10.12.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2633
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг қарори, 10.12.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2633
Кучга кириш санаси
15.12.2014
Ҳужжат 01.04.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 10 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2633]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 октябрдаги 286-сон «Юридик шахсларнинг номлари ва рамзларида давлатнинг расмий номидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазири Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 9 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. ТЎРАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 9 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-мб-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 9 декабрдаги 6 ва 5-мб-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 октябрдаги 286-сон «Юридик шахсларнинг номлари ва рамзларида давлатнинг расмий номидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Йўриқнома талаблари давлатнинг бошқа тиллардаги расмий номидан, шунингдек ундан ҳосила сўзлардан фойдаланишга ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адлия органлари — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 14 мартдаги 4 ва 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2633-2, 15.03.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 180-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатга олувчи органлар — тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 14 мартдаги 4 ва 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2633-2, 15.03.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 180-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» расмий номларидан ҳосила сўзлар — давлатнинг расмий номини билдирувчи «Ўз» аффикси ва «Ўзбек» сўзи орқали ясалган сўзлар (масалан, «Ўзэкспорт», «Ўзбек-Туркман Капитал», «Uz-Ros Import», «Uzbekwest» ва шу кабилар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар республика аҳамиятига эга бўлган бирлашмалари — қатнашчилари икки ёки ундан кўп маъмурий-ҳудудий тузилмаларда (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятларда) жойлашган тижорат ташкилотларининг нотижорат ҳисобланувчи юридик шахс бирлашмалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 октябрдаги 286-сон «Юридик шахсларнинг номлари ва рамзларида давлатнинг расмий номидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан давлатнинг расмий номидан, шунингдек ундан ҳосила сўзлардан қуйидагилар ўз номларида фойдаланиш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган ёки фаолиятини ташкил этиш амалга ошириладиган юридик шахслар, агар уларнинг номлари тегишли ҳужжатларда тўғридан-тўғри назарга тутилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган давлат унитар корхоналари ва давлат муассасалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар республика аҳамиятига эга бўлган бирлашмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек номларида бош ташкилотнинг тўлиқ номи кўрсатиладиган уларнинг алоҳида бўлинмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилган мурожаатлари асосида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Йўриқноманинг 3-банди иккинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган талабларга мувофиқ ташкил этилаётган ёки фаолият юритаётган юридик шахслар давлатнинг расмий номидан, шунингдек ундан ҳосила сўзлардан бевосита фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида назарга тутилмаган бўлса, давлатнинг расмий номи, шунингдек ундан ҳосила сўзлар тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахснинг захирага олинадиган фирма номига (бундан буён матнда фирма номига деб юритилади) қўшилади. Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахснинг фирма номи ташқарисида давлатнинг расмий номидан, шунингдек ундан ҳосила сўзлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлатнинг расмий номидан, шунингдек ундан ҳосила сўзлардан ўз номларида бевосита фойдаланиш ҳуқуқига эга тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахсларнинг фирма номларини захирага олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўз номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшган ҳолда ташкил этилаётган қуйидаги юридик шахсларнинг ваколатли органи фирма номини захирага олиш юзасидан, башарти Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқа муддат назарда тутилмаган бўлса, юридик шахсни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг бир ой мобайнида рўйхатга олувчи органларга мурожаат этиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган ёки фаолиятини ташкил этиш амалга ошириладиган юридик шахслар, агар уларнинг номлари тегишли ҳужжатларда тўғридан-тўғри назарда тутилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган давлат унитар корхоналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ташкил этилаётган юридик шахснинг фирма номини захирага олиш юзасидан рўйхатга олувчи органларга тақдим қилинган мурожаатларда тегишлилигига кўра қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсни ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинган санаси ва рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсни ташкил этиш тўғрисида ваколатли орган томонидан қабул қилинган қарорнинг санаси ва рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган давлат унитар корхонасининг муассиси тўғрисидаги маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли органнинг номи, қарор санаси ва рақами;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган давлат унитар корхоналари ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари учун битта асосий ва муҳимлиги бўйича жойлашган қўшимча фирма номларининг рўйхати.
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 14 мартдаги 4 ва 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2633-2, 15.03.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 180-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 14 мартдаги 4 ва 3-мб-сонли қарорига (рўйхат рақами 2633-2, 15.03.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 180-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Рўйхатга олувчи органлар икки иш куни мобайнида мурожаатни кўриб чиқиб, мурожаат қилган шахснинг фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайди ёки мурожаатни қайта кўриб чиқиш учун қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқланган фирма номи тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олувчи органларнинг масъул ходими томонидан киритилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 14 мартдаги 4 ва 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2633-2, 15.03.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 180-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидаги ҳолларда юридик шахсларнинг фирма номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тўғрисидаги мурожаатлар қайта кўриб чиқиш учун қайтарилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатлар мазкур Йўриқноманинг 6-банди талабларига риоя этилмаган ҳолда тақдим қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатларда мазкур Йўриқноманинг 7-бандида кўрсатилган маълумотлар тўлиқ баён этилмаганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қулай фирма номларига республика бўйича фирма номи адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган бошқа юридик шахслар мавжуд бўлганда.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 14 мартдаги 4 ва 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2633-2, 15.03.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 180-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Йўриқноманинг 10-бандида назарда тутилмаган асослар билан юридик шахсларнинг фирма номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тўғрисидаги мурожаатларни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Рўйхатга олувчи органлар томонидан кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг, тақдим қилинган мурожаатлар бир иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Фаолият юритаётган ва мазкур Йўриқноманинг 6-бандида назарда тутилган юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш ҳам мазкур боб талабларига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур боб талаблари банкларга, кредит бюроларига, давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган давлат муассасаларига, юридик шахслар республика аҳамиятига эга бўлган бирлашмаларига ва республика нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек номларида бош ташкилотнинг тўлиқ номи кўрсатиладиган уларнинг алоҳида бўлинмаларига ҳамда бошқа тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фирма номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг адлия органларига мурожаат этиши ва ушбу фирма номларини захирага олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўзларининг ташаббусига асосан ёки ушбу органлар ва уларнинг тизимига кирувчи ташкилотларнинг муассислигида ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фирма номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш юзасидан адлия органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фирма номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш юзасидан уларнинг жойлашган ерига (почта манзилига) кўра, адлия органларига юридик шахсларни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилгандан сўнг бир ой мобайнида мурожаат қилиши лозим.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 14 мартдаги 4 ва 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2633-2, 15.03.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 180-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фирма номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш юзасидан давлат бошқаруви органлари сифатида фақат вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар, қўмиталар, марказлар, инспекциялар, шунингдек улар ҳузурида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этиладиган давлат бошқаруви тузилмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари сифатида эса Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мурожаат қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг адлия органларига тақдим қилган мурожаатларида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битта асосий ва муҳимлиги бўйича жойлашган қўшимча фирма номларининг рўйхати;
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 14 мартдаги 4 ва 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2633-2, 15.03.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 180-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 30 ноябрдаги ПФ-1652-сон «Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча рағбатлантириш омиллари ва имтиёзлар тўғрисида»ги ва 2002 йил 11 июндаги ПФ-3090-сон «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонлари талабларига жавоб беришини тасдиқловчи корхоналарнинг устав фонди (устав капитали) ҳамда муассислари тўғрисида тўлиқ маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкил этилаётган корхоналарнинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисида маълумот.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 14 мартдаги 4 ва 3-мб-сонли қарорига (рўйхат рақами 2633-2, 15.03.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 180-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Адлия органлари икки иш куни мобайнида мурожаатни кўриб чиқиб, мурожаат қилган шахснинг фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайди ёки мурожаатни қайта кўриб чиқиш учун қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқланган фирма номи тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олувчи органларнинг масъул ходими томонидан киритилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 14 мартдаги 4 ва 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2633-2, 15.03.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 180-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қуйидаги ҳолларда ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фирма номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тўғрисидаги мурожаатлари қайта кўриб чиқиш учун қайтарилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатлар мазкур Йўриқноманинг 15, 16 ва 17-бандлари талабларига риоя этилмаган ҳолда тақдим қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатларда мазкур Йўриқноманинг 18-бандида кўрсатилган маълумотлар тўлиқ баён этилмаганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қулай фирма номларига республика бўйича фирма номи адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган бошқа юридик шахслар мавжуд бўлганда.
(21-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 14 мартдаги 4 ва 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2633-2, 15.03.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 180-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур Йўриқноманинг 21-бандида назарда тутилмаган асослар билан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фирма номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тўғрисидаги мурожаатларини рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг адлия органлари томонидан кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда қилинган мурожаатлари бир иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Фаолият юритаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фирма номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш мазкур боб талабларига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Давлатнинг расмий номи, шунингдек ундан ҳосила сўзлар қўшилган юридик шахсларнинг номини ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган ҳамда номига давлатнинг расмий номи, шунингдек ундан ҳосила сўзлар қўшилган юридик шахсларнинг номини ўзгартириш тегишли қонун ҳужжатларига асосан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этилган ҳамда номига давлатнинг расмий номи, шунингдек ундан ҳосила сўзлар қўшилган давлат унитар корхоналари ва давлат муассасаларининг номини ўзгартириш ушбу органларнинг (муассисларнинг) қарорига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ҳамда номига давлатнинг расмий номи, шунингдек ундан ҳосила сўзлар қўшилган хўжалик жамиятларининг номини ўзгартириш жамиятлар муассисларининг (акциядорларининг) умумий йиғилиши қарорига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Юридик шахслар республика аҳамиятига эга бўлган ҳамда номига давлатнинг расмий номи, шунингдек ундан ҳосила сўзлар қўшилган бирлашмаларининг номини ўзгартириш мазкур бирлашманинг ваколатли органи қарорига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Номига давлатнинг расмий номи, шунингдек ундан ҳосила сўзлар қўшилган республика нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек номларида бош ташкилотнинг тўлиқ номи кўрсатиладиган уларнинг алоҳида бўлинмаларининг номини ўзгартириш мазкур ташкилотнинг ваколатли органи қарорига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Номига давлатнинг расмий номи, шунингдек ундан ҳосила сўзлар қўшилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фирма номини ўзгартириш хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар муассисларининг умумий йиғилиши қарорларига асосан амалга оширилади, бунда ўзгартирилаётган фирма номига давлатнинг расмий номи, шунингдек ундан ҳосила сўзлар қайта қўшилаётган бўлса, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фирма номини ўзгартириш мазкур Йўриқноманинг 3-боб талаблари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Қуйидаги ҳолларда давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш асосида ташкил этилган юридик шахсларнинг номидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги ва ушбу ном ўзгартирилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва давлат муассасалари давлатнинг расмий номидан, шунингдек ундан ҳосила сўзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаган бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга ўзгартирилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик жамиятларининг устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан камайганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар республика аҳамиятига эга бўлган бирлашмаси аъзолари жойлашган ҳудуд битта маъмурий-ҳудудий тузилмага тўғри келиб қолганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 30 ноябрдаги ПФ-1652-сон «Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча рағбатлантириш омиллари ва имтиёзлар тўғрисида»ги ва 2002 йил 11 июндаги ПФ-3090-сон «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонлари талабларига жавоб бермай қолганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартибига риоя этилиши устидан назорат рўйхатга олувчи органлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Мурожаат қилган шахслар тақдим этилган маълумотларнинг хаққонийлиги учун жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ушбу Йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Мазкур Йўриқномани қўллаш жараёнида юзага келган масалалар ушбу ҳужжатни қабул қилган ва келишган ташкилотлар томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 9 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д. ХИДОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 9 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 9 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 601-модда; 2016 й., 5-сон, 48-модда; 2017 й., 11-сон, 180-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2018 й., 10/18/2633-3/1053-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон; 13.02.2024 й., 10/24/3495/0122-сон; 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)