Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 11.06.2002 йилдаги ПФ-3090-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА КИЧИК КОРХОНАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
(Фармон номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сон Фармони таҳририда —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудида хусусий тадбиркорликни, кичик бизнесни, шунингдек хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ҳамда уларни жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сон Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, устав жамғармасининг миқдори камида 200 млн сўм бўлган ҳамда белгиланган бошқа шартларга жавоб берадиган корхоналар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудида янги барпо этиладиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудида хорижий сармоя иштирокида янги барпо этилаётган ва устав жамғармаси миқдори 200 млн сўмдан кам бўлган корхоналар хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар жумласига кирмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПФ-5684-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2019 й., 06/19/5684/2708-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, 2002 йилнинг 1 июлидан то 2005 йилнинг 1 январига қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудида рўйхатга олиниб, ўз фаолиятини амалга ошираётган кичик ишлаб чиқариш корхоналари ва микрофирмалар солиқ солиш тизимидан қатъи назар, амалдаги ставкаларга нисбатан 50 фоиз камайтирилган ставка бўйича солиқ тўлайдилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сон Фармони билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2002 йилнинг 1 июлидан бошлаб юқорида кўрсатиб ўтилган солиқ имтиёзлари берилиши туфайли республика бюджети билан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бюджетлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларга тегишли ўзгартишлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Фармоннинг 1 ва 2-бандларида кўзда тутилган имтиёзлар тегишли равишда белгиланган тартибда рўйхатга олинган, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудида жойлашган ва ўз фаолиятини амалга ошираётган ишлаб чиқариш микрофирмаларига, кичик корхоналарга, хорижий инвестициялар иштирокида янги ташкил этилган корхоналаргагина тааллуқлидир.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сон Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ва норматив ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Фармон матбуотда эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 11 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-3090-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 6-7-сон, 107-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда; 2017 й., 22-сон, 411-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2019 й., 06/19/5684/2708-сон)