16.01.1996 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Геодезия, картография, ер кадастри, ер тузиш ҳамда ерни масофадан туриб зондирлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геодезия, картография ва аралаш фанлар ҳамда технологиялар соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга интилишиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
куйидагилар тўғрисида аҳдлашдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасидаги ҳамкорлик Томонларнинг тегишли ташкилотларини жалб қилган ҳолда амалга оширилади ва қуйидаги шаклларга эга бўлиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) топография — геодезия ва картография ҳамда ер тузиш ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хариталар, атласлар ва босма маҳсулотларининг бошқа турлари бўйича матбаа хизматлари кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳудудларни аэрокосмик суратга олишларни бажариш ва масофадан туриб зондирлаш маълумотларини айирбошлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) жой, геоахборот тизимлари тўғрисидаги рақамли маълумотлар банкларини яратиш методологиясини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Томонлар давлатлари ҳудудларини географик ўрганилганлигига тааллуқли ахборотларни айирбошлаш ҳамда географик хариталарнинг маъмурий-ҳудудий бўлинишдаги, географик объектларнинг номларидаги ўзгаришлар, йўл тармоқларининг ривожланиши ҳамда бошқа элементлар билан боғлиқ мазмунини янгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) бошқа илмий-техник ва ишлаб чиқариш ахборотларини айирбошлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) тажриба-конструкторлик ишларини биргаликда бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) топография-геодезия ер тузиш, картография ташкилотлари ҳамда геодезия, картография ва ер тузиш соҳасида кадрлар тайёрлашни амалга оширувчи ўқув юртлари ўртасида иш тажрибаларни айирбошлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) геодезия ва картография ҳамда ер тузиш мутахассисларини ўқитиш ҳамда уларнинг тажриба ўрганишларини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳамкорликнинг аниқ мақсадлари, вазифалари ва шартлари Томонларнинг геодезия ва картография хизматларини бажарувчи ташкилотлар томонидан давлат бошқаруви тегишли органлари билан келишилган ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш мақсадида Томонлар, ўз давлатларининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ҳамда Томонларнинг ўз тасарруфларидаги ташкилотлар ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ, зарур хом ашёлар, асбоб-ускуналар, аслаҳа-анжомлар ва тайёр маҳсулотларнинг давлат чегараси орқали ўтишини имкони борича осонлаштириш чора-тадбирларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар 1996 йил мобайнида топография-геодезия, картография ва аэрокосмик материалларни уларнинг ҳудудий тегишлилиги бўйича, 1992 йилнинг 1 январидаги ҳолатига кўра, бепул асосда ўзаро айирбошлашни (ўтказишни) амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ҳудудининг бир қисми акс этган топографик хариталар асл нусхаларининг копияси иккинчи Томонга, уларнинг сўровига кўра, берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қайси Томон масштабли хариталарни яратиш ва янгилаш бўйича топография-геодезия ишларини ўз давлати ҳудуди доирасида бажаради. Ўз давлати ҳудуди ташқарисида бундай ишлар «Ўзгеодезия» ва «Туркмангеодезия» томонидан ўз давлатларининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ қўшимча равишда ишлаб чиқилган шартларга биноан бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккала давлат чегараси бўйлаб геодезия ва нивелир тармоқларини ривожлантириш Томонларнинг ўзаро келишувига биноан бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Топография-геодезия, космик суратга олишлар материалларини, геодезия ишларини олиб бориш учун бошланғич маълумотларни бериш «Ўзгеодезия» ва «Туркмангеодезия» томонидан қўшимча равишда ишлаб чиқилган тартибга биноан бепул асосда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-моддада қайд этилган шакллардаги ҳамкорликни, шу жумладан ахборот айирбошлашни амалга ошира боришиб, Томонлар, амалдаги қонунчиликка, шунингдек ушбу масала бўйича икки ва кўп томонлама аҳдлашувларга мувофиқ, Томонларнинг давлат хавфсизлиги манфаатларини ҳамда давлат сирлари муҳофазасини таъминлаш масалаларини ўзаро ҳисобга оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасидаги ҳамкорлик Томонларнинг ўзаро келишувига кўра, шу жумладан компенсация ва тижорат асосларида амалга ошириладиган геодезия ва картография ҳамда ер тузиш соҳасидаги ихтисослаштирилган алоқаларининг бошқа шаклларига тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради ва 5 (беш) йил мобайнида амалда бўлади. Агар Томонларнинг бирортаси ҳам мазкур Битимнинг амалда бўлишини тўхтатиш тўғрисидаги ўз нияти ҳақида ушбу давр ўтгунга кадар олти ой олдин ёзма шаклда маълум қилмаса, унинг амалда бўлиш муддати кейинги 5 йиллик даврларга ўз-ўзидан узаяверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 16 январда, Чоржўй шаҳрида, икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, туркман ва рус тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Битим матнини талқин этишда рус тилидаги матндан фойдаланилади.

(имзолар)