28.05.2014 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Дипломатик паспорт эгаларининг ўзаро визасиз сафарлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Латвия Республикаси Ҳукумати, бундан кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Латвия Республикасининг амалдаги дипломатик паспортга эга фуқароларининг кириш ва чиқиш, шунингдек саёҳат қилишлари учун қулай шароит яратишга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси ва Латвия Республикасининг амалдаги дипломатик паспортга эга фуқаролари визасиз Ўзбекистон Республикаси ёки Латвия Республикаси ҳудудига кириши, ундан чиқиши ҳамда транзит ўтиб кетиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган шахслар Ўзбекистон Республикаси ёки Латвия Республикаси ҳудудида виза олмаган ҳолда 180 кун мобайнида 90 кундан ошмаган муддатда бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси ва Латвия Республикасининг дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасасига ишга тайинланган амалдаги дипломатик паспорт эгалари ўзларининг расмий фаолиятлари давомида визасиз Ўзбекистон Республикаси ёки Латвия Республикаси ҳудудига кириши, чиқиши ва унда бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Худди шундай қоидалар мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган шахсларнинг оила аъзоларига нисбатан ҳам қўлланилади, агарда улар амалдаги дипломатик паспортга эга бўлишса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимда белгиланган визадан озод этиш амалдаги дипломатик паспорт эгаларини Ўзбекистон Республикаси ёки Латвия Республикаси қонун ва қоидаларини, жумладан, хорижий фуқароларнинг рўйхатга олиниши (аккредитация), ҳудудда бўлиши ва ҳаракатланиши қоидаларини ҳурмат қилиш мажбуриятидан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон амалдаги дипломатик паспорт эгасини Ўзбекистон Республикаси ёки Латвия Республикаси ҳудудига кириши ёки унда бўлишини, агарда шахс номақбул деб топилса, рад этиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар мазкур Битим имзоланган санадан бошлаб ўттиз (30) кун давомида дипломатик каналлар орқали амалдаги дипломатик паспортлари намуналарини алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар амалиётга татбиқ этилаётган янги нусхадаги дипломатик паспортлар намуналарини дипломатик каналлар орқали уларнинг жорий қилинишидан ўттиз (30) кундан кам бўлмаган муддатда батафсил таснифи билан бирга алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Томон оммавий тартиб, миллий хавфсизлик ёки жамоат соғлиғини сақлаш мақсадида мазкур Битимнинг татбиқ этилишини бутунлай ёки қисман тўхтатиб қўйиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай тўхтатиш бошқа Томонни дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабардор этилгандан сўнг ўттиз (30) кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ва қўллашда юзага келадиган баҳс ва мунозаралар дипломатик каналлар орқали музокара ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро ёзма келишувига асосан унинг ажралмас қисми ҳисобланувчи баённомалар билан расмийлаштирилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим номуайян муддатга тузилди ва унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларининг Томонлар тарафидан якунланганлиги тўғрисида дипломатик каналлар орқали охирги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Томон мазкур Битимнинг амал қилишини бошқа Томонни ёзма равишда дипломатик каналлар орқали хабардор қилган ҳолда бекор қилиши мумкин. Бундай ҳолатда Битимнинг амал қилиши ушбу хабарнома олинган санадан бошлаб тўқсон (90) кундан кейин ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 28 май куни Тошкент шаҳрида икки нусхада, ҳар бири ўзбек, латиш ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Битим қоидаларини талқин қилишда ихтилоф юзага келган ҳолда инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2014 й., 2-3-сон)