Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида
Битим
Икки томонлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ҳамда даромад ва мол-мулкка солинадиган солиқларни тўлашдан бош тортиш ҳолатлари олдини олиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда мазкур Битим мақсадларида «Аҳдлашаётган Давлатлар» деб аталади, икки томонлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ҳамда даромадга ва мол-мулкка солинадиган солиқларни тўлашдан бош тортиш ҳолатлари олдини олиш тўғрисида Битим тузишни истаб, қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:
1-модда
Битим қўлланиладиган шахслар
Битим қўлланиладиган шахслар
Мазкур Битим бир ёки иккала Аҳдлашаётган Давлатлар резидентлари бўлган шахсларга нисбатан қўлланади.
2-модда
Битим татбиқ қилинадиган солиқлар
Битим татбиқ қилинадиган солиқлар
1. Мазкур Битим Аҳдлашаётган Давлатлар номидан ундириладиган даромад (фойда)дан ва мол-мулкдан олинадиган солиқларга, уларни ундириш усулидан қатъи назар, қўлланади.
2. Даромад (фойда) ларнинг умумий суммасидан ёки мол-мулкдан ёки даромад (фойда) ёхуд мол-мулк элементидан ундириладиган барча солиқлар, мол-мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромад (фойда)дан, иш ҳақи ёки тақдирлаш пуллари умумий суммасидан олинадиган солиқларни ҳам қўшиб, даромад (фойда)дан ва мол-мулкдан олинадиган солиқлар ҳисобланади.
3. Мазкур Битим қуйидаги солиқларга татбиқ этилади:
а) Ўзбекистон Республикасида:
корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар даромадларга солинадиган солиқ;
Ўзбекистон фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи;
корхоналар мол-мулкидан олинадиган солиқ;
жисмоний шахслар мол-мулкидан олинадиган солиқ (кейинги ўринларда «Ўзбекистон солиғи» деб номланади).
б) Беларусь Республикасида:
юридик шахслар даромадлари ва фойдасига солинадиган солиқ;
фуқаролардан олинадиган даромад солиғи;
кўчмас мулкка солинадиган солиқ (кейинги ўринларда «Беларусь солиғи» деб номланади);
4. Мазкур Битим у имзоланган кундан кейин 3-бандда эслатиб ўтилган солиқларга қўшимча тарзда ундириладиган ҳар қандай ўхшаш ёки моҳиятига кўра ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг солиқ қонунчиликларида содир бўлган ҳар қандай муҳим ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.
3-модда
Умумий таърифлар
Умумий таърифлар
1. Мазкур Битимда, агарда Битим мазмунидан бошқача маъно келиб чиқмаса:
а) «бир Аҳдлашаётган Давлат» ва «бошқа Аҳдлашаётган Давлат» атамалари мазмунига кўра Беларусь Республикаси ёки Ўзбекистон Республикасини англатади;
б) «Ўзбекистон» атамаси Ўзбекистон Республикасини ва географик маънода ишлатилганда Ўзбекистон Республикаси суверен ҳуқуқ ва юрисдикцияни амалга ошириш мумкин бўлган, халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ер ости ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини ҳам қўшиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги амалда бўлган ҳудудини, ички сувларини, улар устидаги ҳаво бўшлиғини англатади;
в) «Беларусь» атамаси Беларусь Республикасини ва географик маънода ишлатилганда Беларусь қонунчилиги ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ Беларусь Республикаси юрисдикциясида бўлган Беларусь Республикаси суверенитети остидаги ҳудудни англатади;
г) «шахс» атамаси жисмоний шахсни, компанияни ва шахсларнинг исталган бошқа бирлашмасини англатади;
д) «компания» атамаси солиқ солиш мақсадларида алоҳида ташкилот деб қараладиган исталган юридик шахс ёки исталган ташкилотни англатади;
е) «бир Аҳдлашаётган Давлат корхонаси» ва «бошқа Аҳдлашаётган Давлат корхонаси» атамаси шунга кўра бир Аҳдлашаётган Давлат резиденти бўлган корхонани ва бошқа Аҳдлашаётган Давлат резиденти бўлган корхонани англатади;
ё) «халқаро ташишлар» атамаси бир Аҳдлашаётган Давлат резиденти бўлган корхона томонидан денгиз ёки ҳаво кемаси, темир йўл ёки автотранспорт воситасида амалга оширилаётган ҳар қандай ташишларни англатади, бундан бошқа Аҳдлашаётган Давлатдаги пунктлар ўртасидагина амалга ошириладиган ташишлар истиснодир.
ж) «фуқаро» атамаси:
Аҳдлашаётган Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни англатади;
i) «ваколатли орган» атамаси:
Ўзбекистон Республикасига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ёки унинг ваколатли вакилини англатади;
Беларусь Республикасига нисбатан — Беларусь Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат бош солиқ инспекциясини ёки унинг ваколатли вакилини;
j) «доимий база» атамаси бир Аҳдлашаётган Давлат резиденти бошқа Аҳдлашаётган Давлатда эга бўлган бошқа Аҳдлашаётган Давлатда мустақил шахсий хизматлар кўрсатиши учун қулай бўлган ҳар қандай доимий жойни англатади.
2. Аҳдлашаётган Давлат томонидан мазкур Битимни қўллашга келганда унда таърифи берилмаган ҳар қандай атама, агарда мазмундан бошқача маъно келиб чиқмаса, мазкур Битим жорий этиладиган солиқларга нисбатан шу Давлат қонунчилигида эга бўлган маънони англатади.
4-модда
Резидент
Резидент
1. Мазкур Битимни қўллашда «бир Аҳдлашаётган Давлат резиденти» атамаси шу Давлат қонунчилигига мувофиқ турар жойи, рўйхатга олиш ўрни ёки ҳар қандай шунга ўхшаш белгисига кўра солиқ солиниши лозим бўлган шахсни англатади, аммо бу атама шу Аҳдлашаётган Давлатда фақат шу Аҳдлашаётган Давлатдаги манбалардан оладиган даромадлари ёки унда жойлашган мол-мулки муносабатида солиқ солинадиган шахсларни ўз ичига олмайди.
2. Агарда жисмоний шахс 1-банд қоидаларига мувофиқ иккала Аҳдлашаётган Давлат резиденти бўлса, унинг ҳолати қуйидаги тартибда аниқланади:
а) у доимий турар жойига эга бўлган ўша Аҳдлашаётган Давлат резиденти ҳисобланади; агарда у ҳар иккала Аҳдлашаётган Давлатда доимий турар жойга эга бўлса, у яқинроқ шахсий ва иқтисодий алоқаларга эга бўлган (ҳаётий манфаатлар маркази) ўша Давлат резиденти ҳисобланади;
б) агарда унинг ҳаётий манфаатлар маркази жойлашган Аҳдлашаётган Давлатни аниқлаш мумкин бўлмаса ёки Аҳдлашаётган Давлатларнинг бирортасида ҳам доимий турар жойга эга бўлмаса, у одатда яшайдиган ўша Аҳдлашаётган Давлат резиденти ҳисобланади;
в) агарда у одатда иккала Аҳдлашаётган Давлатларда яшаса ёки у агарда уларнинг бирортасида ҳам яшамаса, у ўзи фуқароси бўлган Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
г) агарда у Аҳдлашаётган Давлатлардан бирортасининг ҳам фуқароси бўлмаса, Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари масалани ўзаро келишувга кўра ҳал қиладилар.
3. Агарда 1-банд қоидалари сабабли жисмоний шахс ҳисобланмайдиган шахс иккала Аҳдлашаётган Давлатлар резиденти ҳисобланса, Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари масалани ўзаро келишувга кўра ҳал қиладилар.
5-модда
Доимий ваколатхона (муассаса)
Доимий ваколатхона (муассаса)
1. Мазкур Битим мақсадида «доимий ваколатхона (муассаса)» атамаси корхонанинг тадбиркорлик (тижорат) фаолияти тўлиқ ёки қисман амалга ошириладиган фаолиятнинг ҳар қандай доимий ўрнини англатади.
2. «Доимий ваколатхона (муассаса)» атамаси, жумладан:
а) бошқариш жойи;
б) бўлинма;
в) идора;
г) фабрика;
д) устахона;
е) шахта, нефть ёки газ қудуғи, кон ёки табиий ресурслар қазиб олинадиган исталган бошқа жой;
ё) товар ёки маҳсулотларни сотишда фойдаланиладиган жойни ўз ичига олади.
3. Қурилиш майдончаси ёки қурилиш, монтаж ёки йиғув объекти, ёки уларга алоқадор назорат фаолияти, агарда улар 12 ойдан ортиқ мавжуд бўлсалар, доимий ваколатхона (муассаса) ҳисобланадилар.
4. Мазкур модданинг олдинги қоидаларидан қатъи назар, «доимий ваколатхона (муассаса)» атамаси қуйидагиларни ўз ичига олувчи ҳисобланмайди:
а) иншоотлардан корхонага тегишли товарлар ёки буюмларни сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадларидагина фойдаланиш;
б) корхонага тегишли товарлар ёки буюмлар захираларини сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадидагина асраш;
в) корхонага тегишли товарлар ёки буюмлар захираларини фақат бошқа корхона қайта ишлаши учун сақлаш;
г) доимий фаолият ўрнини фақат корхона учун товарлар ёки буюмлар харид қилиш ёки ахборот тўплаш мақсадида сақлаш;
д) доимий фаолият ўрнини корхона учун тайёрлов ёки ёрдамчи тусда бўлган исталган бошқа фаолият турини амалга ошириш мақсади учунгина сақлаш;
е) доимий фаолият ўрнини а — е кичик бандларида эслатиб ўтилган фаолият турларининг ҳар қандай бирикмасини амалга ошириш учунгина, агарда бундай бириктириш асосида юзага келган доимий фаолият ўрнининг қўшма фаолияти тайёрлов ёки ёрдамчи тусда бўлса, асраш.
5. 1 ва 2-бандлар қоидаларидан қатъи назар, агарда мазкур модда 6-бандининг қоидалари қўлланадиган шахс, мустақил мақомга эга бўлган вакилдан бошқа, корхона номидан иш юритиб Аҳдлашаётган Давлатда корхона номидан контрактлар тузиш ваколатига эга бўлса ва одатда ундан фойдаланса, бундай корхона, бу шахс корхона учун амалга оширадиган ҳар қандай фаолият муносабатида, агарда бу шахснинг фаолияти 4-бандда эслатиб ўтилган фаолият билан чекланмаса, у, агарда доимий фаолият ўрни орқали амалга оширилса-да, бу доимий фаолият ўрнини мазкур банд қоидаларига мувофиқ доимий ваколатхона (муассаса)га айлантирмаса, мазкур Давлатда доимий ваколатхона (муассаса)га эга деб қаралади.
6. Корхона Аҳдлашаётган Давлатда тадбиркорлик (тижорат) фаолиятини брокер комиссиялар ёки мустақил мақомга эга бўлган исталган бошқа вакил орқали амалга оширса, бу шахслар ўз одатдаги касб фаолиятлари доирасида фаолият кўрсатадиган бўлсалар, бу Давлатда доимий ваколатхона (муассаса)га эга эмас деб қарашга асос бўлади.
7. Бир Аҳдлашаётган Давлат резиденти ҳисобланадиган компаниянинг назорат қилиш ёки бошқа Аҳдлашаётган Давлат резиденти ҳисобланадиган ёки шу бошқа Аҳдлашаётган Давлатда тадбиркорлик (тижорат) фаолиятини (доимий ваколатхона (муассаса) орқали ёки бошқача усулда) амалга оширувчи компания томонидан назорат қилиниш ҳолати шу компаниялардан бирини ўзидан ўзи бошқа компаниянинг доимий ваколатхонаси (муассасаси)га айлантириб қўймайди.
6-модда
Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар (фойда)
Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар (фойда)
1. Бир Аҳдлашаётган Давлат резиденти бошқа Аҳдлашаётган Давлатда бўлган кўчмас мулкдан оладиган даромадлари (фойдаси)га (қишлоқ ёки ўрмон хўжалигидан олинадиган даромад (фойда)ни ҳам қўшиб) шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. «Кўчмас мулк» атамаси мазкур мулк бор бўлган Аҳдлашаётган Давлат қонунчилигида қандай маънога эга бўлса, шу маънони англатади. Мазкур Битим мақсади учун ҳаво ва денгиз кемалари, темир йўл ёки автотранспорт воситалари, контейнерлар ва контейнерларни ташишга мўлжалланган асбоб-ускуналарга кўчмас мулк сифатида қаралмайди.
3. 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан бевосита фойдаланишдан олинадиган даромадлар (фойда)га, шунингдек, қарзга ёки фойдаланишга беришдан олинадиган даромадлар (фойда)га нисбатан қўлланади.
7-модда
Тадбиркорлик (тижорат) фаолиятидан олинадиган даромад (фойда)
Тадбиркорлик (тижорат) фаолиятидан олинадиган даромад (фойда)
1. Бир Аҳдлашаётган Давлат корхонасининг даромади (фойдаси)га, агарда бу корхона тадбиркорлик (тижорат) фаолиятини бошқа Аҳдлашаётган Давлатда ўша ерда жойлашган доимий ваколатхона (муассаса) орқали амалга оширмаса фақат шу Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солинади. Агарда корхона тадбиркорлик (тижорат) фаолиятини юқорида кўрсатилганидек амалга оширса, бу корхонанинг даромади (фойдаси)га бошқа Аҳдлашаётган Давлатда, фақат шу доимий ваколатхона (муассаса)га тегишли қисмига солиқ солиниши мумкин.
2. Мазкур модда 3-банди қоидаларини ҳисобга олиб, агарда бир Аҳдлашаётган Давлат корхонаси тадбиркорлик (тижорат) фаолиятини бошқа Аҳдлашаётган Давлатда ўша ерда жойлашган доимий ваколатхона (муассаса) орқали амалга оширса, унда ҳар бир Аҳдлашаётган Давлатда бу доимий ваколатхона (муассаса)га, у корхонадан мутлақо мустақил тарзда иш юритадиган, худди шундай ёки ўхшаган фаолиятни айнан шундай ёки ўхшаш шароитларда амалга оширадиган алоҳида ва мустақил корхона бўлган тақдирда олиши мумкин бўлган даромад (фойда) ҳисобланади.
3. Доимий ваколатхона (муассаса) даромадлари (фойдасин аниқлашда доимий ваколатхона (муассаса) жойлашган Аҳдлашаётган Давлатда ҳам, унинг ҳудудидан ташқарида ҳам бундай доимий ваколатхона (муассаса) мақсадлари учун қилинган харажатларни, бошқарувчилик ва умуммаъмурий харажатларни хам чегиришга йўл қўйилади.
4. Аҳдлашаётган Давлатда умумий ваколатхона (муассаса)га тегишли даромад (фойда)ни корхона умумий даромади (фойдаси) суммасини унинг турли бўлинмаларига мутаносиб тақсимлаш асосида аниқлаш одатий амалиёт бўлганлиги учун 2-банддаги ҳеч нарса Аҳдлашаётган Давлатга солиқ солинадиган даромад (фойда)ни амалиёт тақозо этганидек шундай тақсимлаш воситасида аниқлашига тўсқинлик қилмайди; тақсимлашнинг танланган методлари мазкур моддада бор бўлган принципларга мувофиқ келувчи натижаларни беради.
5. Ҳеч қандай даромад (фойда) доимий ваколатхона (муассаса) ҳисобига корхона учун буюмлар ёки товарларни доимий ваколатхона (муассаса) томонидан оддий харид қилиниши асосида ўтказилмайди.
6. Олдинги бандлар мақсадларида доимий ваколатхона (муассаса)га тегишли бўлган даромад (фойда) ҳар йили айни бир методда, агарда уни ўзгартириш учун етарли ва жиддий сабаб бўлмаса, аниқланади.
7. Агарда даромад (фойда) мазкур Битимнинг бошқа моддаларида алоҳида кўриб чиқиладиган даромад турларини ўз ичига олса, бу моддалар қоидаларига мазкур модда қоидалари билан дахл қилинмайди.
8-модда
Халқаро транспорт
Халқаро транспорт
1. Бир Аҳдлашаётган Давлат корхонасининг халқаро ташишларда денгиз ёки ҳаво кемалари, темир йўл ёки автотранспорт воситаларидан фойдаланиб оладиган даромади (фойдаси)га фақат шу Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солинади.
2. Мазкур Битим мақсадларида халқаро ташишларда денгиз ёки ҳаво кемалари, темир йўл ёки автотранспорт воситаларидан фойдаланиб олинадиган даромад (фойда)лар денгиз ёки ҳаво кемалари, темир йўл ёки автотранспорт воситалари, контейнерлар ва контейнерларни ташиш асбоб-ускуналаридан бевосита фойдаланиб, ижарага бериб ёки исталган бошқа шаклда фойдаланиб олинадиган даромад (фойда)ни ўз ичига олади.
9-модда
Уюшган корхоналар
Уюшган корхоналар
1. Куйидаги ҳолларда, яъни:
а) Аҳдлашаётган Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашаётган Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда унинг капиталида бевосита ёки билвосита иштирок этса, ёки
б) айни бир шахслар бир Аҳдлашаётган Давлат корхонасини ва бошқа Аҳдлашаётган Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки капиталида бевосита ёки билвосита иштирок этсалар ва ҳар бир ҳолатда иккала корхона ўртасида уларнинг тижорат ва молиявий ўзаро алоқаларида, икки мустақил корхона ўртасида бўлиши мумкин бўлганлардан фарқ қилувчи шароитлар яратилса ёки белгиланса, улардан биттасига ўтказилиши мумкин бўлган, аммо мазкур шароитларнинг борлиги туфайли унга ўтказилмаган ҳар қандай даромад (фойда) шу корхона даромади (фойдаси)га қўшилиши ва шунга мувофиқ солиқ солиниши мумкин.
2. Бир Аҳдлашаётган Давлат шу Давлат корхонаси даромадлари (фойдаси)га шу бошқа Давлатда бошқа Аҳдлашаётган Давлат корхонасига солиқ солинадиган даромадни киритса ва шунга кўра солиқ солса ва шу йўсинда қўшилган даромад (фойда) иккала корхона ўртасидаги ўзаро муносабатлар шарт-шароитлари мустақил корхоналар ўртасида мавжуд бўлган шарт-шароитлар бўлган тақдирда биринчи Аҳдлашаётган Давлат корхонасига ҳисобланадиган даромад (фойда) бўлса, унда, шу бошқа Давлат шу даромад (фойда)дан ундириладиган солиқ суммасида тегишлича ён босади. Бундай тузатишни аниқлашда мазкур Битимнинг бошқа қоидалари кўриб чиқилиши, Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари эса зарур ҳолларда бир-бирлари билан маслаҳатлашишлари мумкин.
10-модда
Дивидендлар
Дивидендлар
1. Бир Аҳдлашаётган Давлат резиденти бўлган компания томонидан бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентига тўланадиган дивидендларга шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Аммо бундай дивидендларга дивидендларни тўлаётган компания резиденти бўлган шу Аҳдлашаётган Давлат қонунчилигига кўра ўша Аҳдлашаётган Давлатда ҳам солиқ солиниши мумкин, лекин олувчи дивидендларнинг ҳақиқий эгаси бўлса, ундирилаётган солиқ дивидендлар ялпи суммасининг 15 фоизидан ошмаслиги лозим.
Бу банд дивиденд тўланадиган даромад (фойда)дан олинадиган солиққа дахл қилмайди.
3. «Дивиденд» атамаси мазкур моддада ишлатилганда қарз талабномалари ҳисобланмайдиган, даромадда қатнашиш ҳуқуқини берадиган акциялар ёки бошқа ҳуқуқлардан олинадиган даромадларни, шунингдек, даромадларни тақсимлаётган компания резиденти бўлган ўша Аҳдлашаётган Давлат қонунчилигига кўра акциялардан олинадиган даромадлар сингари шундай солиқ режасига киритиладиган бошқа ҳуқуқлардан олинадиган даромадларни англатади.
4. Агарда дивидендларнинг ҳақиқий эгаси бир Аҳдлашаётган Давлат резиденти бўлатуриб, тадбиркорлик (тижорат) фаолиятини дивидендларни тўлаётган компания резиденти ҳисобланадиган бошқа Аҳдлашаётган Давлатда унда жойлашган доимий ваколатхона (муассаса) орқали амалга оширса ёки шу бошқа Аҳдлашаётган Давлатда мустақил шахсий хизматларни ўша ердаги доимий базадан амалга оширса ҳамда дивиденд тўланадиган холдинг ҳақиқатдан ҳам шундай доимий ваколатхона (муассаса)га ёки доимий базага тегишли бўлса, 1 ва 2-бандлар қоидалари қўлланилмайди. Бу ҳолатда вазиятга кўра 7-модда ёки 14-модда қоидалари қўлланилади.
5. Бир Аҳдлашаётган Давлат резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашаётган Давлатдан даромад олган ҳолда, шу бошқа Давлат шу компания тўлайдиган дивидендларни солиқлардан тўлиқ озод қилиши мумкин, бундан, мазкур дивидендлар шу бошқа Давлат резидентига тўланадиган ёки дивиденд тўланадиган холдинг ҳақиқатдан ҳам шу бошқа Давлатдаги доимий ваколатхона (муассаса)га ёки доимий базага тегишли бўлган ва компаниянинг тақсимланмаган даромади (фойдаси)дан тақсимланмаган даромад (фойда) солиғи ундирилмайдиган ҳолатлар, ҳатто тўланаётган дивидендлар ёки тақсимланмаган даромад (фойда) тўлиқ ёки қисман шу бошқа Давлатда ҳосил бўладиган даромад (фойда)дан таркиб топса ҳам, истиснодир.
11-модда
Фоизлар
Фоизлар
1. Бир Аҳдлашаётган Давлатда юзага келадиган ва бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентига тўланадиган фоизларга шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Аммо бундай фоизларга улар юзага келаётган ўша Аҳдлашаётган Давлатда ҳам шу Аҳдлашаётган Давлат қонунчилигига мувофиқ солиқ солиниши мумкин, аммо олувчи фоизларнинг ҳақиқий эгаси бўлса, ундирилаётган солиқ фоизлар ялпи суммасининг 10 фоизидан ортиқ бўлмайди. Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари бу чеклашларни қўллаш усулини ўзаро келишувга кўра белгилайдилар.
3. 2-банд қоидаларига қарамай, бир Аҳдлашаётган Давлатда юзага келган фоизлар шу Аҳдлашаётган Давлатда, агарда фоизларнинг ҳақиқий олувчиси бошқа Аҳдлашаётган Давлат Ҳукумати, Беларусь Республикаси Миллий банки, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки бошқа Аҳдлашаётган Давлат резиденти ҳисобланадиган исталган шахс, агарда пировардида қарз талабномаси юзага келадиган битишув биринчи эслатиб ўтилган Давлат Ҳукумати томонидан маъқулланган бўлса, солиқ солишдан озод этилади.
4. Мазкур моддада фойдаланилганда «фоизлар» атамаси ипотека таъминоти ва қарздор даромадлари (фойдаси)да иштирок этиш ҳуқуқига эгалиги, жумладан, ҳукумат қийматли қоғозларидан олинадиган даромад ва облигациялар ёки қарз мажбуриятларидан, шу қийматли қоғозлар, облигациялар ёки қарз мажбуриятлари бўйича мукофот ва тақдирлашларни ҳам қўшиб олинадиган даромадларни англатади.
5. 1 ва 2-бандлар қоидалари, агарда фоизларнинг ҳақиқий эгаси бир Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти бўлатуриб, тадбиркорлик (тижорат) фаолиятини фоизлар юзага келадиган бошқа Аҳдлашаётган Давлатда унда жойлашган доимий ваколатхона (муассаса) орқали амалга оширса ёки шу бошқа Давлатда мустақил шахсий хизматларни ўша ерда жойлашган доимий базадан амалга оширса ҳамда фоизлар тўлашда асос қилиб олинадиган қарз талабномаси ҳақиқатдан ҳам мана шундай доимий ваколатхона (муассаса)га ёки доимий базага тегишли бўлса, қўлланилмайди. Бу ҳолатда 7-модда ёки 14-модда қоидалари вазиятга кўра қўлланилади.
6. Аҳдлашаётган Давлатда, агарда тўловчи шу Аҳдлашаётган Давлатнинг ўзи ёки шу Аҳдлашаётган Давлат резиденти бўлса, фоизлар юзага келади деб ҳисобланади.
Агарда фоизларни тўлаётган шахс, у Аҳдлашаётган Давлат резиденти ёки резиденти эмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашаётган Давлатда фоизлар тўлашга асос бўлган қарз юзага келган доимий ваколатхона (муассаса) ёки доимий базага эга бўлса ва шу фоизларни тўлаш харажатларини шу доимий ваколатхона (муассаса) ёки до база қиладиган бўлса, бундай фоизлар доимий ваколатхона (муассаса) ёки доимий база жойлашган ўша Аҳдлашаётган Давлатда юзага келади деб ҳисобланади.
7. Агарда тўловчи ва фоизларнинг ҳақиқий эгаси ўртасида ёки уларнинг иккаласи ва учинчи шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида тўлашда асос бўладиган қарз талабномасига тааллуқли тўланадиган фоизлар суммаси тўловчи ва фоизларнинг ҳақиқий эгаси ўртасида келишилиши мумкин бўлган суммадан ортиб кетса, мазкур модданинг қоидалари фақат охирги эслатилган суммага нисбатан қўлланади. Бундай ҳолатда тўловнинг ортиқча қисмига ҳар бир Аҳдлашаётган Давлат қонунчилигига кўра мазкур Битимнинг бошқа қоидаларига етарлича эътибор бериб солиқ солинаверади.
12-модда
Роялти
Роялти
1. Бир Аҳдлашаётган Давлатда юзага келган ва бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентига тўланадиган роялтига шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Аммо бундай роялтиларга улар юзага келаётган ўша Аҳдлашаётган Давлатда ҳам шу Давлат қонунчилигига мувофиқ солиқ солиниши мумкин, бироқ олувчи роялтининг ҳақиқий эгаси бўлса, ундирилаётган солиқ роялти ялпи суммасининг 15 фоизидан ортиқ бўлмайди.
3. Мазкур моддада фойдаланилган «роялти» атамаси адабиёт, санъат ёки илм-фан соҳасидаги асарлар, радиоэшиттириш ва телекўрсатувларда фойдаланиладиган кинофильмлар, фильмлар, плёнкалар, ҳар қандай патент, товар белгиси, чизма ёки модел схема, компьютер дастури, махфий формула ёки жараённи ҳам қўшган ҳолда фойдаланганлик ёки муаллифлик ҳуқуқларидан фойдаланиш ҳуқуқини берганлик ёки саноат, тижорат ёки илмий асбоб-ускуналарни ёки саноат, тижорат ёхуд илмий тажриба, «ноу-хау» ахборотидан фойдаланганлик ёки фойдаланиш ҳуқуқини берганлик учун тақдирлаш сифатида олинган тўловларнинг ҳар қандай турини англатади.
4. 1 ва 2-бандлар қоидалари агарда роялтининг ҳақиқий эгаси бир Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти бўлатуриб, тадбиркорлик (тижорат) фаолиятини роялти юзага келадиган бошқа Аҳдлашаётган Давлатда ўша ерда жойлашган доимий ваколатхона (муассаса) орқали амалга оширса ёки шу бошқа Аҳдлашаётган Давлатда мустақил шахсни хизматларни ўша ердаги доимий базада бажарса ва роялтини тўлаш учун асос бўлган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатдан ҳам шундай доимий ваколатхона (муассаса) ёки доимий база билан боғлиқ бўлса, қўлланмайди. Мазкур ҳолатда вазиятдан келиб чиқиб 7-модда ёки 14-модда қоидалари қўлланади.
5. Агарда тўловчи Аҳдлашаётган Давлатнинг ўзи ёки шу Давлат резиденти бўлса, роялти Аҳдлашаётган Давлатда юзага келади деб ҳисобланади. Агарда роялтини тўлаётган шахс Аҳдлашаётган Давлат резиденти ёки резиденти эмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашаётган Давлатда роялтини тўлаш мажбурияти юзага келишида асос бўлган доимий ваколатхона (муассаса)га ёки доимий базага эга бўлса ва бундай роялтиларни шу доимий ваколатхона (муассаса) ёки доимий база тўласа, роялти доимий ваколатхона (муассаса) ёки доимий база жойлашган ўша Аҳдлашаётган Давлатда юзага келади деб ҳисобланади.
6. Агарда тўловчи ва роялтининг ҳақиқий эгаси ўртасида ёки уларнинг иккаласи ва қандайдир учинчи шахс ўртасида алоҳида муносабатлар оқибатида роялтини тўлашда асос бўладиган фойдаланганлик, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ахборотга тааллуқли роялти суммаси бундай муносабат йўқ ҳолларда тўловчи ва роялтининг ҳақиқий эгаси ўртасида келишинилиши мумкин бўлган суммадан ортиқ бўлса, мазкур модданинг қоидалари фақат охирги эслатилган суммага нисбатан қўлланади. Бундай ҳолатда тўловларнинг ортиқча қисмига мазкур Битим қоидаларига эътибор бериб, ҳар бир Аҳдлашаётган Давлат қонунчилигига кўра солиқ солинаверади.
13-модда
Мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромад (фойда)
Мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромад (фойда)
1. Бир Аҳдлашаётган Давлат резиденти 6-моддада айтиб ўтилган, бошқа Аҳдлашаётган Давлатда жойлашган кўчмас мулкни бегоналаштиришдан оладиган даромадлари (фойдаси)га шу бошқа Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Бир Аҳдлашаётган Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашаётган Давлатда эга бўлган доимий ваколатхона (муассаса) тижорат мулкини ташкил этувчи мулкнинг қисмини, бир Аҳдлашаётган Давлат резидентига бошқа Аҳдлашаётган Давлатда мустақил шахсий хизматлар кўрсатиши учун қулай бўлган доимий базага тегишли мулкнинг қисмини бегоналаштиришдан олинадиган даромадларга, бундай доимий ваколатхона (муассаса)ни (алоҳида ёки корхона билан бирга) ёки бундай доимий базани бегоналаштиришдан олинадиган даромадларни ҳам қўшган ҳолда шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
3. Бир Аҳдлашаётган Давлат резиденти бўлган корхонанинг халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз ва ҳаво кемалари, темир йўл ёки автотранспорт воситалари, контейнерлар ва контейнерларни ташишга мўлжалланган асбоб-ускуналарни ёки шу транспорт воситаларидан фойдаланишга алоқадор мулкни сотишдан оладиган даромадлари (фойдаси)га фақат шу Давлатда солиқ солинади.
4. 1, 2 ва 3-бандларда айтиб ўтилганлардан ташқари ҳар қандай мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромадлар (фойда)га мулкни бегоналаштираётган шахс резиденти бўлган фақат ўша Давлатдагина солиқ солинади.
14-модда
Мустақил шахсий хизматлар
Мустақил шахсий хизматлар
1. Бир Аҳдлашаётган Давлат резиденти ўз касб хизматлари ёки мустақил тусдаги бошқа фаолиятидан оладиган даромадларига фақат шу Давлатда солиқ солиниши мумкин. Аммо бундай даромадга бошқа Аҳдлашаётган Давлатда ҳам, агарда:
а) агарда жисмоний шахс ўз фаолиятини амалга ошириш мақсадида бошқа Аҳдлашаётган Давлатда доимий базага эга бўлса, ёки
б) жисмоний шахс бошқа Аҳдлашаётган Давлатда 12 ойни ташкил этувчи исталган давр мобайнида умуман олганда 183 кунлик давр ёки ундан ортиқ давр мобайнида яшаса, бошқа Аҳдлашаётган Давлатда ҳам фақат шу бошқа Давлатда кўрсатилган хизматларга тааллуқли қисмига солиқ солиниши мумкин.
2. «Касб хизматлари» атамаси, жумладан, мустақил илмий, адабий, бадиий, таълимий ёки ўқитувчилик фаолиятини, шунингдек. шифокорлар, адвокатлар, муҳандислар, архитекторлар, тиш докторлари ва бухгалтерларнинг мустақил фаолиятини ўз ичига олади.
15-модда
Боғлиқ шахсий хизматлар
Боғлиқ шахсий хизматлар
1. Мазкур Битимнинг 16, 18 ва 19-бандлари қоидаларини ҳисобга олиб, бир Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ёлланма иш муносабати билан оладиган иш ҳақи ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш пулларига, агарда ёллаш бўйича иш бошқа Аҳдлашаётган Давлатда амалга оширилмаса фақат шу Давлатда солиқ солинади. Агарда ёллаш бўйича иш шу йўсинда бажариладиган бўлса, шу муносабат билан олинган тақдирлаш пулларига шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. 1-банд қоидаларидан қатъи назар, Аҳдлашаётган Давлат резиденти бошқа Аҳдлашаётган Давлатда амалга ошириладиган ёлланма иш муносабати билан оладиган тақдирлаш пулларига, агарда:
а) олувчи бошқа Давлатда 12 ойни ташкил этувчи давр мобайнида умумий миқдори 183 кундан ошмайдиган давр ёки даврлар мобайнида яшаётган бўлса;
б) тақдирлаш пули бошқа Аҳдлашаётган Давлат резиденти бўлмаган ёлловчи ёки ёлловчи номидан тўланаётган бўлса, ва
в) тақдирлаш пулларини тўлаш бўйича харажатлар ёлловчи бошқа Аҳдлашаётган Давлатда эга бўлган доимий ваколатхона (муассаса) ёки доимий базаси томонидан қилинмаса, солиқ фақат биринчи эслатилган Давлатда солинади.
3. Мазкур модданинг олдинги қоидаларига қарамай бир Аҳдлашаётган Давлат корхонаси халқаро юк ташишларда фойдаланадиган денгиз ёки ҳаво кемаси бортида, темир йўл ёки автотранспорт воситасида амалга. ошириладиган ёлланма иш муносабати билак олинадиган тақдирлаш пулларига мана шу Давлатда солиқ солиниши мумкин.
16-модда
Директорлар гонорарлари
Директорлар гонорарлари
Бир Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти бошқа Аҳдлашаётган Давлат резиденти бўлган компания директорлари кенгашининг аъзоси сифатида олинадиган директорлар гонорарлари ва шу каби бошқа тўловларга шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
17-модда
Санъат ходимлари ва спортчилар
Санъат ходимлари ва спортчилар
1. 14 ва 15-моддалар қоидаларига қарамай, бир Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачиси ёки спортчи тарзида бошқа Аҳдлашаётган Давлатда амалга оширадиган шундай фаолиятига шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Санъат ходими ёки спортчи ўзининг шу сифатдаги шахсий фаолияти муносабати билан оладиган даромади санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, балки бошқа шахсга ўтказилган ҳолда, бу даромадга 7, 14, 15-моддалар қоидаларига қарамай санъат ходими ёки спортчи фаолияти амалга ошириладиган ўша Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши мумкин.
3. 1 ва 2-бандларнинг қоидалари санъат ходимлари ёки спортчиларнинг Аҳдлашаётган Давлатда амалга ошириладиган фаолиятдан оладиган даромадларига, агарда бу фаолият бошқа Аҳдлашаётган Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимият органлари томонидан маблағ билан таъминланса, татбиқ этилмайди. Бу ҳолатда даромадга мазкур санъат ходими ёки спортчи резиденти бўлган фақат ўша Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солинади.
18-модда
Пенсиялар ва шунга ўхшаш бошқа тўловлар
Пенсиялар ва шунга ўхшаш бошқа тўловлар
Олдинги ёллаш бўйича иш муносабати билан бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентига тўланадиган бир Аҳдлашаётган Давлатда юзага келадиган пенсиялар ва шунга ўхшаш бошқа тўловларга шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
19-модда
Давлат хизмати учун тақдирлаш
Давлат хизмати учун тақдирлаш
1. Аҳдлашаётган Давлат жисмоний шахсларга шу Давлатга кўрсатадиган хизматлари учун тўлайдиган пенсия бўлмаган тақдирлаш пулларига фақат шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Аммо, агарда шу бошқа Давлатда кўрсатилаётган хизматлар ва жисмоний шахс шу Давлат резиденти бўлса, яъни:
шу Давлат фуқароси бўлса, ёки
фақат хизмат кўрсатиш мақсадида шу Давлат резиденти бўлмаган бўлса, бундай тақдирлаш пулларига фақат шу бошқа Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солинади.
20-модда
Талабалар, ўқитувчилар ва илмий ходимлар
Талабалар, ўқитувчилар ва илмий ходимлар
1. Бир Аҳдлашаётган Давлатга бевосита келишларидан олдин бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентлари ҳисобланадиган ёки ҳисобланган ва биринчи эслатилган Давлатда фақат билим олиш ёки практикадан ўтиш мақсадида яшаб турган талаба ёки практикант оладиган тўловлар, биринчи эслатилган Аҳдлашаётган Давлатда шу Давлат ҳудудидан ташқаридаги манбалардан уларни маблағ билан таъминлаш, ўқитиш ёки практика мақсадида олинган тўловлар борасида солиқлардан озод этиладилар.
2. Аҳдлашаётган Давлатга бевосита келишларидан олдин бошқа Аҳдлашаётган Давлат резиденти ҳисобланган ёки резиденти бўлган ўқитувчилар, илмий ходимлар биринчи эслатилган Давлатда шу биринчи эслатилган Аҳдлашаётган Давлат Ҳукумати томонидан маъқулланган университет, коллеж, мактаб, ўқув ёки илмий муассасада ўқитиш ёки тадқиқотлар ўтказиш мақсадида яшаб турган бўлсалар, биринч эслатилган Аҳдлашаётган Давлатда бундай ўқитиш ёки тадқиқот ишлари учун оладиган тақдирлаш пулларига нисбатан биринчи эслатилган Аҳдлашаётган Давлатга дастлаб келган вақтларидан бошлаб икки йил мобайнида солиқ солинишидан озод қилинадилар.
21-модда
Бошқа даромадлар (фойда)
Бошқа даромадлар (фойда)
1. Аҳдлашаётган Давлат резиденти даромадлари (фойдаси) турларига уларнинг мазкур Битимнинг олдинги моддаларида эслатиб ўтилмаган пайдо бўлиш жойларидан қатъи назар, фақат шу Давлатда солиқ солинади.
2. 1-банд қоидалари 6-модданинг 2-бандида белгиланган кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар (фойда)дан бошқа даромадларга, агарда бундай даромадлар (фойда)ни олувчи бир Аҳдлашаётган Давлат резиденти бўлатуриб тадбиркорлик (тижорат) фаолиятини бошқа Аҳдлашаётган Давлатда ўша ерда жойлашган доимий ваколатхона (муассаса) орқали амалга оширса ёки шу бошқа Давлатда мустақил шахсий хизматларни ўша ерда жойлашган доимий база воситасида кўрсатса, даромад (фойда)ки тўлашда асос бўладиган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатдан ҳам шундай доимий ваколатхона (муассаса) ёки доимий база билан боғлиқ бўлса, қўлланмайди. Бу ҳолатда вазиятга кўра 7 ёки 14-модда қоидалари қўлланади.
22-модда
Мулкчилик
Мулкчилик
1. 6-моддада айтиб ўтилган бир Аҳдлашаётган Давлат резидентининг хусусий мулки бўлган ва бошқа Аҳдлашаётган Давлатда жойлашган кўчмас мулк тарзидаги мулкка шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Бир Аҳдлашаётган Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашаётган Давлатда эга бўлган доимий ваколатхона (муассаса) тижорат мулкининг қисми бўлган мулкка ёки бир Аҳдлашаётган Давлат резидентига бошқа Аҳдлашаётган Давлатда мустақил шахсий хизмат кўрсатиш мақсадида фойдаланиши қулай бўлган доимий база билан боғлиқ мулкка шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
3. Бир Аҳдлашаётган Давлат резидентининг хусусий мулки бўлган ва халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз ва ҳаво кемалари темир йўл ва автотранспорт воситалари, контейнерлар ва контейнерларни ташишга мослаштирилган асбоб-ускуналар тарзидаги мулкка ҳамда бундай транспорт воситаларини ишлатишга алоқадор мулкка шу Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солинади.
4. Аҳдлашаётган Давлат резиденти мулкининг қолган барча қисмига фақат шу Давлатда солиқ солинади.
23-модда
Икки томонлама солиқ солинишини бартараф қилиш
Икки томонлама солиқ солинишини бартараф қилиш
Агар бир Аҳдлашаётган Давлат резиденти бошқа Аҳдлашаётган Давлатда мазкур Битим қоидаларига мувофиқ бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин бўлган даромад (фойда) олса ёки мулкка эга бўлса шу даромад (фойда) ёки мулк учун шу бошқа Давлатда ундирилиши лозим бўлган солиқ суммаси бундай шахсдан биринчи эслатилган Давлатдаги даромадлари (фойдаси) ёки мулки муносабати билан ундириладиган солиқ суммасидан чегирилиши мумкин. Аммо бундай чегириш биринчи Аҳдлашаётган Давлатда солиқ қонунчилигига мувофиқ ҳисобланган солиқ суммасидан ортиқ бўлмайди.
24-модда
Камситмаслик
Камситмаслик
1. Шахс — бир Аҳдлашаётган Давлат резиденти бошқа Аҳдлашаётган Давлатда худди шундай ҳолатларда шу бошқа Давлат резиденти тўлаш лозим бўлган ёки тўлаши мумкин бўлган, жумладан, резидентли муносабати билан ҳар қандай солиқ солиш ёки, унга алоқадор талаблардан бошқа ёки солиқ солиш ёки унга алоқадор оғирроқ талабларга дучор қилинмайди. Бу қоида шунингдек, 1-модда қоидаларидан қатъи назар, бир ёки иккала Аҳдлашаётган Давлатлар резиденти бўлмаганларга ҳам қўлланади.
2. Бир Аҳдлашаётган Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашаётган Давлатда жойлашган доимий ваколатхонаси (муассасаси)га солинадиган солиқ шу бошқа Давлатда шу бошқа Давлатда шундай фаолиятни амалга ошираётган корхонасига солинадиган солиқдан ноқулайроқ бўлмаслиги керак. Бу қоида бир Аҳдлашаётган Давлатни бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентларига солиқ солишда ўзининг резидентларига уларнинг фуқаролик мақомлари ёки оилавий шароитларига кўра берадиган ҳар қандай шахсий имтиёзларни беришга, солиқ солишда озод қилиш ёки чегирмалар қилишга мажбурловчи тарзида талқин қилинмаслиги керак.
3. 9-модда 1-банд, 11-модда 7-банд ёки 12-модда 6-банд қоидалари қўлланиладиган ҳолатларни истисно қилиб, бир Аҳдлашаётган Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентига тўлайдиган фоизлар, роялти ва бошқа тўловлар шунда корхонанинг солиқ солинадиган даромадини аниқлаш мақсадида ула биринчи эслатилган Давлат резидентига тўлангандек бир хил шартларда чегирилиши лозим. Бир Аҳдлашаётган Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентига ҳар қандай қарзлари шундай корхона солиқ солинадиган мулкини аниқлаш мақсадида биринчи эслатилган Давлат резидентига қарзлар билан бир хил шартларда чегирилиши лозим.
4. Бир Аҳдлашаётган Давлатнинг мол-мулки тўлиқ ёки қисман бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентларига тегишли бўлган ёки улар томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинадиган корхоналари биринчи Аҳдлашаётган Давлатда биринчи эслатилган Давлатнинг шундай корхоналари тўлайдиган ёки тўлашлари мумкин бўлган солиқ ва унга алоқадор талаблардан бошқа оғирроқ ҳар қандай солиқларга ёки унга алоқадор ҳар қандай талабларга дучор қилинмайдилар.
25-модда
Ўзаро келишув тартиби
Ўзаро келишув тартиби
1. Агарда шахс бир ёки иккала Аҳдлашаётган Давлатлар ҳаракати унга мазкур Битим қоидаларига номувофиқ солиқ солинишига олиб келяпти ёки олиб келиши мумкин деб ҳисобласа, у мазкур Аҳдлашаётган Давлатлар миллий қонунчилигида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз ишини кўриб чиқиш учун ўзи резиденти бўлган Аҳдлашаётган Давлат ваколатли органига ёки унинг ҳолати 24-модда 1-бандга мувофиқ келса, ўзи фуқароси бўлган ўша Аҳдлашаётган Давлат ваколатли органига мурожаат қилиши мумкин. Ариза мазкур Битим қоидаларига номувофиқ солиқ солинишига олиб келадиган ҳаракатлар тўғрисида биринчи бор маълум қилинган санадан бошлаб уч йил мобайнида берилиши мумкин.
2. Ваколатли орган, агарда аризани асосли деб топса ва агарда унинг ўзи қониқтирадиган ечимга кела олмаса, мазкур Битимга номувофиқ солиқ солинишига йўл қўймаслик учун масалани бошқа Аҳдлашаётган Давлат ваколатли органи билан ўзаро келишиб ҳал қилишга интилади. Эришилган ҳар қандай келишув Аҳдлашаётган Давлатлар миллий қонунчиликларида бор бўлган қандайдир вақтинча чеклашлардан қатъи назар, бажарилади.
3. Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур Битимни талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган ҳар қандай қийинчилик ва гумонларни ўзаро келишиб ҳал қилишга ҳаракат қиладилар. Улар, шунингдек, мазкур Битимда назарда тутилмаган ҳолатларда икки томонлама солиқ солинишига йўл қўймаслик учун маслаҳатлашиб олишлари ҳам мумкин.
4. Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари олдинги бандларни тушунишда келишувга эришиш учун бир-бирлари билан бевосита алоқага киришишлари мумкин. Келишувга эришишда оғзаки фикр алмашиш мақбул деб топилса, бундай фикр алмашиш Аҳдлашаётган Давлатлар ваколатли органлари вакилларидан иборат комиссияда бўлиб ўтиши мумкин.
26-модда
Ахборот алмашиш
Ахборот алмашиш
1. Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур Битим қоидаларини ёки Аҳдлашаётган Давлатларнинг мазкур Битим татбиқ этиладиган солиқларга оид ички қонунчилигини шу қонунчиликка кўра солиқ солиш мазкур Битимга зид бўлмаган даражада бажариш учун зарур бўлган ахборотни ўзаро алмашиб турадилар. Ахборот алмашиш 1-модда билан чекланмайди. Аҳдлашаётган Давлат олаётган ҳар қандай ахборот махфий ҳисобланади ва у мазкур Битим татбиқ этиладиган солиқларни аниқлаш, ундириш, мажбуран ундириш ёки қарорларни бажарувчи ёки бундай солиқларга оид аризаларни муҳокама қилувчи шахсларга ёки органларгагина (судлар ва маъмурий органларни ҳам қўшиб) ошкор қилинади. Бундай шахслар ёки органлар мазкур ахборотлардан кўрсатилган мақсадлардагина фойдаланадилар. Улар ахборотни очиқ суд мажлисида ёки юридик қарорларни қабул қилишда ошкор қилишлари мумкин.
2. 1-банднинг қоидалари ҳар қандай ҳолатда ҳам Аҳдлашаётган Давлатнинг ваколатли органини:
а) шу ёки бошқа Аҳдлашаётган Давлат қонунчилиги ёки маъмурий амалиётига зид келувчи маъмурий чора-тадбирларни амалга оширишга;
б) шу ёки бошқа Аҳдлашаётган Давлат қонунчилигига кўра ёки одатдаги маъмурий амалиёт жараёнида олиш мумкин бўлмаган ахборотни тақдим этишга;
в) ошкор қилиниши давлат манфаатларига зид бўлган савдо, саноат, тижорат ёки касбга оид сирни ёки савдо жараёни ёки ахборотини ошкор қилувчи ахборотни беришга мажбурловчи тарзида талқин қилинмайди.
27-модда
Дипломатия ва консуллик фаолияти
Дипломатия ва консуллик фаолияти
Мазкур Битимнинг бирорта қоидаси дипломатик вакиллар ёки консуллик ходимларига халқаро ҳуқуқнинг умумий қоидалари ёки махсус битимлар қоидаларига мувофиқ берилган солиқ имтиёзларига дахл қилмайди.
28-модда
Битимнинг кучга кириши
Битимнинг кучга кириши
1. Мазкур Битим Аҳдлашаётган Давлатлар бир-бирларини давлат ички тартибларининг барчаси бажарилганлиги тўғрисида хабардор қилганларидан сўнг кучга киради.
2. Битим 1-бандда айтиб ўтилган охирги билдиришдан ўн беш кун ўтгандан сўнг кучга киради ва унинг қоидалари:
a) Битим кучга киргандан кейинги биринчи ой ёки биринчи ойнинг биринчи кунидан кейин олинган даромадлар (фойда)дан — манбадан ундириладиган солиқларга нисбатан;
б) Битим кучга киргандан кейинги биринчи ой ёки биринчи ойнинг биринчи кунидан кейин бошланадиган солиқ солиш даврларида мол-мулкдан олинадиган солиққа нисбатан;
в) Битим кучга киргандан кейинги биринчи ой ёки биринчи ойнинг биринчи кунидан кейин бошланадиган солиқ солиш даврларида мол-мулкдан олинадиган солиққа нисбатан;
г) Битим кучга кирган йилдан кейинги календарь йил биринчи ёки биринчи январидан кейин бошланадиган солиқ солинадиган даврларда — бошқа солиқларга нисбатан; ва
29-модда
Битимнинг амалда бўлишини тўхтатиш
Битимнинг амалда бўлишини тўхтатиш
Мазкур Битим унинг амалда бўлиши Аҳдлашаётган Давлат томонидан тўхтатилмагунча ўз кучида қолади. Ҳар бир Аҳдлашаётган Давлат мазкур Битимнинг амалда бўлишики мазкур Битим кучга кирган санадан беш йилги даврдан кейинги исталган календарь йил тугашидан камида 6 ой олдин Битимнинг амалда бўлишини тўхтатиш тўғрисида дипломатик каналлар орқали ёзма билдириш йўли билан тўхтатиши мумкин. Бу ҳолатда Битимнинг амалда бўлиши:
a) билдириш топширилган йилдан кейинги календарь йилнинг биринчи ёки биринчи январидан кейин олинадиган даромадлар (фойда)дан манбадан ундириладиган солиқларга нисбатан;
б) билдириш топширилган йилдан кейинги календарь йилнинг биринчи ёки биринчи январидан кейин бошланадиган солиқ даврлари учун — бошқа солиқларга нисбатан;
в) 26-модда мақсадларида — билдириш топширилган йилдан кейинги календарь йилнинг биринчи январидан бошлаб тўхтатилади.
Буни тасдиқлаш учун тегишли тарзда вакил қилинганлар мазкур Битимни имзоладилар.
Битим 1994 йил 22 декабрда Тошкент шаҳрида икки нусхада, ҳар бири ўзбек, беларусь ва рус тилларида тузилди.
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда англашилмовчиликлар пайдо бўлса, рус тилидаги матн асос қилиб олинади.
(имзолар)