ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 9 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1842-3]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2024 йил 26 апрелдаги 2-сон, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2024 йил 22 апрелдаги 02/11-05/02-сон ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 26 апрелдаги 2024-07-сонли ««Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1842-7, 10.05.2024 й.) асосан 2024 йил 14 августдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги ПҚ-872-сонли «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 11 июлдаги 77, 2008-33-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2008 йил 26 июндаги 13-сонли қарори (рўйхат рақами 1842, 2008 йил 15 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 337-модда) билан тасдиқланган Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 31 декабрь,
91-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 31 декабрь,
2014-38-сон
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 31 декабрь,
01/19-26/29-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 31 декабрдаги 91, 2014-38, 01/19-26/29-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 8-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«суғурталовчи томонидан битта боғлиқ шахсда жойлаштирилган активларнинг суммаси суғурталовчи устав капиталининг 15 фоизидан ошган (суғурта фаолияти, суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида суғурталовчига тегишли бўлган хизмат биноларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган шуъба корхоналар (шуъба хўжалик жамиятлари) ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);
суғурталовчи томонидан барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активларнинг умумий суммаси суғурталовчи устав капиталининг 100 фоизидан ошган (суғурта фаолияти, суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида суғурталовчига тегишли бўлган хизмат биноларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган шуъба корхоналар (шуъба хўжалик жамиятлари) ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);».
2. 9-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«суғурталовчининг ҳар қандай битта юридик шахснинг устав капиталида иштирок этиш улуши ушбу юридик шахснинг устав капиталининг 30 фоизидан ошган (суғурта фаолияти, суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида суғурталовчига тегишли бўлган хизмат биноларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган шуъба корхоналар (шуъба хўжалик жамиятлари) ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 1-сон, 18-модда)