14.12.2000 йилдаги 156-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОЛИЙ МАЖЛИСНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА МУРОЖААТИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлиснинг Ўзбекистон халқига Мурожаати қабул қилинсин (илова қилинмоқда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 14 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
156-II-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлиснинг Ўзбекистон халқига
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МУРОЖААТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Азиз ватандошлар!
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноқли кунлардан кейин инсоният янги минг йилликка қадам қўяди. Бугун янги аср бўсағасида туриб, беихтиёр ўзимизга ўзимиз шундай саволлар берамиз: тугаётган аср қандай кечди ва янги аср қандай бўлади? Ўтиб бораётган ХХ асрнинг сўнгги ўн йиллигида мустақилликка эришган Ўзбекистон давлати учун бу саволлар шунчаки рамзий маънога эга бўлмай, балки янги-янги Амалий ҳаракатларга ундовчи даъват ҳамдир. Бугун биз босиб ўтган йўлимизни чуқур мушоҳада қилиб, янги асрдаги истиқболимизнинг оқилона стратегиясини белгилаб олишимиз ўта муҳимдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХХ аср мозийга юз тутмоқда. Бу юз йиллик инсон ақл-заковати ва салоҳиятининг, илму фан, техника ва маданиятнинг буюк тараққиёти баробарида аянчли воқеалар даври ҳам бўлди. Бир эмас, икки жаҳон уруши, фашизм, ядро хавфи, оммавий-сиёсий қатағонлар, диний экстремизм ва халқаро терроризм сингари мудҳиш ҳодисалар айни ХХ асрда пайдо бўлди. Лекин тугаб бораётган асрнинг энг муҳим интиҳоси — «совуқ уруш» даври барҳам топди. Ўзбекистон деб аталмиш Ватанимиз сингари қатор мустақил давлатларнинг пайдо бўлиши шарофати билан бутун дунё қиёфаси ўзгарди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан олти юз йил муқаддам буюк соҳибқирон Амир Темур она заминимизда қудратли давлатга асос солди, унда фан, маданият юксак чўққиларга кўтарилди, миллий давлатчиликнинг янги тамойиллари қарор топди. Бу давр Ватанимиз учун туб маънодаги янги Уйғониш даври бўлди. Орадан олти юз йил ўтгач, беҳад тарихий синовларга дош берган, мустамлакачилик, тоталитар тузум азоб-уқубатларини бошидан кечирган халқимиз ХХ аср хотимасида чинакам эркинликка эришди, ўз миллий ва маданий қадриятларини тиклади, мустақил тараққиёт йўлига юз тутди. Мустақилликка эришганимиз боис мамлакатимизнинг янги тарихи бошланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугун зўр ғурур ва қониқиш билан айта оламизки, қисқа тарихий давр ичида Президентимиз Ислом Каримов раҳбарлиги остида мамлакатимизда ҳуқуқий, демократик давлат, фуқаролик жамияти асослари яратилди, миллий истиқлол мафкураси шакллана бошлади. Энг муҳими, фуқароларимизнинг онги ва дунёқараши ўзгариб бормоқда. Ҳамюртларимиз мустабид тузум асоратларидан воз кечиб, ҳаётдаги ўз ўринларига янгича назар билан қарамоқдалар. Фуқароларимизнинг фаоллиги, турмушимизни қайта қуриш ва янгилаш зарурлигига, уларнинг ўз юрти истиқболига бўлган ишончи ортиб бормоқда. Кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар амалиётида «Ўзбекистон модели» деб ном олган жамият тараққиётининг янги модели пайдо бўлди. Унда инсон тўғрисида, айниқса улғайиб келаётган ёш авлод ҳақида ғамхўрлик қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши деб эътироф этилган. Эндиликда Ўзбекистон бутун олам учун ўз дарвозаларини очди. Ватанимиз Дунё ҳамжамиятида ўзининг мустаҳкам ўрнини топди, жаҳон сиёсатида обрў-эътибор қозонди. Ҳозир Ўзбекистон олдида замонавий демократик давлатни барпо этиш ва халқаро ҳамжамиятга янада фаол уйғунлашишдек беқиёс вазифалар турибди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг биринчи сессиясида илгари сурган мамлакатни янада ривожлантиришнинг стратегик дастурига мувофиқ биз ички ва ташқи сиёсат, давлат қурилиши ва бошқаруви, иқтисодиёт, маънавият, суд-ҳуқуқ, хавфсизликни таъминлаш соҳаларидаги ислоҳотларга янги илҳом бахш этишимиз зарур бўлади. Ана шу кўламдор вазифаларни рўёбга чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ишончли ва мукаммал ҳуқуқий асосини яратмоғи зарур бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Азиз ватандошлар!
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биз, парламент аъзолари, комил ишонч билан айтамизки, янги аср халқимиз учун катта тарихий ғалабалар асри бўлади. Шу муносабат билан сизларни жамиятимиз ва давлатимиз ҳаётини ислоҳ қилишда бундан буён ҳам фаол иштирок этишга чақирамиз. Давлатимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқий фуқаролик жамияти қуриш, Ўзбекистон Республикаси халқининг гуллаб-яшнаши учун қонунчилик жараёнини муттасил ривожлантириб бориш, парламентимиз — Олий Мажлис фаолиятини такомиллаштириш зарур эканлиги шак-шубҳасиз. Қабул қилинган қонунларнинг амалга ошириш механизми тўла куч билан ишлашига, Конституциямизнинг нормалари жамият ва давлат фаолиятининг ҳақиқий асосига айланишига эришиш ўта муҳим вазифамиздир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз иқтисодий ва сиёсий ҳаётини эркинлаштириш бўйича бошлаган ижобий ишларимизни изчил давом эттиришимиз лозим. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун энг аввало Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни таъминлашимиз зарур. Ҳозирги кунда хавфсизлик масалалари яхлит бир тушунча бўлиб, барча мамлакатлар учун ҳам бирдек долзарб муаммо эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Тинчлик, барқарорлик ва минтақавий хавфсизликка таҳдид солаётган хавф-хатарларнинг олдини олиш, унга барҳам бериш борасидаги ҳаракатларимиз Марказий Осиё мамлакатларининг салоҳиятини уйғунлаштириш ва бирлаштириш, ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш учун муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюк аждодларнинг ворислари, бой тарихий қадриятларга эга бўлган кўпмиллатли Ўзбекистон халқи ўз олдига улуғ ишларни мақсад қилиб қўйишга ҳақли. Ва у беқиёс анъаналаримиз ҳамда умуминсоний қадриятларга суянган ҳолда ўзининг эзгу мақсадларига етишга қодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон — Оллоҳ назар қилган диёр.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги аср мамлакат учун янгиланиш ва тараққиёт даврига айланишига ишонамиз. Шу боисдан ҳам мустақил юртимизнинг ёруғ истиқболи учун барчамиз ҳамжиҳат бўлиб курашайлик. Мақсадимиз Ватан тараққиёти, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ва келажак авлоднинг бахт-саодатидир. Мамлакат тақдири, сизу бизнинг тақдиримиз фақат ўзимизга, ўз меҳнатимиз ва ақл-идрокимизга боғлиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Азиз дўстлар!
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугун янги минг йиллик бўсағасида туриб, Ўзбекистон аҳолисига, Марказий Осиё халқлари ва сайёрамизнинг барча аҳлига тинчлик ва ривож тилаймиз. Ишончимиз комилки, XXI аср бутун жаҳон халқлари ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик асри бўлиб қолади. Шу пок ниятимизнинг рўёбга чиқишида Яратганнинг ўзи бизга мададкор бўлсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 14 декабрда, иккинчи чақириқ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
тўртинчи сессиясида қабул қилинган
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 4-модда)