Тошкент вилояти Пискент тумани ҳокимининг
Қарори
Пискент туманининг 2014 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг 2013 йил 14 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги 770-II-сонли, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги СҚ-399-II-сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2099-сонли, Тошкент вилояти ҳокимининг 2013 йил 30 декабрдаги 297-сонли «Тошкент вилоятининг 2014 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида»ги 297-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Тошкент вилояти ҳокимининг 2013 йил 30 декабрдаги 297-сонли «Тошкент вилоятининг 2014 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ушбу қарорга асосан:
2. 2014 йил учун туман ҳудудида:
туманнинг 2014 йилги маҳаллий бюджети асосий параметрлари мазкур қарорнинг 1-иловасига* мувофиқ;
юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)дан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари мазкур қарорнинг 2-иловасига* мувофиқ;
юридик ва жисмоний шахслардан тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари мазкур қарорнинг 3-иловасига* мувофиқ;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари мазкур қарорнинг 4-иловасига* мувофиқ;
жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси мазкур қарорнинг 5-иловасига* мувофиқ;
маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг чегараланган ставкалари мазкур қарорнинг 6-иловасига* мувофиқ;
туман ҳудудидаги шаҳарлар ва қўрғонларда ер участкаларидан фойдаланганлик учун ер солиғи ставкалари мазкур қарорнинг 7-иловасига* мувофиқ;
туман маҳаллий бюджетининг 2014 йилга белгиланган даромадлар ва харажатлар миқдори мазкур қарорнинг 8-иловасига* мувофиқ;
туман бўйича 2014 йилда вилоят бюджетидан маҳаллий бюджетларга бериладиган мақсадли субвенцияларнинг миқдорлари мазкур қарорнинг 9-иловасига* мувофиқ;
туман бўйича 2014 йилда умумдавлат солиқларидан кутилаётган тушумларнинг маҳаллий бюджетларга ажратмаларининг меъёри мазкур қарорнинг 10-иловасига* мувофиқ;
туман бўйича 2014 йилга маҳаллий бюджетнинг айланма касса маблағларининг энг кам миқдорлари мазкур қарорнинг 11-иловасига* мувофиқ.
* 1 — 11-иловалар берилмайди.
3. Пискент тумани маҳаллий бюджетини 2014 йил учун аниқлаштирилган асосий параметрлари қуйидаги миқдорларда тасдиқлансин:
даромадлар 31 1 18 301.0 млн сўм;
харажатлар 44 730 438.0 млн сўм.
4. Туман ҳокимлиги молия бўлимига 2014 молия йили давомида:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг билдиришномалари, вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишлари ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган вилоят молия бошқармасининг тақдимномаларига мувофиқ бюджетнинг даромадлар ва харажатлар қисмига ўзгартиришлар киритиш;
тегишли бюджетларга мақсадли субвенциялар ва бюджет ссудалари (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутига) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича ундириладиган барча солиқлар ва тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек бюджетнинг биринчи навбатдаги харажатларини (иш ҳақи ва унга ажратмалар, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган тўловларнинг) маблағ билан сўзсиз таъминланиши зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин.
5. Туман ҳокимининг 2013 йил 16 январдаги «Пискент туманининг 2013 йилги бюджети параметрлари тўғрисида»ги 4-сонли қарори бекор қилинсин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари в. в. б Ш. Иномжонов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким И. ЭРГАШХОДЖАЕВ
Пискент т.,
2014 йил 10 январь,
9-сон