Сирдарё вилояти Халқ Депутатлари Гулистон туман Кенгашининг
Қарори
Гулистон туманида 2014 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 28 майдаги 150/22-6-сонли «Сирдарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 12 июндан ўз кучини йўқотади.
Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг 2013 йил 12 январдаги 16-1-сонли қарори билан тасдиқланган 2013 йилда янги иш жойларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ишлаб чиқилган туман дастурига мувофиқ жорий йилда 3876 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган бўлиб, ўтган 7 ой давомида 2385 та янги иш ўринлари яратилди.
Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши 2014 йилда янги иш жойларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ишлаб чиқилган туман дастурини атрофлича кўриб чиқиб ва муҳокама этиб халқ депутатлари туман Кенгашининг сессияси қарор қилади:
1. Гулистон туманида 2014 йилда янги иш жойлар яратиш ва аҳоли бандлиги таъминлаш дастурининг асосий мақсади ва моҳияти тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори Қ. Шодмоновнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2014 йилда янги иш жойларини яратиш ва аҳоли бандлиги таъминлаш борасида ишлаб чиқарилган туман дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
3. Туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди корхона ва ташкилотлар раҳбарларига:
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 18 январида Республика ҳукумати мажлисида белгилаб берилган ва белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичларга эришишни, иқтисодиётни ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни рақобатбардошлигини оширишни, ишлаб чиқишни, транспорт ва муҳандислик коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялашни, аҳолини бандлигини ва фаровонлигини оширишни таъминлашга йўналтирилган мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор вазифаларини рўёбга чиқариш иқтисодиётнинг юқори ва барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолишга, макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлашга ва шу асосда дастурлар ижросини тўлиқ таъминлаш ҳисобига дастурда белгиланган аҳоли бандлигини ошириш ва иш ўринларини ташкил этиш параметрларини сўзсиз ижросини таъминлаш;
янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларини янгилаш, кичик корхона ва микрофирмаларни ташкил этиш, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш, уй меҳнатининг барча шаклларини, шу жумладан корхоналар билан кооперацияда меҳнат шартномалари асосида касаначиликни ривожлантириш, фермер хўжаликларини ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, ишламасдан турган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган корхоналар фаолиятини тиклаш, молиявий соғломлаштириш, бозор инфратузилмаларини ривожлантириш вазифалари юклатилсин.
4. Туман кенгашининг доимий комиссияларига:
туманда 7 та устувор йўналишлар асосида мўлжалланган дастуридан келиб чиқиб, ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг сўзсиз ижро этилиши устидан депутатлик назоратини ўрнатсинлар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сонли «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Фармонининг ижросини таъминлаш юзасидан комиссия йиғилишларида туман ҳокимлиги ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориш вазифаси топширилсин;
Мамлакатимизда қабул қилинган қарорлар ва дастурлар ижросини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чораларни ҳар бир депутат ўзининг сайлов округида кенг тарғиб қилиш, мазмун моҳиятини халққа тушунтириш, ташвиқот-тарғибот ишларини олиб бориш вазифаси юклатилсин;
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори (Қ. Шодмонов) ҳамда ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари раҳбарларига 2013-2014 ўқув йили битирувчиларининг тўлиқ бандлигини таъминлаш вазифалари топширилсин ҳамда ушбу топшириқларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳар ойда туман ҳокимлигига ахборот бериб борилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А. Тошпўлатов ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари раислари зиммасига юклатилсин.
6. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси А. ХУСАНБОЕВ
Гулистон т.,
2013 йил 27 август,
23-22-сон