Ҳужжат кучини йўқотган 27.01.2020 09.12.2014 йилдаги ЎРҚ-380-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 27.01.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

«Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 29 октябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2014 йил 13 ноябрда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-598-сонли «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонунига асосан 2020 йил 27 январдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги 719-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 10-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 9 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-380-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(янги таҳрири)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади инвестиция фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестициялар — қонун ҳужжатларида тақиқланмаган тадбиркорлик фаолияти ва бошқа турдаги фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар, шунингдек реинвестициялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестор — инвестиция фаолияти объектларига ўз маблағларини инвестиция қилишни ва бошқа инвестиция ресурсларини жалб этишни амалга оширувчи инвестиция фаолияти субъекти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция мажбурияти — инвестиция лойиҳасида назарда тутилган муайян мақсадларга эришиш учун инвесторнинг ўзи қабул қиладиган мажбурияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция фаолияти — инвестиция фаолияти субъектларининг инвестицияларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатлари мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция фаолияти иштирокчиси — инвесторнинг буюртмалари бажарилишини таъминловчи инвестиция фаолияти субъекти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реинвестициялар — инвестициялардан олинган, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган тадбиркорлик фаолияти ва бошқа турдаги фаолият объектларига киритиладиган ҳар қандай даромад, шу жумладан фойда, фоизлар, дивидендлар, роялти, лицензия ва воситачилик ҳақи, техник ёрдам, техник хизмат кўрсатиш учун тўловлар ҳамда бошқа шаклдаги мукофотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Мўлжалланган объектига кўра инвестицияларнинг турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар мўлжалланган объектига кўра капитал, инновация ва ижтимоий инвестицияларга бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал инвестицияларга асосий фондларни вужудга келтириш ва такрор ишлаб чиқаришга, шу жумладан янги қурилишга, модернизациялашга, реконструкция қилишга, техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга, шунингдек моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга киритиладиган инвестициялар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновация инвестицияларига янги ёки такомиллаштирилган товарларни (ишларни, хизматларни), ишлаб чиқариш жараёнини, тадбиркорлик фаолиятини юритишда янги маркетинг услубини ёки ташкилий услубни ишлаб чиқиш ва ўзлаштиришга киритиладиган инвестициялар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий инвестицияларга инсон салоҳиятини, кўникмаларини ва ишлаб чиқариш тажрибасини оширишга, шунингдек номоддий неъматларнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга киритиладиган инвестициялар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Инвестицияларни амалга ошириш шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестицияларни амалга ошириш шакллари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларни ташкил этиш ёки уларнинг устав фондларида (устав капиталларида) улушли иштирок этиш, шу жумладан мол-мулк ва акциялар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозларни, шу жумладан қарз мажбуриятларини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концессияларни, шу жумладан табиий ресурсларни қидириш, ишлаб чиқиш, қазиб олиш ёки улардан фойдаланишга бўлган концессияларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ мулк ҳуқуқини, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига, шунингдек савдо объектлари ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларига, улар жойлашган ер участкалари билан бирга, мулк ҳуқуқини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерга ва бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш (шу жумладан ижара асосида) ҳуқуқини олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестицияларнинг бирламчи ёки такроран киритиладиган шакллари ўзгартирилиши уларнинг инвестиция сифатидаги даражаси ўзгаришига олиб келмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Инвестиция лойиҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция лойиҳаси иқтисодий, ижтимоий наф ва бошқа йўсиндаги наф олиш учун инвестицияларни амалга оширишга ёхуд жалб этишга қаратилган, ўзаро боғлиқ бўлган тадбирлар комплекси ёки алоҳида тадбирдир.
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 26 июлдаги ЎРҚ-488-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 03/18/488/1579-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция лойиҳаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаштиришга техник топшириқни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳасининг лойиҳаловчисини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳасини рўёбга чиқариш мақсадида ишларни амалга ошириш технологияларини, ускуналарини ва услубларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштириш манбаларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция фаолияти иштирокчиларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция фаолияти иштирокчилари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа органлар билан биргаликда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ҳамда келишиб олиш, шу жумладан инвестиция лойиҳасининг молиявий, иқтисодий, ижтимоий ва экологик фойдасини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳасини рўёбга чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилган шартларга, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган талабларга мувофиқ ускуналарни етказиб берувчини аниқлаш ва пудратчи ташкилотни танлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестор ва инвестиция фаолияти иштирокчилари томонидан инвестиция лойиҳаси бўйича қабул қилинган мажбуриятлар ҳамда эришилган келишувларни бажариш, шу жумладан молиялаштиришни амалга ошириш, ускуналарни етказиб бериш, монтаж қилиш ҳамда ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва монтаж ишларини бажариш, инвестиция лойиҳасини рўёбга чиқаришдан олинган фойдани тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестор ва инвестиция фаолияти иштирокчилари ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа органлар томонидан инвестиция лойиҳаси рўёбга чиқарилишининг бориши юзасидан мониторингни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган тадбирларнинг амалга оширилиши зарурияти ва кетма-кетлиги инвестиция фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Инвестиция ресурслари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция ресурсларига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул ва бошқа молиявий маблағлар, шу жумладан кредитлар, пайлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчар ва кўчмас мол-мулк (бинолар, иншоотлар, ускуналар ва бошқа моддий қимматликлар) ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеллектуал мулк объектлари, шу жумладан техникавий ҳужжатлар тарзида тузилган техникага, технологияга, тижоратга оид ва бошқа билимлар, у ёки бу турдаги ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун зарур бўлган кўникмалар ва ишлаб чиқариш тажрибаси мажмуи, ноу-хау;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерга ва бошқа табиий ресурсларга, биноларга, иншоотларга, ускуналарга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек мулк ҳуқуқидан келиб чиқувчи бошқа ашёвий ҳуқуқлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция ресурсларига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа қимматликлар ҳам киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Инвестиция фаолияти объектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган тадбиркорлик фаолияти ва бошқа турдаги фаолият объектлари инвестиция фаолияти объектларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барпо этилиши ва фойдаланилиши қонун ҳужжатларида белгиланган санитария-гигиена, радиация, экология, архитектура-шаҳарсозлик талабларига ва бошқа талабларга жавоб бермайдиган, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган объектларга инвестиция киритиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Инвестиция фаолияти субъектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар инвестиция фаолияти субъектлари (инвесторлар ва инвестиция фаолияти иштирокчилари) бўлиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (жисмоний шахслар), Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл давлатлари, чет эл давлатларининг маъмурий ёки ҳудудий органлари, халқаро ташкилотлар ҳамда чет эллик юридик шахслар ва фуқаролар, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвесторлар қонун ҳужжатларига мувофиқ буюртмачи (маблағ киритувчи), кредитор, сотиб олувчи сифатида иш юритиши, шунингдек инвестиция фаолияти иштирокчиси вазифаларини бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция фаолияти иштирокчилари инвестор билан тузилган шартнома асосида инвесторнинг буюртмасини бажарувчи сифатида иш юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Инвесторнинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестор:

инвестиция киритиш ҳажмларини, турларини, шаклларини ва уни амалга ошириш йўналишларини мустақил равишда белгилашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун, қоида тариқасида, танлов (тендер) савдолари натижаларига кўра юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз инвестицияларига ҳамда инвестиция фаолияти натижаларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция фаолияти натижасида олинган даромадни солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин мустақил ва эркин тасарруф этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкдан ва ҳар қандай мулкий ҳуқуқлардан ўз зиммасига олган барча турдаги мажбуриятларининг, шу жумладан қонун ҳужжатларига мувофиқ қарз маблағларини жалб этишга қаратилган мажбуриятларининг таъминоти сифатида фойдаланишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз инвестициялари ва бошқа активлари реквизиция қилинган тақдирда мутаносиб равишда компенсация олишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва қарорлари натижасида етказилган зарарларни ундиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Инвесторнинг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция киритиши муносабати билан ўз зиммасига олган шартнома мажбуриятларини бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларининг санитария-гигиена, радиация, экология, архитектура-шаҳарсозлик талабларига ва бошқа талабларга риоя этилишига тааллуқли қисми бўйича экспертиза хулосасини олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги туфайли инвестиция фаолияти иштирокчисига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўз ваколатлари доирасида қўядиган талабларини бажариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвесторнинг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Инвестиция фаолияти иштирокчисининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция фаолияти иштирокчиси:

танлов (тендер) савдоларининг иштирокчиси бўлишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторлар билан уларнинг буюртмаларини бажариш учун шартномалар тузишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, инвестор олдидаги ўз шартнома мажбуриятларини бажаришга бошқа шахсларни жалб этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, инвестиция фаолияти объектининг ҳақиқий қийматини пасайтириш натижасида эришилган тежамни мустақил равишда тасарруф этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция фаолияти иштирокчиси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Инвестиция фаолияти иштирокчисининг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция фаолияти иштирокчиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган техник жиҳатдан тартибга солиш нормалари, қоидалари ва талабларига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномаларни ўз вақтида ва лозим даражада бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги туфайли инвесторга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўз ваколатлари доирасида қўядиган талабларини бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияланиши лозим бўлган фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция фаолияти иштирокчисининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Инвестиция фаолиятида нарх белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция фаолияти жараёнида товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати танлов (тендер) савдолари натижаларига кўра, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса тўғридан-тўғри шартномалар орқали белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция фаолияти субъекти бозорда устун мавқени эгаллаган ҳолларда нархлар ваколатли давлат органи томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий фондларнинг жадал амортизация қилиниши ҳуқуқини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник жиҳатдан тартибга солиш нормалари, қоидалари ва талабларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобатни қўллаб-қувватлаш бўйича чораларни қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит сиёсатини ва нарх белгилаш сиёсатини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерга ва бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш шартларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш механизмларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига киритилган инвестиция лойиҳаларининг рўёбга чиқарилишини мониторинг қилиш йўли билан амалга оширилади.
(15-модданинг биринчи қисми тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 26 июлдаги ЎРҚ-488-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 03/18/488/1579-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа йўллар билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Инвестиция фаолиятини рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат инвестиция фаолиятини қуйидаги йўллар билан рағбатлантиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун қулай инвестиция муҳитини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ ва божхона имтиёзлари, шунингдек фаолият турига ва инвестиция ҳажмларига қараб ҳар бир алоҳида ҳолат учун белгиланадиган муддатларга преференциялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартномалар тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган инвестициялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказлаштирилган инвестициялар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида чет эл инвестициялари ва кредитларни, заёмларни жалб этиш ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказлаштирилган инвестицияларни бошқариш давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказлаштирилган инвестициялар асосан мамлакат иқтисодиётининг устувор йўналишларида давлат мақсадли дастурларини рўёбга чиқаришга, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси билан тузилган шартномалар асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказлаштирилмаган инвестициялар қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторнинг ўз маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкларнинг кредитлари, шу жумладан чет эл банкларидан Ўзбекистон Республикасининг кафолатисиз олинган кредитлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказлаштирилмаган инвестициялар қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказлаштирилмаган инвестицияларни бошқариш инвестор томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Инвестицияларни амалга ошириш бўйича қарорлар қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказлаштирилган инвестицияларни амалга ошириш бўйича қарорлар мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир тахминлар, илмий-техникавий ва кенг кўламли давлат мақсадли дастурлари ҳамда ушбу инвестицияларнинг мақсадга мувофиқлигини аниқловчи техникавий-иқтисодий асосларга биноан давлат органлари томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумдавлат аҳамиятига молик бўлган кенг кўламли давлат мақсадли дастурларининг лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган тартибда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 26 июлдаги ЎРҚ-488-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 03/18/488/1579-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган инвестициялар ҳажмларини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказлаштирилмаган инвестицияларни амалга ошириш бўйича қарорлар инвестор томонидан мустақил равишда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Инвестицияларни жойлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказлаштирилган инвестицияларни жойлаштириш, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида танлов (тендер) савдолари натижаларига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказлаштирилмаган инвестицияларни жойлаштириш белгиланган тартибда инвестор томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари — бу узоқ муддатли истиқбол учун тасдиқланадиган, тармоқ, ҳудудий ва мақсадли ривожланиш концепциялари асосида шакллантирилган ҳамда мамлакат иқтисодиётини барқарор ва изчил ривожлантиришга эришишга, мавжуд табиий, минерал-хом ашё, молиявий, моддий, меҳнат ресурсларидан ва бошқа ресурслардан оқилона фойдаланиш йўли билан мамлакат иқтисодиётининг айрим тармоқлари ҳамда минтақаларини тузилмавий жиҳатдан ўзгартириш бўйича асосий устуворликлар ва вазифаларни амалга оширишга қаратилган, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ўзаро узвий боғлиқ бўлган чоралар мажмуидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари тасдиқланган ривожлантириш концепциялари асосида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг умумдавлат дастурлари бажарилишини таъминлаш мақсадида уч йиллик муддатга шакллантирилиб, бунда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш муддатлари ҳамда молиялаштириш манбалари ҳисобга олинади, уларнинг асосий кўрсаткичлари ҳар йили аниқлаштириб ва янгилаб борилади. Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш манбалари қонун ҳужжатларида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 26 июлдаги ЎРҚ-488-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 03/18/488/1579-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Инвестиция лойиҳаларининг экспертизаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари маблағлари ҳисобидан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида чет эл инвестицияларини жалб этган ҳолда молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган тартибда мажбурий давлат экспертизасидан ўтказилиши шарт.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 26 июлдаги ЎРҚ-488-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 03/18/488/1579-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларининг санитария-гигиена, радиация, экология, архитектура-шаҳарсозлик талаблари ва бошқа талаблар бажарилишига тааллуқли қисми қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик тадбиркорлик субъектларининг банклар кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари мазкур инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тижорат банклари томонидан экспертиза қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида рўёбга чиқариладиган инвестиция лойиҳалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экспертиза қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Инвестиция фондлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция фаолиятини амалга ошириш мақсадида тегишли инвестиция фондлари тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Инвестиция фаолияти субъектлари ҳуқуқларининг кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат инвестиция фаолияти субъектларининг ҳуқуқларини кафолатлайди. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари инвестиция фаолияти субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилаётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари инвестиция фаолияти субъектларининг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқласа, улар ўзлари ваколатли бўлган ва аниқ қоидабузарликни бартараф этиш билан бевосита боғлиқ чораларни кўриши мумкин. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қоидабузарлик мавжудлиги фактидан инвестиция фаолияти субъектларининг бошқа қонуний фаолиятига аралашиш ёки фаолиятини чеклаш учун асос сифатида фойдаланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг қоидалари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиқ белгиланадиган, Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқ бўлган қонун ҳужжатларини қабул қилиш, уларга ўзгартишлар, қўшимчалар киритиш ёки уларни бекор қилишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Инвестицияларни ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат инвестицияларнинг ҳимоя қилинишини кафолатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида инвестициялар ва инвесторларнинг бошқа активлари национализация қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар ва инвесторларнинг бошқа активлари реквизиция қилинмайди, табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотиялар ва фавқулодда хусусиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестицияларни реквизиция қилиш тўғрисидаги қарор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳоллардан келиб чиқувчи вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган инвестицияларнинг ёки инвесторлар бошқа активларининг энг кам миқдори билан чекланадиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камситилмайдиган асосда ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказилган зарарга мутаносиб равишда компенсация тўланадиган реквизиция бўйича талабларга риоя этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади. Давлат мазкур компенсация тўловлари ўз вақтида амалга оширилишига кафил бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестор инвестицияларни реквизиция қилиш тўғрисидаги қарор юзасидан суд тартибида низолашишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестицияларни ва инвесторларнинг таваккалчиликларини суғурталаш ихтиёрий равишда амалга оширилади, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Маблағлардан фойдаланиш кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция фаолияти субъектининг инвестиция фаолияти натижасида олинган фойдаси (даромади) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин унинг хоҳишига кўра реинвестиция қилиниши ёки ундан бошқа ҳар қандай усулда фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция фаолияти субъекти томонидан олинган қимматли қоғозлар, унинг мақсадли банк омонатлари, шунингдек олинган мол-мулкнинг қиймати ёки ижара учун тўловларнинг ўрни улар олиб қўйилган (реквизиция қилинган) ҳолларда, ушбу субъектга қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланади (компенсация қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция фаолияти субъектининг ҳисобварақларидан фойдаланишни чеклаб қўйиш ёки маблағларни мажбуран олиб қўйиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Инвестицияларнинг қўшимча кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестицияларнинг қўшимча кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатлар беришни, инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда кўмаклашишни, махсус солиқ ва тўлов режими яратилишини, инвестиция лойиҳалари рўёбга чиқарилишининг давлат мониторинги ўтказилишини ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чораларни ўз ичига олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестицияларнинг қўшимча кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари инвестиция фаолияти субъектларига қонун ҳужжатларига мувофиқ берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Очиқ ахборотдан эркин фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция фаолияти субъектлари манфаатларига муайян тарзда дахлдор бўлган умуммажбурий хусусиятга эга қонун ҳужжатлари улар учун эркин фойдаланишда бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари инвестиция фаолияти субъектларининг ўз инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни уларнинг сўровларига кўра, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Инвестиция фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки тугатиш инвесторнинг қарорига, ваколатли давлат органининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинган қарорига ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги қарор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестор қонунда белгиланган тартибда банкрот деб эълон қилинган ёки банкрот деб топилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар юзага келган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган санитария-гигиена, радиация, экология, архитектура-шаҳарсозлик талаблари ва бошқа талаблар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар инвестиция фаолияти давомида аниқланган ҳолларда қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция фаолиятини тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туришга ёки тугатишга олиб келадиган тарзда чеклаш, тўхтатиб туриш (фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда инвестиция фаолиятини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари бундан мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолларда инвестиция фаолияти субъектига етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция фаолиятини амалга ошириш давомида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда, инвестиция фаолияти субъекти ўзига етказилган зарарнинг, шу жумладан бой берилган фойданинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 587-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 03/18/488/1579-сон)