Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 3 июлдаги Қарори билан ташкил этилган Парламентлараро Иттифоқ Миллий гуруҳининг кенгаши бундан буён Ўзбекистон Республикаси Миллий парламент гуруҳининг Ижроия қўмитаси деб аталсин.
Ўзбекистон Республикасининг Миллий парламент гуруҳи парламентининг барча аъзоларидан иборат бўлиб, у Олий Кенгашнинг қарори билан тузилади.
Миллий парламент гуруҳи ўз фаолиятида Парламентлараро Иттифоқнинг, ўзи аъзо бўлган бошқа парламентлараро ташкилотларнинг тартиб-қоидаларига амал қилади, уларнинг Уставлари ва Қоидаларига риоя этади.
Парламент гуруҳи аъзоларининг умумий йиғилиши Миллий парламент гуруҳининг раҳбар идораси ҳисобланади, бу йиғилиш заруратга қараб ўтказилади. Миллий парламент гуруҳининг йиғилиши, башарти унда парламент жами аъзоларининг учдан икки қисмидан кўпи иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.
Умумий йиғилиш Миллий парламент гуруҳининг Ижроия қўмитасини сайлайди, Ижроия қўмитаси ишига доир ҳисоботларни тинглайди, Ўзбекистон Республикаси Миллий парламент гуруҳининг фаолияти билан боғлиқ энг муҳим масалаларни қараб чиқади.
Башарти, йиғилишда иштирок этаётган парламент аъзоларининг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берса, йиғилиш қарори қабул қилинган ҳисобланади.
Миллий парламент гуруҳининг Ижроия қўмитаси таркиби Раис, котиб ва қўмита аъзоларидан иборат бўлади.
— Ўзбекистон Республикаси Миллий парламент гуруҳи аъзо бўлган парламентлараро ташкилотларнинг қарорларини амалда рўёбга чиқариш учун чора-тадбирлар кўради;
— парламентлараро ташкилотлар фаолият кўрсатишини таъминлаш учун маъмурий ва молиявий масалаларга доир зарур чора-тадбирлар кўради ҳамда бу ташкилотларнинг Котибиятлари билан мунтазам алоқа боғлайди;
— Парламентлараро Иттифоқ ва бошқа парламентлараро ташкилотларнинг тадбирларида қатнашиш учун Миллий парламент гуруҳи аъзолари юборилишини таъминлайди, делегатларнинг вазифаларини белгилаб беради, ишларида кўмаклашади ҳамда тадбир ўтказилаётган мамлакатда бўлишлари билан боғлиқ барча зарур чораларни кўради;
— қабул қилинган қарорлар юзасидан Миллий парламент гуруҳининг тутадиган мавқеини белгилайди, ана шу мавзулар бўйича материаллар (баённома, резолюция лойиҳаси, қўшимчалар, тузатишлар) тақдим этади, ҳукумат тасарруфидаги ва ҳукумат тасарруфида бўлмаган тегишли ташкилотлар билан маслаҳатлашиш зарурлиги тўғрисида қарорлар қабул қилади;
— кундалик фаолиятга доир масалаларни ўрганади ва парламентлараро ташкилотларнинг фаолиятига, Устави, тузилиши ва бюджетига ўзгартишлар киритишга, улар ўтказадиган тадбирларнинг кун тартибига қўшимча бандлар киритишга доир таклифларни илгари суради;
— парламентлараро учрашув ўтказиладиган мамлакат парламенти раҳбарияти ва делегацияси билан икки томонлама алоқалар ўрнатади.
Парламентлараро ташкилотларнинг қарорларидан Миллий парламент гуруҳи, шунингдек заруратга кўра Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва Ҳукумати ҳам хабардор этилади.
Ўзбекистон Республикаси Миллий парламент гуруҳининг парламентлараро тадбирларда иштирок этаётган делегацияси ёзма равишда ҳисоботлар тайёрлайди ва Ижроия қўмитасининг мажлисларида, заруратга кўра парламент гуруҳининг умумий йиғилишларида ахборот беради.
Ўзбекистон Республикасининг Парламентига навбатдаги сайлов ўтказилганидан кейин Миллий парламент гуруҳининг янги таркиби тузилиб, унинг умумий йиғилишида Ижроия қўмитасининг янги аъзолари сайлангунга қадар аввалги таркибдаги Ижроия қўмитаси ўз ишини давом эттираверади.
Ушбу Қоидаларга доир ҳар қандай тузатиш умумий йиғилишда овоз бериш йўли билан қабул қилиниши лозим.
Парламент гуруҳининг барча аъзолари киритиладиган тузатишлар билан улар йиғилишда муҳокама қилинишидан олдин танишиб чиқишлари лозим.