24.06.1998 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Савдо ва иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати, қуйида «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат ўртасида тенгҳуқуқлилик, ўзаро манфаатдорлик ва халқаро ҳуқуқ принциплари асосидаги савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашишни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар икки мамлакатнинг хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида савдо муносабатларининг ривожланиши учун шартномавий-ҳуқуқий асослар ва қулай шароитлар яратиш заруратидан келиб чиққан ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо соҳасидаги ўз муносабатларини тарифлар ва савдо бўйича Бош битим (ГАТТ 1994) ҳамда Бутунжаҳон савдо ташкилоти (БСТ) принципларига мувофиқ ривожлантиришга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар хусусида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун ўзаро манфаатли шароитлар яратиш мақсадида Аҳдлашувчи Томонлар қуйидагиларга тааллуқли барча масалалар борасида бир-бирларига энг қулай режим тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) импорт ва экспортга нисбатан қўлланадиган божхона тўловлари ва эквивалент самарага эга солиқлар, шу жумладан бундай тўловлар ва солиқларни ундириш усуллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) божхона расмийлаштириши, товарлар транзити, уларни жойлаштириш қайта юклаш ва шу сингари бошқа хизматларга тааллуқли қоидалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) солиқлар ва бевосита ёки билвосита тарзда ундириладиган исталган турдаги бошқа ички йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) импорт ва экспорт тўловлари ҳамда бундай тўловларнинг халқаро трансфер методлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ички бозорда товарларни сотиш, сотиб олиш, ташиш, тақсимлаш ва фойдаланишга доир қоидалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатида ишлаб чиқарилган ёки унинг ҳудудига олиб бориш учун мўлжалланган товарлар учун, агар улар Аҳдлашувчи Томонларнинг миллий қонунларига мувофиқ талаб қилинган бўлса — уларни олиб келиш ёки олиб кетиш учун гувоҳномалар бериш борасида нодискриминацион режим яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Энг қулай режим мақоми қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) чегараолди савдосини енгиллаштириш мақсадида Аҳдлашувчи Томонлардан бири қўшни давлатлар учун яратадиган имтиёзлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг бугунги кунда мавжуд бўлган ёки келгусида ташкил этиладиган божхона уюшмалари, эркин савдо зоналаридаги иштироки муносабати «билан учинчи мамлакатларга яратиладиган имтиёзлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тарифлар ва савдо бўйича Бош битим (ГАТТ 1994) ва бошқа халқаро битимларга мувофиқ, ривожланаётган мамлакатлар фойдасига айрим мамлакатлар учун яратиладиган имтиёзлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар қуйидагилар каби товарларни импорт ва экспорт қилишда ўз миллий қонунчилигининг қоидаларига мувофиқ бож ва солиқ тўловларидан озод қилиш ҳамда уларни таъминлашга рухсат берадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) товар намуналари ҳамда буюртмаларни расмийлаштириш учун ва реклама мақсадидаги информацион материаллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) алмаштириладиган предметлар қайта жўнатиладиган ҳолларда алмаштириш мақсадида етказиб бериладиган нарсалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) кафолат даврида контрактни бажариш бўйича савдо қиймати белгиланмаган эҳтиёт қисмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) доимий ва вақтинчалик кўргазмалар ҳамда ярмаркалар учун мўлжалланган, кейинчалик сотилмайдиган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қайтариш шарти билан, мамлакатлардан бирининг ҳудудида ишлар бажариш учун ускуналар ва бутловчи қисмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) реэкспорт қилинадиган, халқаро савдода фойдаланиладиган махсус контейнерлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ҳар бир давлатда амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ, тенг ҳуқуқлилик, ўзаро фойда олиш ва манфаатдорлик принципларига риоя қилган ҳолда, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, фирмалар ва ҳар икки давлатнинг жамоатчилиги ўртасида узоқ муддатли ва барқарор асосдаги бевосита икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларини ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар технологик жиҳатдан боғлиқ бўлган ишлаб чиқаришлар, ҳамкорликдаги инвестицияларнинг, илғор технологияларни татбиқ этишнинг кооперациялаштирилган алоқаларини ривожлантириш муҳимлигини эътироф этган ҳолда, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва ўзаро манфаатли бўлган бошқа соҳаларда иқтисодий, ишлаб чиқариш, техник ва илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳар икки мамлакатнинг хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида контрактлар тузиш йўли билан, уларнинг мулкчилик шакллари ва амалий ҳамкорлик шаклларидан қатъи назар, ҳар иккала давлатда амалда бўлган қонунларга, шунингдек халқаро савдо амалиёти меъёрларига риоя қилган ҳолда, товарлар ва хизматларнинг жаҳон бозоридаги нархлари бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иккала мамлакатнинг хўжалик юритувчи субъектлари тузилган контрактлар юзасидан мажбуриятларни бажармаганлиги учун Аҳдлашувчи Томонлар масъул бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Товарлар етказиб бериш ҳамда хизматлар кўрсатишга доир барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар халқаро савдо, молия ва банк амалиётида қабул қилинган шартлар бўйича ҳамда Аҳдлашувчи Томонларнинг амалдаги миллий қонунларига мувофиқ равишда эркин муомаладаги валютада амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 5-модда асосида тузилган алоҳида контрактларга ҳамда Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунларига мувофиқ банк йўли билан амалга ошириладиган ўзаро товарлар етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш учун ҳисоб-китоблар ва тўловлар борасида бошқача тартиб белгиланиши ҳам мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ҳар бир давлатда амалда бўлган қонунларга мувофиқ қўшма корхоналар, хўжалик юритувчи субъектларнинг филиаллари, банклар, шунингдек бир Аҳдлашувчи Томон хўжалик юритувчи субъектларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги шўьба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналарини ташкил этишга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар давлатлараро савдо-иқтисодий муносабатларни тартибга солиб бориш борасида уларнинг миллий қонунчилигига мувофиқ равишда қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларнинг, шунингдек ўзаро товарлар етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги маълумотларнинг ўзаро тақдим этилишини ташкил қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар юк ташиш, транспорт ҳаракати, шу жумладан транзит юклар ва йўловчиларни ташиш, шунингдек транспорт тизимларининг ўзаро ҳаракат тартиби ва шартлари Аҳдлашувчи Томонларнинг халқаро битимларига мувофиқ тартибга солиб борилишини келишиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг қоидалари бирор-бир Аҳдлашувчи Томонга миллий хавфсизлик, одамлар, ўсимлик ҳамда ҳайвонларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича; атроф-муҳит ва тикланмайдиган табиий манбаларни муҳофаза қилиш бўйича; бадиий, тарихий ва ёки археологик қийматга эга бўлган миллий меросни сақлаш бўйича, шунингдек ГАТТ 1994нинг XX моддасида кўзда тутилган бошқа чора-тадбирларни жорий этиш ва қўллашда тўсқинлик қилмайди. Бундай чоралар ҳар икки мамлакат ўртасида асоссиз дискриминация ёки савдони яширинча чеклаш учун восита бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўз давлати ҳудудида савдо ярмаркалари, кўргазмалар, техникавий, илмий-техникавий ва иқтисодий семинарларни ташкил этиш ва ўтказишда ёрдам берадилар, савдо делегацияларининг сафарлари уюштирилишига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар икки хил мақсадда қўлланадиган маҳсулотлар борасида экспорт назорати сиёсатини мувофиқлаштириш мақсадида маслаҳатлашувлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг хўжалик юритувчи субъектлари ўртасидаги келишмовчиликлар улар орасида тузилган контрактларнинг қоидалари ва тегишли Аҳдлашувчи Томоннинг миллий қонунчилигига мувофиқ ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз қонунчилиги ва халқаро мажбуриятларига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг хўжалик юритувчи субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг тенг ҳуқуқли ҳимоясини, шу жумладан суд муҳофазасини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Битим асосида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ўзбек-болгар Ҳукуматлараро Комиссиясини тузишга келишдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссиянинг асосий иши ва вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу Битим қандай бажарилаётганини кузатиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳамкорлик учун янги имкониятларни аниқлаш, Аҳдлашувчи Томонлар хўжалик юритувчи субъектларининг иқтисодий, саноат ва илмий-техникавий ҳамкорлиги шароитларини яхшилаш мақсадида таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва бу борада юзага келадиган тўсиқларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни белгилаб, қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбек-болгар Ҳукуматлараро Комиссияси ўз мақомини қабул қилади, Комиссиянинг иши ва фаолиятини ташкил этиш қоидалари унга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим зарур ҳолларда Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги ёзма келишувга биноан ўзгартирилиши ёки тўлдирилиши мумкин. Ўзгартиш ва қўшимчалар ушбу Битимнинг 18-моддасига мувофиқ кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ёки қўллаш борасида юзага келадиган ҳар қандай келишмовчиликни Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Битимнинг 15-моддаси асосида тузилган Ҳукуматлараро Комиссия доирасида ҳал этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар келишмовчилик аввалги бандда кўзда тутилган тартибда тегишли муддат мобайнида ҳал этилмаса, Аҳдлашувчи Томонлар уни музокаралар йўли билан ёки БМТ Низомининг 33-моддаси асосида бошқа йўсинда ҳал этишга ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим, Аҳдлашувчи Томонлар ўз миллий қонунчилигининг Битимни кучга киритиш хусусидаги тегишли талаблари бажарилганлиги тўғрисида бир-бирларини дипломатик каналлар орқали хабардор қилиб, сўнгги нота олган кунидан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим кучга кирган вақтдан бошлаб беш йил мобайнида амал қилади па Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томонни тегишли беш йиллик муддат тугашидан камида олти ой аввал Битим фаолиятини тўхтатиш мақсадида эканлиги тўғрисида ёзма тарзда хабардор этмаса, ўз-ўзидан кейинги беш йиллик даврларга узайтирилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим фаолияти тўхтатилса, унинг қоидалари у амалда бўлган даврда юзага келган ва 5-моддага мувофиқ тузилган, мажбуриятлари мазкур Битимнинг жорий муддати тўхтатилган санагача бажарилмаган барча контрактларга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбуни тасдиқлаб, ўз ҳукуматлари томонидан лозим даражада ваколатли этиб тайинланган қуйида имзо чекувчилар мазкур Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим София шаҳрида 1998 йил 24 июнда, ўзбек, болгар ва рус тилларида, ҳар бири икки асл нусхада тузилган, матнларнинг барчаси бир хил кучга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда рус тилидаги матн устун кучга эга ҳисобланади.

(имзолар)