31.12.2014 йилдаги 377-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш ва соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2015 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа органлар томонидан тадбиркорлик субъектларидан давлат бошқа органларида ва ўзга ташкилотларда мавжуд бўлган ҳужжатларни ва ахборотларни, шу жумладан солиқ қарздорлиги ёки коммунал тўловлар бўйича қарзларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларнинг, тадбиркорлик субъекти таъсис ҳужжатларининг, лицензиялар ва рухсат берувчи тусдаги ҳужжатлар нусхаларининг талаб қилиниши тақиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, 2015 йил 1 январдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматлари кўрсатиш юзасидан мурожаатлари мавжуд бўлганда ушбу давлат хизматларини кўрсатишда давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа органлар давлат бошқа органларида ва ташкилотларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатларни ва ахборотларни ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда оладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотлар мавжуд бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ушбу ҳужжатлар ва ахборотларни (архив маълумотномалари бундан мустасно) давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа органлардан тегишли идоралараро сўров олингандан вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида тақдим этишлари шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларнинг ушбу ҳужжатлар ва ахборотлар мавжуд бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан идоралараро сўров бўйича тақдим этилмаслиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаслиги тадбиркорлик субъектига давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларнинг тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги, шунингдек уларнинг тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органи ёки бошқа ташкилот томонидан олинмаганлиги учун айбдор бўлган тегишли мансабдор шахслар жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар бир ой муддатда улар томонидан давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган, ахборот ҳамкорлиги йўли билан олинадиган ҳужжатлар ва ахборотлар рўйхатини, ушбу ҳужжатлар ва ахборотларни тақдим этадиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларни кўрсатган ҳолда белгиласинлар ҳамда кўрсатиб ўтилган рўйхатни Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари Ягона порталида ва ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва ахборотлар рўйхати ўзларининг расмий веб-сайтларида ўз вақтида жойлаштирилиши ва мунтазам равишда янгилаб борилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишда идоралараро ахборот ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Палата томонидан тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ушбу қарорнинг бажарилиши ва сифати юзасидан доимий мониторингни амалга ошириш, мониторинг натижаларини тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини, шу жумладан сансалорлик, бюрократизм ва давлат хизматлари кўрсатиш муддатларини чўзиб юбориш ҳолатларига йўл қўймасликни назарда тутган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланиш учун ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 2015 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 31 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
377-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2015 йил 1 январдан бошлаб киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2019 й., 09/19/244/2819-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги 983-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2018 й., 09/18/983/2271-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги 983-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2018 й., 09/18/983/2271-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 июлдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Судгача санациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 42-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси санациядан ўтказиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 46-сон, 584-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган Объектлар қурилишини лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан айни бир вақтда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 48-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 218-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 09/19/218/3766-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 09/18/444/1353-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 09/18/444/1353-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 231-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1028-сонли қарорига асосан 2019 йил 20 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2018 й., 09/18/1028/2344-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 782-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2018 й., 09/18/782/1985-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 782-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2018 й., 09/18/782/1985-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 103-модда) 2-бандининг тўртинчи хатбошидаги «нотурар жой фондининг» сўзларидан кейин «жисмоний шахсларга тегишли бўлган» сўзлари қўшилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 декабрдаги 592-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 12-сон, 109-модда) билан тасдиқланган Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 10-банднинг «б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги мазмундаги 101-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«101. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июндаги 233-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2023 й., 09/23/233/0344-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 10-банди «д» ва «е» кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«9. Лицензия талабгори лицензия олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятининг (ёхуд унинг бир қисмининг) лицензияланаётган тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш учун зарур шарт-шароитларнинг белгиланган талабларга мувофиқ мавжудлиги тўғрисида «Ўзстандарт» агентлигининг хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талабгори аризасининг кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария-эпидемиология назорати органларининг маҳсулотлар, ишлаб чиқариш шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси, шунингдек технологик асбоб-ускунага гигиена сертификатларининг нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида ёнғин назорати органларининг хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонанинг Комиссия томонидан белгиланадиган шакл бўйича паспорти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 765-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таҳририят тўғрисидаги низомнинг нусхаси — оммавий ахборот воситаси таҳририяти юридик шахс бўлмаган ҳолларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги тўғрисида банкнинг тўлов ҳужжати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатдан ўтказувчи орган оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги тўғрисида банкнинг тўлов ҳужжати бундан мустасно».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 апрелдаги 126-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 8-банднинг «е» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«е) қуйидагиларнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот раҳбари ҳамда соҳа бўйича маълумотга, шунингдек меҳнат дафтарчаларига (нотариал тасдиқланган) эга бўлган асосий ходимлар (бош муҳандислар ва лойиҳа архитекторлари, бош ҳамда етакчи мутахассислар) дипломларининг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва инвентарларнинг талабгорга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги мазмундаги 81-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«81. «Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 8-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари 94-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маиший истеъмолчиларга тегишли бўлган уй-жойлар, турар жой ва нотурар жой фонди хоналарининг олди-сотди шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларнинг ҳисоб рақамларини бошқа истеъмолчига қайта расмийлаштириш фақат электр энергияси учун қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида белгиланган намунадаги маълумотномалар бор бўлган тақдирдагина амалга оширилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сонли қарорига асосан 2024 йил 4 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.01.2024 й., 09/24/722/0061-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 июндаги 346-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2022 й., 09/22/346/0566-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 31-модда) билан тасдиқланган Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 9-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «а» кичик бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«юридик шахс учун — номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), хизмат кўрсатадиган банкнинг номи, банкдаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами, муассисларининг (қатнашчиларининг) рўйхати, уларнинг манзиллари ва фаолияти турлари»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б) лицензия талабгорининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) учинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ваколатли орган сертификат бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 июндаги 338-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2022 й., 09/22/338/0534-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 ноябрдаги 296-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 86-модда) билан тасдиқланган Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ишларнинг айрим турларини амалга оширишга ҳуқуқ берувчи лицензия (мавжуд бўлганда)»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 8-банднинг ўн иккинчи — ўн олтинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи — ўн бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ариза берувчи ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестация бўйича ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган мол-мулк ва асбоб-ускуналарнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестация бўйича ишларни бажариш учун жалб этиладиган ёки жалб этиш режалаштирилаётган ходимларнинг лавозим йўриқномалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган рухсатнома бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 июндаги 169-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бадиий фильмларни кино- ва видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ариза берувчи томонидан кино- ва видеотасвирга олиш учун жалб этиладиган маҳаллий ташкилот билан тегишли хизматлар кўрсатиш учун тузилган шартнома нусхаси»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агентлик рухсатнома бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 9-бандга қуйидаги мазмундаги «г» кичик банди қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«г) ариза берувчи томонидан кино- ва видеотасвирга олиш учун жалб этиладиган маҳаллий ташкилотнинг бадиий ва хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, тасвирий, мультипликацион кино- ва видеофильмларни ҳамда дастурларни ишлаб чиқаришга тегишли лицензияси мавжуд бўлмаса рухсатнома бериш рад этилиши мумкин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 2-сон, 13-модда) билан тасдиқланган Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 56-банднинг «д» ва «е» кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги мазмундаги 561-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«561. Инспекция қурилиш объектларини рўйхатга олиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 56-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/493/1426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2018 й., 09/18/255/1034-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сонли қарорига асосан 2024 йил 3 августдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 09/24/256/0320-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 338-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/338/0700-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2018 й., 09/18/1060/2405-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги 180-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.04.2022 й., 09/22/180/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 603-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 09/18/603/1602-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 399-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/399/1291-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 1-сон, 9-модда, 46-сон, 584-модда; 2017 й., 7-сон, 89-модда; 14-сон, 231-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067, 01.04.2018 й., 09/18/255/1034-сон, 01.06.2018 й., 09/18/399/1291-сон, 14.06.2018 й., 09/18/444/1353-сон, 03.07.2018 й., 09/18/493/1426-сон, 01.08.2018 й., 09/18/603/1602-сон, 03.10.2018 й., 09/18/782/1985-сон, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон, 05.12.2018 й., 09/18/983/2271-сон, 19.12.2018 й., 09/18/1028/2344-сон, 29.12.2018 й., 09/18/1060/2405-сон; 14.03.2019 й., 09/19/218/3766-сон, 26.03.2019 й., 09/19/244/2819-сон, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон; 29.05.2020 й., 09/20/338/0700-сон, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон; 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон; 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон; 14.04.2022 й., 09/22/180/0307-сон; 17.06.2022 й., 09/22/338/0534-сон, 25.06.2022 й., 09/22/346/0566-сон; 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон; 07.06.2023 й., 09/23/233/0344-сон; 03.01.2024 й., 09/24/722/0061-сон, 02.05.2024 й., 09/24/256/0320-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)