Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2021 15.12.2014 йилдаги XXXII/265-сон
ONLINE TRANSLATE
Самарқанд вилояти халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг қарори, 15.12.2014 йилдаги XXXII/265-сон
Кучга кириш санаси
01.01.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига мувофиқ йил давомида 4283 та иш ўринлари ташкил қилиш кўзда тутилиб, шу жумладан, янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларни янгилаш соҳасида 100 та, кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил қилиш бўйича 1255 та, шундан, саноатда 305 нафар, қурилиш-пудрат ишларини кенгайтириш, жумладан уй-жой қурилиши ва таъмирлаш соҳасида 283 та, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 677 та, якка ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида 890 та, уй меҳнатининг барча шаклларини ривожлантириш эвазига 675 та, бу борада корхоналар ва кооперацияда меҳнат шартномалари асосида касаначиликни ривожлантиришда 120 та, фермер хўжаликларини ривожлантириш (паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик ва бошқалар) соҳасида 930 та, ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш эвазига 430 та, ишламасдан турган корхоналарни фаолиятини тиклаш бўйича 25 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, 2191 нафар аёлларни иш билан таъминлаш, 2293 нафар ёшларни, шу жумладан 1303 нафар касб-ҳунар коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш кўзда тутилмоқда. Бунинг асосий қисми 3206 нафар қишлоқ жойларида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кун тартибидаги масалани муҳокама этиб, халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2015 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури иловага* асосан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Дастурда 2015 йилда туманда қуйидаги асосий йўналишлар бўйича 4283 та янги иш ўринлари ташкил этилиши кўзда тутилганлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларни янгилаш соҳасида 100 та янги иш ўринлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил қилиш бўйича 1255 та, шундан, саноатда 305 та янги иш ўринлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш-пудрат ишларини кенгайтириш, жумладан уй-жой қурилиши ва таъмирлаш соҳасида 283 та янги иш ўрин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 667 та янги иш ўринлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида 890 та янги иш ўринлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй меҳнатининг барча шаклларини ривожлантириш эвазига 675 та янги иш ўринлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бу борада корхоналар ва кооперацияда меҳнат шартномалари асосида касаначиликни ривожлантиришда 120 та янги иш ўринлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликларини ривожлантириш (паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик ва бошқалар) соҳасида 930 та янги иш ўринлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш эвазига 430 та янги иш ўринлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш бўйича 25 та янги иш ўринлари яратилиши эътиборга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокими ўринбосари (Т. Эсиргапов), туман молия бўлими бошлиғи (Ҳ. Самандаров)ларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Ғ. Пардаев) ҳамда туман ҳокимлиги Иқтисодиёт бўлими (И. Нарзуллаев) билан келишган ҳолда бир ой муддатда аниқ корхоналар бўйича 2015 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш тармоқ дастурини, шунингдек кўп меҳнат талаб этадиган ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва технологик янгилашни, ишчи кучларига бўлган талаб ва таклифнинг мавсумий ўзгаришини ҳисобга олиб, илгари ташкил этилган иш ўринлари сақлаб қолиниши ва барқарор фаолият юритишини сўзсиз таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Ғ. Пардаев) ва тумандаги касб-ҳунар коллежлари билан келишган ҳолда икки ҳафта муддатда касб-ҳунар коллежлари билан ўзаро ҳамкорликни янада такомиллаштириш, айниқса битирувчи курслар ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш бўйича кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, моддий-техник жиҳатдан ва кадрлар билан амалда қўллаб-қувватлашни кучайтиришни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш учун киритиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, ҳар чоракда халқ депутатлари туман Кенгашининг депутатлари иштирокида туман ҳокимлигининг мажлисларида 2015 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш дастури параметрларининг ва тасдиқланган чора-тадбирлар амалга оширилишининг боришини танқидий кўриб чиқилиши, бунда янги ташкил этилган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Ғ. Пардаев) ҳамда ваколатли ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилган иш ўринларини инветаризациядан ўтказиш натижалари асосий мезонлардан бири деб баҳолансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокимининг ўринбосари (Т. Эсиргапов), туман Кенгаши депутатлари, туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Ғ. Пардаев), туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими (И. Нарзуллаев), тижорат банклари, корхона ва ташкилотлар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014/2015 ўқув йилида касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларини ишга жойлаштириш параметрларини алоҳида кўрсатган ҳолда, иш ўринларни ташкил этиш учун зарур бўлган молиявий, моддий ва бошқа ресурсларнинг белгиланишига алоҳида эътибор қаратиб, 2015 йилда ташкил этиладиган янги иш ўринларининг манзилли рўйхатларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ҳудудий дастурини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилии маркази (Ғ. Пардаев), туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими (И. Нарзуллаев), статистика бўлими (З. Эргашов) билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурнинг бажарилиши мониторингини тизимли олиб борилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсизларни ишга жойлаштириш, шу жумладан уларни касб-ҳунарга қайта ўқитиш ва қайта тайёрлаш, хақ тўланадиган жамоат ишларига йўллаш, шунингдек «Бўш иш ўринлари ярмаркалари»ни ўтказиш орқали ишга жойлаштириш тадбирларининг сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тумандаги тижорат банкларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда 2015 йилда тижорат банклари томонидан банклар, туман бандлик йўналишлари бўйича хўжалик юритувчи субъектларнинг иш ўринлари ташкил этишни таъминлайдиган бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш, шу жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун кредит маблағлари ажратиш прогноз параметрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ўринлари ташкил этиш учун, айниқса касб-хунар коллежлари битирувчиларига ажратилаётган кредит ресурслари бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини доимий равишда амалга ошириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туман ҳокими ўринбоси (Т. Эсиргапов) бир ой муддатда тумандаги саноат ҳудудларида кўп меҳнат талаб қилмай ихчам, кичик ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ва жойлаштириш бўйича масалаларни ўрганиш ва таклифлар ишлаб чиқиш учун туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, Давлат солиқ инспекцияси, архитектура ва қурилиш бўлими, тижорат банкларининг масъул ходимларидан иборат таркибда Махсус ишчи гуруҳини тузсин ва туман ҳокимлиги тасдиғига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ишчи гуруҳи туманда жойларга борган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тумандаги мавжуд саноат зоналари (майдончалари)дан фойдаланиш самарадорлигини ва уларнинг иш билан таъминланганлигини, шу жумладан ишлаб чиқариш инфратузилмаси аҳволини танқидий ўрганиб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат зоналари (майдонлари)даги саноат корхоналарининг ишламаётганлиги ва тугатилиши сабабини чуқур таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат майдончаларида фойдаланилмаётган бинолар (иншоотлар), паст ликвидли объектлар, ишламаётган корхоналар мавжудлиги юзасидан хатлов ўтказиш ҳамда уларнинг фаолиятини тиклаш ва молиявий соғломлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, 2015 йил мобайнида ҳар бир объект бўйича иш ўринлари ташкил этишнинг аниқ параметрларини тасдиқлашни амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тумандаги ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари, туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Ғ. Пардаев), туман ҳокимлиги бўлим бошлиқлари, манфаатдор корхоналар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар билан биргаликда касб-ҳунар коллежларининг битирувчи курс ўқувчиларини ишлаб чиқариш амалиётини ўташини ташкил этиш ва кейинчалик ишга жойлашишига кўмаклашиш учун аниқ корхоналарга бириктиришни, шунингдек касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашни ҳамда педагоглар малакасини оширишни назарда тутувчи қўшма чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун туман ҳокимлигига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарор 2015 йил 1 январдан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия (Ғ. Пардаев) ва туман ҳокимининг ўринбосари (Т. Эсиргапов) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Н. БЕРДИБОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оқдарё т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 15 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XXXII/265-сон