02.03.1994 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво қатнови тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, бундан буён «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақил Давлатлар Ҳукумат Бошлиқлари томонидан 1991 йил 30 декабрда Минск шаҳрида имзоланган Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик принциплари ва шартлари тўғрисидаги Битимга, Фуқаро Авиацияси ва самовий ҳудуддан фойдаланиш тўғрисидаги Битимга, шунингдек 1992 йил 30 майда имзоланган «Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги давлатлараро муносабатларнинг асослари, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартнома»га амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг принциплари ва меъёрларига амал қилган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво транспорти соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимнинг мақсадлари йўлида келтирилган атамалар қуйидаги маъноларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) «авиация маъмурлари» атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ёки ҳозирги вақтда шу авиакомпания бажараётган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган шахс ёки муассасани, Россия Федерациясига нисбатан — Ҳаво Транспорти Департаменти номидан Транспорт вазирлигини ёки ҳозирги вақтда ушбу Вазирлик томонидан бажарилаётган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «тайинланган авиакорхона» атамаси шу Битимнинг 4-моддасига биноан тайинланган ва ваколат берилган авиакорхонани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) «ҳудуд» атамаси ушбу давлатнинг мутлақ тасарруфидаги ер юзаси, ҳудудий ва ички сувлар ва улар устидаги самовий ҳудудни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «тариф» атамаси вакиллик ва ёрдамчи хизматларнинг тўлови ҳамда шарт-шароитларини ўз ичига олган ҳолда йўловчиларни, йўловчиларнинг юкларини, юк ва почтани ташиш учун тўланадиган ва шу тўловлар қўлланиладиган шароитларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) «Конвенция» атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни, шунингдек Аҳдлашувчи Томонлар қай даражада эътироф этилгани ва қай даражада қўлланилишига қараб, унга киритилган ҳар қандай Илова ва ҳар қандай тузатишни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғ) «ҳаво қатнови» атамаси йўловчилар, юклар ва почтани умумий ташиш мақсадида ҳаво кемалари мунтазам равишда амалга оширадиган ҳар қандай ҳаво қатновини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «халқаро ҳаво қатнови» атамаси биттадан ортиқ давлат самовий ҳудуди орқали амалга ошириладиган ҳаво қатновини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) «авиакорхона» атамаси халқаро ҳаво қатновини таклиф қилувчи ёки уни амалга оширувчи авиатранспорт корхонасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) «нотижорат мақсадларида тўхташ» атамаси ҳаво кемасига йўловчиларни, юкларни ёки почталарни олиш ёки ундан туширишдан ўзга ҳар қандай бошқа мақсад билан тўхташ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимга киритилган Иловалар унинг ажралмас қисмини ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томонга ушбу Битимнинг Иловасида кўрсатилган йўналишлар бўйича ҳаво қатновини ўрнатиш мақсадида ушбу Битимда тавсифланган ҳуқуқларни беради (бундан буён матнда «шартлашилган йўллар» ва «белгиланган йўналишлар» деб аталади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси белгиланган йўналишлар бўйича халқаро ҳаво йўлларидан фойдаланиш чоғида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан қўнмаган ҳолда учиб ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги манзилларда тижоратга тааллуқли бўлмаган мақсадларда қўниш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудлари оралиғида бораётган йўловчилар, почта ва юкни олиш (ёки) тушириш мақсадида иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ушбу Битимнинг Иловасида келтирилган манзилларда қўниш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) учинчи мамлакатларнинг манзилларига бораётган (манзилларидан келаётган) йўловчилар, йўловчи юки ва юк ёки почтани олиш ва тушириш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ушбу Битимнинг Иловасида кўрсатилган манзилларда қўниш. Бундай ҳуқуқ Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасидаги келишувга биноан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг ҳеч қайси қоидаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ҳақ эвазига ёки ёлланиш йўли билан ҳаво кемаси ичига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги бир манзилдан иккинчи манзилгача йўловчилар, йўловчи юки, юк ёки почта олиш ҳуқуқини беради деб қаралмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳаво кемаларининг шартлашилган йўллар бўйича парвозлари йўналишларини ва давлат чегаралари устидан учиб ўтиш манзилларини ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида ўзи белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳаво кемаларининг парвозлари ҳамда шартлашилган йўлларда йўловчилар, юк ва почтани ташиш билан боғлиқ техник ҳамда тижоратга оид масалалар, шунингдек тижорат ҳамкорлигига тааллуқли масалалар, чунончи, қатновлар такрорийлиги, ҳаво кемаларининг типи, уларга ёқилғи қуйиш, ерда техник хизмат кўрсатиш ва молиявий ҳисоб-китоблар тартиби масалалари тайинланган авиакорхоналар ўртасидаги келишувга биноан ҳал этилади ҳамда Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурларига тасдиқ учун тақдим этилади. Келишув бўлмаган тақдирда бу масалалар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қўшимча ва чартер қатновлар ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг қонунлари ва қоидаларига биноан тайинланган авиакорхонанинг олдиндан берилган талабномалари бўйича амалга оширилади. Бу талабномалар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига дам олиш ва байрам кунларини ҳисобга олмаган ҳолда ҳаво кемасининг парвозидан камида 48 соат олдин берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири белгиланган йўналишлар бўйича шартлашилган йўллардан фойдаланиш мақсадида бу ҳақда бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор этган ҳолда авиакорхона(лар)ни тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иккинчи Аҳдлашувчи Томон бундай хабарномани олганидан сўнг ушбу модданинг 3 ва 4-бандлари қоидаларига мувофиқ тайинланган ҳар бир авиакорхонага парвозлар учун дарҳол тегишли рухсатномаларни беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари парвозлар учун рухсатнома беришдан олдин иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасидан улар халқаро ҳаво йўлларидан фойдаланиш чоғида одатда қўлланиладиган қонунлар ва қоидаларда белгиланган ҳамда ўз даражасига кўра Конвенция талаблари даражасидан четга чиқмайдиган шартларни бажаришга қодирлигини исботловчи далилларни талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири парвоз қиладиган авиакорхонага устун эгалик қилиш ва унинг фаолияти устидан ҳақиқий назорат қилиш ҳуқуқи авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга, унинг органлари ёки фуқароларига қарашли эканлигини исботловчи далилларга эга бўлмаган ҳар қандай ҳолда, бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган парвозларга рухсат беришни рад этиши ёки тайинланган авиакорхона ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланаётганида бажариши зарур деб ҳисоблайдиган шартлар ижро этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу моддада кўрсатилган рухсатномани олган тайинланган авиакорхона шартлашилган йўлларда ушбу Битимнинг 13-моддасига мувофиқ тарифлар жорий этилган, шунингдек ушбу Битимнинг 3-моддаси 2-бандига мувофиқ техник ва тижорат масалалари ҳал қилинган тақдирда исталган вақтда шартлашилган йўллардан фойдаланишни бошлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон, башарти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) тайинланган авиакорхонага устун даражада эгалик қилиш ёки унинг устидан амалда назорат ўрнатиш бу авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга, унинг органлари ёки фуқароларига тегишли эканлигига ишонч ҳосил қилмаган ҳар қандай ҳолда, ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) мазкур авиакорхона ҳуқуқларни берган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунлари ва қоидаларига риоя этмаган тақдирда, ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) авиакорхона ушбу Битимда белгиланган қонунларга қандайдир ўзгача тарзда риоя этмаётган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парвозларга доир рухсатномани бекор қилиш ёки ушбу Битимнинг 3-моддасида кўрсатилган, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига берилган ҳуқуқлардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш, ёхуд ўзи бу ҳуқуқлардан фойдаланишда зарур деб ҳисоблаган шартларни бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти, рухсатномани дарҳол бекор қилиш, ҳуқуқларни тўхтатиб қўйиш ёки ушбу модданинг 1-бандида келтирилган шартларнинг бажарилишини талаб қилиш қонунлар ва қоидаларнинг бундан кейин ҳам бузилишини бартараф этиш учун зарурий огоҳлантириш деб ҳисобланмаса, ушбу бандда тилга олинган ҳуқуқдан Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасидаги маслаҳатлашувлардан сўнг фойдаланилади. Авиация маъмурлари ўртасидаги бундай маслаҳатлашувлар сўров тушган кундан эътиборан имкон қадар қисқа муддат ичида бўлиб ўтиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар шартлашилган йўллардан хавфсиз ва самарали фойдаланиш учун барча зарур чораларни кўрадилар. Ана шу мақсад учун ҳар бир Аҳдлашувчи Томон иккинчи Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонасининг ҳаво кемаларига шартлашилган йўллардан фойдаланиш учун зарур бўлган барча радионуртехникавий, метеорологик ва бошқа хизмат кўрсатиш воситаларини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига қўшимча ва асосий тайёрагоҳлар, ҳаво трассалари, алоқа тармоқлари ва аэронавигация воситалари ҳақидаги, ҳаво кемалари парвозини бошқариш тўғрисидаги ва бошқа масалалар бўйича маълумотларни шартлашилган йўлларда ҳаво кемаларидан хавфсиз ва самарали фойдаланишни таъминлаш учун етарли ҳажмларда бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг халқаро парвозларни амалга ошираётган ҳаво кемаларининг унинг ҳудудига учиб кириши ва унинг ҳудудидан учиб чиқишини ёки ушбу ҳаво кемаларидан фойдаланишни ёхуд уларнинг қатновларини ўз ҳудуди доирасида тартибга солувчи қонунлари ва қоидалари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ҳаво кемаларига нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг халқаро ташишларга тааллуқли, унинг ҳудудига йўловчилар, экипажлар, юк ва почтанинг кириб келиши, унда бўлиши ва жўнатилишини тартибга солувчи қонунлар ҳамда қоидалар, хусусан паспорт, божхона, валюта ва санитария қоидаларига оид тартиботлар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ҳаво кемаларига, йўловчилар, экипаж, юк ва почтага нисбатан уларнинг кўрсатилган ҳудуд доирасида бўлиши даврида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг фуқароларига нисбатан, башарти Аҳдлашувчи Томонлардан бири ёки иккала Аҳдлашувчи Томон ўзга тарздаги қарор қабул қилмаса, келиш, бўлиш ва жўнаб кетишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилади. Аҳдлашувчи Томонлар ёки Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ўртасида ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон учун мажбурий бўлган, ушбу бандда кўрсатилган масалаларни тартибга солувчи махсус битим тузилган тақдирда ана шу махсус Битим қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир тайёрагоҳдан, шу жумладан унинг иншоотлари, техник ва бошқа воситаларидан ҳамда хизматларидан фойдаланганлик учун йиғимлар ва ўзга тўловлар, шунингдек аэронавигация воситаларидан, алоқа воситалари ҳамда хизматларидан фойдаланганлик учун ҳар қандай тўловлар ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида белгилаб қўйган ставкалар ва тарифларга мувофиқ ундирилади, бунда йиғимлар ва тўловлар бошқа давлатларнинг ҳаво кемаларидан ундириладиган шундай йиғимлардан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тайинланган авиакорхоналарнинг ҳаво кемалари иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳудуди устидан парвозларни амалга ошириш вақтида ўз давлатларининг танитиш белгиларига, рўйхатга олиш шаҳодатномасига, парвозларга яроқлилик гувоҳномасига ва Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари белгилаб қўйган ҳаво кемаларининг ўзга ҳужжатларига эга бўлиши лозим. Учувчилар ва экипажнинг бошқа аъзолари белгиланган тегишли шаҳодатномаларга эга бўлишлари лозим. Бундай шаҳодатномалар ва гувоҳномаларни беришда қўйиладиган талаблар Конвенция талабларига мувофиқ белгиланадиган минимал стандартларга мутаносиб бўлиши ёки улардан юқори бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар, шунингдек Аҳдлашувчи Томонлардан бири томонидан берилган ёки тасдиқланган ва муддати ўтказиб юборилмаган фойдаланувчи шаҳодатномаси ҳамда тегишли ташишларни ва бошқа транспорт-экспедиция фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиялар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ҳақиқий деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар фуқаро авиацияси фаолиятини тартибга солувчи, ушбу Битим имзоланган пайтда амалда бўлган қўлланмалар, низомлар, йўриқномалар, техник шартлар ва бошқа норматив ҳужжатларни, шу жумладан парвозларни учувчилик, штурманлик, муҳандислик-техникавий, аэронавигациявий, тиббий, метеорологик, тайёрагоҳга оид таъминлаш соҳасидаги норматив ҳужжатларни қўллашга розилик билдирдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлар ўз давлатлари ҳудудида амал қилаётган авиацияга оид қонун ҳужжатларини бир шаклга келтиришга интиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бири тайинланган авиакорхонасининг ҳаво кемаси ноиложликдан қўнганда, ҳалокатга учраганда ёки бошқа ҳодиса содир бўлган тақдирда, ҳудудида ҳодиса содир бўлган Аҳдлашувчи Томон бу ҳақда дарҳол иккинчи Аҳтдашувчи Томонни ва Давлатлараро авиация қўмитасини хабардор қилади, ҳодиса сабабларини текшириш юзасидан зарур чоралар кўради ҳамда иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосига биноан бундай ҳодисани текширишда қатнашиш учун шу Аҳдлашувчи Томон вакиллари ўз ҳудудига монеликсиз киришини таъминлайди, шунингдек башарти, ҳодиса чоғида жабрланган бўлсалар экипаж ва йўловчиларга ёрдам кўрсатиш юзасидан шошилинч чоралар кўради ҳамда ушбу ҳаво кемасидаги почта, йўловчилар юклари ва юкнинг асралишини таъминлайди. Ҳодисани текшираётган Аҳдлашувчи Томон унинг натижалари хусусида иккинчи Аҳдлашувчи Томонни хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудуди орқали тўғри транзит билан ўтаётган ва ана шу мақсад учун тайёрагоҳ ҳудудидан ажратилган жойни тарк этмайдиган йўловчилар, йўловчилар юклари ва юк, агар авиация хавфсизлигини таъминлаш чоралари буни тақозо этмаса, фақат юзаки текширувдан ўтказилади. Тўғри транзит билан ўтаётган йўловчилар юклари ва юк учун божхона йиғимлари ва бошқа шу каби солиқлар ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналарига уларнинг тегишли ҳудудлари оралиғида белгиланган йўналишлар бўйича шартлашилган йўллардан фойдаланишда адолатли ва тенг шарт-шароитлар яратиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шартлашилган йўллардан фойдаланишда Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси ана шу йўналиш бўйича ҳаво йўлидан ёки унинг бир қисмидан фойдаланаётган иккинчи Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасининг ташиш ишларига ноодил зиён етказмаслик учун унинг манфаатларини эътиборга олиши лозим. Ана шу мақсадда Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари биргаликда фойдаланиш ёки фойдани келишилган нисбатда баҳам кўриш тўғрисида ўзаро битим тузишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари хизмат кўрсатадиган шартлашилган йўллар белгиланган йўналишлар бўйича ташишларда ижтимоий эҳтиёжларга мувофиқ бўлиши лозим ҳамда ҳар бир авиакорхона шундай сиғим бериш юзасидан биринчи навбатдаги вазифага эга бўлиши керакки, токи у иш билан таъминланишнинг оқилона коэффициентида уларнинг тегишли ҳудудлари ўртасида йўловчилар, юк ва почта ташишда мавжуд ҳамда оқилона мўлжалланган эҳтиёжларга жавоб берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тарифлар қандай шартлашилган йўлларда фойдаланишга кетадиган харажатларни, фойданинг оқилона миқдорини, авиалиния тавсифини (масалан, тезлик ва қулайликларни) ҳамда белгиланган йўналишларнинг ҳар қандай қисми учун бошқа авиакорхоналарнинг тарифларини қўшган ҳолда, барча тегишли омилларни ҳисобга олиб оқилона меъёрларда белгиланиши лозим. Бу тарифлар ушбу модданинг қуйида келтирилган қоидаларига мувофиқ белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган тарифлар, шунингдек мазкур тарифлардан олинадиган вакилликка оид воситачилик ҳақи миқдори, имкониятга қараб, бутун йўналишдан ёки унинг бир қисмидан фойдаланадиган бошқа авиакорхоналар билан фикрлашиб олингандан сўнг манфаатдор тайинланган авиакорхоналар ўртасида белгиланган йўналишларнинг ҳар бири бўйича келишиб олинади. Шу тарзда келишиб олинган тарифлар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари томонидан тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Башарти, тайинланган авиакорхоналар ўттиз кун мобайнида ана шу тарифларнинг бирортасига рози бўлмасалар ёки бирон бошқа сабабларга кўра тариф ушбу модданинг 2-банди қоидаларига мувофиқ келишиб олиниши мумкин бўлмаса, Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўзаро келишувга биноан тариф белгилашга ҳаракат қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Башарти, авиация маъмурлари ушбу модданинг 2-бандига мувофиқ уларга тақдим қилинган бирон-бир тарифни тасдиқлаш масаласи бўйича ёки ушбу модданинг 3-бандига мувофиқ бирон-бир тариф белгилаш бўйича келишувга эриша олмасалар, бу келишмовчилик ушбу Битимнинг 21-моддаси шартларига биноан ҳал қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модданинг қоидаларига мувофиқ белгиланган тарифлар ушбу Модда шартларига кўра янги тарифлар белгилангунга қадар ўз кучини сақлаб қолиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг тайинланган авиакорхонаси парвозлар бошланишидан камида олтмиш (60) кун олдин парвозлар такрорийлигини, ҳаво кемаси типини, ўринлар компоновкасини ва сотиш учун мўлжалланган миқдорини кўрсатиб, тахминий жадвални тасдиқлаш учун иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тайинланган авиакорхонанинг тасдиқланган жадвалига киритиладиган ҳар қандай кейинги ўзгартиришлар иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари тасдиғига тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси томонидан шартлашилган йўлларда фойдаланилаётган ҳаво кемалари, шунингдек бундай ҳаво кемалари ичидаги уларнинг табелдаги мол-мулки, ёнилғи ва мойлаш материаллари захиралари (озиқ-овқат, ичимлик ва тамакини ўз ичига олган ҳолда), иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига келингач, зикр этилган мол-мулк, материаллар ва захиралар уларни қайтариб олиб кетиш пайтига қадар ҳаво кемаси ичида турган тақдирда, барча божхона божлари ҳамда бошқа солиқлар ва йиғимлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шунингдек, бундай божлар, солиқлар ва йиғимлардан (кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган йиғимларни истисно этганда) қуйидагилар озод қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида зикр этилган Аҳдлашувчи Томоннинг маъмурлари белгиланган лимитлар доирасида олинган ва иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси шартлашилган йўлларда фойдаланадиган ҳаво кемаси ичида фойдаланиш учун мўлжалланган борт захиралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси шартлашилган йўлларда фойдаланадиган ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш учун ёки уни таъмирлаш учун Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудига олиб кирилган эҳтиёт қисмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси шартлашилган йўлларда фойдаланадиган ҳаво кемасида ишлатиш учун мўлжалланган ёнилғи ва мойлаш материаллари, ҳатто бу захиралар йўналишининг уларни бортга олинган иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудуди доирасидаги қисмида ишлатилган тақдирда ҳам.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига ўзининг фойдаланиш эҳтиёжлари учун олиб келган ёки олиб келтираётган ёнилғи, мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлари, рўйхатдаги мол-мулк, озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва тамаки буюмларини ўз ичига олган ҳолда борт захиралари, реклама материаллари, автотранспорт, бронлаш ҳамда алоқа учун электрон ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмлар, ваколатхоналарни жиҳозлаш ҳамда уларнинг фаолият кўрсатиши учун мебель ва ашёлар, уларни олиб киришда, олиб чиқишда ва ана шу иккинчи Аҳдлашувчи томоннинг ҳудудида турган вақтида барча божхона божларидан ҳамда бошқа солиқлар ва йиғимлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тайинланган авиакорхоналар ўртасидаги ҳисоб-китоблар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида амал қилаётган ҳисоб-китоблар ва тўловлар тўғрисидаги битимларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига бу авиакорхона шартлашилган йўллардан фойдаланишдан олган даромаднинг харажатлардан ортган қисмини эркин ўтказиш ҳуқуқини беради. Бу пулларга бирон-бир солиқ солинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бундай ўтказиш Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги молиявий муносабатларни тартибга солувчи битимнинг қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Бундай битим бўлмаган ёки бундай битимда тегишли қоидалар бўлмаган тақдирда Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли маъмурлари ана шундай ўтказиш тартибини аниқлашлари лозим. Башарти- ки, бу аниқланмаса, ўтказиш эркин алмашиладиган валютада расмий айирбошлов курси бўйича Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида қўлланилаётган валюта айирбошлови қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шартлашилган йўллардан фойдаланишни таъминлаш учун бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида зарур маъмурий, тижорат ва техник ходимлар билан ўз ваколатхоналарини очиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида шу Аҳдлашувчи Томоннинг қонунлари ва қоидаларига мувофиқ авиаташувларни ўз ташув ҳужжатларини ишлатиб мустақил равишда сотиш ҳамда уларни сотадиган вакилларни тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади. Башарти, бир Аҳдлашувчи Томон корхоналарининг иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги авиаташувларни сотишни қўшган ҳолдаги тижорат фаолияти Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги махсус битим билан тартибга солинса ўша Битим қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро ҳуқуқлардан келиб чиқадиган ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларига мувофиқ фуқаро авиациясининг ғайриқонуний аралашув хатти-ҳаракатларидан хавфсизлигини таъминлашга доир зиммага оладиган ўзаро мажбуриятлари ушбу Битимнинг ажралмас қисми эканлигини тасдиқлайдилар. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро ҳуқуққа доир ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг умумий йўналишларини чекламаган ҳолда, 1963 йил 14 сентябрда Токиода имзоланган Ҳаво кемаларида содир этиладиган жиноятчилик ва бошқа ҳаракатлар тўғрисидаги Конвенция, 1970 йил 16 декабрда Гаагада имзоланган Ҳаво кемаларини ғайриқонуний равишда эгаллаб олишга қарши кураш тўғрисидаги Конвенция, ҳамда 1971 йил 23 сентябрда Монреалда имзоланган Фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши кураш ҳақидаги Конвенция, ҳамда 1988 йил 24 февралда Монреалда имзоланган Халқаро тайёрагоҳларда ғайриқонуний куч ишлатиш ҳаракатларига қарши кураш тўғрисидаги Баённома қоидаларига, Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги амалдаги икки томонлама битимлар ва Аҳдлашувчи Томонлар иштирок этган амалдаги кўп томонлама битимлар, шунингдек улар ўртасида кейинчалик тузиладиган битимларга мувофиқ иш олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларининг илтимосига кўра ҳаво кемасини ғайриқонуний тутқун қилиб олишнинг ҳамда ҳаво кемасига, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, тайёрагоҳлар ва қатновни таъминлаш воситаларига хавф туғдирувчи бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларнинг, шунингдек, фуқаро авиацияси хавфсизлигига таҳдид қилишнинг ҳар қандай кўриниши олдини олишда бир-бирларига барча зарурий ёрдамни кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро муносабатларида ўзларига мақбул келадиган даражада Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти томонидан белгиланган ва Халқаро фуқаро авиацияси бўйича Конвенцияга Иловаларда тавсифланган авиация ҳавфсизлигига техник талаблар қоидаларига, шунингдек Фуқаро авиацияси ва самовий ҳудуддан фойдаланишга доир Битимга мувофиқ иш кўрадилар. Улар рўйхатга олиш бўйича ҳаво кемаларнинг фойдаланувчиларидан, асосий фаолият жойи ёки доимий турар жойи ўз ҳудудларида жойлашган ҳаво кемаларининг фойдаланувчиларидан ва ўз ҳудудларида жойлашган халқаро тайёрагоҳларнинг фойдаланувчиларидан авиация хавфсизлигининг юқоридаги қоидаларига мувофиқ иш кўришларини талаб қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаларининг бундай фойдаланувчиларидан ушбу модданинг 3-бандида зикр этилган қоидаларга ва ана шу иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаси ўз ҳудуди чегараларига кириб келаётганида, ундан чиқиб кетаётганида ёки унда бўлиб турган вақтида назарда тутилган қоидаларга риоя этишини талаб қилиши мумкинлигига рози бўлади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаларини ҳимоя қилиш ва йўловчиларни, экипаж аъзоларини, йўловчи юки, юклар ва рўйхатдаги мулкни юк ортиш ва тушириш вақтида текшириш учун ўз ҳудуди доирасида самарали чора-тадбирлар кўрилишини таъминлайди. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг, башарти, аниқ таҳдид мавжуд бўлса, оқилона доираларда хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус чора-тадбирлар қўришга доир илтимосларини ҳам хайрихоҳлик билан қараб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Башарти, фуқаро ҳаво кемаси тутқун қилиб олинса ёки уни тутқун қилиш таҳдиди мавжуд бўлса ёки ҳаво кемаси, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига тайёрагоҳлар ва қатновни таъминлаш воситаларига бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинса, Аҳдлашувчи Томонлар алоқани енгиллатиш ва бундай кўнгилсизлик ёки таҳдидга жадал, ҳамда бешикаст барҳам беришнинг барча зарур чора-тадбирларини кўриш орқали бир-бирларига кўмак берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бирон-бири иккинчи Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг авиация хавфсизлигига оид қоидаларидан чекиняпти деб ҳисоблаш учун етарли асосга эга бўлса, ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари билан шошилинч маслаҳатлашувлар ўтказилишини талаб қилишлари мумкин. Маслаҳатлашувлар уларни ўтказиш тўғрисидаги сўров билан мурожаат этилган кундан эътиборан ўн беш (15) кун мобайнида мақбул келишувга эришилмаган ёки фуқаро авиациясининг хавфсизлигига бевосита хавф пайдо бўлган тақдирда ушбу Битимнинг 5-моддасини қўллаш учун асос юзага келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар қуйидаги соҳаларда, чунончи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво транспорти соҳасидаги илмий-техника сиёсати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авиакорхоналарни моддий-техник таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авиация мутахассисларини ўқитиш ва уларни тайёрлаш даражасига қўйиладиган ягона талабларни ишлабчиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авиация техникасидан техник жиҳатда фойдаланиш, уларни таъмирлаш ва ўзаро тегишли ашё-анжомлар етказиб бериш соҳасида яқин ҳамкорликда ва биргаликда иш олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳамкорликнинг ана шу соҳаларига дахлдор масалалар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасидаги махсус битимларнинг мавзуи бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни бажаришга тааллуқли бўлган барча масалалар бўйича ҳамкорликни таъминлаш учун Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида вақт-вақти билан маслаҳатлашувлар ўтказилиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни ёки унинг Иловасини шарҳлаш ёки қўллаш муносабати билан юзага келадиган ҳар қандай низо иккала Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари ўртасида бевосита музокаралар орқали ҳал этилади. Башарти, зикр этилган маъмурлар муросага келмасалар, низо бевосита Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида муросага эришилмаса, низо фуқаро авиацияси ва самовий ҳудуддан фойдаланиш тўғрисидаги Битимда белгиланган қоидаларга мувофиқ ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бири ушбу Битим ёки унинг Иловаси шартларини ўзгартиришни таклиф қилса, Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида мўлжалланаётган ўзгартишлар хусусида маслаҳатлашувлар ўтказилади. Агар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари бу муддатни чўзиш тўғрисида муросага кела олмасалар, маслаҳатлашувлар уларни ўтказиш тўғрисидаги сўров тушган кундан эътиборан олтмиш (60) кун ичида бошланиши лозим. Ушбу Битимга киритилган ҳар қандай ўзгартиш дипломатик воситалар орқали ноталар айирбошлаш йўли билан тасдиқланганидан кейин кучга киради. Иловаларга ўзгартишлар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасидаги келишувга биноан киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим имзоланган пайтдан эътиборан вақтинча қўлланиб турилади ва Аҳдлашувчи Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани ҳақида охирги ёзма хабарномалар юборган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири исталган вақтда бошқа Аҳдлашувчи Томонни ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш истагида эканлигидан дипломатик алоқа йўллари орқали хабардор қилиши мумкин. Бу ҳолда, Битимнинг амал қилиши бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай хабарномани олган кундан эътиборан ўн икки (12) ой ўтгандан сўнг, башарти, Битимнинг амал қилишини тўхтатиш ҳақидаги зикр этилган хабарнома бу муддат тугагунга қадар Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишувига биноан орқага қайтариб олинмаса, тўхтайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йилнинг 2 мартида Москва шаҳрида ўзбек ва рус тилларида икки асл нусхада тузилди, ҳар икки матн бир хил кучга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида тузилган ҳаво қатнови тўғрисидаги битимга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎1. Ўзбекистон Республикасининг тайинланган авиакорхонаси (авиакорхоналари) ҳар икки томонга парвозларни амалга оширишда фойдаланадиган йўналишлар:
Жўнаш манзиллари‎ Оралиқ манзиллар‎ Белгиланган манзиллар‎ Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги манзиллар‎
Тошкент, Самарқанд Ўзбекистон Республикасидаги бошқа манзиллар‎ учинчи мамлакатлардаги манзиллар‎ Москва, Санкт-Петербург, Россия Федерациясидаги бошқа манзиллар‎ учинчи мамлакатлардаги манзиллар‎
‎‎2. Россия Федерациясининг тайинланган авиакорхонаси (авиакорхоналари) ҳар икки томонга парвозларни амалга оширишда фойдаланадиган йўналишлар:
Жўнаш манзиллари‎ Оралиқ манзиллар‎ Белгиланган манзиллар‎ Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги манзиллар‎
Москва, Санкт- Петербург, Россия Федерациясидаги бошқа манзиллар‎ учинчи мамлакатлардаги манзиллар‎ Тошкент, Самарқанд Ўзбекистон Республикасидаги бошқа манзиллар‎ учинчи мамлакатлардаги манзиллар‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудидаги, йўналишларнинг жадвалида кўрсатиб ўтилмаган «бошқа манзиллар» Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасидаги келишувга биноан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатмалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги манзиллар ва учинчи мамлакатлардаги манзиллар оралиғида йўловчилар, юк ва почта ташишни амалга ошириш ҳуқуқи Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасидаги алоҳида келишув мавзуи бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ташқаридаги манзиллар» Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасидаги келишувга биноан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Парвозлар такрорийлиги, ҳаво кемаларининг типлари ва шартлашилган ҳаво йўлларидан фойдаланишнинг тижоратга оид шартлари тайинланган авиакорхоналар ўртасидаги келишувга биноан белгиланади ҳамда Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурларига тасдиқ учун тақдим этилади.