Ҳужжат кучини йўқотган 06.08.2024 07.01.1999 йилдаги 7-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 06.08.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ ИДЕНТИФИКАЦИЯ РАҚАМЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ СОҲАСИНИ КЕНГАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 августдаги 480-сонли «Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ қонунчилигига риоя қилиниши устидан назорат механизмини такомиллаштириш, солиқ органлари иши самарадорлигини ошириш, уларнинг янги ахборот технологияларини қўллашлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Солиқ тўловчининг идентификация рақами берилмаган барча хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан солиқлар ва давлат бюджетига бошқа мажбурий тўловлардан озод этилган хўжалик юритувчи субъектлар 1999 йил 1 апрелгача белгиланган тартибда солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамини олсинлар ва уни хизмат кўрсатувчи банкка етказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, 1999 йил 1 апрелдан бошлаб солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамига эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъектларнинг банк счётларидан маблағ кўчириш операциялари амалга оширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тижорат банклари билан биргаликда 1999 йил 1 апрелгача электрон тўловлар тизимининг дастурий комплексига ва пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг стандарт шаклларига, уларда солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини кўрсатиш тўловчининг алоҳида мажбурий реквизити бўлишини назарда тутган ҳолда, ўзгартиришлар киритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 130-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бўйича бир ой муддатда таклифлар тайёрласин ва тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 7 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
7 январдаги 7-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 130-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилари билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилаётган хўжалик, фуқаролик-ҳуқуқий ва меҳнат шартнома (контракт)ларида, уларга иловаларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан битишувлар содир этилганлигини белгиловчи ёки тасдиқловчи ҳужжатларда, шу жумладан счёт-фактураларда ва транспорт ҳужжатларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларда молиявий, мулкий ва қиймат ифодасига эга бўлган бошқа мажбуриятларнинг юзага келишини, шунингдек уларнинг бажарилганлигини белгиловчи ёки тасдиқловчи ҳужжатларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қиймат ифодасига эга бўлган активларга мулк эгаси ҳуқуқи сотиб олинганлигини ва берилганлигини белгиловчи ва тасдиқловчи, шунингдек бундай ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 7-банднинг «а» кичик бандидаги «солиқ мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пайдо бўлган барча» сўзлари олиб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 7-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошидаги «барча» сўзи олиб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 1-сон, 3-модда)