ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
«Осиё ўйинларида қўлга киритилган юксак натижалар учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларига пул мукофотларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 21 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1657-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 27 октябрдаги ПФ-4665-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Осиё ўйинлари ғолиблари ва совриндорларини мукофотлаш тўғрисида» 2006 йил 20 декабрдаги ПФ-3832-сонли Фармонига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2007 йил 5 январдаги 2, 285-В, 01-10-14-сонли «Осиё ўйинларида қўлга киритилган юксак натижалар учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларига пул мукофотларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1657, 2007 йил 8 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 4 — 6-сон, 59-модда) иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 20 январь,
02-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 20 январь,
285-В-1-сон
Маданият ва спорт ишлари вазири в. в. б. Б. АХМЕДОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 20 январь,
08-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2015 йил 20 январдаги 02, 285-В-1, 08-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Осиё ўйинларида қўлга киритилган юксак натижалар учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларига пул мукофотларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган қўшимчалар
1. Қарорнинг номи, муқаддимаси ва 1-банди «Осиё» деган сўздан кейин «ва Паросиё» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. Низомнинг номи, муқаддимаси, 1-банди биринчи хатбоши, 2, 6 ва 7-бандлари «Осиё» деган сўздан кейин «ва Паросиё» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. Мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки билан келишилган.
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси С. РАХИМОВ
2015 йил 20 январь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 3-сон, 39-модда)