Самарқанд вилояти халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг
Қарори
Самарқанд шаҳрида 2015 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Жорий йилда қилинган иқтисодий таҳлиллардан келиб чиқиб, бундан ташқари Самарқанд шаҳрининг саноат салоҳияти, кам қувватли, паст рентабелли ва ишламасдан турган корхоналарни молиявий соғломлаштириш, хизмат кўрсатиш ва сервис хизматини ривожлантириш, айниқса туризмни ривожлантириш ва енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш юзасидан қабул қилинган дастурларнинг 2015 йилда ишга тушириладиган объектларини ишга тушириш эвазига яратиладиган янги иш ўринларини инобатга олиб, шу билан бирга касб-ҳунар коллежлари шаҳар битирувчилари сони 2015 йилда ўртача 12193 тани ташкил этишини назарда тутган ҳолда, «2015 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури» ишлаб чиқилиб, унга кўра 16261 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилмоқда.
Шу жумладан, мақсадли дастурларга мувофиқ ташкил этиладиган иш ўринлари, жами 3006 та иш ўрни, шулардан, саноатда 1850 та иш ўрни, хизмат кўрсатишда 571 та иш ўрни, ишламасдан турган корхоналарни фаолиятини тиклаш ҳисобига 585 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари тижорат банкларининг кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил этиш учун ажратиладиган кредитлар ажратиш ҳисобига 9255 та янги иш ўрни, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 1650 та иш ўрни, уй меҳнатини ташкил қилиш ҳисобига 2350 та иш ўрни, жами 13255 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Булардан аёллар учун 5333 та иш ўрни, ёшлар учун 6100 та иш ўрни, шу жумладан касб-ҳунар коллеж битирувчилари учун 6017 та иш ўрни, қамоқ жазосини ўтаб келганларга 202 та иш ўрин, квоталанган иш ўринлари 4122 тани ташкил этади.
Шаҳарда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш ва юқоридагилар ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Самарқанд шаҳрида «2015 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури» 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. «2015 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури» ижросини назорат қилиш Ишчи комиссияси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари У. Назаровга «2015 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури» лойиҳасини вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ишчи комиссиясига тақдим этиш топширилсин.
4. Мазкур қарор 2015 йил 1 январдан бошлаб кучга кириши белгилаб қўйилсин.
5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Қ. Бахронов) ҳамда шаҳар ҳокимининг ўринбосари У. Назаровлар зиммаларига юклатилсин.
Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг раиси А. ШУКУРОВ
Самарқанд ш.,
2014 йил 15 декабрь,
180-30-сон
Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг 2014 йил 15 декабрдаги 180-30-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Самарқанд шаҳрида 2015 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш
параметрлари
| Т/р | Йўналишлар | Самарқанд ш. |
| 1. | Жами Дастур бўйича | 16 261 |
| | шу жумладан: | |
| 2. | Мақсадли дастурларга мувофиқ ташкил этиладиган иш ўринлари, жами | 3 006 |
| | улардан: | |
| 2.1 | саноатда | 1 850 |
| 2.2 | хизмат кўрсатишда | 571 |
| 2.3 | қишлоқ хўжалигида (шу жумладан чорвачилик, паррандачилик, боғдорчилик, балиқчилик, асаларичилик, сабзавотчилик, ипакчилик, узумчиликда) | |
| 2.4 | ишламасдан турган корхоналарни фаолиятини тиклаш | 585 |
| 3. | Бундан ташқари | 13 255 |
| | қуйидагилар ҳисобига: | |
| 3.1 | тижорат банкларининг кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил этиш учун ажратиладиган кредитлари | 9 255 |
| 3.2 | якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш | 1 650 |
| 3.3 | уй меҳнатини ташкил қилиш | 2 350 |
| 3.4 | деҳқон ва фермер хўжаликлари | |
Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг 2014 йил 15 декабрдаги 180-30-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
«2015 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури» ижросини назорат қилиш Ишчи комиссиясининг
ТАРКИБИ
| 1. | Шукуров А.С. | — | Шаҳар ҳокими, Ишчи комиссияси раиси |
| 2. | Назаров У.О. | — | Шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Ишчи комиссияси раиси ўринбосари |
| 3. | Вафоқулова Н.Б. | — | Шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори, Ишчи комиссияси котиби |
|
Ишчи комиссияси аъзолари: | |||
| 1. | Вакант | — | Шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бошлиғи |
| 2. | Холикулов А. | — | Шаҳар ҳокимлиги котибияти мудири |
| 3. | Шодибоев С.Х. | — | Шаҳар ҳокимлиги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш инспекцияси бошлиғи |
| 4. | Хударганов Ш. | — | Шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори ўринбосари |
| 5. | Умирзаков М. | — | Шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази бўлим бошлиғи |
| 6. | Тошпулатов Ш. | — | Шаҳар статистика бўлими бошлиғи |
| 7. | Тониев У. | — | Шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи |
| 8. | Раджабов Э. | — | Шаҳар молия бўлими мудири |
| 9. | Аслиддинов У.С. | — | «Маҳалла» хайрия жамоат фонди шаҳар Кенгаши раиси |
| 10. | Курбанова С.У. | — | шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бош мутахассиси |
| 11. | Лавозимига кўра | — | Тижорат банклари шаҳар бўлими бошқарувчилари |
| 12. | Лавозимига кўра | — | Касб-ҳунар коллежлари директорлари |
| 13. | Элмурадов Б. | — | шаҳар Бош меъмори |