Ҳужжат кучини йўқотган 13.02.2003 04.01.1999 йилдаги 1-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 13.02.2003
Ҳужжат 04.01.1999 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА МЕВА-САБЗАВОТ ТОВАРЛАРИНИ ЧАКАНА СОТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мева-сабзавот товарларини чакана сотиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, «Ўзбексавдо», «Ўзбекбирлашув» акциядорлик компаниялари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кўрсатиб ўтилган Қоидаларнинг, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, мева-сабзавот товарлари сотувчи барча корхоналарга етказилишини таъминласинлар ҳамда аҳолини белгиланган тартибда хабардор қилсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 4 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
4 январдаги 1-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мева-сабзавот товарларини чакана сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ихтисослаштирилган мева-сабзавот дўконларида, озиқ-овқат дўконларининг бўлимлари ва секцияларида, шунингдек мулкчиликнинг барча шаклларидаги павильонларда янги узилган сабзавот, ҳўл мева, узум, резавор мева, субтропик ўсимликлар, ёнғоқ мевалар, полиз маҳсулотлари, қўзиқорин, ёввойи ҳолда ўсувчи мевалар, картошка ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар (кейинги ўринларда мева-сабзавот товарлари деб аталади)ни чакана сотиш соҳасидаги асосий талабларни белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Чакана савдо корхоналари мева-сабзавот маҳсулотлари ва картошка кўплаб келтириладиган даврда туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари ва санитария назорати органларининг рухсати билан лотоклар, тележкаларда сотишни, шунингдек деҳқон бозорлари, гузарлар, ярмаркалар ва ушбу мақсадлар учун ажратилган бошқа жойларда майда улгуржи савдонинг кенг тармоғини ташкил этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мева-сабзавот билан савдо қилувчи корхоналар ва ташкилотлар қўшимча равишда қадоқланган бошқа озиқ-овқат товарлари: зиравор, кетчуплар, дориворлар, асал, ўсимлик мойи, туз, уксус, мева-сабзавот шарбатлари ва чанқовбосди ичимликлар ҳам сотиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иш шароитларига қараб мева-сабзавот товарлари билан савдо қилувчи корхоналар ва ташкилотлар хўжалик товарлари: картошка-сабзавот тозалагич, шарбатсиққич, қопқоқлаш машиналари, ҳар хил идишлар, тиқин ва ўраш материаллари, кичик механизация воситалари, боғ-полиз анжомлари, полиэтилен плёнка, мева-сабзавот экинлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлари ва кўчатларини сотиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мева-сабзавот товарлари ва картошка сотувчи корхоналар ва ташкилотлар техник жиҳозлаш нормаларига мувофиқ зарур савдо-технология асбоб-ускуналари, механизация воситалари ва анжомлар билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Турғун савдо корхоналарида товарлар учун харидорлар билан ҳисоб-китоблар қатъий равишда назорат-касса машиналари воситасида амалга оширилади. Уларнинг пул маблағлари инкассацияси белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Савдо тармоқлари томонидан фойдаланиладиган тош-тарози ва бошқа ўлчов асбоблари соз ҳолатда бўлиши, аниқ тамғаси бўлиши ва амалдаги тартибга мувофиқ белгиланган муддатларда текшириш учун тақдим этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Савдо биноларида харидорга кўринарли жойда назорат тарозилари ва бошқа ўлчов асбоблари, шунингдек таклифлар ва мулоҳазалар дафтари қўйилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мева-сабзавот товарлари сотувчи корхоналар ва ташкилотлар мазкур Қоидалар билан назарда тутилган барча ҳолларда дўконлар ишлашининг асосий қоидаларига, озиқ-овқат дўконлари учун санитария қоидаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи бошқа норматив ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. МЕВА-САБЗАВОТ ТОВАРЛАРИНИ КЕЛТИРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мева-сабзавот товарлари ва картошка сотувчи корхона ва ташкилотлар иш шароитларига қараб кўрсатиб ўтилган маҳсулотни бевосита товар етиштирувчилардан — юридик ва жисмоний шахслардан, тайёрлов-сотиш корхоналаридан шартнома асосида эркин нархлар бўйича оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Майда улгуржи савдо тармоғи мева-сабзавот ва бошқа қўшимча товарлар билан ўзлари таркибига кирадиган, ушбу маҳсулотлар билан савдо қиладиган корхоналар ва ташкилотлар томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мева-сабзавот маҳсулотлари ва бошқа қўшимча товарларни сотувчи корхоналар ва ташкилотларга уларни келтириш талаб ва таклифга боғлиқ равишда шартномага мувофиқ миқдор ва турларда ташкил этилади. Уларнинг ресурслари етишмаган тақдирда савдо корхоналари ва ташкилотлари бундай товарларни белгиланган тартибда четдан, шу жумладан импорт бўйича келтирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Сотувга қўйиладиган мева-сабзавот товарлари сортларга ажратилган бўлиши ва сифатига кўра давлат стандартларига ҳамда техник шартларга мувофиқ бўлиши керак. Саралаш сифатига салбий таъсир кўрсатадиган олманинг айрим думбул навлари («Оқ олма», «Астрахань оқ олмаси», «Розмарин»), резавор мевалар (қулупнай, малина (хўжағат), смородина (қорағат), данакли мевалар (олча, гилос, олхўри, ўрик) ва узум учун бундан истисно қилишга йўл қўйилади. Агар яроқсизлик ва чиқит миқдори олмалар учун 5 фоиздан, данакли мевалар ва узум учун 10 фоиздан ортиқ бўлмаса, кўрсатиб ўтилган маҳсулотлар сортларга ажратилмасдан сотувга қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мева-сабзавот товарлари тайёрлаш (қабул қилиш), сақлаш, қайта ишлаш, сотиш (савдо) жойларига товарни механик шикастланишдан сақлашни таъминловчи идишда ва ўрамда келтирилади. Мева-сабзавот товарларининг носоз, ифлос ва ўзига хос ҳид келиб турадиган идишда ва транспорт воситаларида идишсиз ташилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳўл мева-сабзавот товарлари уларни қабул қилиш ва сотиш жойларига, қоидага кўра, ихтисослаштирилган автотранспортда келтирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мева-сабзавот товарлари транспортнинг очиқ турлари билан ташилганда уларнинг устига брезент ёки ўраш материали ёпилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. МЕВА-САБЗАВОТ ТОВАРЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИБ ОЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мева-сабзавот товарларини етказиб берувчилардан миқдори ва сифати бўйича қабул қилиб олиш савдо корхоналари ва ташкилотларининг ваколатли шахслари томонидан Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи халқ истеъмол товарларини миқдори ва сифати бўйича қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги давлат стандартлари, техник шартлар ва йўриқномаларда назарда тутилган тартибда товаршунос (у бор жойларда) иштирокида амалга оширилади. Мева-сабзавот товарлари сифати товар етиштирувчи томонидан тақдим этиладиган ва Ўзбекистон Республикасида товарларнинг сифатини назорат қилиш ваколатли органлари томонидан тасдиқланган сифат, мувофиқлик, товарнинг келиб чиқиш сертификатлари билан тасдиқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мева-сабзавот товарларини миқдори ва сифатига, турига кўра текшириш товарга илова қилинадиган ҳужжатда, шунингдек олди-сотди шартномасида ёки маҳсулот етказиб бериш шартномасида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ ўтказилади. Сифатсиз товар ёки келтирилган товарнинг тегишли ҳужжатда кўрсатилган миқдорга, турга номувофиқлиги аниқланган тақдирда савдо корхонаси ёки ташкилоти уни қабул қилишни тўлиқ ёки қисман рад этишга, маҳсулотни миқдори ва сифатига кўра қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларга мувофиқ далолатнома тузишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Идиш эҳтиёткорлик билан, махсус асбоблар ёрдамида очилиши керак. Савдо корхонаси ва ташкилотига келтириладиган барча мева-сабзавот идиши унинг сақланишини таъминлайдиган ҳамда айниқса зарарли моддалар билан ифлосланишига йўл қўймайдиган шароитларда сақланиши керак. Идишни савдо залида, тамбурда ва савдо корхоналари олд томонида сақлаш тақиқланади. Идишни сақлаш учун махсус бино ёки атрофи ўралган бостирмали майдон ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. МЕВА-САБЗАВОТ ТОВАРЛАРИНИ САҚЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ҳўл, қуритилган, қайта ишланган мева-сабзавот товарлари бунинг учун махсус ажратилган, табиий ёруғлик тушмайдиган, яхши шамоллатиладиган, совутиладиган жойларда идишга солинган ҳолда сақланади. Маҳсулот солинган яшиклар, лотоклар, саватлар 1,5-2 метр баландликдаги сўриларга қўйилади. Товарлар контейнерларда сақланганда уларнинг полдан баландлиги бино шипининг баландлигига ва кўтариш механизмлари билан жиҳозланганлигига боғлиқ бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ҳўл мева, сабзавот ва картошкани сақлаш учун қуйидаги шароитлар таъминланиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Маҳсулотнинг номи‎

Цельсий бўйича ‎ ҳарорат даражаси‎ Ҳавонинг нисбий ‎ намлиги, фоиз‎
Картошка‎ +2 дан +3 гача‎ 85-95‎
Сабзи, петрушка, сельдерей, шолғом, ерқалампир (хрен), лавлаги, турп, редиска, брюква, пиёз‎ -1 дан +1 гача‎ 90-95‎
Карам‎ -1 дан +3 гача‎ 90-95‎
Помидор‎ +10 дан +13 гача‎ 75-80‎
Бодринг, кабачки, ковок, патиссон, бақлажон‎ +13 дан +15 гача‎ 90-95‎
Салат, исмалоқ, кўкпиёз, борламли редиска ва бошқа ошкўклар‎ +1 дан +3 гача‎ 90-95‎
Қовун‎ +10 дан +13 гача‎ 85-90‎
Тарвуз‎ +3 дан +4 гача‎ 80-85‎
Олма‎ +4 дан +5 гача‎ 95‎
Нок‎ +2‎ 95‎
Узум‎ 0 дан-1 гача‎ 90-95‎
Данакли мевалар (олча, гилос, ўрик, олхўри, шафтоли)‎ 0 дан-1 гача‎ 80-95‎
Қалампир‎ +6 дан +7 гача‎ 90-95‎

Булғор қалампири‎

+10 дан +13 гача‎ 90-95‎
Сариқ, тўқ сариқ тусли цитрус мевалар‎ +2 дан +3 гача‎ 85-90‎
Мандарин, апельсин ва лимон‎ +2 дан +3 гача‎ 85-90‎
Пишган ананас‎ 8 дан +9 гача‎ 85-90‎
Пишган банан‎ +12 дан +14 гача‎ 90-95‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай шароитлар яратиш имкони бўлмаган истисно ҳолларда пўчоқли уруғи бўлган мевалар, цитрус мевалар, сабзавотлар (ошкўклардан ташқари) ва картошка икки кеча-кундуздан ортиқ бўлмаган муддатда ҳавонинг нисбий намлиги 80 — 85 фоиз бўлган ҳолда +10 дан +12 гача даражали ҳароратда сақланиши мумкин,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мевалар бузилишининг олдини олиш учун фумигация қилинган олма, нок ва цитрус меваларни савдо жойларида сақлаш 24 соатдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Тузланган карам, тузланган ва сиркаланган бодринг ва помидорлар ёғоч бочкаларда, бидонларда полда, шиша идишда — сўкчакларда ёки яшикларда, полиэтилен қопчаларда-яшикларда: карам 0 дан — 2 градус C гача, бодринг ва помидор — 1 дан +4 градус C гача ҳароратда, совутиладиган хоналар бўлмаган тақдирда омборларда 4 — 12 градусC дан ошмайдиган ҳароратда, тунги вақтда мажбурий шамоллатишни қўллаган холда кўпи билан икки кеча-кундуз сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қуритилган мевалар, сабзавот ва қўзиқоринлар 0 даражадан 4 — 10 даражагача ҳароратда ва ҳавонинг нисбий намлиги 75 фоиздан юқори бўлмаган қуруқ, салқин хоналарда яшикларда, сўкчакларга жойлаштирилган полиэтилен ёки крафт қопчаларда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ҳаво кирмайдиган, стерилизация қилинган металл, полимер, шиша идишдаги консервалар, шарбат ва ичимликлар ёғоч (ёки пластмасса) қутиларда +3 дан +10 градус C даражагача ҳароратда ва ҳавонинг нисбий намлиги 85 фоиздан ошмайдиган шароитда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Музлатилган мева ва сабзавотлар ҳарорати –8 — –10 градус C даражадан ошмайдиган паст ҳароратли камераларда ва пештахталарда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Янги резавор мевалар солинган очиқ саватлар ва ғалвирлар усти енгил газлама (масалан, дока ва ҳоказолар) билан ёпилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мева-сабзавот товарлари сақланаётган хоналардаги ҳароратни ва ҳавонинг нисбий намлигини назорат қилишни таъминлаш учун, термометрлар ва психрометрлар бўлиши ва уларнинг кўрсаткичлари кузатув дафтарига қайд қилиб борилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. МЕВА-САБЗАВОТ ТОВАРЛАРИНИ СОТИШГА ТАЙЁРЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Картошка ва мева-сабзавот товарлари сотишга қўйишдан аввал яроқсиз ва ностандартларга ажратиб сараланади, шунингдек уларнинг ифлосланган устки қисми тозаланади, қайта ишлаш учун саралаш столлари, имкониятга қараб саралаш — калибрлаш машиналари билан жиҳозланган махсус хона ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резавор мевалар, гилос, олча ва узум дастлабки қайта ишловларсиз савдога қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Дўконларда янги ва қуритилган мева-сабзавот товарлари ва картошкани сотиш товарнинг нархи ва нави кўрсатилган, қадоқланган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Дўконларда картошка ва мева-сабзавот товарлари полкаларда, этажеркаларда ва пештахталарда, шу жумладан совутиш пештахталарида, чакана савдо столларида, саватларда, яшикларда ва бошқа асбоб-ускуналар ва жиҳозларда кўрсатиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш усули билан савдога тайёрланадиган товарлар дўконларида боғламланади, қадоқланади, овқат тайёрлаш учун тўплам қилиб қўйилади, ип ва полиэтилен тўрхалталарга, қопчаларга ва бошқа ўраш-жойлаш материалларига жойланади ҳамда маркаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Савдо корхоналари моддий жавобгар шахс томонидан имзоланган, тўғри расмийлаштирилган нархномалар бўлишини таъминлашга ва уларни товар билан ёнма-ён жойлаштиришга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пештахталарга, полкаларга ва витриналарга савдода мавжуд бўлган барча товарларнинг намуналари қўйилиши керак, уларда товарнинг номи, навлари ва бир килограмми ёки бир донаси (боғлами)нинг нархи кўрсатилган ёрлиқлари бўлиши лозим. Сотувчи харидорнинг талабига кўра товарнинг асосий истеъмол хусусиятлари ҳақида тўлиқ ахборот бериши, товарларни тўғри ўлчаган, тарозида тортган ҳолда сотиши, харидорларга зарур даражада хизмат кўрсатилишини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Сотувчининг иш жойи савдо бошлангунгача етарли миқдордаги ва турдаги мева-сабзавот товарлари билан таъмирланиши керак. Товарлар сотилиши жараёнида савдо залида уларнинг захиралари мунтазам равишда тўлдириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Савдо корхоналари ва ташкилотлари имкониятга қараб истеъмолчилар (харидорлар)нинг олдиндан берилган буюртманомалари бўйича, буюртмачи манзилига ўз (ёки ёлланган) транспорти билан маҳсулотларни етказиб берган ҳолда, товарларни сотиш учун зарур шароитлар яратишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. МЕВА-САБЗАВОТ ТОВАРЛАРИНИ СОТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Мева-сабзавот маҳсулотларига чакана нархлар савдо корхоналари томонидан мустақил равишда белгиланади ва сотиб олиш нархидан, транспортда ташиш, сақлаш ва сотиш харажатларидан, шунингдек зарур фойда олишдан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Картошка ва мева-сабзавот товарлари савдо корхоналари томонидан харидорнинг иштирокида тарозига тортиб бериш ёки олдиндан қадоқлаб ва тортиб қўйиш йўли билан сотилади. Бунда қадоқланган маҳсулот, қоидага кўра, қадоқланган кунида сотилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Картошка, мева-сабзавот товарларини қадоқланган ҳолда сотишда уларнинг тортиб қўйилган ҳар бир бўлаги (пакети, қопчаси ва ҳоказо), амалдаги ГОСТлар билан белгиланган меъёрий вазн кўрсаткичидан йўл қўйиладиган тафовутларни ҳисобга олган ҳолда, товардаги ёки тортиб қўйилган бўлакдаги нархномага тўғри келиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГОСТлар билан улар учун номинал вазн кўрсаткичларидан тафовутлар белгиланмаган картошка, мева-сабзавот товарларини қадоқланган ҳолда сотишда ҳақиқий вазн номинал вазнга тўғри келиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Тортиб сотиладиган картошка, мева-сабзавот товарларини оғирлиги харидорга кўринарли жойда кўрсатилган идишда тортишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Тузланган карам, тузланган ва сиркаланган қўзиқорин амалдаги стандартлар ёки техник шартларга мувофиқ фоиз нисбатларидаги шарбат, тузли ва сиркали сув билан бирга сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа тузланган ва сиркаланган мева-сабзавот товарларини сотишда суюқлик товар тортиб бўлингандан сўнг харидор илтимосига кўра тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатилган маҳсулотларни сотишда махсус асбоблар (қошиқ, вилка, кўракчалар) қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Сотувчи харидорга картошка, мева-сабзавот товарларини сотишда савдо жараёнида вужудга келган яроқсиз ва сифати паст маҳсулотларни ажратиб ташлашга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Товарнинг сифатсиз партияси аниқланганда сотувчи бу тўғрида яроқсиз товарни савдодан чиқариш учун маъмуриятга дарҳол хабар беришга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Сифати паст мева-сабзавот товарларини сотиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотўғри сақлаш, транспортда ташиш ва бошқа сабаблар билан сифати бузилган мева-сабзавот товарлари сотилганда корхоналар ходимлари харидор талабига кўра уларни сифатлисига алмаштириб беришга ёки тўланган суммани қайтаришга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Сотиш жараёнида сифати пасайган, аммо истеъмолга яроқли мева-сабзавот товарлари белгиланган тартибда ўз вақтида қайта нархланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Мева-сабзавот товарлари билан савдо қилиш учун ишга янги қабул қилинадиган барча шахслар корхона маъмурияти томонидан мазкур Қоидалар билан таништирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Бошқа қўшимча товарларни сотиш бўйича чакана савдо қоидаси ҳар қайси товарлар гуруҳи учун белгиланган алоҳида Қоидалар билан тартибга солинади. Мева-сабзавот маҳсулотларини сотишни амалга оширувчи корхоналар, ташкилотлар раҳбарлари уларга қатъий риоя қилиниши учун шахсан жавоб берадилар.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 1-сон, 1-модда)