28.05.1996 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Грузия Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Грузия Ҳукумати, кейинги ўринларда «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталадилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яхши қўшничилик муносабатларини, шу жумладан божхона ишлари соҳасидаги ҳамкорлик воситасида ривожлантиришни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона хизматлари ҳамкорлиги йўли билан иккала мамлакатлар ўртасида йўловчилар ва юк ташишни ривожлантириш ва жадаллаштиришга ёрдам беришга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бож қонунларининг бузилиши иккала Аҳдлашувчи Томонлар иқтисодий манфаатларига зарар етказишини назарда тутиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бож қонунчилигига риоя қилиш ва бож қонунларининг бузилишига қарши кураш Аҳдлашаётган Томонлар божхона хизматлари ҳамкорлигида янада муваффақиятли амалга оширилиши мумкинлигига ишонч ҳосил қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим мақсадлари учун қуйидаги атамалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) «бож қонунчилиги» атамаси товарларни, йўловчиларнинг қўл юклари ва багажларини, халқаро почта жўнатмаларини, валюта ва бошқа бойликларни олиб келиш, олиб чиқиб кетиш ва транзит тарзида ташишни, бож пошлиналари ва бошқа солиқ ҳамда йиғимларни ундиришни ёки имтиёзлар, тақиқлар, чеклашлар, рухсатларни белгилаш, товарларни бож чегарасидан олиб ўтиш устидан назорат ўрнатишни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар мажмуини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) «божхона хизмати» атамаси Ўзбекистон Томони учун — Ўзбекистон Республикасида Давлат солиқ қўмитаси Божхона бош бошқармасини, Грузия Томони учун — Грузия Божхона департаментини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) «бож қонунларининг бузилиши» атамаси бож қонунчилигининг бузилишини ёки бузишга уринишларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) «шахс» атамаси ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) «гиёҳванд моддалар» атамаси 1961 йил 30 мартда БМТнинг гиёҳванд моддалар тўғрисидаги Ягона Конвенцияси рўйхатига киритилган моддаларни, кейинги ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) «психотроп моддалар» атамаси 1971 йил 21 февралда БМТнинг психотроп моддалар тўғрисидаги Конвенцияси рўйхатига киритилган моддаларни кейинги ўзгартиришлари ва қўшимчалари билан англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Битимни қўллаш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона хизматлари ўз ваколатлари доирасида ва ички қонунчиликка риоя қилиб, қуйидаги мақсадларда бир-бирлари билан ҳамкорлик қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) иккала давлатлар ўртасида йўловчи ва юк ташишни осонлаштириш ва жадаллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бож пошлиналари ва бошқа йиғимларнинг тўғри олиниши, шунингдек, импорт ва экспорт имтиёзларининг тўғри қўлланилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бож қонунчилигини бузиш ҳолларининг олдини олиш, уларга йўл қўймаслик ва текшириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим Аҳдлашувчи Томонларнинг бошқа халқаро битимлардан келиб чиқувчи мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Бож расмиятчиликларини соддалаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона хизматлари:

иккала давлатлар ўртасида йўловчилар ва юк ташишни осонлаштириш ва жадаллаштириш мақсадида ўзаро келишувга кўра бож расмийлаштиришларини соддалаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир-бирларининг қўлланилаётган божхона ҳужжатлари бланкларини (божхона пломбалари, муҳр ва штамплари тасвирини) тан оладилар, зарур ҳолларда эса ташилаётган товарлар ва бошқа буюмлар ҳужжатларига ўз муҳр, штампларини қўядилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Транзит товарлар ва транспорт воситалари божхона текширувидан озод этилади, Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилигига мувофиқ олиб кириш ва транзит тарзида ташиш тақиқланган товарлар бор деб тахмин қилиш учун асос бўлган ҳоллар бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Гувоҳномаларни тақдим қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона хизматлари бир-бирларига сўров бўйича бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан олиб чиқилган товарлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига қонуний тартибда олиб кирилаётганлигини тасдиқловчи гувоҳномаларни берадилар. Гувоҳномаларда товарларни расмийлаштиришда қўлланилган божхона тартиблари тури ҳамда натижалари кўрсатилади. Бу шунингдек, товарлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан қайта экспорт қилинадиган ҳолларга ҳам дахлдордир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Божхона хизматлари бир-бирларига сўров бўйича ўзларига бўйсунувчи божхона ташкилотлари томонидан берилган гувоҳномалар ёки бошқа ҳужжатларнинг қонунийлиги ва барча зарур маълумотларга эгалиги тўғрисида маълумотномани тақдим қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний оборотига қарши кураш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона хизматлари гиёҳванд моддалар ва психотроп моддалар контрабандаси ва ноқонуний оборотининг олдини олиш, унга йўл қўймаслик, текшириш бўйича ҳаракатларни фаоллаштириш мақсадида қуйидаги маълумотларни бир-бирларига сўровларсиз ва мумкин қадар қисқа муддатларда етказадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) гиёҳванд моддалар ва психотроп моддалар контрабандаси ёки ноқонуний обороти билан шуғулланаётганлиги маълум бўлган ва ёки бундай ишда гумон қилинаётган шахслар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) гиёҳванд моддалар ва психотроп моддаларни контрабанда йўли билан олиб келишда фойдаланиладиган ёки ана шундай фойдаланишда гумон қилинаётган ер усти, сув ва ҳаво транспорти воситалари контейнерлари ва посилкалари тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Божхона хизматлари гиёҳванд моддалар ва психотроп моддалар билан ноқонуний оборот қилишда қўлланилаётган контрабанда усуллари ва методлари, шунингдек уларни назорат қилиш янги методларининг самаралилиги тўғрисидаги маълумотларни бир-бирларига олдиндан сўровларсиз маълум қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандларига мувофиқ Аҳдлашувчи Томонларнинг бирортаси томонидан олинган маълумотлар, хабарлар ва ҳужжатлар унинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ва давлатнинг гиёҳвандликка ва гиёҳванд моддалар ҳамда психотроп моддалар билан ноқонуний савдо қилишга қарши курашувчи бошқа органларига берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг ички қонунчиликлари асосида ҳамда ўзаро келишилганда божхона хизматлари гиёҳвандлик ва психотроп моддалар билан ноқонуний оборот қилаётган шахсларни аниқлаш мақсадида зарур ҳолларда уларни назорат қилинадиган етказиб бериш методларидан фойдаланишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилинадиган етказиб беришлар методини қўллаш тўғрисидаги қарорни Аҳдлашувчи Томонлар ҳар бир аниқ ҳолатда қабул қиладилар ва зарур ҳолларда Томонларнинг молиявий келишувларини ҳисобга олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Битимнинг таъсир доирасини гиёҳванд моддалар ва психотроп моддаларни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган моддаларга нисбатан ҳам жорий қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Маълумотлар бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона хизматлари бир-бирларига сўров бўйича, қуйидагилар тўғрисида ихтиёрларидаги барча маълумотларни, шу жумладан хабарлар, протоколлар ёки расмий хат ёки бошқа ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхаларини, юбориш йўли билан берадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бож пошлиналари ва бошқа йиғимларни аниқ ундириш, шунингдек, товарлар экспорти ва импортига дахлдор имтиёзларнинг тўғри берилганлигини аниқлаш имконини берадиган ҳолатлар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) сўраётган Аҳдлашувчи Томон бож қонунчилигига зид ёки зид бўлиши мумкин бўлган аниқланган ҳаракатлар тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Божхона хизматлари мумкин қадар қисқа муддатларда ва шу жумладан олдиндан сўровларсиз бож қонунчилиги бузилиши мумкин бўлган ҳолатларга қарши курашда қуйидагиларни ташишда алоҳида қизиқиш уйғотадиган маълумотларни маълум қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) атроф муҳит ва аҳоли саломатлигига хавф туғдириши мумкин бўлган товарлар ва юкларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қурол-яроғ, ўқ-дори, портловчи ва заҳарловчи моддалар, портлатиш қурилмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) муҳим тарихий, бадиий, маданий ёки археологик қийматга эга бўлган буюмларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ юқори бож пошлиналари ёки солиқлари солинадиган товарларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) божхона хизматлари томонидан келишилган рўйхатларга мувофиқ алоҳида муҳим аҳамиятга эга бўлган нотариф чеклашлар қўлланиладиган товарларни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатлар бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона хизматлари мазкур Битим кучга киргандан сўнг уч ой мобайнида бир-бирларига бож масалаларига оид амалда бўлган қонунчилик ҳужжатлари, қоида ва йўриқномалари нусхаларини берадилар, кейинчалик бож қонунчилигидаги барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида бир-бирларини дарҳол хабардор қилиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг божхона хизмати бошқа Аҳдлашувчи Томон божхона хизмати сўровига биноан маъмурий органларнинг бож қонунчилигини қўллаш масалаларига оид қарорлари нусхаларини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳужжатларни бериш тўғрисидаги сўровларда мазкур Битимнинг 11-моддасида назарда тутилган талабномалардан фарқ қилиб, сўралаётган масала моҳияти баён этилмаслиги мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳужжатларни бериш сўраган божхона хизмати томонидан олинганлигига гувоҳлик берувчи, ҳужжат берилган сана кўрсатилган тасдиққа эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Тажриба алмашиш ва техник ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона хизматлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўз фаолиятлари тўғрисидаги тажриба ва бож қонунчилиги бузилишининг янги восита ҳамда усуллари тўғрисидаги ахборотни алмашадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бир-бирларига янги техник ёрдам воситалари қўлланилаётганлиги тўғрисида хабар берадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўзаро қизиқиш уйғотадиган бож масалаларига доир бошқа ахборотларни айирбошлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Божхона хизматлари бож иши соҳасида бир-бирларига техник ёрдам берадилар, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бошқа Аҳдлашувчи Томон божхона хизматлари томонидан фойдаланилаётган ўзаро қизиқиш уйғотадиган техник воситалар билан танишиш мақсадида божхона хизматчилари билан алмашиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) божхона ходимларини ўқитиш ва уларнинг махсус малакаларини такомиллаштиришда ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) назорат қилиш техник воситаларидан фойдаланишда ахборот ва тажриба алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) бож масалалари экспертлари билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) бож масалаларига дахлдор касб, илмий ва техник ахборотларни алмашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон божхона хизмати сўровига кўра бошқа Аҳдлашувчи Томон божхона хизмати мазкур Битим 2-моддаси 1-бандининг «б» ва «в» кичик бандларига мувофиқ текширув ёки аниқлаш ишларини амалга оширади. Текшириш ёки аниқлаш ишлари натижалари сўраётган божхона хизматига мазкур Битим 6-моддасининг 1-бандида назарда тутилган тартибга мувофиқ маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Текшириш ишлари сўраётган божхона хизмати ҳудудида амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Сўралаётган божхона хизмати сўраётган божхона хизмати расмий шахсларига бундай текширувда қатнашишга рухсат этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Экспертлар ва гувоҳлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томоннинг суд ёки маъмурий органлари кўриб чиқаётган бож қонунчилиги бузилишлари муносабати билан тегишли сўров билан мурожаат қилсалар, бошқа Аҳдлашувчи Томон божхона хизмати ўз хизматчиларини бундай суд ёки маъмурий текширувларда гувоҳ ёки эксперт сифатида қатнашиш учун вакил қилиши мумкин. Бу хизматчилар хизмат бурчларини бажариш вақтида ўзлари аниқлаган далиллар тўғрисида маълумот берадилар. Суд ёки маъмурий текширишда қатнашиш тўғрисидаги сўровда хизматчининг қайси ишда ва ким сифатида қатнашиши кераклиги аниқ кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Сўров шакли ва мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимнинг 9-моддасида назарда тутилган сўров ёзма шаклда йўлланади. Сўровни бажаришда зарур бўладиган ҳужжатлар асл нусхада, расмий тасдиқланган нусхаларда ёки фотонусхаларда илова қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўров қуйидаги маълумотларга эга бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўров асосида манфаатлари етувчи божхона органи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) процедура тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) процедура қатнашчиларининг фамилияси, манзили ва бошқа маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) сўров мавзуси ва сабаби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) иш моҳиятининг қисқача баёни ва унинг юридик тавсифи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Сўровни бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона хизматлари сўровни бажаришда ўз давлатлари қонунчилигига мувофиқ ва ўз ваколатлари доирасида бир-бирларига ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳужжатларни асл нусхада жўнатиш бу ҳужжатлар нусхаси ёки фотонусхаси кифоя қилмайдиган ҳоллардагина сўралиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Асл нусхадаги ҳужжатлар мумкин қадар қисқа муддатларда қайтарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модда қоидаларини бажаришда сўраётган томон ёки учинчи томон ҳуқуқи камситилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Олинган маълумотлардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона хизматлари Битимга мувофиқ олинган маълумотлар ва ҳужжатлардан бож қонунчилиги бузилиши муносабати билан текширишлар ёки суд терговларини ўтказишда ўз протоколларида, гувоҳларнинг хабарларида ва кўрсатмаларида исбот тариқасида фойдаланишлари мумкин. Бу маълумотлар ва ҳужжатларнинг далилий кучи, шунингдек улардан судда фойдаланиш сўраётган Аҳдлашувчи Томон ички қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ёрдам беришни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илтимосни бажариш суверенитет ёки хавфсизликка зарар етказиши мумкин бўлса ёки сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги асосий принципларига ёки унинг халқаро мажбуриятларига зид бўлса, уни бажариш рад этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ёрдам беришни рад этиш, шунингдек рад этиш сабаблари тўғрисида сўраётган божхона хизмати дарҳол ёзма равишда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Харажатларни қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам бераётган божхона хизматига мазкур Битимга мувофиқ сўровни бажаришда божхона хизматида ишламайдиган экспертлар ва таржимонлар ишига ҳақ тўлаш бўйича қилинган харажатлар қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг 8-моддаси қоидаларини бажаришга алоқадор харажатларни қоплаш божхона хизматлари ўртасидаги алоҳида келишув мавзуси бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Битимни бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимда назарда тутилган ҳамкорлик бевосита Аҳдлашувчи Томонлар божхона хизматлари ўртасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Божхона хизматлари мазкур Битимни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида чиқарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Битимни бажариш мақсадида божхона хизматлари ўзларига бўйсунувчи божхона органлари ўртасида зарур алоқаларни ўрнатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Божхона хизматларининг вакиллари мазкур Битимни бажаришга алоқадор масалаларни муҳокама қилиш учун зарур бўлган холларда бир-бирлари билан ушбу ёки бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида навбатма-навбат учрашиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим имзоланган кунидан бошлаб кучга киради, беш йил мобайнида амалда бўлади ва Томонлардан бири мазкур Битимнинг амалда бўлишини тўхтатиш тўғрисидаги мақсадини бошқа Томонга ёзма шаклда маълум қилмагунга қадар ўз-ўзидан кейинги беш йилга узайтирилаверади. Бунда мазкур Битимнинг амалда бўлишини тўхтатиш ёзма хабар берилган кундан олти ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 28 майда, Тбилиси шаҳрида, ҳар бири ўзбек, грузин ва рус тилларида бўлган икки нусхада тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда рус тилидаги матндан фойдаланилади.

(имзолар)