07.09.2010 йилдаги 84-ТК-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш «Ўзстандарт» агентлигининг асосий қоидалар, 07.09.2010 йилдаги 84-ТК-сон
Кучга кириш санаси
01.01.2011
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги «Ўзстандарт»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат экологик сертификатлаштириш тизими. Асосий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қўлланиш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу стандарт Давлат экологик сертификатлаштириш тизими (кейинчалик — Тизим) ишини ташкиллаштиришнинг тузилмаси, вазифалари ва асосий принципларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу стандарт маҳсулотни ишлаб чиқарувчиси, етказиб берувчиси, сотувчи ва истеъмолчилари бўлган, мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъий назар, Давлат экологик сертификатлаштириш идоралари, экоаналитик синов бўлинмалари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан мажбурий фойдаланиш учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Меъёрий ҳужжатларга ҳаволалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Атамалар ва таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1 Экологик талаблар бўйича сертификатлаштириш, маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш соҳасининг атроф-муҳит муҳофазаси ва Ўзбекистон табиий бойликларидан оқилона фойдаланиш қисми амалдаги ҳуқуқий механизмнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2 Тизимнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва ундан фойдаланишда экологик хавфсизликни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик хавфсиз, энергия сақловчи технологик жараёнларни, жиҳозларни ва ишлаб чиқаришни жорий этиш йўли билан табиий ресурслардан рационал фойдаланишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини жойлаштириш, қайта ишлаш, трнспортда ташиш, йўқ қилиш ва кўмиш вақтида атроф-муҳитнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва фойдаланиш вақтида атроф-муҳит объектларини ифлосланиш ва чиқиндилар билан тўлишини олдини олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3 Тизим фаолияти қуйидаги асосий тамойиллардан таркиб топган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Очиқлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурийлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омилкорлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объективлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақиллик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Холислик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3.1 Очиқлик — маҳсулотнинг транспортда ташиш ва ишлаб чиқаришда ҳаётий даврининг барча поғоналарида атроф-муҳит учун хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ бўлган фаолият юритувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг иштироки учун Тизим очиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3.2 Мажбурийлик — Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тузилган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик тартиби билан ўрнатилган тартибда тасдиқланган объектлар рўйхати бўйича сертификатлаштириш амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3.3 Омилкорлик — Тизим иштирокчилари, уларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарурий малакага, воситалар ва ваколатга эга бўлишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3.4 Объективлик — сертификатлаштириш натижалари объектнинг ҳақиқий ҳолатини акс эттириши ва тасвирлаши керак, бирон-бир корхона, ташкилот, юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан таҳқирлаш ва устунлик бериш истисно этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3.5 Мустақиллик — объектларни экологик сертификатлаштириш учун аризачи ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар ва истеъмолчиларнинг бевосита таъсирига йўл қўйилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3.6 Халқаро ва миллий сертификатлаштириш тизими билан ўзаро алоқа ва ҳамкорликни кенгайтириши, ушбу соҳада ҳужжатларни уйғунлаштириши, Тизимни халқаро сертификатлаштириш тизимларига мувофиқ бирлаштириш имкониятини кўриб чиқиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3.7 Тизим — бошқа тизимлар билан битимларга асосан экологик сертификатлар, аттестатлар, экохавфсизлик белгилари, синовлар ва таҳлиллар натижаларини ўзаро тан олиниши таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.4 Тизим, тизимда фойдаланиладиган экология соҳасидаги меъёрий-услубий базани такомиллаштиришни кўзда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.5 Экологик сертификатлаштириш қонуний тартибга солинувчи доирада мажбурий сертификатлаштириш шаклида, ҳамда қонуний тартибга солинмайдиган доирада — ихтиёрий сертификатлаштириш шаклида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.6 Тизим давлат бошқаруви идоралари раҳбарлигида фаолият юритадиган бошқа текшириш ва сертификатлаштириш тизимлари билан битимлар асосида ўзаро ҳамкорлик юритади. Битимлар, шу жумладан ушбу тизим амалга оширадиган сертификатлаштириш ишларини тан олиш қоида ва тартибларини ўрнатади. Ўзаро тан олиш объектлари синов баённомаси, сертификатлар ва мувофиқлик белгиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.7 Тизим иштирокчилари ўзининг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган ва ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган Ўзбекистон Республикасининг амалдаги меъёрий-ҳуқуқий актларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.8 Тизимнинг расмий тили деб, давлат тили — ўзбек тили ҳисобланади. Тизим иштирокчисининг мурожаатига кўра экологик сертификатлар, гувоҳномалар ва бошқа ҳужжатлар ҳуқуқий қоида билан ўрнатилган асл нусхага мослигини тасдиқловчи бошқа тилда расмийлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.9 Тизимнинг ахборот базаси ўрнатилган тартибда тасдиқланган ва тизимнинг ахборот-маълумот фондига киритилган ҳужжатлар ташкил этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экологик сертификатлаштириш бўйича аккредитацияланган идоралари, табиатни муҳофаза қилиш аналитик назорати лабораториялари, эксперт — аудиторлар реестри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатлаштиришган эксперт-аудиторлар реестри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экологик сертификатлаштиришдан ўтган объектлар реестри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экологик сертификатлаштириш бўйича маълумот, ҳисобот ва бошқа ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Берилган экологик сертификатлар ва экологик хавфсизлик белгилари реестри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тизимдаги ташкилий тузилма
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1 Тизим доирасидаги экологик сертификатлаштириш фаолиятни мувофиқлаштиришни Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2 Тизимнинг ташкилий тузилмаси қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш махсус ваколатли бошқармаси (Бошдавэкосертификат).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экологик сертификатлаштириш бўйича аккредитацияланган давлат идоралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экоаналитик синов лабораториялари (АНИДИ);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик гуруҳлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тизимнинг консультацион марказлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.3 Ташкилий тузилмага, қонунчиликда ўрнатилган тартибга асосан, ваколатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжали вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги ва бошқа идоралар ҳам киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тизим иштирокчиларининг вазифалари ва мақсадлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.1 Тизимнинг функционал бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.2 Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида стандартлаштириш масалаларини ечишда стандартлаштириш бўйича базавий ташкилот (СБТ) фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.3 Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатли бошқаруви қуйидагиларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик сертификатлаштириш соҳасида давлат сиёсатини юритади, экологик сертификатлаштириш ишларини ўтказишда умумий қоидаларни ўрнатади, улар тўғрисидаги расмий маълумотларни нашр этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат экологик сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича дастур лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишувга асосан халқаро сертификатлаштириш тизимларига қўшилиш тўғрисида қарор қабул қилади, шунингдек экологик сертификатлаштириш натижаларини ўзаро тан олиш битимларини тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Тизим фаолияти соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий актлар лойиҳаларини киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий экологик сертификатлаштириш керак бўлган объектлар рўйхатини аниқлайди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экология ва табиатдан фойдаланиш соҳаларидаги қонуний ва меъёрий актлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва молиялаштиришни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тизимни халқаро (ҳудудий) тизимларда таништиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тизимнинг Давлат Реестрини юритишда назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалдаги қонунга мувофиқ Тизим доирасида амалда бўлган турли қарорларни қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.4 Тизимда сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш учун экологик сертификатлаштириш идоралари, табиатни муҳофаза қилиш аналитик назорат лабораторияси ўрнатилган тартибда аккредитациядан ўтишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.5 Тизимда сертификатлаштириш ишларини амалга оширишда аудиторлик гуруҳлари ва мустақил экспертлар ўз фаолият йўналишида малакага, иш стажига ҳамда аттестатланган ёки сертификатланган керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.6 Барча идоралар, лабораториялар ва аудиторлик гуруҳлари ўзининг фаолиятида тизимнинг раҳбарий ва меъёрий ҳужжатларига амал қиладилар ва ўрнатилган жараёнлар доирасида ишларни амалга ошириш ва шунга мувофиқ хулосаларни қабул қилишда мустақил ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.7 Зарур бўлганда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг қарорига кўра, меъёрий ҳужжатлар талаблари ва сертификатлаштириш процедураларнинг ўзига хослигини эътиборга олиб, тизимда бир турдаги объектларни сертификатлаштириш тизими ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни бошқариш тизими ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.8 Экологик сертификатлаштириш идоралари, ўрнатилган тартибда аккредитатланган, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг мустақил ҳудудий қўмиталар бўлинмалари базасида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.9 Шунингдек, экологик сертификатлаштириш идоралари сифатида, ўрнатилган тартибда аккредитатланган, мувофиқ аналитик лабораторияларга эга, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан битимга эга, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бошқарув идораларининг махсус бўлинмалари ҳам бўлиши мумкин. Шундай идоралар фаолиятига жамоат ташкилотлари ҳам жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.10 Консультатив ташкилотлар Тизимнинг аризачиларига объектларни экологик сертификатлаштиришга тайёрлаш босқичида ташкилий ва услубий ёрдам кўрсатиши, шунингдек уларнинг қизиқишларини экологик сертификатлаштиришни ташкил этиш ва ўтказишда таништириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.11 Консультатив ташкилотлар тақдим этиладиган хизматларнинг зарур сифатини таъминлаш мақсадида Тизимда аттестация процедурасини ўтишлари шарт ва Тизимнинг консультатив ташкилотлар реестрига киритилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тизимдаги экологик сертификатлаштириш объектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.1 Тизимдаги экологик сертификатлаштириш объектлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 апрелдаги 151-сонли қарорининг 1-илова А ва В рўйхати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 июлидаги 318-сонли қарорига, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ маҳсулот ва ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 апрелдаги 151-сонли қарорининг 1-илова А рўйхатига мувофиқ ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
O`z RН 84.11-5. O`zRН 84.11-14 га мувофиқ технологик жараёнлар, хизматлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом ва 14000 сериядаги халқаро стандартларга мувофиқ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқарув тизими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.2 Тизимда мажбурий экологик сертификатлаштириш қуйидагиларга ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мажбурий тартибда сертификатлаштиришга мувофиқ маҳсулот учун, маҳсулотнинг барча ҳаётий даври босқичларида экологик хавфсизликни тасдиқлаш мақсадида, мувофиқлик сертификати расмийлаштириладиган натижаларни ҳисобга олиб, бунда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ушбу маҳсулот стандартларига киритилган экологик талабларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўрнатилган тартибда нашр этиладиган мувофиқ қонунчилик актлари билан аниқланадиган экологик жиҳатдан хавфли маҳсулот ва ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа ҳолларда кўрсатилган объектларни экологик сертификатлаштириш «Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, чиқиндиларни эса — ушбу стандартнинг 8-бўлимига мувофиқ ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тизимда экологик сертификатлаштиришни ўтказишга мувофиқ меъёрий ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.1 Тизимнинг меъёрий ҳужжатлари мажбурий экологик сертификатлаштириш ўтказишни тартибга солади ва маҳсулотлар, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари, хизматлар, технологик жараёнлар, ишлаб чиқариш, атроф-муҳитни бошқариш тизимлари, маҳаллий, шунингдек импортга ишлаб чиқариладиган бошқа объектларни экологик сертификатлаштиришга тааллуқли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.2 Экологик сертификатлаштириш ўтказиладиган мувофиқ меъёрий ҳужжатлар — техник регламентлар ва стандартлар, санитар меъёр ва қоидалар, қурилиш меъёрлари ва қоидалари ва ишлатилиши мажбурий бўлган экологик хавфсизлик меъёрларини ўрнатувчи бошқа меъёрий ҳужжатлар бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.3 Экологик сертификатлаштиришни ўтказиш учун, ушбу ҳужжатлар жалб этилган ҳолда судда мунозарали масалалар кўриладиган ҳолатларда, эксперт хулосаси олинган фақат ўша меъёрий ҳужжатларгина яроқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.4 Ўлчашлар бажарилишининг услубиятлари ўлчашлар натижалари хатолигини баҳолашни ўз ичига олиши ва ўлчашлар ўтказишнинг реал шароитларида ўрнатилган аниқликни таъминлаши керак. Ўлчашлар ўрнатилган тартибда тасдиқланган ўлчашлар бажарилишининг аттестатланган услубиятларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.5 Ишлатиладиган ўлчов воситалари ўрнатилган аниқлик билан қонуний бирликларда ўлчашлар натижаларини таъминлаши ва қўллаш шартларига мувофиқ бўлиши керак. Ўлчаш воситалари ўрнатилган тартибда қиёсланиши ва калибрланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Экологик сертификатлаштиришнинг баъзи объектлари учун экологик талабларни бажаришнинг сифат кўрсаткичларидан фойдаланиш мумкин: меъёрий ҳужжатларда ўрнатилган органолептик, экспертлик, ижтимоий.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Экологик сертификатлаштириш объектларининг кўрсаткичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.1 Атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи маҳсулот ишлаб чиқариш, хизматлар ва ишлаб чиқариш чиқиндилар ва технологик жараёнлар учун сертификатлаштириш кўрсаткичлари рўйхати, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан маҳсулот, хизматлар ва чиқиндиларнинг стандартларига аниқ кўрсаткичлар ва меъёрлар киритиш йўли билан ўрнатилади ва тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.2 Корхоналар, ишлаб чиқариш, технологик жараёнларни экологик сертификатлаштиришда сертификатлаштириш кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосферага чиқариладиган ифлосланган моддаларнинг йўл қўйилган чегаравий ташлашлари (ЙҚЧТ);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаракатдаги воситалардан чиқувчи газлардаги зарарли моддалари меъёрий таркиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оқова сувлар билан чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйилган чегаравий ташлашлари (ЙҚЧТ);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини жойлашнинг ташкил этиш меъёрлари ва лимитлари (ЙҚЧМ).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экологик талаблари кўрсатилиб, мажбурий экологик сертификатлаштириш ўтказиладиган, объектлар рўйхати В иловада берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.3 Мажбурий сертификатлаштириш ўтказиладиган маҳсулот ва чиқиндиларни трансчегаравий ташишда сертификатлаштириш кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспортда ташиш, ўраб жойлаш ва сақлашга талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотнинг ҳаётий даври босқичларида атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи моддалар таркибига талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот ва/ёки чиқиндидан иккиламчи фойдаланишда яроқлилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитар — ҳимоя ҳудуди ҳавосида йўл қўйилган чегаравий концентрация;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экологик талаблари кўрсатилиб, экологик сертификатлаштириш ўтказиладиган объектлар рўйхати С иловада берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бошқа идоралар билан ўзаро алоқа тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.1 Объектнинг экологик хавфсизлигини тасдиқлашда, гигиеник талабларни тасдиқлаш зарур бўлган ҳолларда, экологик сертификатлаштириш идораси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги идоралари билан ўзаро фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.2 Объектнинг экологик сертификатлаштиришда, табиий ресурсларни қазиб олиш ва фойдаланиш (фойдали қазилмаларни) ҳолатлари кузатилса, шунингдек ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари билан муомалада, хусусан улардан фойдаланиш, йўқ қилиш ва кўмишда, экологик сертификатлаштириш идораси, заруриятга кўра Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал — маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикасининг ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси, радиоактив чиқиндилар ҳолатида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги идоралари жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.3 Объектни экологик сертификатлаштиришда уни қурилиш меъёр ва қоидаларига мувофиқлигини тасдиқлаш ҳолатларида, экологик сертификатлаштириш идораси, зарур бўлган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан ўзаро фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.4 Мажбурий экологик сертификатлаштириладиган объектларнинг трансчегаравий ташилишида, экологик сертификатлаштириш идораси Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси идоралари билан ўзаро фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.5 Маҳсулот ва чиқиндиларни экологик хавфсизлигини тасдиқлаш учун транспортда ташиш, сақлаш, маҳсулотни махсус тавсифларини тамғалаш, шунингдек иккиламчи ресурс сифатида ишлатишни ёки йўқ қилиш, зарарсизлантириш ва/ёки атроф-муҳитда жойлаштириш учун, маҳсулотнинг ҳаётий цикли даврида атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган моддаларни аниқлаш синовлари ўтказилганида, алоқадорлигидан қатъий назар аккредитацияланган синов лабораториялари натижалари қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.6 Маҳсулотга мувофиқлик сертификати экологик сертификат мавжудлигида ёки ушбу маҳсулотга экологик хулоса ва бошқа ҳужжатлар (зарурият бўлганида) мавжудлигида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.7 Ўзаро алоқа тартиби манфаатдор тарафларнинг ўзаро битимига кўра аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А ИЛОВА
(мажбурий)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг экологик сертификатлаштириш давлат тизимининг ташкилий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
В ИЛОВА
(мажбурий)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий экологик сертификатлаштириладиган объектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати

Т/р‎ Саноат тармоқлари‎ Объектнинг номланиши‎ Ишлаб чиқариладиган маҳсулот тури‎

Экологик талаблар‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

1.‎

Кимёвий‎

Ишлаб чиқариш,
‎технологик жараёнлар‎

Полимерлар,
‎пластмассалар,
‎кимёвий толалар,
‎каучук,
‎ўғитлар,
‎прекурсорлар ‎

Чегаравий йўл қўйилган отқин ташламалар;
‎Чегаравий йўл қўйилган ташламалар;
‎Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш лимити;
‎Маҳсулотнинг ҳаётий цикли даврида атроф муҳитга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган моддаларни таркибига талаблар;
‎Сақлаш жойлари, усуллари, шароитларига талаблар;
‎Чиқиндиларни утиллаштириш (қайта ишлаш), кўмиш усули.

2.‎ Машинасозлик Автомобилсозлик Авиасозлик Транспорт ‎ ‎

Дастгоҳлар,
‎асбоб-ускуналар,
‎технологик
‎ускуналар, ‎бутловчи
‎маҳсулотлар ва
‎эҳтиёт қисмлар,
‎автотранспорт
‎воситалари,
‎тракторлар,
‎комбайнлар,
‎самолётлар,
‎вертолётлар,
‎тепловозлар,
‎мотовелотехника‎

Чегаравий йўл қўйилган отқин ташламалар;
‎Чегаравий йўл қўйилган ташламалар;
‎Маҳсулотнинг ҳаётий цикли даврида атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган моддаларни таркибига талаблар;
‎Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш лимити;
‎Чиқиндиларни йиғиш, тўплаш усулларига, олиб чиқишнинг даврийлигига талаблар;
‎Чиқиндиларнинг миқдори ва таркибига талаблар;
‎Сақлаш жойлари, усуллари, шароитларига талаблар;
‎Транспортда ташиш шартлари ва воситаларига талаблар;
‎Ҳаракатдаги воситаларнинг ишланган газларидаги ифлослантирувчи моддалар таркибига талаблар;
‎Утиллаштириш, кўмиш усуллари ва услубларига қўйилган талаблар.

3.‎ Металлургия‎ ‎ Қора металл, ‎рангли
‎металлдан
‎маҳсулотлар,
‎қимматбаҳо металл
‎маҳсулотлари,
‎радиоактив
‎материаллар‎

Чегаравий йўл қўйилган отқин ташламалар;
‎Чегаравий йўл қўйилган ташламалар;
‎Маҳсулотнинг ҳаётий цикли даврида атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган моддаларни таркибига талаблар;
‎Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш лимити;
‎Чиқиндиларни йиғиш, тўплаш усулларига, олиб чиқишнинг даврийлигига талаблар;
‎Чиқиндиларнинг миқдори ва таркибига талаблар;
‎Йўқотиш усуллар, услублари ва воситаларига қўйилган талаблар;
‎Ўраб жойлашнинг сақланувчанлик усуллари ва турларига талаблар.

4.‎ Нефт-газ‎ ‎ Нефть ва газ
‎ёқилғиси, ‎ёқилғи-
‎мойлаш
‎материаллари‎

Чегаравий йўл қўйилган отқин ташламалар;
‎Чегаравий йўл қўйилган ташламалар;
‎Маҳсулотнинг ҳаётий цикли даврида атроф муҳитга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган моддаларни таркибига талаблар;
‎Юклаш ва туширишга талаблар;
‎Сақлаш жойларига талаблар;
‎Тахлаш усулларига талаблар;
‎Чиқиндиларни йиғиш, тўплаш усулларига, олиб чиқишнинг даврийлигига талаблар;
‎Чиқиндиларнинг миқдори ва таркибига талаблар;
‎Йўқотиш усуллар, услублари ва воситаларига қўйилган талаблар;
‎Авария ҳолатларида, сизиб чиқиш ва қуйилиб кетиш ҳолатларида ҳаракатлар. ‎

5.‎ Ёғочни қайта ишлаш‎ ‎ Писта кўмир, ‎ишга
‎яроқли ёғоч-тахта,
‎қоғоз, картон‎

Чегаравий йўл қўйилган отқин ташламалар;
‎Чегаравий йўл қўйилган ташламалар;
‎Сақлаш шартларига талаблар (бошқа маҳсулот билан уйғунлиги, алоҳида сақлаш зарурияти, рухсат этилган ҳажми ва атроф-муҳит шартлари);
‎Транспортда ташиш шартлари ва воситаларига талаблар;
‎Маҳсулотнинг ҳаётий цикли даврида атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган моддаларни таркибига талаблар;
‎Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш лимити;
‎Чиқиндиларни йиғиш, тўплаш усулларига, олиб чиқишнинг даврийлигига талаблар.‎

6.‎ Озиқ-овқат
‎Тегирмон саноати ‎
‎ Қандолатчилик
‎маҳсулотлари,
‎омихта ем,
‎парфюмер-косметика маҳсулотлари‎

Чегаравий йўл қўйилган отқин ташламалар;
‎Чегаравий йўл қўйилган ташламалар;
‎Сақлаш шартларига талаблар (бошқа маҳсулот билан уйғунлиги, алоҳида сақлаш зарурияти, рухсат этилган ҳажми ва атроф-муҳит шартлари);
‎Маҳсулотнинг ҳаётий цикли даврида атроф муҳитга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган моддаларни таркибига талаблар;
‎Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш лимити;
‎Чиқиндиларни йиғиш, тўплаш усулларига, олиб чиқишнинг даврийлигига талаблар;
‎Чиқиндиларнинг миқдори ва таркибига талаблар;
‎Йўқотиш усуллар, услублари ва воситаларига қўйилган талаблар;
‎Сақлаш жойлари, усулларига талаблар;
‎Транспортда ташиш шартлари ва воситаларига талаблар.‎

7.‎ Агросаноат комплекси‎ ‎ Консерваланган гўшт,
‎балиқ, сабзавотлар,
‎мевалар, алкогол,
‎алкоголсиз
‎ичимликлар‎

Чегаравий йўл қўйилган отқин ташламалар;
‎Чегаравий йўл қўйилган ташламалар;
‎Сақлаш шартларига талаблар (бошқа маҳсулот билан уйғунлиги, алоҳида сақлаш зарурияти, рухсат этилган ҳажми ва атроф-муҳит шартлари);
‎Маҳсулотнинг ҳаётий цикли даврида атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган моддаларни таркибига талаблар;
‎Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш лимити;
‎Чиқиндиларни йиғиш, тўплаш усулларига, олиб чиқишнинг даврийлигига талаблар;
‎Сақлаш жойлари, усулларига талаблар;
‎Чиқиндиларнинг миқдори ва таркибига талаблар;
‎Йўқотиш усуллар, услублари ва воситаларига қўйилган талаблар;
‎Авария ҳолларида газ чиқиши ва тўкилиш ҳолларидаги ҳаракатлар;
‎Транспорт воситалари турларига, уларни тўлдириш, маҳсулотларни маҳкамлаш усулларига талаблар.‎

8.‎ Енгил ва тўқимачилик
‎саноати‎
‎ Кийим ва пойафзал‎

Чегаравий йўл қўйилган отқин ташламалар;
‎Чегаравий йўл қўйилган ташламалар;
‎Сақлаш шартларига талаблар (бошқа маҳсулот билан уйғунлиги, алоҳида сақлаш зарурияти, рухсат этилган ҳажми ва атроф-муҳит шартлари);
‎Маҳсулотнинг ҳаётий цикли даврида атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган моддаларни таркибига талаблар;
‎Авария ҳолларида газ чиқиши ва тўкилиш ҳолларидаги ҳаракатлар;
‎Чанг-газ тозаловчи қурилмаларнинг мавжудлиги, тозалаш даражаси;
‎Сув тозалаш қурилмаларининг мавжудлиги — тозалаш даражаси;
‎Қайта сув таъминотини қўллаш;
‎Транспортда ташиш шартлари (рухсат этилган ташқи таъсирлар, мослиги);
‎Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш лимити;
‎Чиқиндиларни йиғиш, тўплаш усулларига, олиб чиқишнинг даврийлигига талаблар;
‎Чиқиндиларнинг миқдори ва таркибига талаблар;
‎Йўқотиш усуллар, услублари ва воситаларига қўйилган талаблар. ‎

9.‎ Фармакология‎ ‎ Фармоцевтика
‎маҳсулотлари‎
Чегаравий йўл қўйилган отқин ташламалар;
‎Чегаравий йўл қўйилган ташламалар;
‎Сақлаш шартларига талаблар (бошқа маҳсулот билан уйғунлиги, алоҳида сақлаш зарурияти, рухсат этилган ҳажми ва атроф-муҳит шартлари);
‎Транспортда ташишдан сўнг юклаш, тушириш ва бошқа маҳсулот билан муомалада бўлиш қоидалари;
‎Маҳсулотнинг ҳаётий цикли даврида атроф муҳитга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган моддаларни таркибига талаблар;
‎Маҳсулотнинг алоҳида хусусиятлари билан боғлиқ бўлган махсус талаблар;
‎Авария ҳолларида газ чиқиши ва тўкилиш ҳолларидаги ҳаракатлар;
‎Чанг-газ тозаловчи қурилмаларнинг мавжудлиги, тозалаш даражаси;
‎Сув тозалаш қурилмаларининг мавжудлиги — тозалаш даражаси;
‎Қайта сув таъминотини қўллаш;
‎Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш лимити;
‎Чиқиндиларни йиғиш, тўплаш усулларига, олиб чиқишнинг даврийлигига талаблар;
‎Чиқиндиларнинг миқдори ва таркибига талаблар;
‎Йўқотиш усуллар, услублари ва воситаларига қўйилган талаблар. ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
С ИЛОВА
(мажбурий)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Трансчегаравий ташишда мажбурий экологик сертификатлаштириладиган маҳсулот ва чиқиндиларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎ Объектнинг номланиши‎

Маҳсулот ва чиқинди турлари‎

Экологик талаблар‎

1.‎ Экологик жиҳатдан хавфли маҳсулотни трансчегаравий ташиш‎ Заҳарли химикатлар
‎Қурилиш материаллари
‎Прекурсорлар
‎Табиий бўлмаган ўғитлар
‎Ёқилғи ‎
Чегаравий йўл қўйилган отқин ташламалар;
‎Чегаравий йўл қўйилган ташламалар;
‎Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш лимити;
‎Маҳсулотнинг ҳаётий цикли даврида атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган моддаларни таркибига талаблар;
‎Сақлаш жойлари, усуллари, шароитларига талаблар; Чиқиндиларни утиллаштириш (қайта ишлаш) кўмиш усуллари. ‎
2. Трансчегаравий
‎ташиш‎
Металл шлам
‎Таркибида металл бўлган чиқиндилар
‎Прокат ва метиз цехларида қайта ишлатиб
‎бўлинган зарарловчи эритмалар
‎Ишқорий металларнинг силикатлари
‎Ишлатиб бўлинган минерал мойлар
‎Таркибида симоб бўлган чиқиндилар
‎Пластмасса чиқиндилари, бўлаклар ва‎ қириндилар
‎Сунъий тола чиқиндилари
‎Резинотехника маҳсулотлари чиқиндилари ‎
Чегаравий йўл қўйилган отқин ташламалар;
‎Чегаравий йўл қўйилган ташламалар;
‎Маҳсулотнинг ҳаётий цикли даврида атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган моддаларни таркибига талаблар;
‎Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш лимити;
‎Чиқиндиларни йиғиш, тўплаш усулларига, олиб чиқишнинг даврийлигига талаблар;
‎Чиқиндиларнинг миқдори ва таркибига талаблар;
‎Сақлаш жойлари, усуллари, шароитларига талаблар;
‎Транспортда ташиш шартлари ва воситаларига талаблар;
‎Ҳаракатдаги воситаларнинг ишланган газларидаги ифлослантирувчи моддалар таркибига талаблар;
‎Чиқиндиларни утиллаштириш, кўмиш усуллари, услубиятларига талаблар. ‎