдо бўлишидан қатъи назар фақат мана шу Давлатдагина солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модда 1-бандининг қоидаси кўчмас мулкдан олинган даромад ҳисобланмайдиган даромадга нисбатан, агарда бундай Даромадни олувчи Аҳдлашаётган Давлат резиденти бўла туриб, Аҳдлашаётган бошқа Давлатда доимий муассасасини жойлаштириш орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса ёки у ерда доимий базани жойлаштириб, мустақил шахсий хизматларни амалга оширса ва даромад тўланадиган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатан ҳам бундай доимий ваколатхона ёки база билан боғланган бўлса, қўлланмайди. Бу ҳолатда мазкур Шартноманинг 7 ва 8-моддалари қоидалари қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Икки томонлама солиққа тортишни бартараф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистонга нисбатан: Ўзбекистоннинг Ўзбекистондан бошқа ҳар қандай мамлакатда тўланиши лозим бўлган солиқни ҳисобга олишга тегишли қонунларига мувофиқ Покистонда ишлаб топилган даромадлар, фойдалар ёки фойдаларнинг ўсишидан Покистонда тўланиши керак бўлган солиқ Ўзбекистон солиғи учун кредит сифатида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Покистонга нисбатан: Покистоннинг Покистондан бошқа ҳар қандай мамлакатда тўланиши лозим бўлган солиқни ҳисобга олишга тегишли қонунларига мувофиқ Ўзбекистонда ишлаб топилган даромадлар, фойдалар ёки фойдаларнинг ўсишидан Ўзбекистонда тўланиши керак бўлган солиқ Покистон солиғи учун кредит сифатида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари мақсадларида Аҳдлашаётган Давлатда тўланиши лозим бўлган солиқ тегишли Аҳдлашаётган Давлатнинг ўсиб борувчи (рағбатлантирувчи) қонунлари шароитида солиқ тўлашни истисно этадиган солиқни тўлашдан озод қилиш ёки имтиёзлар бўлмаса, тўланиши керак бўлган ҳар қандай суммани ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари мақсадларида Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти олган мазкур Битимга кўра бошқа Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши мумкин бўлган фойда ёки даромад шу Аҳдлашаётган бошқа Давлатдаги манбалардан олинган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Камситмаслик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг миллий шахс (фуқаро)лари бошқа Аҳдлашаётган Давлатда бошқа Давлат фуқароларига айни бир хил шароитларда ёки солиниши мумкин бўлгандан ортиқ ҳар қандай солиқ ёки унга алоқадор мажбуриятларга, солиқ солишдан кўра мушкулроқ ёки унга алоқадор ҳолатларга дучор килинмайдилар. Бу қоида, шунингдек, 1-модданинг қоидаларидан қатъи назар, битта ёки ҳар иккала Аҳдлашаётган давлатнинг резидентлари бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам тегишлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг корхонаси Аҳдлашаётган бошқа Давлатдаги доимий ваколатхонасига солиқ солиш ушбу Аҳдлашаётган бошқа айнан шундай фаолиятини амалга оширувчи корхоналарига солиқ солишдан кўра ёмонроқ бўлмайди. Мазкур қоида ҳар бир Аҳдлашаётган Давлатни бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентига солиқ солиш мақсадларида ўз резидентларига уларнинг фуқаролик мавқеи ёки оилавий шароити асосида берадиган ҳар қандай якка таркибдаги имтиёзлар, озод қилишлар ёки скидкалар беришга мажбурловчи тарзида талқин қилинмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Битимнинг 9-модда 1-банди, 11-модда 6-банди ёки 12-модда 6-банди қоидалари қўлланиладиган ҳолатларни истисно қилиб ва 11-модда 7-бандининг қоидасини ҳисобга олиб Аҳдлашаётган Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентига бундай корхонанинг солиқ солинадиган фойдасини аниқлаш мақсадларида тўлайдиган фоизлар, роялти ва бошқа товонлар гўёки биринчи эслатилган Давлат резидентига тўланган тарзда чегириб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашаётган Давлатларнинг корхоналари, қайсики уларнинг мол-мулклари тўлиқ ёки қисман Аҳдлашаётган бошқа Давлатга тегишли бўлса ёки бир ёки бир неча резидентлари томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинса биринчи эслатилган Давлатда Аҳдлашаётган биринчи эслатилган Давлатнинг шундай корхоналарига солинадиган xaр қандай солиқ ёки унга алоқадор ҳолатлар, бошқа ёки солиқ солишдан кўра мушкулроқ ҳолатларга дучор қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 3-банд қоидалари Аҳдлашаётган Давлатларнинг солиқлардан бўйин товлаш мақсадидаги операциялар ёки келишувларга тўсқинлик қилиш мақсадида яратилган солиққа тортиш тўғрисидаги қонунлари қоидаларига таъсир қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Ўзаро келишув тартиблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агарда Аҳдлашаётган Давлат резиденти Давлатлардан бири ёки ҳар иккаласининг фаолияти унга мазкур шартномада назарда тутилганга мувофиқ келмайдиган солиқ солинишига олиб келади ёки олиб келиши мумкин деб ҳисобласа ёки агарда унинг ҳолати мазкур шартноманинг 24-модда 1-бандига мувофиқ келса, у мазкур Давлатларнинг ички қонунчилигида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз аризасини ўзи резидент бўлган Аҳдлашаётган Давлатнинг ваколатли органига тақдим этиши мумкин. Ариза мазкур Битим қарорларига номувофиқ солиқ солинишига олиб келувчи ҳаракатлар тўғрисида биринчи бор билдирилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашаётган Давлатнинг ваколатли органи унинг аризасини асосли деб топса ва унинг ўзи қониқтирадиган қарорга кела олмаса, масалани шартномага мувофиқ келмайдиган солиқ солинишидан қочиш мақсадларида Аҳдлашаётган бошқа Давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишиб ҳал қилишга ҳаракат килинади. Эришилган ҳар қандай келишув Аҳдлашаётган Давлат ички қонунчилигида назарда тутилган ҳар қандай вақтинча чеклашлардан қатъи назар, бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашаётган Давлатнинг ваколатли органлари Битимни талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган ҳар қандай қийинчилик ва иккиланишларни ўзаро келишув асосида ҳал қилишга ҳаракат қиладилар. Улар мазкур Битимда назарда тутилмаган ҳолатларда ҳам икки томонлама солиқ солинишига йўл қўймаслик мақсадларида бир-бирлари билан маслаҳатлашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари олдинги бандлар маъноларини тушунишида ҳамфикрликка эришиш мақсадларида бир-бирлари билан бевосита алоқада бўлиб турадилар. Агар келишувга эришиш учун оғзаки фикр алмашишни ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлса, унда бундай фикр алмашув Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари вакилларидан иборат комиссиянинг мажлиси доирасида ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Ахборот алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур Битим қоидаларини қўллаш учун ёки мазкур Битим татбиқ этиладиган Аҳдлашаётган Давлатларнинг солиқларга тегишли ички қонунчилиги ушбу қонунчиликдан мазкур Битимга зид тушмайдиган даражада фойдаланиш учун зарур ахборотлар билан алмашиб турадилар. Аҳдлашаётган Давлат олаётган ҳар қандай ахборот, мазкур Давлатнинг ички қонунлари ҳақида олинган маълумот каби махфий ҳисобланади, ҳамда фақат аниқлаш, олиб қўйиш, мажбурий чора кўриш билан боғлиқ ёки Битим татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан қарорларни ижро этувчи шахслар ва органларгагина, хусусан, судлар ва маъмурий органларгагина очилади. Бу шахслар ёки органлар ахборотдан фақат шундай мақсадларда фойдаланадилар. Улар ушбу ахборотни очиқ суд мажлисида ёки юридик қарорлар қабул қилиш чоғида очишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳеч қандай ҳолатда ҳам мазкур модданинг 1-банди қоидаси Аҳдлашаётган Давлатлар ваколатли органи зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юкловчи қоида сифатида талқин қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) у ёки бу Аҳдлашаётган Давлатлар қонунчилиги ёки маъмурий амалиётига зид, маъмурий чоралар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) у ёки бу Аҳдлашаётган Давлатлар қонунчилигига кўра ёки одатдаги маъмурий амалиётга мувофиқ олиниши мумкин бўлмаган ахборотни тақдим этиш; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) савдо, саноат, тижорат ёки хизмат сири ёки савдо жараёнини фош этувчи ахборотни ёки очилиши давлат сиёсатига зид келувчи ахборотни тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Дипломатик ваколатхоналар ходимлари ва консуллик муассасалар хизматчилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг ҳеч бир қоидаси дипломатик ваколатхоналар ходимлари ва консуллик муассасалар хизматчиларига халқаро ҳуқуқ умумий нормалари ёки ҳар икки Аҳдлашаётган Давлатлар ўртасидаги махсус Битим қоидаларига мувофиқ белгилаб қўйилган солиқ имтиёзларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашаётган Давлатлар мазкур Битимнинг кучга кириши учун талаб қилинадиган зарур ички давлат тартибларининг тугаганлиги тўғрисида бир-бирларига дипломатик йўл орқали маълум қиладилар. Мазкур шартнома айтиб ўтилган огоҳлантириш берилган санадан бошлаб кучга киради ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур шартнома кучга кирган йилдан кейинги йилнинг биринчи январидан бошлаб олинадиган даромадлар манбаларидан ундириладиган солиқларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Битим кучга кирган йилдан кейинги тақвимий йилнинг биринчи январи ва бундан кейинги санадан бошлаб ҳар бир солиқ солинадиган йил учун ундириладиган бошқа даромад солиқларига нисбатан қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Битимнинг амал қилишини тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Аҳдлашаётган Давлатлардан бири унинг таъсирини тўхтатмагунча ўз кучида қолади. Ҳар бир Аҳдлашаётган Давлат Битимнинг таъсирини Битим кучга кирган санадан 5 йиллик муддат тугаган кундан бошлаб исталган календарь йилнинг тугашидан камида 6 ой олдин дипломатик йўл орқали хабар бериб тўхтатиши мумкин. Мазкур ҳолатда Битимнинг амал қилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Битимни бекор қилиш тўғрисидаги билдириш берилган йилдан кейинги календарь йилнинг 1 январидан бошлаб олинадиган даромадлар манбаларидан ундириладиган солиқларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Битимни бекор қилиш тўғрисидаги билдириш берилган йилдан кейинги таквимий йилнинг биринчи январи ва бундан кейинги санадан бошлаб ҳар бир солиқ солинадиган йил учун ундириладиган бошқа даромад солиқларига нисбатан тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли тартибда ваколат берилган қуйидаги имзо чекувчилар шунга гувоҳлик бериб мазкур Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Тошкент шаҳрида 1995 йил 22 майда ўзбек ва инглиз тилларида, ҳар бири икки асл нусхада тузилди, бунда барча матнлар мазмуни жиҳатидан бир хил ва тенг кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битимга Протокол
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Протоколни ўқиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида икки томонлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги Битим ҳам бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музокаралар вақтида ўзбек делегацияси вакиллари ушбу Битимда мулкка солиқ солишни кўзда тутиш истагини билдирдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лекин Покистоннинг солиқ солиш тўғрисидаги қонунлари билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукуматига мулкка солиқ солиш бўйича Битим тузиш ваколати берилмагани туфайли ушбу Битим фақат даромад солиғини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Покистон Ислом Республикаси Ҳукуматига икки томонлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги Битимни имзолашга ваколат берувчи қонун қабул қилиниши билан Покистоннинг ваколатли органлари ушбу Битимни қайта кўриб чиқиш учун чоралар кўришига ва унинг амалини мулк солиқларига нисбатан ҳам татбиқ этишига келишилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг халқаро авиалиниялар даромадларига солиқ солиш тўғрисидаги 8-моддаси 1992 йилнинг 1 январидан кучга киришига келишилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 1995 йил 22 майда икки нусхада, ўзбек ва инглиз тилларида, ҳар бири икки асл нусхада тузилди, бунда барча матнлар мазмуни жиҳатидан бир хил ва тенг кучга эга.