Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида
Битим
Ҳуқуқий ахборотлар алмашиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида 1996 йил 16 январда Чарджўй шаҳрида имзоланган дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги Шартномага таяниб;
ўзаро алоқаларни доимий равишда тўғридан-тўғри кенгайтириш истагидан келиб чиқиб, Ўзбекистон ва Туркманистон давлат мустақиллиги ва суверенитетини ҳуқуқий таъминлашга, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида аҳамият бериб,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Томонлар ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланган Тематик рўйхатда назарда тутилган давлат айирбошловидаги нашр учун очиқ бўлган меъёрий ҳуқуқий ахборотлар билан икки томонлама айирбошлаш зарурлигини тан оладилар (илова қилинади).
Томонлар ўртасида ҳуқуқий ахборотлар айирбошлашни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Туркманистон Адлия вазирлиги амалга оширади.
2-модда
Ҳар бир Томон сўралаётган ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни бошқа Томонга етказиб беришга мажбурият оладилар.
Ҳамкорлик давомида ахборотларни олган Томонлардан бири мазкур ахборотни фақат ахборот берган Томоннинг розилиги асосида учинчи томонга бериши мумкин.
3-модда
Томонлар, миллий ахборот ресурсларидан фойдаланган ҳолда, ҳуқуқий ахборотни айирбошлаш учун ўзларининг эталон маълумотлар базасини ташкил қиладилар.
4-модда
Томонлар, ҳуқуқий ахборотлар айирбошлаш тизимини яратиш бўйича келишилган чораларни амалга ошира бориб, ўз навбатида белгилайдилар:
субъектлар рўйхати — ахборотдан фойдаланувчилар,
ахборотларнинг ҳуқуқий режими, ошкоралик даражасини белгиловчи, ҳужжатлаштириш тартиби, олиш, сақлаш, тарқатиш ва ахборотларни муҳофаза қилишни белгиловчи меъёрий ўрнатилган қоидалар.
5-модда
Томонлар, биргаликда фойдаланиш (эталон маълумотлар базаси) учун маълум ҳуқуқий ахборотлар миллий ресурсларига рухсат беришни таъминлайдилар, уларнинг долзарб (назорат) аҳволида сақлайдилар ва уларнинг тўлалигига, аниқлигига, ўз вақтида ахборотлар манбаси ва хизмат кўрсатишни таъминлашга жавобгарлик оладилар.
6-модда
Ҳуқуқий ахборотлар бепул ва қоидага кўра рус тилида етказиб берилади. Шошилинч маълумотлар ва материаллар айирбошлаш учун электрон алоқа воситаларидан фойдаланиш мумкин.
7-модда
Томонлар:
маълумотлар базаси билан айирбошлашда бир-бирига Томонлар классификаторлари ва уларнинг институтларини таништиришга;
ҳаракатдаги ахборот-коммуникация тизими ресурслари, шунингдек янгидан ташкил қилинадиган конфиденциал алоқа тизимларидан фойдаланган ҳолда ҳуқуқий ахборот айирбошлашни амалга оширишга келишдилар.
8-модда
Ҳуқуқий ахборотлар алмашиш Томонлар қонунчилигига асосан амалга оширилади.
9-модда
Ушбу Битим Томонларнинг бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
10-модда
Томонлар ушбу Битимга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишга ҳақли. Ҳамма ўзгартиришлар ва қўшимчалар ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган Протокол билан расмийлаштирилади.
11-модда
Ушбу Битим имзоланган муддатдан бошлаб кучга киради.
Томонлар ушбу Битимдан чиқиб кетишга ҳақли.
Томонларнинг мазкур Битимда қатнашишдан воз кечиши, Томоннинг воз кечиши тўғрисидаги ёзма маълумотнома билдирилгандан олти ой ўтгач кучга киради.
Тошкент шаҳрида 1996 йил 27 ноябрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, туркман ва рус тилларида тузилди, бунда ҳамма матнлар бир хил кучга эга.
Ушбу Битимни талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.
(имзолар)
Давлатлараро айирбошлашга тегишли меъёрий ҳуқуқий актлар
ТЕМАТИК РЎЙХАТИ
| 1. | Давлат тузилиши асослари. |
| 2. | Фуқаролик ҳуқуқи. |
| 3. | Оила ва никоҳ. |
| 4. | Фуқаролик-процессуал ҳуқуқи. |
| 5. | Арбитраж процесси. |
| 6. | Иш билан таъминлаш ва аҳоли бандлиги. |
| 7. | Меҳнат. |
| 8. | Ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминот. |
| 9. | Молия ва кредит. |
| 10. | Халқ хўжалиги (умуман). |
| 11. | Корхоналар ва тадбиркорлик фаолияти. |
| 12. | Саноат. |
| 13. | Капитал қурилиш ва капитал ремонт. |
| 14. | Шаҳар қурилиши ва архитектура комплекси. |
| 15. | Қишлоқ хўжалиги ва агросаноат комплекси. |
| 16. | Савдо. |
| 17. | Турар-жой-коммунал хўжалиги ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш. |
| 18. | Транспорт ва алоқа. |
| 19. | Таълим. |
| 20. | Фан. |
| 21. | Маданият. |
| 22. | Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш. |
| 23. | Аҳолини жисмоний тарбиялаш. |
| 24. | Атрофдаги табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш (умуман). |
| 25. | Ер тўғрисида қонунчилик. |
| 26. | Ер ости бойликлари тўғрисида қонунчилик. |
| 27. | Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш. |
| 28. | Сувларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш. |
| 29. | Ҳайвонот оламини ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш. |
| 30. | Ҳаво атмосферасини муҳофаза қилиш. |
| 31. | Геодезия ва картография. |
| 32. | Гидрометеорология. |
| 33. | Давлат хизмати. |
| 34. | Мудофаа. |
| 35. | Давлат хавфсизлиги. |
| 36. | Божхона иши. |
| 37. | Жамоат тартибини сақлаш. |
| 38. | Суд. Юстиция. Прокуратура. |
| 39. | Жиноят қонунчилиги. |
| 40. | Жиноят-процессуал қонунчилиги. |
| 41. | Жиноят-ижроия қонунчилиги. |
| 42. | Маъмурий жавобгарлик. |
| 43. | Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар. |
| 44. | Халқаро хусусий ҳуқуқи ва процесс. Ташқи иқтисодий муносабатлар. |