07.05.1999 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Болгария Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятчилик, айниқса уюшган шакллардаги жиноятчиликнинг миқёслари ва тамойиллари ўсиб бораётганлигидан ташвишларини изҳор этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳаёти, ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини, жамият ва давлат манфаатларини жиноий тажовузлардан мустаҳкам ҳимоя қилиш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорликка катта аҳамият бериб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятчиликнинг олдини олиш ва одил жиноий судловни амалга ошириш соҳасидаги халқаро конвенциялар ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қарорларини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳамкорлик соҳалари ва субъектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўз давлатларининг қонунлари ва халқаро мажбуриятларига амал қилиб, марказий ваколатли органлари орқали ушбу Битим қоидаларига мувофиқ жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва экстрадиция масалаларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим мақсадлари учун қуйидагилар Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокуратура;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги;

Давлат солиқ қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий хавфсизлик хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болгария Республикаси учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий судлов ва ҳуқуқий евроинтеграция вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири ўз марказий ваколатли органлари рўйхатидаги ўзгаришлар тўғрисида бошқа Аҳдлашувчи Томонни дипломатик каналлар орқали ўз вақтида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказий ваколатли органлар ушбу Битимни бажаришда бир-бирлари билан бевосита алоқа қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳамкорлик соҳалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар, агар куйидаги ҳуқуққа қарши қилмишлар иккала Аҳдлашувчи Томон манфаатларига дахл қилса, уларга қарши курашда ҳамкорлик қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) уюшган жиноятчилик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) терроризм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўқ отувчи қуроллар ва ўқ-дори, портловчи ва заҳарли моддалар, шунингдек радиоактив материалларнинг ноқонуний юргизилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалари ҳамда прекурсорлари ноқонуний юргизиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) иқтисодий, молия-кредит ва банк соҳаларидаги жиноятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) жиноий йўл билан топилган пулларни қонуний даромадга айлантириш ва ажратиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) қалбаки пул ва қимматбаҳо қоғозлар, расмий ҳужжатлар ясаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) ташиш мумкин бўлган маданий ва тарихий бойликларга тажовуз қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) автотранспорт воситаларига боғлиқ ноқонуний операциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) фоҳишабозлик эксплуатацияси ва шахсиятга қарши бўлак жиноятлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар, шунингдек қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳаво ҳамда темир йўл транспорти хавфсизлигини таъминлашда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) кадрлар тайёрлаш ва марказий ваколатли органлар фаолиятини моддий-техникавий таъминлашда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳамкорлик соҳаларини иккала Аҳдлашувчи Томоннинг келишуви бўйича яна кенгайтириш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳамкорлик шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ҳамкорликни қуйидаги шаклларда амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) жиноятларни очиш, уларнинг олдини олиш ва текширишга, шунингдек ушбу Битимнинг 2-моддасига мувофиқ, бошқа масалаларни ҳал этишда асқотиши мумкин бўлган ахборотларни алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) шахслар, ташкилот, муассаса ва фирмаларнинг фаолиятини ўрганиш, тегишли ҳисобга олишлар бўйича шахслар, буюмлар ва ҳужжатларни текшириш орқали ушбу Битимнинг 2-моддасида кўзда тутилган жиноятларнинг олдини олиш ва аниқлашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) иш юзасидан тажриба алмашиш, жумладан стажировка, маслаҳатлашиш ва семинарлар ўтказиш орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) жиноятчиликка қарши курашда фойдаланиш учун контрактлар бўйича алоқа воситаларини, махсус ва криминалистика техникасини, тегишли қурилма ва транспорт воситаларини етказиб бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳамкорликнинг кўлами ва конкрет шакллари Аҳдлашувчи Томонлар марказий ваколатли органларининг келишуви бўйича вазиятни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Конкрет жиноятлар тўғрисида ахборот алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим 3-моддаси 1-бандининг а) кичик бандида кўзда тутилган ахборот алмашиш конкрет жиноятларга, жумладан қуйидагиларга тааллуқли бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида уюшган гуруҳлар тарафидан тайёрланаётган ёки содир этилган жиноятларга, агар бундай гуруҳлар таркибига бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати фуқаролари кирса, ёки бундай жиноятлар бошқача тарзда бу давлат манфаатларига дахлдор бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар, шунингдек улар прекурсорларининг ноқонуний юргизилишини ташкил этадиган жиноятларга, агар гиёҳвандлик воситалари бир Аҳдлашувчи Томон давлатига бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатидан, жумладан транзит билан ва учинчи мамлакатлар орқали келтирилаётган бўлса, шунингдек бир Аҳдлашувчи Томон давлатида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний тайёрланаётган ёки савдосига бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг фуқаролари жалб қилинган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни қонуний даромадга айлантириш ва ажратиб олишга боғлиқ бўлган жиноятларга, бунда бир Аҳдлашувчи Томон ҳудуди ёки муассасалари бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг фуқаролари тарафидан шу мақсадда ишлатилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Жиноий фаолият тўғрисида ахборот алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар, шунингдек қуйидагилар тўғрисида ахборот алмашадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) уюшган гуруҳлар тарафидан жиноятларни содир этиш усуллари, уларнинг таркиби, тузилиши, фаолият соҳалари ва жиноий алоқалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) гиёҳвандлик воситаларини яширишнинг янги усуллари ва уларни топиш методлари, уларни нолегал ташишнинг янги маршрутлари ва каналлари, ноқонуний юргизилишга киритилаётган гиёҳвандлик воситаларининг янги турлари, уларнинг хусусиятлари ва тайёрлаш технологиялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) террористик фаолият шакллари ва методлари, аниқланган террористик гуруҳларнинг тузилиши ва таркиби, улар ишлатадиган техник воситалар, тайёрланаётган ва содир этилган террористик актлар ва уларга дахлдор шахслар, бунда кўрсатилган фаолият бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати манфаатларига тааллуқли бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ноқонуний йўл билан топилган маблағларни қонуний даромадга айлантириш ва ажратиб олиш усуллари, бу хилдаги фаолиятга дахлдорликда гумон қилинаётган ташкилот, муассаса ва фирмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган жиноятларни содир этишда гумон қилинаётган, бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида доимий яшовчи ёки вақтинча бўлиб турган Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг фуқаролари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг ушбу Битим 2-моддада белгиланган ҳамкорлик соҳаларидаги қонунларини бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати фуқаролари бузганлиги тўғрисида қайд этилган фактлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳамкорликни амалга ошириш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ахборот тақдим этишни ва ушбу Битимнинг 3-моддасида кўзда тутилган бошқа ҳаракатларни сўровларга мувофиқ Аҳдлашувчи Томонларнинг марказий ваколатли органлари амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўзда тутилган сўров ёзма равишда юборилиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўровни юбораётган марказий ваколатли орган ҳамда сўров юборилаётган органнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) сўров юборилаётган ишнинг моҳияти, мазкур иш бўйича ўтаётган ёки унга боғлиқ ва дахлдор бўлган шахслар, ахборот талаб қилинаётган далил, буюм ва ҳужжатлар тўғрисида имкон қадар тўлиқ маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бажарилиши талаб қилинаётган конкрет процедурани қўллаш сабаблари ва батафсил баёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) зарур бўлса, илтимоснинг бажарилиши кутилаётган муддат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим 3-моддаси 1-бандининг а) кичик бандида кўзда тутилган ахборотни, агар у бошқа Аҳдлашувчи Томонни қизиқтиради деб ҳисоблашга асос бўлса, Аҳдлашувчи Томонларнинг марказий ваколатли органлари ўз ташаббусларига кўра сўровсиз бир-бирларига юборишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сўровлар имкон қадар қисқа муддатда бажарилиши керак. Зарурат бўлганида Аҳдлашувчи Томонларнинг марказий ваколатли органлари сўровни бажаришни енгиллаштирадиган қўшимча маълумотларни сўрашга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Сўровни бажаришни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўровни бажариш инсон ҳуқуқларини бузишга олиб келиши, давлат суверенитети ёки хавфсизлигига зиён етказиши мумкин бўлса ёхуд сўралаётган Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунларига зид келса, уни бажаришни тўлиқ ёки қисман рад этиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўровни бажаришни рад этишга қарор қилинса, Аҳдлашувчи Томонларнинг марказий ваколатли органлари рад этишнинг сабабини кўрсатиб, бир-бирларини бу тўғрида ёзма равишда хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳамкорликнинг бошқа шакллари ва кадрларни тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг ҳуқуқий ва маъмурий тизимларига мувофиқ ҳаракат қилиб, ушбу Битимнинг 2-моддасида сўз юритилган жиноятларни бартараф этиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш чораларининг самарадорлигини ошириш мақсадида бир-бирлари билан ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг марказий ваколатли органларига мумкин қадар қисқа муддатда қуйидагиларни кўзда тутадиган конкрет битим ёки аҳдлашувларни ишлаб чиқиш ва эришишни топширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) улар ўртасида алоқа каналларини ўрнатиш ва узмаслик, жиноятларнинг барча жиҳатларига ва ушбу Битимнинг 2-моддасида сўз юритилган бошқа масалаларни ҳал этишга тааллуқли ахборотни ишончли ва тез алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ушбу Битимнинг 2-моддасида сўз юритилган ва халқаро характерга эга бўлган жиноятларни содир этишда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш учун бундай жиноятларнинг олдини олиш ва аниқлашда ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бундай жиноятларни, айниқса гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний юргизилишини бартараф этиш учун бошқа ҳаракатлар, агар бундай ҳаракатлар Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг қонунларига зид келмаса ва юқорида кўрсатилган мақсадларга эришиш учун зарур деб тан олинса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар жиноятчиликка қарши кураш олиб бориш учун фан ва техника, махсус билимларни алмашиш соҳасидаги тадқиқот дастурларини режалаштириш ва амалга оширишда бир-бирларига кўмаклашадилар. Тегишли ҳолларда ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзаро қизиқиш уйғотувчи муаммоларни муҳокама қилиш учун халқаро конференция ва семинарлардан ҳам фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун кадрларни тайёрлаш соҳасида ўзаро фойдали асосда ҳамкорлик қилишга аҳдлашиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Жиноятчиликнинг олдини олишда ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1, Аҳдлашувчи Томонлар жиноятчиликнинг олдини олиш соҳасида, жумладан ҳуқуқни бузган шахслар, айниқса вояга етмаганлар реабилитацияси ва ижтимоий интеграцияси дастурларида, шунингдек ўз давлатларида гиёҳвандлик воситаларига бўлган талабни ҳамда гиёҳвандлик кўламларини қисқартиришда ҳамкорлик қиладилар. Шу мақсадда, хусусан, пенитенциар тизимларнинг ишлаш тажрибасидан фойдаланилади, озодликдан маҳрум қилиш жойларида маҳбусларнинг шарт-шароитларини яхшилашда, содир этган жиноятлари учун жазони ўтаган шахсларга мўлжалланган учун ижтимоий адаптация марказларининг ишида ҳамкорлик қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг жиноятчиликнинг олдини олиш, унинг ўсишига омил бўладиган шароитларни бартараф этиш учун улар ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш бўйича Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг қонунларига зид келмайдиган ҳар қандай фаолиятни рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ахборот бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ахборотни улар давлатларининг миллий қонунларига зид келмаса ҳамда қуйидаги шартларга амал қилинганида бир-бирларига берадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар, уларнинг марказий ваколатли органлари бир-биридан олинадиган ахборотни, агар бу ахборот ёпиқ характерда бўлса ёки уни берувчи Аҳдлашувчи Томон унинг ошкор қилинишини истамаса, махфий қолдиришга кафолат беришини келишиб олдилар. Бу қоида техника воситалари, ускуна ва материалларга ҳам баб-баравар тегишлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим доирасида олинган ахборот, техника воситалари, ускуна ва материалларни учинчи томонга бериш зарур бўлса, уларни тақдим этган марказий ваколатли органларнинг ёзма розилигини олиш керак бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар тарафидан жисмоний шахслар тўғрисида олинган маълумотлардан фақат ушбу Битимда белгиланган мақсадда фойдаланиш мумкин. Бунда тақдим этувчи Аҳдлашувчи Томон бундай маълумотларнинг ишончлилигини таъминлайди, шунингдек зарур бўлса, ўзгариш ва қўшимчаларни ўз вақтида етказади. Жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, сақлаш, фойдаланиш ва йўқ қилиш Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг қонунларига мувофиқ амалга оширилади. Ушбу Битимнинг амал қилиши тўхтатилса, аввал олинган барча маълумот йўқ қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Барча ҳолларда Аҳдлашувчи Томонлар маълумотларнинг бошқа кишилар қўлига тушиши, уларнинг рухсатсиз ўзгартирилиши, йўқ қилиниши ёки ошкор этилишидан муҳофаза қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Харажат ва мажбуриятлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимни бажариш бўйича харажатларни Аҳдлашувчи Томонлар ўз мажбуриятларини бажаришлари учун зарур бўлган даражада мустақил равишда қоплайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Зарур бўлса, Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Битимдан келиб чиқадиган ҳаракатларни амалга ошириш учун харажатларни биргаликда қоплайдилар, бу ҳар бир алоҳида ҳолда ўзаро мақбул аҳдлашувлар орқали расмийлаштирилади. Аҳдлашувчи Томонларнинг биргаликдаги харажатлар бўйича мажбуриятлари ана шу аҳдлашувлар орқали тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Зарур бўлса, Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Битимнинг 2-моддасида сўз юритилган жиноятларни бартараф этиш бўйича конкрет масалаларни ҳал этиш учун зарур қурилма ва материалларни бир-бирларига бепул бериб ёрдам кўрсатишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳамкорликнинг ишчи тили
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасида рус тили ҳамкорликнинг ишчи тили ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Қўшма комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим қоидаларини амалга ошириш учун Аҳдлашувчи Томонлар у кучга кирганидан сўнг бир ой муддат ичида Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли вакилларидан Қўшма комиссия тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қўшма комиссия ўзаро қизиқиш уйғотувчи масалаларни кўриб чиқиш учун заруратга қараб навбатма-навбат Тошкентда ва Софияда йиғилади ҳамда ўзаро мақбул қарорларни қабул қилади. Қўшма комиссия қарорларни тайёрлаш, шунингдек бошқа фаолият учун Аҳдлашувчи Томонлар марказий ваколатли органлари вакилларидан ишчи гуруҳларини тузиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Баҳсли масалаларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган баҳслар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида маслаҳатлашиш ва музокаралар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Бошқа шартномаларга муносабат.
Ўзгартиш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонларнинг улар иштирокчилари бўлган бошқа халқаро шартномалар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро розилиги бўйича ушбу Битимга ёзма равишда ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин, улар ушбу Битимни кучга киритиш учун кўзда тутилган процедураларга мувофиқ кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Кучга кириш, амал қилиш муддати, денонсация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисида дипломатик каналлар орқали билдиришнома олинган санадан 30 (ўттиз) кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим номаълум муддатга тузилган ҳамда Аҳдлашувчи Томонлардан бири дипломатик каналлар бўйича бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ушбу Битим амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисидаги ёзма хабарномасини олган кундан бошлаб олти ой ўтгунича ўз кучини сақлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 1999 йил 7 майда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, болгар ва рус тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келса, рус тилидаги матн асос қилиб олинади.

(имзолар)