16.01.1996 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво йўллари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати, бундан буён «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг принциплари ва меъёрларини тан олган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала мамлакат халқлари ўртасида дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик ўрнатиш ва уни сақлаш воситаси сифатида ҳаво транспортининг аҳамиятини қайд этган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ва ташқарисида ҳаво йўлларини мустаҳкамлаш ва тараққий эттириш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида халқаро ҳамкорликни давом эттириш ва ривожлантириш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Атамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимнинг мақсадлари йўлида келтирилган атамалар қуйидаги маъноларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «авиация маъмурлари» атамаси — Ўзбекистон Республикасига нисбатан — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясини ёки ҳозирги вақтда шу Авиакомпания бажараётган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни ва Туркманистонга нисбатан — Туркманистон Фуқаро авиацияси миллий бошқармасини ёки ҳозирги вақтда ушбу Бошқарма томонидан бажарилаётган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «тайинланган авиакорхона» атамаси — ушбу Битимнинг 4-моддасига биноан тайинланган ва ваколат берилган ҳар қандай авиакорхонани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «ҳудуд» атамаси давлатга нисбатан — ушбу давлатнинг мутлақ тасарруфидаги ер юзаси, ҳудудий ва ички сувлар ва ҳаво фазосини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «тариф» атамаси — вакиллик ва ёрдамчи хизматларнинг тўлови ҳамда шарт-шароитларини ўз ичига олган ҳолда йўловчилар, багаж, юклар ва почта ташиш учун тўланадиган ва шу тўловлар қўлланиладиган шартларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) «Конвенция» атамаси — 1944 йилнинг 7 декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни, шунингдек, Аҳдлашувчи Томонлар қай даражада эътироф этиши ва қўллашига қараб, унга киритилган ҳар қандай илова ва ҳар қандай тузатишни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) «ҳаво йўли» атамаси — йўловчилар, юклар ва почтани умумий ташиш мақсадида ҳаво кемалари мунтазам равишда амалга оширадиган ҳар қандай ҳаво йўлини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) «халқаро ҳаво йўли» атамаси — бирдан ортиқ давлат ҳаво фазоси орқали амалга ошириладиган ҳаво йўлини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) «авиакорхона» атамаси — халқаро ҳаво йўли таклиф қилувчи ёки ундан фойдаланувчи ҳар қандай авиатранспорт корхонасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) «нотижорат мақсадларида тўхташ» атамаси — ҳаво кемасига йўловчилар, юклар ёки почталарни олиш ёки ундан туширишдан бошқа ҳар қандай бошқа мақсад билан тўхташ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимга илова унинг ажралмас қисмини ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳуқуқлар бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томонга йўналишлар бўйича халқаро ҳаво йўллари ўрнатиш мақсадида ушбу Битимда назарда тутилган ҳуқуқларни беради (бундан буён матнда «шартлашилган йўллар» ва «белгиланган йўналишлар» деб аталади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси белгиланган йўналишлар бўйича шартлашилган йўллардан учишда қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан қўнмасдан учиб ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги манзилларда тижоратга тааллуқли бўлмаган мақсадларда қўниш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудлари оралиғида бораётган йўловчилар, почта ва юкни олиш (ёки) тушириш мақсадида иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ушбу Битим иловасида келтирилган манзилларда қўниш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) учинчи мамлакатларнинг манзилларига бораётган/манзилларидан келаётган йўловчилар, юклар ва почтани олиш ва (ёки) тушириш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ушбу Битим иловасида кўрсатилган манзилларда қўниш. Бундай ҳуқуқ Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасидаги келишувга биноан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг ҳеч қайси қоидаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ҳақ эвазига ёки ёлланиш йўли билан ҳаво кемасига ташиш учун бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги бир манзил билан иккинчи манзил орасида йўловчилар, юк ёки почта олиш ҳуқуқини беради, деб қаралмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Парвозларнинг бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳаво кемаларининг шартлашилган йўллар бўйича парвозлари йўналишларини ва давлат чегараларидан учиб ўтиш манзилларини ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида ўзи белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳаво кемаларининг парвозлари ҳамда шартлашилган йўлларда йўловчилар, юклар ва почта ташиш билан боғлик техник ҳамда тижоратга оид масалалар, шунингдек, тижорат ҳамкорлигига тааллуқли масалалар, чунончи, қатновлар такрорийлиги, ҳаво кемаларининг тури, уларга ёнилғи қуйиш, ерда техник хизмат кўрсатиш ва молиявий ҳисоб-китоблар тартиби масалалари тайинланган авиакорхоналар ўртасидаги шартлашувга биноан ҳал этилади ҳамда Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурларига тасдиқлаш учун тақдим этилади. Шартлашув бўлмаган тақдирда бу масалалар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қўшимча, чартер ва махсус қатновлар ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг қонунлари ва қоидаларига биноан тайинланган авиакорхонанинг олдиндан берилган талабномалари бўйича амалга оширилади. Бу талабномалар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига дам олиш ва байрам кунларини ҳисобга олмаган ҳолда ҳаво кемасининг парвозидан камида 48 соат олдин берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шартлашилган йўллар бўйича парвозлар жадвали улар очилиши мўлжалланган вақтдан 30 кундан кам бўлмаган муддатда Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурларига кўриб чиқиш учун тақдим этилиши лозим. Айрим ҳолларда мазкур муддат юқорида қайд қилинган маъмурлар томонидан қисқартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Авиакорхоналарни тайинлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири белгиланган йўналишлар бўйича шартлашилган қатновларни амалга ошириш мақсадида бу ҳақда бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор этган ҳолда авиакорхона(лар)ни тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иккинчи Аҳдлашувчи Томон бундай хабарномани олганидан сўнг ушбу модданинг 3 ва 4-бандлари қоидаларига мувофиқ тайинланган ҳар бир авиакорхонага парвозлар учун дарҳол тегишли рухсатномаларни беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари парвозлар учун рухсатнома беришдан олдин иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасидан улар халқаро ҳаво йўлларидан фойдаланиш чоғида одатда қўлланиладиган қонунлар ва қоидаларда белгиланган ҳамда ўз даражасига кўра Конвенция талаблари даражасидан четга чиқмайдиган шартларни бажаришга қодирлигини исботловчи далилларни талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири парвоз қиладиган авиакорхонага устун даражада эгалик қилиш ва унинг фаолияти устидан ҳақиқий назорат ўрнатиш ҳуқуқи авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга, унинг органлари ёки фуқароларига қарашли эканлигини исботловчи далилларга эга бўлмаган ҳар қандай ҳолда, бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган парвозларга рухсат беришни рад этиши ёки тайинланган авиакорхона ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланаётганида зарур деб ҳисоблайдиган шартлар бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу моддада кўрсатилган рухсатномани олган тайинланган авиакорхона шартлашилган йўллар бўйича ушбу Битимнинг 13-моддасига мувофиқ тарифлар жорий этилган, шунингдек, ушбу Битимнинг 3-моддаси 2-бандига мувофиқ техник ва тижорат масалалари ҳал қилинган тақдирда исталган вақтда шартлашилган йўллардан фойдаланишни бошлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Рухсатноманинг амалда бўлиш муддатини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон, башарти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тайинланган авиакорхонага устун даражада эгалик қилиш ёки унинг устидан амалда назорат ўрнатиш бу авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга, унинг органлари ёки фуқароларига тегишли эканлигига ишонч ҳосил қилмаган ҳар қандай ҳолда, ёхуд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мазкур авиакорхона ҳуқуқларни берган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунлари ва қоидаларига риоя этмаган тақдирда, ёхуд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) авиакорхона ушбу Битимда белгиланган қонунларга қандайдир ўзгача тарзда риоя этмаётган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парвозларга доир рухсатномани бекор қилиш ёки ушбу Битимнинг 3-моддасида кўрсатилган, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига берилган ҳуқуқлардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш, ёхуд ўзи бу ҳуқуқлардан фойдаланишда зарур деб ҳисоблаган шартларни бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти, рухсатномани дарҳол бекор қилиш, ҳуқуқларни тўхтатиб қўйиш ёки ушбу модданинг 1-бандида келтирилган шартларнинг бажарилишини талаб қилиш қонунлар ва қоидаларнинг бундан кейин ҳам бузилишини бартараф этиш учун зарурий огоҳлантириш деб ҳисобланмаса, ушбу бандда тилга олинган ҳуқуқдан Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасидаги маслаҳатлашувлардан сўнг фойдаланилади. Авиация маъмурлари ўртасидаги бундай маслаҳатлашувлар сўров тушган кундан эътиборан имкон қадар қисқа муддат ичида бўлиб ўтиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Фойдаланиш воситалари ва маълумотларни айирбошлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар шартлашилган йўллардан хавфсиз ва самарали фойдаланиш учун барча зарур чораларни кўрадилар. Ана шу мақсадда ҳар бир Аҳдлашувчи Томон иккинчи Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонасининг ҳаво кемаларига шартлашилган йўллардан фойдаланиш учун зарур бўлган барча радионуртехника, метеорологик ва бошқа хизмат кўрсатиш воситаларини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига қўшимча ва асосий аэродромлар, ҳаво трассалари, алоқа тармоқлари ва аэронавигация воситалари ҳақидаги, ҳаво кемалари парвозини бошқариш тўғрисидаги ва бошқа масалалар бўйича маълумотларни шартлашилган йўлларда ҳаво кемаларидан хавфсиз ва самарали фойдаланишни таъминлаш учун етарли ҳажмларда бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Қонун ва қоидаларнинг қўлланилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг халқаро парвозларни амалга ошираётган ҳаво кемаларининг унинг ҳудудига учиб кириши ва унинг ҳудудидан учиб чиқишини ёки ушбу ҳаво кемаларидан фойдаланишни ёхуд уларнинг қатновларини ўз ҳудуди доирасида тартибга солувчи қонунлари ва қоидалари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ҳаво кемаларига нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг халқаро ташишларга тааллуқли, унинг ҳудудига йўловчилар, экипажлар, юк ва почтанинг кириб келиши, унда бўлиши ва жўнатилишини тартибга солувчи қонунлар ҳамда қоидалар, хусусан паспорт, божхона, валюта ва санитария қоидаларига оид тартиботлар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ҳаво кемаларига, йўловчилар, экипаж, юк ва почтага нисбатан уларнинг кўрсатилган ҳудуд доирасида бўлиши даврида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳаво кемалари, экипаж аъзолари, йўловчилар, багаж, почта ва юкларига нисбатан, башарти Аҳдлашувчи Томонлардан бири ёки иккала Аҳдлашувчи Томон ўзга тарздаги қарор қабул қилмаса, келиш, бўлиш ва жўнаб кетишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилади. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон учун мажбурий бўлган, ушбу бандда кўрсатилган масалаларни тартибга солувчи махсус битим тузилган тақдирда ана шу махсус Битим қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Йиғимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир аэропортдан, шу жумладан, унинг иншоотлари, техник ва бошқа воситаларидан ҳамда хизматларидан фойдаланганлик учун йиғимлар ва ўзга тўловлар, шунингдек, аэронавигация воситаларидан, алоқа воситалари ҳамда хизматларидан фойдаланганлик учун ҳар қандай тўловлар ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида белгилаб қўйган ставкалар ва тарифларга мувофиқ ундирилади, бунда йиғимлар ва тўловлар бошқа давлатларнинг ҳаво кемаларидан ундириладиган шундай йиғимлардан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Гувоҳнома ва шаҳодатномалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тайинланган авиакорхоналарнинг ҳаво кемалари иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳудуди устидан парвозларни амалга ошириш вақтида ўз давлатларининг танитиш белгиларига, рўйхатга олиш шаҳодатномасига, парвозларга яроқлилик гувоҳномасига ва Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари белгилаб қўйган ҳаво кемаларининг ўзга ҳужжатларига эга бўлиши лозим. Учувчилар ва экипажнинг бошқа аъзолари белгиланган тегишли шаҳодатномаларга эга бўлишлари лозим. Бундай шаҳодатномалар ва гувоҳномаларни беришда қўйиладиган талаблар Конвенция талабларига мувофиқ белгиланадиган минимал стандартларга мутаносиб бўлиши ёки улардан юқори бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар, шунингдек, Аҳдлашувчи Томонлардан бири томонидан берилган ёки тасдиқланган ва муддати ўтказиб юборилмаган фойдаланувчи шаҳодатномаси ҳамда тегишли ташишларни ва бошқа транспорт-экспедиция фаолиятини амалга ошириш учун берилган рухсатномалар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ҳақиқий деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар фуқаро авиацияси фаолиятини тартибга солувчи, ушбу Битим имзоланган пайтда амалда бўлган қўлланмалар, низомлар, йўриқномалар, техник шартлар ва бошқа норматив ҳужжатларни, шу жумладан, парвозларни учувчилик, штурманлик, муҳандислик-техникавий, аэронавигациявий, тиббий, метеорологик, аэропортга оид таъминлаш соҳасидаги меъёрий ҳужжатларни қўллашга розилик билдирдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг манфаатларига дахл қилувчи янги меъёрий ҳужжатларга киритиладиган ўзгаришлар, шунингдек, уларни тасдиқлаш Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги ўзаро келишув асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Томонлар ўз давлатлари ҳудудида амал қилаётган авиацияга оид норматив ҳужжатларни бир шаклга келтиришга интиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аҳдлашувчи Томонлар Томонларнинг ҳудудларида жойлашган фуқаро авиацияси ўқув даргоҳлари томонидан берилган мутахассислик шаҳодатномалари, гувоҳномалари ва дипломларини ўзаро тан оладилар. Аҳдлашувчи Томонлар фуқаро авиациясининг мавжуд ўқув муассасалари, янги очилган ўқув-амалиёт марказларининг имкониятлари ва улар кўрсатадиган хизматлар тўғрисида ахборот алмашиш борасида ўзаро мажбурият оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аҳдлашувчи Томонлар фуқаро авиациясининг мутахассисларини тайёрлаш умумий талаблар ва халқаро стандартларга жавоб бериши лозимлигига розилик билдирдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг барча турдаги авиаташув ҳужжатларини, жумладан, ходимларнинг хизмат, дам олиш ва даволаниш жойига бориш мақсадидаги хизмат ҳужжатларини халқаро парвозларни мустасно этган ҳолда, Томонларнинг барча ҳаво йўлларида тан олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳодисаларни текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бири тайинланган авиакорхонасининг ҳаво кемаси ноиложликдан қўнганда, ҳалокатга учраганда ёки бошқа ҳодиса содир бўлган тақдирда, ҳудудида ҳодиса содир бўлган Аҳдлашувчи Томон бу ҳақда дарҳол иккинчи Аҳдлашувчи Томонни ва Давлатлараро авиация қўмитасини хабардор қилади, ҳодиса сабабларини текшириш юзасидан зарур чоралар кўради ҳамда иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосига биноан бундай ҳодисани текширишда қатнашиш учун шу Аҳдлашувчи Томон вакиллари ўз ҳудудига монеликсиз киришини таъминлайди, шунингдек, башарти, ҳодиса чоғида жабрланганлар бўлса экипаж ва йўловчиларга ёрдам кўрсатиш юзасидан шошилинч чоралар кўради ҳамда ушбу ҳаво кемасидаги почта, багаж ва юкнинг асралишини таъминлайди. Ҳодисани текшираётган Аҳдлашувчи Томон унинг натижалари тўғрисида иккинчи Аҳдлашувчи Томонни хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Тўғри транзит
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудуди орқали тўғри транзит билан ўтаётган ва ана шу мақсад учун аэропорт ҳудудидан ажратилган жойни тарк этмайдиган йўловчилар, багаж ва юклар, агар авиация хавфсизлигини таъминлаш чоралари буни тақозо этмаса, фақат юзаки текширувдан ўтказилади. Тўғри транзит билан ўтаётган багаж ва юклар учун бож йиғимлари ва бошқа шу каби солиқлар ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳажм
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналарига уларнинг тегишли ҳудудлари оралиғида белгиланган йўналишлар бўйича шартлашилган йўллардан фойдаланишда адолатли ва тенг шарт-шароитлар яратиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шартлашилган йўллардан фойдаланишда Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси ана шу йўналиш бўйича ҳаво йўлидан ёки унинг бир қисмидан фойдаланаётган иккинчи Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасининг ташиш ишларига зиён етказмаслик учун унинг манфаатларини эътиборга олиши лозим. Ана шу мақсадда Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари биргаликда фойдаланиш ёки фойдани келишилган нисбатда баҳам кўриш тўғрисида ўзаро битим тузишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари хизмат кўрсатадиган шартлашилган йўллар белгиланган йўналишлар бўйича ташишларда ижтимоий эҳтиёжларга мувофиқ бўлиши лозим ҳамда ҳар бир авиакорхона шундай сиғим бериш юзасидан биринчи навбатдаги вазифага эга бўлиши керакки, токи у иш билан таъминланишнинг оқилона коэффициентида уларнинг тегишли ҳудудлари ўртасида йўловчилар, юк ва почта ташишда мавжуд ҳамда оқилона мўлжалланган эҳтиёжларга жавоб берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Тарифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тарифлар ҳар қандай шартлашилган йўлларда фойдаланишга кетадиган харажатларни, фойданинг оқилона миқдорини, авиайўл тавсифини (масалан, тезлик ва қулайликларни) ҳамда белгиланган йўналишларнинг ҳар қандай қисми учун бошқа авиакорхоналарнинг тарифларини қўшган ҳолда, барча тегишли омилларни ҳисобга олиб оқилона меъёрларда белгиланиши лозим. Бу тарифлар ушбу модданинг қуйида келтирилган қоидаларига мувофиқ белгиланиши лозим. Тарифлар шартлашувчи давлатларнинг миллий валютасида ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган тарифлар, шунингдек, мазкур тарифлардан олинадиган агентликка оид воситачилик ҳақи миқдори, имкониятга қараб, бутун йўналишдан ёки унинг бир қисмидан фойдаланадиган бошқа авиакорхоналар билан фикрлашиб олингандан сўнг манфаатдор тайинланган авиакорхоналар ўртасида белгиланган йўналишларнинг ҳар бири бўйича келишиб олинади. Шу тарзда келишиб олинган тарифлар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари томонидан тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Башарти, тайинланган авиакорхоналар ана шу тарифларнинг бирортасига рози бўлмасалар ёки бирон бошқа сабабларга кўра тариф ушбу модданинг 2-банди қоидаларига мувофиқ келишиб олиниши мумкин бўлмаса, Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўзаро келишувга биноан тариф белгилашга ҳаракат қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Башарти, авиация маъмурлари ушбу модданинг 2-бандига мувофиқ уларга тақдим қилинган бирон-бир тарифни тасдиқлаш масаласи бўйича ёки ушбу модданинг 3-бандига мувофиқ бирон-бир тариф белгилаш бўйича келишувга эриша олмасалар, бу келишмовчилик ушбу Битимнинг 21-моддаси шартларига биноан ҳал қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модданинг қоидаларига мувофиқ белгиланган тарифлар ушбу модда шартларига кўра янги тарифлар белгилангунга қадар ўз кучида қолиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Парвозлар жадвали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг тайинланган авиакорхонаси парвозлар бошланишидан камида олтмиш (60) кун олдин парвозлар такрорийлигини, ҳаво кемаси турини, ўринларнинг жойланишини ва сотиш учун мўлжалланган сонини кўрсатиб, тахминий жадвални тасдиқлаш учун иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тайинланган авиакорхонанинг тасдиқланган жадвалига киритиладиган ҳар қандай кейинги ўзгартиришлар ўзгартирилган жадвал бўйича парвозлар бошланиши мўлжалланган вақтга энг камида ўттиз (30) кун қолганида иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари тасдиғига тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Пошлина тўловларидан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси томонидан шартлашилган йўлларда фойдаланилаётган ҳаво кемалари, шунингдек, бундай ҳаво кемалари ичидаги уларнинг табел мол-мулки, ёнилғи ва мойлаш материаллари захиралари (озиқ-овқат, ичимликлар, жумладан, алкогол ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари ҳам), иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудига келгач, зикр этилган мол-мулк, материаллар ва захиралар уларни қайтариб олиб кетиш пайтига қадар ҳаво кемаси ичида турган тақдирда, барча турдаги бож пошлиналари ҳамда бошқа солиқлар ва йиғимлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай бож пошлиналари, солиқлар ва йиғимлардан (кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган йиғимларни истисно этганда) қуйидагилар ҳам озод қилинади :
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида зикр этилган Аҳдлашувчи Томоннинг маъмурлари белгилаган лимитлар доирасида олинган ва иккинчи Аҳдлашувчи Томонни тайинланган авиакорхонаси шартлашилган йўлларда фойдаланадиган ҳаво кемаси ичида фойдаланиш учун мўлжалланган борт захиралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси шартлашилган йўлларда фойдаланадиган ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш учун ёки уни тузатиш учун Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудига олиб кирилган эҳтиёт қисмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси шартлашилган йўлларда фойдаланадиган ҳаво кемасида ишлатиш учун мўлжалланган ёнилғи ва мойлаш материаллари, ҳатто бу захиралар йўналишнинг улар бортга олган иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудуди доирасидаги қисмида ишлатилган тақдирда ҳам.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига ўзининг фойдаланиш эҳтиёжлари учун олиб келган ёки келтираётган ёнилғи, мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар, рўйхатдаги мол-мулк, озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини ўз ичига олган ҳолда борт захиралари, реклама материаллари, автотранспорт, бронлаш ҳамда алоқа учун электрон ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмлар, ваколатхоналарни жиҳозлаш ҳамда уларнинг фаолият кўрсатиши учун мебель ва ашёлар, уларни олиб киришда, олиб чиқишда ва ана шу иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида турган вақтида барча божхона пошлиналаридан ҳамда бошқа солиқлар ва йиғимлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Даромадларни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тайинланган авиакорхоналар ўртасидаги ҳисоб-китоблар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида амал қилаётган ҳисоб-китоблар ва тўловлар тўғрисидаги битимларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига бу авиакорхона шартлашилган йўллардан фойдаланишдан олган даромаднинг харажатлардан ортган қисмини эркин ўтказиш ҳуқуқини беради. Бу пулларга бирон-бир солиқ солинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бундай ўтказиш Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги молиявий муносабатларни тартибга солувчи битимнинг қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Бундай битим бўлмаган ёки бундай битимда тегишли қоидалар бўлмаган тақдирда Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли маъмурлари ана шундай ўтказиш тартибини аниқлашлари лозим. Башарти, бу аниқланмаса, ўтказиш эркин алмашиладиган валютада расмий айирбошлаш курси бўйича Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида қўлланилаётган валюта айирбошлаш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ваколатхоналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шартлашилган йўллардан фойдаланишни таъминлаш учун бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида зарур маъмурий, тижорат ва техник ходимлар билан ўз ваколатхоналарини очиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида шу Аҳдлашувчи Томоннинг қонунлари ва қоидаларига мувофиқ авиаташувларни ўз ташув ҳужжатларини ишлатиб мустақил равишда сотиш ҳамда уларни сотадиган вакилларни тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади. Башарти, бир Аҳдлашувчи Томон корхоналарининг иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги авиаташувларни сотишни қўшган ҳолдаги тижорат фаолияти Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги махсус битим билан тартибга солинса, ўша Битим қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Авиация хавфсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро ҳуқуқлардан келиб чиқадиган ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларига мувофиқ фуқаро авиациясининг ғайриқонуний аралашув хатти-ҳаракатларидан хавфсизлигини таъминлашга доир зиммага оладиган ўзаро мажбуриятлари ушбу Битимнинг ажралмас қисми эканлигини тасдиқлайдилар. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро ҳуқуққа доир ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг умумий йўналишларини чекламаган ҳолда, 1963 йил 14 сентябрда Токиода имзоланган Ҳаво кемаларида содир этиладиган жиноятчилик ва бошқа ҳаракатлар тўғрисидаги Конвенция, 1970 йил 16 декабрда Гаагада имзоланган Ҳаво кемаларини ғайриқонуний равишда эгаллаб олишга қарши кураш тўғрисидаги Конвенция ҳамда 1971 йил 23 сентябрда Монреалда имзоланган Фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши кураш ҳақидаги Конвенция ҳамда 1988 йил 24 февралда Монреалда имзоланган Халқаро аэропортларда ғайриқонуний куч ишлатиш ҳаракатларига қарши кураш тўғрисидаги Баённома қоидаларига, Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги амалдаги икки томонлама битимлар ва Аҳдлашувчи Томонлар иштирок этган амалдаги кўп томонлама битимлар, шунингдек, улар ўртасида кейинчалик тузиладиган битимларга мувофиқ иш олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларининг илтимосига кўра ҳаво кемасини ғайриқонуний тутқун қилиб олишнинг ҳамда ҳаво кемасига, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, аэропортлар ва қатновни таъминлаш воситаларига хавф туғдирувчи бошқа ғайриқонуний хатти- ҳаракатларнинг, шунингдек, фуқаро авиацияси хавфсизлигига таҳдид қилишнинг ҳар қандай кўринишининг олдини олишда бир-бирларига барча зарурий ёрдамни кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро муносабатларда ўзларига мақбул келадиган даражада Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти томонидан белгиланган ва Халқаро фуқаро авиацияси бўйича Конвенцияга иловаларда тавсифланган авиация хавфсизлиги ва техник талаблар қоидаларига, шунингдек, Фуқаро авиацияси ва ҳаво фазосидан фойдаланишга доир Битимга мувофиқ иш кўрадилар. Улар рўйхатга олиш бўйича ҳаво кемаларининг фойдаланувчиларидан, асосий фаолият жойи ёки доимий турар жойи ўз ҳудудларида жойлашган ҳаво кемаларининг фойдаланувчиларидан ва ўз ҳудудларида жойлашган халқаро аэропортларнинг фойдаланувчиларидан авиация хавфсизлигининг юқоридаги қоидаларига мувофиқ иш кўришларини талаб қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаларининг бундай фойдаланувчиларидан ушбу модданинг 3-бандида зикр этилган қоидаларга ва ана шу иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаси ўз ҳудуди чегараларига кириб келаётганида, ундан чиқиб кетаётганида ёки унда бўлиб турган вақтида назарда тутилган қоидаларга риоя этишини талаб қилиши мумкинлигига рози бўлади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаларини ҳимоя қилиш ва йўловчиларни, экипаж аъзоларини, багажни, юклар ва рўйхатдаги мулкни юк ортиш ва тушириш вақтида текшириш учун ўз ҳудуди доирасида самарали чора-тадбирлар кўрилишини таъминлайди. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг, башарти аниқ таҳдид мавжуд бўлса, оқилона доираларда хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус чора-тадбирлар кўришга доир илтимосларини ҳам хайрихоҳлик билан қараб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Башарти, фуқаро ҳаво кемаси тутқун қилиб олинса ёки уни тутқун қилиш таҳдиди мавжуд бўлса ёки ҳаво кемаси, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига аэропортлар ва қатновни таъминлаш воситаларига бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинса, Аҳдлашувчи Томонлар алоқани енгиллатиш ва бундай кўнгилсизлик ёки таҳдидга жадал ҳамда бешикаст барҳам беришнинг барча зарур чора-тадбирларини кўриш орқали бир-бирларига кўмак берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бирон-бири иккинчи Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг авиация хавфсизлигига оид қоидаларидан чекиняпти деб ҳисоблаш учун етарли асосга эга бўлса, ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари билан шошилинч маслаҳатлашувлар ўтказилишини талаб қилишлари мумкин. Маслаҳатлашувлар уларни ўтказиш тўғрисидаги сўров билан мурожаат этилган кундан эътиборан ўн беш (15) кун мобайнида мақбул келишувга эришилмаган ёки фуқаро авиациясининг хавфсизлигига бевосита хавф пайдо бўлган тақдирда ушбу Битимнинг 5-моддасини қўллаш учун асос юзага келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар қуйидаги соҳаларда, чунончи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво транспорти соҳасидаги илмий-техника сиёсати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авиакорхоналарни моддий-техник таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авиация мутахассисларини ўқитиш ва уларни тайёрлаш даражасига қўйиладиган ягона талабларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авиация техникасидан техник жиҳатдан фойдаланиш, уларни тузатиш ва ўзаро тегишли ашё-анжомлар етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авиацияни халқ хўжалигида қўллаш йўли билан авиация ишларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво кемалари паркидан фойдаланиш ва авиация ҳодисалари олдини олиш билан боғлиқ ахборотларни ўзаро алмашиш соҳаларида яқин ҳамкорликда иш олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳамкорликнинг ана шу қайд этилган соҳаларига дахлдор масалалар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги ёки Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасидаги махсус битимларнинг мавзуи бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Маслаҳатлашувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни бажаришга тааллуқли бўлган барча масалалар бўйича ҳамкорликни таъминлаш учун Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида вақт-вақти билан маслаҳатлашувлар ўтказилиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Баҳсларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни ёки унинг иловасини шарҳлаш ёки қўллаш муносабати билан юзага келадиган ҳар қандай баҳс иккала Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари ўртасида бевосита музокаралар орқали ҳал этилади. Башарти, зикр этилган маъмурлар муросага келолмасалар, баҳс бевосита Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Битимга ўзгартиришлар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бири ушбу Битим ёки унинг иловаси шартларини ўзгартиришни таклиф қилса, Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида мўлжалланаётган ўзгартиришлар тўғрисида маслаҳатлашувлар ўтказилади. Агар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари бу муддатни чўзиш тўғрисида муросага кела олмасалар, маслаҳатлашувлар уларни ўтказиш сўров тушган кундан эътиборан олтмиш (60) кун ичида бошланиши лозим. Ушбу Битимга киритилган ҳар қандай ўзгартириш дипломатик воситалар орқали ноталар айирбошлаш йўли билан тасдиқланганидан кейин кучга киради. Иловаларга ўзгартиришлар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасидаги келишувга биноан киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Битимнинг амал қилиши ва кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим имзоланган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири исталган вақтда бошқа Аҳдлашувчи Томонни ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш истагида эканлигидан дипломатик алоқа йўллари орқали хабардор қилиши мумкин. Бу ҳолда, Битимнинг амал қилиши бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай хабарномани олган кундан эътиборан ўн икки (12) ой ўтгандан сўнг, башарти, Битимнинг амал қилишини тўхтатиш ҳақидаги зикр этилган хабарнома бу муддат тугагунга қадар Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишувига биноан қайтариб олинмаса, тўхтайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 16 январда, Чоржўй шаҳрида, икки нусхада, ўзбек, туркман ва рус тилларида тузилди, ҳар икки матн ҳам бир хил кучга эгадир. Ушбу Битимни талқин қилишда ҳамфикрлик бўлмаган тақдирда, рус тилидаги матн асос сифатида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида ҳаво йўллари тўғрисидаги битимга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг тайинланган авиакорхонаси ҳар икки томонда фойдаланадиган йўналишлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистондаги манзиллар‎

Туркманистондаги манзиллар‎

ташқаридаги манзиллар‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туркманистоннинг тайинланган авиакорхонаси ҳар икки томонда фойдаланадиган йўналишлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Туркманистондаги ‎манзиллар

Ўзбекистондаги ‎манзиллар

ташқаридаги ‎манзиллар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма: Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси тижорат ҳуқуқларидан фойдаланмаган ҳолда ташқаридаги исталган манзилдан фойдаланиши мумкин. Тижорат ҳуқуқларини бериш масаласи Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасидаги келишувга биноан ҳал қилинади.