Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Битим
Икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад (фойда)га ва мулкка солиқлар тўлашдан бўйин товлашларнинг олдини олиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати,
икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад (фойда)га ва мулкка солинадиган солиқларни тўлашдан бўйин товлашларнинг олдини олиш тўғрисида битим тузишга хоҳиш билдириб, шунингдек, иккала мамлакат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида,
қуйидагилар ҳақида аҳдлашиб олдилар
1-модда
Қўлланиш соҳаси
Қўлланиш соҳаси
Ушбу Битим Аҳдлашаётган Давлатларнинг бири ёки ҳар иккаласининг резидентлари ҳисобланадиган шахсларга қўлланилади.
2-модда
Битим қўлланиладиган солиқлар
Битим қўлланиладиган солиқлар
1. Мазкур Битим Аҳдлашаётган Давлатлардан ундириладиган, уларни ундириш усулларидан қатъи назар, даромад (фойда)га ва мулкка солинадиган солиқларга қўлланилади.
2. Умумий даромаддан ёки унинг бир қисмидан олинадиган барча солиқлар, жумладан, кўчар мулк ёки кўчмас мулкни сотишдан олинадиган даромад (фойда)га солинадиган солиқлар ва. корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки мукофотларнинг умумий суммасидан олинадиган солиқлар даромад (фойда)га ва мулкка солинадиган солиқларга киради.
3. Мазкур Битим қўлланиладиган мавжуд солиқлар кўпинча қуйидагилар ҳисобланади:
а) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:
(I) корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг даромадлари (фойдалари)дан олинадиган солиқлар;
(II) Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи; ва
(III) мол-мулкка солинадиган солиқ;
(бундан кейин «Ўзбекистоннинг солиқлари» дейилади);
в) Озарбайжон Республикасига нисбатан:
(I) фойдадан ва юридик шахслар даромадлари айрим турларидан олинадиган солиқлар;
(II) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
(III) мол-мулкка солинадиган солиқ
(бундан кейин «Озарбайжоннинг солиқлари» дейилади) .
4. Мазкур Битим ҳар қандай бир-бирига ўхшаш солиқларга ҳам қўлланилади. Бу солиқлар ушбу Битим имзоланган санадан кейин солиқларга қўшимча ёки амалдаги солиқларнинг ўрнига Аҳдлашаётган Давлатларнинг биридан ундирилади. Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг солиқ қонунларидаги жиддий ўзгаришлар ҳақида бир-бирларини хабардор қилиб турадилар.
3-модда
Умумий таърифлар
Умумий таърифлар
1. Мазкур Битим мақсади учун, агар матннинг мазмунидан бошқача маъно келиб чиқмаса:
а) «Ўзбекистон» атамаси, Ўзбекистон Республикасини англатади ва географик маънода қўлланилганда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудини, жумладан, ҳудудий сувларини, ҳаво фазосини англатади. Бунда Ўзбекистон Республикаси ўз ҳуқуқи доирасида суверен ҳуқуқларини ва суд қилиш ҳуқуқини, шунингдек, ер ости конлари ва табиий ресурслардан фойдаланишга оид ҳуқуқларини Ўзбекистон Республикаси қонунига кўра ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ амалга ошириши мумкин.
в) «Озарбайжон» атамаси Озарбайжон Республикасини, жумладан, кенг денгиз сатҳи ва Озарбайжон Республикасининг халқаро ҳуқуқлари ва ички қонунига мувофиқ белгиланган ёки ҳудуд сифатида бундан кейин белгиланадиган ҳар қандай ҳудудни англатади. Бунда денгиз ости, конлар, континентал шельфга нисбатан ва солиқ қонуни қўлланиладиган табиий ресурсларга нисбатан Озарбайжон Республикасининг ҳуқуқлари амалга оширилиши мумкин.
c) «Аҳдлашаётган Давлат» ва «бошқа Аҳдлашаётган Давлат» атамалари матн мазмунига кўра Ўзбекистон Республикасини ва Озарбайжон Республикасини билдиради;
d) «шахс» атамаси жисмоний шахсни, юридик шахсни ёки ҳар қандай шахслар бирлашмасини англатади;
e) «корхона» атамаси даромад (фойда) солиғи солинадиган корпоратив бирлашмани ёки солиққа тортиш мақсадлари учун корпоратив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай корпоратив бирлашмани, жумладан, акционерлик жамиятини, масъулияти чекланган жамият, қўшма корхонани, ширкатни ёки хар қандай юридик шахсни ёки ташкилотни англатади;
f) «Аҳдлашаётган Давлат корхонаси» ва «бошқа Аҳдлашаётган Давлат корхонаси» атамалари тегишлича Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти томонидан бошқариладиган корхонани ва бошқа Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти томонидан бошқариладиган корхонани англатади;
g) «халқаро юк ташиш» атамаси денгиз, ҳаво кемаси, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаси билан бир Аҳдлашаётган Давлат корхонаси томонидан фойдаланиладиган ҳар қандай юк ташишни англатади, денгиз, ҳаво кемаси, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситасидан бошқа Аҳдлашаётган Давлат ҳудудидаги пунктлар орасида алоҳида фойдаланилган ҳоллар бундан мустаснодир:
h) «ваколатли орган» атамаси Ўзбекистон Республикасига мувофиқ равишда — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ёки унинг ваколатли вакилини;
Озарбойжон Республикасига мувофиқ равишда Молия вазирини ёки унинг ваколатли вакилини англатади;
i) «миллий шахс» атамаси:
ушбу Давлат фуқароси бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;
ушбу Давлатнинг амалдаги қонунига кўра ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахс, шахслар бирлашмасини англатади.
2 Аҳдлашаётган Давлат томонидан мазкур Битим қўлланилганда унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матн мазмунидан бошқа маъно келиб чиқмаса. ушбу Битим қўлланилаётган солиқларга нисбатан ўша Давлатнинг қонунларидаги маънони билдиради.
4-модда
Резидент
Резидент
1. Мазкур Битим мақсади учун «Аҳдлашаётган Давлат резиденти» атамаси ушбу Аҳдлашаётган Давлатнинг қонунига кўра ундаги ҳақиқий раҳбар органнинг турар жойи, доимий ўрнашган жойи, юридик шахс сифатида рўйхатга олинган жойи, турган жойи ёки шунга ўхшаш белгиси асосида солиқ солиниши керак бўлган ҳар қандай шахсни англатади. Лекин бу атама ушбу Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши керак бўлган ҳар қандай шахсни фақат шу асосда ўз ичига олмайди, чунки у шу Аҳдлашаётган Давлатнинг ўзидаги манбалардан ёки мулкдан даромад олади.
2. Агар мазкур модданинг 1-банди қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс иккала Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланса, унинг мақоми қуйидагича белгиланади:
а) ушбу Давлатда доимий турар жойга эга бўлса, ўша Давлатнинг резиденти ҳисобланади; агар у иккала Аҳдлашаётган Давлатда ўзи учун доимий турар жойга эга бўлса, якин шахсий ва иқтисодий алоқалари (ҳаётий манфаатлар маркази) анча қалин бўлган ўша Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланади:
в) агар ҳаётий манфаатлари марказига эга бўлган Давлатни аниқлаш мумкин бўлмаса, ёки агар у Аҳдлашаётган Давлатлардан ҳеч бирида доимий турар жойга эга бўлмаса, у одатда ўзи яшайдиган шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
c) агар шахс одатда иккала Аҳдлашаётган Давлатда яшаса, ёки агар у одатда улардан ҳеч бирида яшамаса, у Аҳдлашаётган Давлатлардан қайси бирининг фуқароси бўлса, шу Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
d) агар Аҳдлашаётган Давлатлардан ҳар бири унга ўз резиденти сифатида қараса ёки давлатлардан ҳеч бири уни ўз резиденти деб ҳисобламаса, Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу масалани ўзаро келишувга кўра ҳал қиладилар;
e) агар у давлатлардан ҳеч бирининг миллий шахси ҳисобланмаса, унда Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари маслаҳатлашиш йўли билан ушбу шахс мазкур Битим мақсадида резидент бўлиб ҳисобланадиган Аҳдлашаётган Давлатни аниқлашга уриниб кўрадилар.
3. Агар мазкур модданинг 1-банди қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс ҳисобланмайдиган шахс иккала Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланса, у ўзининг юридик шахс сифатида ташкил этилган Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланади.
5-модда
Доимий муассаса
Доимий муассаса
1. Мазкур Битимнинг мақсади учун «доимий муассаса (ваколатхона)» атамаси фаолиятнинг доимий жойини англатади, бу орқали Аҳдлашаётган Давлат корхонаси тадбиркорлик фаолиятини бошқа Аҳдлашаётган давлатда тўлиқ ёки қисман амалга оширади.
2. «Доимий муассаса (ваколатхона)» атамаси, жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) бошқарув жойи;
в) бўлинма (филиал);
c) офис (идора);
d) фабрика;
e) устахона;
f) шахта, кон, нефть ёки газ қудуғи, карьер, қурилма, иншоот ёки табиий ресурслар қидириладиган ҳар қандай бошқа жой.
3. «Доимий муассаса (ваколатхона)» атамаси қуйидагиларни ҳам ўз ичига олади:
а) қурилиш майдони ёки монтаж қилинадиган жой ёки йиғув объекти ёки бу ишларга тайёргарлик кўриш жойи, бироқ фақат ушбу майдон, объект ёки ишлар 6 ойдан кўп ишлаб турса;
в) хизматлар кўрсатиш, шунингдек, корхоналар томонидан шундай мақсадлар учун ёлланган хизматчилар ёки бошқа ходимлар орқали корхоналар томонидан кўрсатиладиган маслаҳат хизматлари, лекин фақат бундай турдаги фаолият (бир ёки бир нечта объектлар учун) ўн икки ойлик давр мобайнида давр ёки даврларда мамлакат миқёсида олти ойдан кўп муддатдан иборат бўлса.
4. Ушбу модданинг олдинги қоидаларига қарамасдан «доимий муассаса (ваколатхона)» атамаси қуйидагиларни ўз ичига олмайди
а) иншоотлардан фойдаланиш, шунингдек, ушбу корхонага тегишли товарлар ёки буюмлар захираларини фақат сақлаш, намойиш қилиш мақсадлари учун сақлаш;
в) шу корхонага тегишли товарлар ёки буюмлар захираларини бошқа корхоналар томонидан фақат қайта ишлаш мақсадлари учун сақлаш:
c) доимий фаолият жойини товарлар ёки буюмларни харид қилиш ёки шу корхона учун ахборотлар йиғиш мақсадида сақлаш;
d) доимий фаолият жойини корхона учун ҳар қандай бошқа тайёрлов ёки ёрдамчи тусдаги фаолиятни фақат ушбу корхона манфаатлари йўлида амалга ошириш мақсадида сақлаш;
e) доимий фаолият жойини а) дан е) гача бўлган кичик бандларда эслатиб ўтилган фаолият турларининг ҳар қандай уйғунлашувини амалга ошириш учун сақлаш.
5. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари қоидаларига қарамай. агар 7-банд қўлланиладиган мустақил мақомли агентдан фарқ қилувчи шахс Аҳдлашаётган Давлатда бошқа Аҳдлашаётган Давлат корхонаси номидан иш тутса, унда ушбу корхона ҳар қандай фаолиятга нисбатан биринчи эслатиб ўтилган Давлатда доимий муассаса (ваколатхона)га эга бўлган корхона деб ҳисобланади, агар ушбу шахс Аҳдлашаётган Давлатда корхона номидан контрактлар тузиш ваколатига эга бўлса ва одатда ундан фойдаланса, бу шахс корхона учун, агар бу шахс 4-бандда кўрсатилган чекланишдан ташқари фаолият билан шуғулланса, ва у доимий фаолият жойи орқали амалга оширилса, агар доимий фаолият жойидан ушбу банд қоидасига мувофиқ доимий муассаса (ваколатхона)га айлантирмаса унда бу корхонани ушбу давлатда деярли ҳар қандай фаолият бўйича доимий муассаса (ваколатхона)га эга деб ҳисоблаш мумкин, ёки бундай ваколатларга эга бўлмайди, бироқ биринчи эслатиб ўтилган Давлатда корхона номидан товарлар ва маҳсулотларни мунтазам сақлайди.
6. Ушбу модданинг олдинги қоидаларига қарамай Аҳдлашаётган Давлатнинг суғурта корхонаси, қайта суғурталаш ҳолларидан ташқари, бошқа Аҳдлашаётган Давлатда доимий муассаса (ваколатхона)га эга бўлган корхона ҳисобланади, бунда у ушбу бошқа Давлат ҳудудида суғурта мукофотини йиғади ёки 7-банд кирадиган мустақил мақоми бўлган агентдан фарқ қилувчи воситачи шахсни бўлиши мумкин бўлган таваккалчиликдан эҳтиёт қилади.
7. Агар фақат корхона бошқа Давлатда брокер, комиссионер ёки ҳар қандай бошқа мустақил мақомли агент орқали, ушбу шахсларнинг одатдаги фаолиятлари доирасида ҳаракат қилишлари шарти билан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса Аҳдлашаётган Давлатнинг бир корхонаси бошқа Аҳдлашаётган Давлатда доимий муассаса (ваколатхона)га эга бўлган корхона деб ҳисобланмайди.
8. Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти деб ҳисобланадиган корхона, бошқа Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланадиган ёки ушбу бошқа Аҳдлашаётган Давлатда (доимий муассаса (ваколатхона) орқали ёки бошқа тарзда) тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган корхона назорат қилинадиган ёки у орқали назорат қилиниш факти ушбу компаниялардан бирини бошқа корхоналарнинг доимий муассасаси (ваколатхона)га ўзидан ўзи айлантирмайди.
6-модда
Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар
Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар
1. Бир Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти томонидан бошқа Аҳдлашаётган Давлатдаги кўчмас мулк (жумладан, қишлоқ хўжалиги ёки ўрмон хўжалигидан олинадиган даромад)дан олинадиган даромадларга шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Мазкур Битимдаги «кўчмас мулк» атамаси мазкур мулк турган Аҳдлашаётган Давлат қонунчилигида ифодаланган тушунчага эга бўлади. Ушбу атама ҳар қандай ҳолатда кўчмас мулкка нисбатан ёрдамчи мулкни, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида фойдаланиладиган ҳайвонлар ва инвентарларни, балиқларни, ер мулкига нисбатан умумий қонунчилик қоидалари билак белгиланган ҳуқуқни, кўчмас мулкнинг узуфруктини ва тўловларнинг ўзгарувчан ёки белгиланган тўловлар каби минерал захиралар, манбалар ва бошқа табиий ресурсларнинг ишланмалари учун ёки ишланма учун ҳуқуққа компенсация тўловларини ўз ичига олади. Кемалар, ҳаво кемалари, темир йўл ва автомобиль транспорти воситалари кўчмас мулк ҳисобланмайди.
3. «Узуфрукт» атамаси мазкур моддада фойдаланилганда бегона мулкдан ва ундан олинадиган даромаддан умрбод фойдаланиш ҳуқуқини англатади.
4. Мазкур модданинг 1-бандидаги қоидалар кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланишдан, ижарага беришдан ёки ҳар қандай бошқа шаклдаги кўчмас мулкдан фойдаланишдан олинган даромадга қўлланилади.
5. Мазкур модданинг 1 ва 3-бандларидаги қоидалар корхоналарнинг кўчмас мулкидан олинган даромадга ва мустақил шахсий хизматларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган кўчмас мулкдан олинадиган даромадларга ҳам қўлланилади.
7-модда
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда
1. Аҳдлашаётган Давлат корхонасининг фойдасига фақат шу Давлатда, агар фақат шу корхона бошқа Аҳдлашаётган Давлатда унда жойлашган доимий муассаса (ваколатхона) орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмаса, солиқ солинади. Агар корхона, юқорида айтиб ўтилгани каби, ўзининг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, корхона фойдасига бошқа Аҳдлашаётган Давлатда, лекин қуйидагиларгагина тегишли қисмига солинади:
а) ушбу доимий муассаса (ваколатхона) фаолиятига;
в) ушбу бошқа Давлатдаги доимий муассаса (ваколатхона) орқали сотиладиган товарларга ёки маҳсулотларга тўғри келадиган шундай ёки ўхшашлари сотилганда;
с) ушбу бошқа Давлатда доимий муассаса (ваколатхона) орқали амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятига ўхшаш ёки тўғри келадиган бошқа тадбиркорлик фаолияти.
2. Мазкур модданинг 3-банди қоидаларига мувофиқ, агар бир Аҳдлашаётган Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашаётган Давлатда у ердаги доимий муассаса (ваколатхона) орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, унда ҳар бир Аҳдлашаётган Давлатдаги бундай доимий муассаса (ваколатхона)га, агар шунга ўхшаш ёки шу каби фаолиятни амалга оширадиган алоҳида ёки мустақил корхона бўлса ва ўзи умумий муассаса ҳисобланган корхонадан тўлиқ мустақил бўлган ҳолда ҳаракат қилса олиши мумкин бўлган даромад тегишли бўлади.
3. Доимий муассаса (ваколатхона) даромади (фойдаси)ни аниқлашда мазкур доимий муассаса (ваколатхона) фаолияти мақсадлари учун сарфланган харажатларни чегириб қолишга шу Давлатнинг ички қонуни билан белгиланган нормалар доирасида йўл қўйилади, сарфланган бошқарув ва умумий маъмурий харажатлар улар доимий муассаса жойлашган Давлатда ҳам, бошқа ҳар қандай жойда ҳам шулар жумласига киради.
Доимий муассаса (ваколатхона) даромади (фойдаси)ни белгилашда доимий муассаса (ваколатхона) ўзининг бош муассасасига ёки бошқа муассасаларнинг хоҳлаган бирига тўланган резидентнинг пулини роялтилар, йиғимлар ва шунга ўхшаш тўловларни патентлардан ва бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун тўловларни тўлаш йўли билан, ёки кўрсатилган аниқ хизматлар учун ёки менежмент учун комиссион тўловлар тўлаш йўли билан, ёки доимий муассаса (ваколатхона)га қарз берилган сумма учун фоизлар тўлаш йўли билан чегириб қолишга йўл қўйилмайди.
4. Корхона. фойдасининг умумий суммасини ўзининг турли хил бўлинмаларига мутаносиб тақсимлаш асосида доимий муассаса (ваколатхона)га тегишли бўлган фойда Аҳдлашаётган Давлатда белгиланилишига қарамай, одатдаги иш деб ҳисобланади, 2-банддаги ҳеч нарса Аҳдлашаётган Давлатга бундай тақсимланадиган солиқ солинадиган фойдани аниқлашга халақит қилмайди, иш тажрибаси шуни кўрсатмоқда; тақсимлашнинг танланган усули ушбу моддадаги қоидаларга мувофиқ натижаларни бериши керак.
5. Доимий муассаса (ваколатхона) томонидан ушбу корхона учун товарлар ёки буюмларни фақат харид қилиш асосида доимий муассаса (ваколатхона)га қандайдир фойда тегишли бўлмайди.
6. Юқоридаги бандлар мақсадлари учун доимий муассаса (ваколатхона)га тегишли даромад (фойда)лар ҳар йили бир хил айни ўша усулда аниқланади.
7. Агар фойда мазкур Битимнинг бошқа моддаларида алоҳида айтиб ўтиладиган даромад турларини ўз ичига олса, унда ушбу модданинг қоидалари мазкур модданинг қоидаларига дахл қилмайди.
8-модда
Халқаро юкларни ташишлар
Халқаро юкларни ташишлар
1. Бир Аҳдлашаётган Давлат корхонасининг денгиз, дарё, ҳаво, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларидан халқаро юкларни ташишларда олган даромад (фойдаси)га фақат шу Давлатда солиқ солинади.
2. 1-банднинг қоидалари қуйидагиларга ҳам қўлланилади:
а) халқаро юк ташишларда фойдаланиладиган кемалар ёки самолётларни экипажсиз ижарага олиш асосида, шу жумладан, ижарага беришдан олинадиган тасодифий фойдаларга;
в) контейнерлар (шу жумладан, контейнерларни ташиш билан боғлиқ трейлерлар ва асбоб-ускуналар)дан фойдаланиш, сақлаш ёки ижарага беришдан олинган фойдаларга, агар бундай фойдалар 1-банд қўлланиладиган фойдаларга нисбатан қўшимча ёки тасодифий бўлса;
3. 1-банд қоидалари пульда (умумий фондда), қўшма корхонада ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича халқаро ташкилотда қатнашишдан олинган фойдага ҳам қўлланилади.
9-модда
Бирлашган корхоналар
Бирлашган корхоналар
1. Куйидаги холларда:
а) Аҳдлашаётган Давлат корхонаси бевосита ёки билвосита бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқарувида, назорат қилиш ёки капиталида қатнашганда, ёки
в) айни ўша шахслар бир Аҳдлашаётган Давлатнинг корхонасини ва бошқа Аҳдлашаётган Давлатнинг корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки капиталида бевосита ёки билвосита қатнашганларида ва ҳар қандай ҳолатда икки корхона ўртасидаги уларнинг тижоратчилик ва молиявий ўзаро муносабатларида иккала мустақил корхоналар ўртасида фарқ қилувчи шароитлар яратилса ёки ўрнатилса, унда ҳар қандай даромад (фойда) корхоналардан бирига ўтказилса, лекин бундай шароитлар мавжудлиги туфайли унга ўтказилмаган бўлса, ушбу корхона даромади (фойдаси)га киритилиши мумкин ва тегишлича умумий суммада солиқ солиниши мумкин.
2. Бир Аҳдлашаётган Давлат шу Аҳдлашаётган Давлат корхонаси даромади (фойдаси)га бошқа. Аҳдлашаётган Давлат корхонасига шу бошқа Давлатда солиқ солинадиган даромад (фойда)ни киритса ва шунга мувофиқ солиқ солса ва шу йўсинда киритилган даромад (фойда) агарда иккала мустақил корхона ўртасида мавжуд бўлган шартлар бўлса, биринчи Аҳдлашаётган Давлат корхонасига ўтказилган даромад (фойда) ҳисобланади, унда бу бошқа Давлат шу даромад (фойда)дан олинадиган солиқ суммасига мувофиқ келувчи тузатишлар киритиш керак бўлади. Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари иккала Аҳдлашаётган Давлатда даромад (фойда)ни ўтказиш тўғрисида келишувга эришиш мақсадида маслаҳатлашувлар ўтказишлари мумкин.
10-модда
Дивидендлар
Дивидендлар
1. Бир Аҳдлашаётган Давлат резиденти бўлган корхона томонидан бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентига тўланган дивидендларга ушбу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Бироқ бундай дивидендларга дивидендларни тўлаган ва ушбу Давлатнинг қонунига мувофиқ резиденти ҳисобланган ўша Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши мумкин, лекин дивидендларни олувчи ҳақиқатдан ҳам унинг эгаси ҳисобланса ва дивидендларга нисбатан шу бошқа Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши керак бўлса, солиқ дивидендлар умумий суммасининг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги керак.
Бу банд дивидендлар тўланадиган фойдага нисбатан корхоналарга солиқ солишга дахл қилмайди.
3. «Дивидендлар» атамаси мазкур моддада ишлатилганда акциялардан олинадиган ёки акциялардан фойдаланишдан ёки таъсисчилар акцияларидан фойдаланишдан олинадиган фойдада қатнашиш ҳуқуқини берувчи қарз олишнинг бериш билан боғлиқ талабномалар ҳисобланмайдиган бошқа ҳуқуқларни, шунингдек, солиқ солишни тартибга солиши керак бўлган бошқа корпоратив ҳуқуқлардан олинган даромад каби, Давлат солиқ қонунчилигига мувофиқ акциялардан олинадиган даромадни англатади, унинг резиденти бўлиб фойда (даромад)ларни тақсимловчи корхона ҳисобланади.
4. Агар аслида дивидендлар олиш ҳуқуқига эга шахс Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти бўлгани ҳолда дивидендларни тўлаётган корхона резиденти бўлган ўзга Аҳдлашаётган Давлатда ўз фаолиятини унда жойлашган доимий муассаса (ваколатхона) орқали амалга оширса ёки ушбу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий базадан мустақил шахсий хизматлар кўрсатса ва холдинг (дивидендлар унга нисбатан тўланади) аслида шу доимий муассаса (ваколатхона) ёки доимий базага., ҳақиқатдан тегишли бўлса мазкур модданинг 1 ва 2-бандларидаги қоидалар қўлланилмайди. Бундай ҳолда шароитга қараб мазкур Битимнинг 7 ёки 14-моддаси қоидалари қўлланилади.
5. Агар Аҳдлашаётган Давлат резиденти ҳисобланадиган корхона бошқа Аҳдлашаётган Давлатда даромад (фойда) олса, бу бошқа Давлат шу корхона тўлаётган дивидендларга солиқ солмаслиги мумкин, бундан бундай дивидендлар шу бошқа Давлат резидентига тўланадиган ёки дивидендлар тўлашда асос бўлган холдинг ҳақиқатдан ҳам шу ^бошқа Давлатда. жойлашган доимий муассаса (ваколатхона) ёки доимий база билан боғлиқ ҳолатлар истиснодир, шунингдек, корхонанинг тақсимланмаган фойдасига, ҳатто тўланаётган дивидендлар ёки тақсимланмаган даромад (фойда) тўлиқ ёки қисман шу бошқа Аҳдлашаётган Давлатда юзага келувчи фойда ёки даромад.дан иборат бўлса ҳам солиқ солинмаслиги мумкин.
11-модда
Фоизлар
Фоизлар
1. Бир Аҳдлашаётган Давлатда пайдо бўладиган ва Аҳдлашаётган Давлат резидентига тўланадиган фоизларга ўша бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Бироқ бундай фоизларга ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ улар пайдо бўлган ўша Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши мумкин, лекин бу ерда олувчи ҳақиқатда фоиз олиш ҳуқуқига эга бўлувчи шахс бошқа. Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланса, бундай ҳолда солиқ фоизлар ялпи суммасининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.
3. Мазкур модданинг 2-бандидан қатъи назар, бир Аҳдлашаётган Давлатда пайдо бўладиган ва Ҳукуматга ёки улар томонидан бошқа Аҳдлашаётган Давлатнинг вакил қилинган органига тўланадиган фоизга солиқ солинмайди.
4. «Фоизлар» атамаси мазкур Битимда фойдаланилганда, ипотет таъминлашидан ва фойдада қатнашиш ҳуқуқи борлигидан қатъи назар, қарз олиш-бериш билан боғлиқ талабномалардан даромадни, ва кўпинча ҳукумат қимматли қоғозларидан олинган даромадни, облигациялардан ёки қарз олиш-бериш билан боғлиқ мажбуриятлардан, шунингдек, ушбу қимматли қоғозлар, облигациялар ёки қарз олиш-бериш билан боғлиқ мажбуриятлар бўйича тўланадиган пул мукофотлари ва мукофотлардан олинадиган даромадларни англатади.
Тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун жарималарга ушбу модда мақсадлари учун фоизлар сифатида қаралмайди.
5. Ушбу модданинг 1 ва 2-бандлари қоидалари, агар, бир Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти фоиз олишга ҳақиқий ҳуқуқи бўлган шахс фоизлар пайдо бўлаётган бошқа Аҳдлашаётган Давлатда унда жойлашган доимий муассаса (ваколатхона) орқали фаолиятни амалга оширса, ёки ушбу бошқа Давлатда мустақил шахсий хизматларни у ердаги доимий базалар ва қарз олиш-бериш талабномалари орқали кўрсатса, шулар бўйича фоизлар тўланади, шундай доимий муассаса (ваколатхона) ёки доимий базага тегишли бўлса, қўлланилмайди. Бундай ҳолда мазкур Битимнинг 7-моддасидаги ёки 14-моддасидаги қоидалар қўлланилади.
6. Тўловчи Давлатнинг ўзи, унинг органи ёки ушбу Давлат резиденти бўлган тақдирда фоизлар Аҳдлашувчи Давлатларда пайдо бўлган деб ҳисобланади. Бироқ, фоизларни тўловчи шахс Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар Аҳдлашаётган Давлатда доимий муассаса (ваколатхона)га ёки доимий базага эга бўлса. шу сабабли қарзлар бўйича фоизлар тўлаш ҳоллари пайдо бўлса, бундай ҳолда фоизлар доимий муассаса (ваколатхона) ёки доимий база жойлашган Аҳдлашаётган Давлатда пайдо бўлган ҳисобланади.
7. Агар фоизларга ҳақиқатда ҳуқуқи бўлган тўловчилар ва. шахслар ўртасидаги, ёки уларнинг ўртасидаги ва бирор бошқа шахслар ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида улар тўлайдиган қарз талабига нисбатан тегишли бўлган фоизлар суммаси бунга. ҳақиқатда ҳуқуқи бўлган тўловчи ва шахс ўртасида келишилган суммадан ортиқ бўлса, бундай муносабатлар бўлмаганда, мазкур модда қоидаси фақат охирги тилга олинган суммага нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда ушбу Битимнинг бошқа қоидаларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир Аҳдлашаётган Давлатнинг қонунига мувофиқ тўловнинг ортиқча қисмидан солиқ олиниши давом этади.
12-модда
Роялти
Роялти
1. Бир Аҳдлашаётган Давлатда пайдо бўладиган ва бошқа Аҳдлашаётган Давлатда резидентга тўланадиган роялти, агар бу резидент ушбу роялтиларнинг ҳақиқий эгаси ҳисобланса, ушбу бошқа Давлатда унга солиқ солиниши мумкин.
2. Аммо бу роялтиларга улар юзага келадиган Аҳдлашаётган Давлатда ҳам шу Давлат қонунчилигига мувофиқ солиқ солиниши мумкин, бироқ бунда уларни олувчилар роялти эгаларидан фойда олувчилар ҳисоблансалар, солиқ роялти ялпи суммасининг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги керак.
3. «Роялти» атамаси мазкур моддада фойдаланилганда исталган адабиёт, санъат, фан асарлари, кинематография фильмларидан ҳам, исталган патент, «ноу-хау», товар белгилари, чизмалар ёки моделлар, схемалар, компьютер дастурлари, махфий формула ёки жараёндан фойдаланганлик ёки фойдаланиш ҳуқуқини берганлик ёки саноат, тижорат илмий тажриба билан боғлиқ ахборот учун ва саноат ёки илмий ускуналардан фойдаланганлик ёки улардан фойдаланиш ҳуқуқини берганлик учун тўловларга фойдаланганлик ёки муаллифлик ҳуқуқларидан фойдаланиш ҳуқуқини берганлик ёки уни сотганлик учун олинадиган ҳад сифатидаги ҳар қандай турдаги тўловларни англатади.
4. Агар роялтининг ҳақиқий эгаси бир Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти бўла туриб, роялти юзага келадиган бошқа Аҳдлашаётган Давлатда тадбиркорлик фаолиятини ўша ерда жойлашган доимий муассаса (ваколатхона) ёки ундаги база орқали бошқа Давлатда мустақил шахсий хизматларни амалга оширса ёки роялти нисбатан тўланадиган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатдан ҳам шу доимий муассаса (ваколатхона) ёки доимий база билан боғланган бўлса, мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари қўлланилмайди. Бундай ҳолатда мазкур Битимнинг 7 ёки 14-моддалари қоидалари қўлланилади.
5. Агар тўловчи ушбу Давлатнинг ўзи, унинг органи ёки резиденти ҳисобланса, роялти Аҳдлашаётган Давлатда пайдо бўлган ҳисобланади. Агар роялти тўловчи шахс Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашаётган Давлатда доимий муассаса (ваколатхона) ёки доимий базага эга бўлса, у бўйича роялти тўланадиган мажбурият пайдо бўлиши муносабати билан, ушбу роялтиларни тўлаш бўйича харажатларни бундан доимий муассаса (ваколатхона) ёки доимий база жойлашган Аҳдлашаётган Давлатда пайдо бўлган деб ҳисобланади.
6. Агарда тўловчи ва роялтига ҳақиқий эгалик қилувчи ўртасида ёки уларнинг иккаласи ўртасида ва бирор бир шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида тўлашга асос бўладиган фойдаланиш, ҳуқуқ ёки ахборотга тааллуқли роялти суммаси қандайдир сабабларга кўра бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда тўловчи ва ҳақиқий эгалик қилувчи ўртасида келишилиниши мумкин бўлган суммадан ортиқ бўлса, мазкур модданинг қоидалари фақат кейинги эслатилган суммага нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда тўловнинг ортиқча қисмига ҳар бир Аҳдлашаётган Давлат қонунига мувофиқ мазкур Битимнинг бошқа қоидаларини ҳисобга олиб солиқ солинаверади.
13-модда
Мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар
Мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар
1. Аҳдлашаётган Давлат резиденти томонидан 6-моддада эслатилган бошқа бир Аҳдлашаётган Давлатда жойлашган кўчмас мулкни сотишдан олинадиган даромадларга шу бошқа Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Бир Аҳдлашаётган Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашаётган Давлатда эга бўлган доимий муассаса мулкнинг бир қисмини ташкил этувчи кўчадиган мулкни сотишдан олинган даромадларга, ёки доимий базага тегишли бўлган ҳамда бир Аҳдлашаётган Давлат резиденти мустақил шахсий хизматларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиладиган бошқа Аҳдлашаётган Давлатдаги кўчадиган мулкдан олинадиган даромадларга, бундай доимий муассаса (ваколатхона)ни (алоҳида ёки корхона билан биргаликда) ёки бундай доимий базани сотишдан олинадиган даромадлар ҳам шу жумлага киради, мана шу бошқа Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши мумкин.
3. Аҳдлашаётган Давлат корхонаси томонидан халқаро юк ташишларда фойдаланиладиган денгиз, дарё, ҳаво, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларини ёки ушбу транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган кўчадиган мулкни сотишдан олинган даромадларга фақат мана шу Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши мумкин.
4. Мол-мулкни асосан бевосита ёки билвосита Аҳдлашаётган Давлат ҳудудида бўлган кўчмас мулкдан иборат корхонанинг акциялари ёки акционерлик сармоясини сотишдан олинадиган даромадларга мана шу Давлатда солиқ солиниши мумкин.
5. Мазкур модданинг 1, 2, 3 ва 4-бандларида санаб ўтилмаган исталган бошқа мулкни сотаётган шахс резиденти бўлган Аҳдлашаётган Давлатдагина солиқ солиниши мумкин.
14-модда
Мустақил шахсий хизматлардан олинадиган даромадлар
Мустақил шахсий хизматлардан олинадиган даромадлар
1. Бир Аҳдлашаётган Давлат резиденти томонидан профессионал хизматлар кўрсатишдан ёки, хусусиятидан қатъи назар, бошқа хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромаддан фақат мана шу Давлатда солиқ олиниши мумкин. Бироқ бундай даромадга иккинчи Аҳдлашаётган Давлатда ҳам солиқ солиниши мумкин:
а) агар у ўз хизматлари мақсади учун бошқа Аҳдлашаётган Давлатда мунтазам равишда бориши мумкин бўлган доимий базага эга бўлса бундай ҳолатда унинг даромадига ушбу бошқа Аҳдлашаётган Давлатда, фақат доимий базага тегишли бўлган қисмига солиқ солиниши мумкин еки,
б) агар унинг бўлиши бошқа Аҳдлашаётган Давлатда бу Давлатда қанча муддат бўлишидан қатъи назар, даромад олиш билан боғлиқ бўлса.
2. «Профессионал хизматлар» атамаси, жумладан, мустақил илмий, адабий, артистлик, таълим ёки ўқитувчилик фаолиятини, шунингдек, шифокорлар, юристлар, муҳандислар, архитекторлар, стоматологлар ва бухгалтерлар фаолиятини ўз ичига олади.
15-модда
Мустақил бўлмаган шахсий хизматлардан олинадиган даромадлар
Мустақил бўлмаган шахсий хизматлардан олинадиган даромадлар
1. Мазкур Битимнинг 16, 18 ва 19-моддалари қоидаларини ҳисобга олиб, Аҳдлашаётган Давлат резиденти ёллаш бўйича ишлаши муносабати билак оладиган иш ҳақи ва бошқа тўланадиган ҳақларга. фақат шу Давлатда, агарда ёллаш бўйича иш бошқа Аҳдлашаётган Давлатда амалга оширилмаса, фақат шу Давлатда солиқ солинади.
Агар ёллашга оид иш шу йўсинда амалга оширилса, бунга нисбатан олинган ҳақларга бошқа. шу Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Мазкур модданинг 1-банди қоидаларига қарамай бир Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти бошқа Аҳдлашаётган Давлатда амалга ошириладиган ёллашга оид иш муносабати билан оладиган ҳақларга фақат биринчи эслатилган Давлатда солиқ солинади, агар:
а) ҳақ олувчи 90 кундан ошмайдиган давр ёки даврлари мобайнида бошқа Аҳдлашаётган давлатда бўлса, ва
в) тўланадиган ҳақлар бошқа Давлатнинг резиденти бўлмаган ёлловчи ёки ёлловчи номидан тўланадиган бўлса, ва
с) тўланадиган ҳақлар бўйича харажатлар ёлловчи бошқа. Давлатда эга бўлган доимий муассаса (ваколатхона) ёки доимий база ҳисобидан қилинмайдиган бўлса.
3. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти ёллаш бўйича амалга ошириладиган халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз, дарё, ҳаво, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларидаги иш учун оладиган ҳақларга мазкур модданинг олдинги қоидаларидан қатъи назар, резиденти шу транспорт воситаларидан фойдаланувчи корхона ҳисобланган ушбу Давлатда солиқ солиниши мумкин.
16-модда
Директорларнинг гонорарлари
Директорларнинг гонорарлари
Бир Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти бошқа Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланадиган директорлар кенгаши ёки корхонанинг шунга ўхшаш органи аъзоси сифатида оладиган директорларнинг гонорарлари ва бошқа шунга ўхшаш ҳақларга мана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
17-модда
Санъат ходимлари ва спортчилар
Санъат ходимлари ва спортчилар
1. Мазкур Битимнинг 14 ва 15-моддалари қоидаларига қарамай бир Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти томонидан санъат ходими, театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи, ёки спортчи сифатида унинг бошқа Аҳдлашаётган Давлатда амалга ошириладиган шахсий фаолиятидан олинадиган даромадга мана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Агар санъат ходими ёки спортчи ўзининг шу каби амалга ошириладиган шахсий фаолиятидан оладиган даромади санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, балки бошқа шахсга ўтказиладиган бўлса, ушбу даромадга мазкур Битимнинг 7, 14 ва 15-моддалари қоидаларига қарамай, санъат ходими ёки спортчи фаолияти амалга ошириладиган Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солинади.
3. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари қоидалари Аҳдлашаётган Давлатда санъат ходимлари ёки спортчилар томонидан амалга ошириладиган фаолиятдан олинадиган даромадларга нисбатан, агар ушбу давлатда бўлиш бошқа Аҳдлашаётган Давлат томонидан ёки унинг маҳаллий ҳокимиятлари томонидан тўлиқ маблағ билан таъминланса, қўлланилмайди. Бу каби ҳолларда бундай даромаддан ушбу санъат ходими ёки спортчи резиденти ҳисобланган Аҳдлашаётган Давлатда солиқ олинади.
18-модда
Пенсиялар ва алиментлар
Пенсиялар ва алиментлар
1. Аҳдлашаётган Давлатда ташкил топадиган ва уларнинг ҳақиқий эгалари ҳисобланадиган бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентига тўланадиган пенсияларга ва бошқа шунга ўхшаш тўловларга фақат ушбу бошқа Давлатда солиқ солинади.
2. Аҳдлашаётган Давлатда пайдо бўладиган ва бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентига тўланадиган алиментлардан ва бошқа шунга ўхшаш тўловлардан фақат бошқа Давлатда солиқ олинади.
19-модда
Давлат хизмати
Давлат хизмати
1. Аҳдлашаётган Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимиятлари томонидан ҳар қандай жисмоний шахсга шу Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимиятига кўрсатиладиган давлат хизмати учун тўланадиган пенсия бўлмаган бошқа ҳақларга фақат мана шу Давлатда солиқ солинади.
2. Бироқ бундай ҳаққа, агар хизмат шу давлатда амалга оширилаётган бўлса ва жисмоний шахс шу Давлатнинг резиденти ҳисобланиб, у;
а) шу Давлатнинг миллий шахси ҳисобланса, ёки
в) хизматни амалга ошириш мақсадидагина шу Давлат резиденти бўлмаган бўлса, мана шу бошқа Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солинади.
20-модда
Талабалар
Талабалар
Аҳдлашаётган Давлатдан бирига келгунга қадар бевосита бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентлари ҳисобланувчи ёки ҳисобланган ва биринчи эслатилган Давлатда фақат ўқиш ёки маълумот олиш учун турган ва талаба ёки практикант томонидан олинадиган яшаш, ўқиш ҳамда маълумот олишга мўлжалланган тўловларга, агар бу тўловлар манбалари шу Давлат ҳудудидан ташқарида бўлса, биринчи эслатиб ўтилган Давлатда солиқ солинмайди.
21-модда
Бошқа даромадлар
Бошқа даромадлар
Аҳдлашаётган Давлатнинг манбаларидан пайдо бўладиган ва мазкур Битимнинг олдинги моддаларида айтиб ўтилмаган даромад (фойда, турларидан фақат ана шу Давлатда солиқ олиниши мумкин.
22-модда
Мол-мулк
Мол-мулк
1. Бошқа Аҳдлашаётган Давлатдаги бир Аҳдлашаётган Давлат резидентининг кўчмас мулкига бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Бир Аҳдлашаётган Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашаётган Давлатда мавжуд бўлган доимий муассаса (ваколатхона) тадбиркорлик мулкининг бир қисми ҳисобланадиган кўчмас мулкка ёки бир Аҳдлашаётган Давлат резидентига бошқа Аҳдлашаётган Давлатдаги якка тартибдаги мустақил хизмат кўрсатиш мақсадида фойдаланиш мумкин бўлган доимий база билан боғлиқ кўчмас мулк тарзидаги мулкка мана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
3. Аҳдлашаётган Давлат корхонасининг мулки ҳисобланган ва халқаро ташишларда ишлатиладиган денгиз, дарё, ҳаво ва темир йўл ёки автомобиль транспорти воситалари сифатидаги мулкка ва бундай транспорт воситалари ва контейнерлардан фойдаланиш билан боғлиқ кўчмас мулкка фақат юридик шахс сифатида у ташкил топган жойдаги Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши мумкин.
4. Аҳдлашаётган Давлат резиденти мулкининг бошқа ҳамма тури ва қисмига шу Давлатдагина солиқ солинади.
23-модда
Икки томонлама солиқ солишни бартараф этиш
Икки томонлама солиқ солишни бартараф этиш
1. Агар бир Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти даромад (фойда) олса ёки мазкур Битим қоидаларига мувофиқ мулкка эгалик қилса, бошқа Аҳдлашаётган Давлатда солиқ олиниши мумкин, унда даромад (фойда)га ёки мол-мулкка шу Давлатда тўланиши керак бўлган солиқ суммаси биринчи эслатиб ўтилган Давлатдаги бундай даромад (фойда) муносабати билан бундай резидентдан олинадиган солиқдан чиқариб ташланиши керак.
Лекин бундай чегириш биринчи давлатнинг унинг солиқ қонунчилигига мувофиқ мўлжалланган бундай даромад (фойда) ёки мулкка солинадиган солиқ суммасидан ошмайди.
2. Агар бир Аҳдлашаётган Давлат резидентининг даромади (фойдаси) ёки мулки Битимнинг исталган қоидасига мувофиқ ушбу Давлатда солиқдан озод этилган бўлса. бу Давлат шундай бўлса-да, мазкур резидент даромади (фойдаси) ёки мулкининг қолган қисмига солинадиган солиқ суммасини ҳисоблашда солиқдан озод этилган даромад (фойда) ёки мулкни ҳисобга олиши керак.
3. Солиқ суммаси Аҳдлашаётган Давлатнинг ички қонун ҳужжатлари билан тақдим этилган белгиланган махсус имтиёзли чораларга мувофиқ солиқдан озод қилинганда ёки камайтирилганда. унда у Аҳдлашаётган Давлатда тўланган ҳисобланади, бу билан у бошқа Аҳдлашаётган Давлатнинг солиғидан чегириб ташланган бўлиши керак.
24-модда
Камситмаслик
Камситмаслик
1. .Аҳдлашаётган Давлатлар миллий шахслари бошқа Аҳдлашаётган Давлатда бошқа Давлат миллий шахсларига худди ана шундай вазиятларда солинадиган солиқлардан бошқа солиқ солишларга ёки у билан боғлиқ мажбуриятларга, ёки солиқ солишдан ҳам кўра оғирроқ ёки у билан боғлиқ мажбуриятга тортилмайдилар, айниқса, резиденцияга нисбатан. Бу қоида, 1-модда қоидаларидан қатъи назар, (Витим қўлланиладиган шахсларга) бир ёки иккала Аҳдлашаётган Давлат резидентлари ҳисобланмайдиган жисмоний шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.
2. Бир Аҳдлашаётган Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашаётган Давлатда эга бўлган доимий муассаса (ваколатхона)га солиқ солиш ана шундай фаолиятни амалга ошираётган шу бошқа Давлат корхоналарига солинадиган солиқдан қулай бўлмайди. Мазкур қоида бир Аҳдлашаётган Давлатнинг бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентларига қандайдир мажбурий хусусий имтиёзлар бериш, ўз резидентларига бериладиган уларнинг фуқаролик мақомлари ёки оилавий шароитлари асосида солиқ солишдан озод қилиш ёки чегириш сифатида талқин қилинмаслиги керак.
3. Аҳдлашаётган Давлатнинг мулки бошқа Аҳдлашаётган Давлат бир ёки бир неча резидентларига тўлиқ ёки қисман тааллуқли бўлган ёки улар томонидан бевосита ёки билвосита бошқариладиган корхоналари биринчи эслатилган Давлатда биринчи эслатилган давлатдаги шундай корхоналарга солинадиган бошқа ҳар қандай солиққа ёки уларга алоқадор мажбуриятларга ёки солиқ солишдан кўра оғирроқ ва улар билан боғлиқ мажбуриятларга тортилмайдилар.
25-модда
Ўзаро келишув тартиби
Ўзаро келишув тартиби
1. Агар шахс бир ёки иккала Аҳдлашаётган Давлат хатти-ҳаракати унга ушбу Битимга мувофиқ бўлмаган солиқ солинишига олиб келади деб ҳисобласа, у, ушбу Давлатларнинг ички қонунчилигида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз аризасини ўзи резиденти ҳисобланган Аҳдлашаётган Давлатнинг ваколатли органига. ёки унинг вазияти 24-модданинг 1-банди амал қилиши таъсирига тушса, ўзи миллий шахси ҳисобланган Аҳдлашаётган Давлатга тақдим этиши мумкин. Ариза Битим қоидаларига мувофиқ бўлмаган солиқ солишга олиб келувчи хатти-ҳаракатлар тўғрисида биринчи билдиришнома. берилган пайтдан бошлаб уч йил давомида тақдим этилиши керак.
2. Ваколатли орган, агар аризани асосли деб ҳисобласа, ва агар унинг ўзи қониқарли қарор қабул қила олмаса, Битимга мувофиқ бўлмаган солиқ солишга йўл қўймаслик мақсадида бошқа Аҳдлашаётган Давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишув бўйича масалани ҳал қилишга интилади. Ҳар қандай эришилган аҳдлашув, Аҳдлашаётган Давлатлар миллий қонунчилигида назарда тутилган бирор-бир вақтинчалик чеклашлардан қатъи назар, бажарилади.
3. Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари Битимни талқин қилиш ёки қўлланиш пайтида пайдо бўладиган ҳар қандай масалаларни ўзаро келишиб ҳал этишга интиладилар. Улар ушбу Битимда назарда тутилмаган ҳолларда икки томонлама солиқ солишни бартараф этиш мақсадида бир-бирлари билан маслаҳатлашиб олишлари ҳам мумкин.
4. Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари олдинги бандларнинг маъносини тушунишда келишувга эришиш мақсадида бир-бирлари билан бевосита алоқага киришишлари мумкин.
26-модда
Ахборот айирбошлаш
Ахборот айирбошлаш
1. Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур Битим қоидаларини ёки Аҳдлашаётган Давлатларнинг мазкур Битим татбиқ қилинадиган солиқларга оид ички қонунчилигини, бу қонунчилик бўйича солиқ солишки мазкур Битимга зид келмайдиган даражада қўллаш, кўпинча, алдашнинг олдини олиш ва қонун билан белгиланган қонуний бош тортишларга қарши қоидаларни бошқаришга кўмаклашиш учун зарур ахборот билак алмашиниб турадилар. Аҳдлашаётган Давлат олган ҳар қандай ахборот махфий ҳисобланади ва фақат мазкур Битим қўлланиладиган солиқларни белгилаш, олиш, мажбурий ундириш ёки судлашув ёки шикоятларни кўриб чиқиш билан боғлиқ шахслар ёки органларга, судлар ва маъмурий органларга ҳам берилиши мумкин. Бундай шахслар ёки органлар бу ахборотдан фақат ана шу мақсадларда фойдаланадилар. Улар ушбу ахборотни очиқ суд мажлисида ёки юридик қарор қабул қилинишида очиқ айтишлари мумкин.
2. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мазкур модданинг 1-банди қоидалари Аҳдлашаётган Давлатлардан исталган бирининг ваколатли органига:
а) бир ёки бошқа Аҳдлашаётган Давлатнинг қонунларига ёки маъмурий амалиётга зид бўлган маъмурий чоралар кўриш;
в) бир ёки бошқа Аҳдлашаётган Давлатнинг қонунлари ёки одатдаги маъмурий амалиётида олиш мумкин бўлмаган ахборотки тақдим этиш;
с) бирорта савдо, саноат, тижорат, тадбиркорлик ёки касб сирини ошкор қилувчи ахборотни ёки ошкор қилиниши давлат сирига зид келувчи ахборотларни бериш мажбуриятини юклаш сифатида талқин қилинмайди.
27-модда
Дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ходимлари
Дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ходимлари
Мазкур Битимнинг ҳеч бир қоидаси халқаро ҳуқуқнинг умумий нормалари ёки махсус битимларнинг Қоидаларига мувофиқ дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ходимларига берилган солиқ имтиёзларига дахл қилмайди.
28-модда
Кучга кириши
Кучга кириши
Аҳдлашаётган Давлатлардан ҳар бири мазкур Битимни ички қонунчиликка мувофиқ кучга киритиш учун талаб қилинган тадбирлар якунланганлиги тўғрисида бир-бирларини дипломатик йўллар орқали хабардор қиладилар. Мазкур Битим ана шундай охирги ахборот олинган кундан бошлаб кучга киради ва унинг қоидалари:
а.) мазкур Битим кучга кирадиган йилдан кейинги йилнинг биринчи январидан бошлаб даромадлар олинадиган манбадан ундириладиган солиқларга;
в) Битим кучга кирган йилдан бевосита кейин келувчи календарь йилнинг 1 январидан ёки ундан кейинги кундан бошлаб ҳар бир солиқ йили учун даромаддан олинадиган солиққа ва мулк солиқларига таъсир қилади.
29-модда
Амал қилишни тўхтатиш
Амал қилишни тўхтатиш
Мазкур Битим Аҳдлашаётган Давлатлардан бири унинг амал қилишини тўхтатмагунга қадар кучда бўлади. Ҳар бир Аҳдлашаётган Давлат исталган календарь йил тамом бўлишидан камида олти ой олдин унинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида дипломатик йўллар орқали билдиришнома бериш йўли билан Битимнинг амал қилишини тўхтатиши мумкин.
Бундай ҳолда Битим:
а) бекор қилиш ҳақида билдиришнома берилган йилдан кейинги йилнинг биринчи январидан бошлаб даромадлар олинадиган манбадан ундириладиган солиқларга;
в) бекор қилиш ҳақида билдиришнома берилган йилдан бевосита кейин келувчи календарь йилнинг 1 январидан ёки ундан кейинги кундан бошлаб ҳар бир солиқ йили учун даромаддан олинадиган солиққа ва мулк солиқларига нисбатан тўхтатилади.
Тегишли равишда Битимни тасдиқлашга вакил қилинган шахслар уни тасдиқладилар.
1996 йил 27 май Баку шаҳрида икки нусхада, ҳар бири ўзбек, озарбайжон ва рус тилларида тузилди, лекин барча матнлар бир хил кучга эгадир.
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда англашилмовчиликлар юзага келса рус тилидаги матн асос қилиб олинади.
(имзолар)