Хоразм вилояти Хива тумани ҳокимининг
Қарори
2014 йил учун мол-мулк ва ер солиғи тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш, уларга солиқларни ҳисоблаш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 26 майдаги 27-141-сонли «Хоразм вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 3 июндан ўз кучини йўқотади.
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ижроси юзасидан туман ҳудудидаги жисмоний шахслар тасарруфида бўлган мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ рўйхатга олиш, солиқларни ҳисоблаш, тегишли имтиёзларни тўғри қўллаш ҳамда белгиланган муддатларда маҳаллий бюджетга тушумлар тушишини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. 2014 йилда мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ рўйхатга олиш, солиқларни ҳисоблаш, тегишли имтиёзларни тўғри қўллашни тўлиқ ва сифатли ўтказиш, уларга тегишли бўлган маълумотларни ваколатли идоралар томонидан туман Давлат солиқ инспекциясига тўлиқ такдим этилишини таъминлаш мақсадида 2014 йилнинг 10 январидан 2014 йилнинг 1 мартига қадар «Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш» даври этиб белгилансин.
2. Хива туман Давлат солиқ инспекцияси (Ж. Тангриберганов)га:
солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш даврида туман ҳудудидаги мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ рўйхатга олиш, уларга солиқ ҳисоблаш ва солиқ қонунчилигида белгиланган имтиёзларни қўллаш;
барча маҳаллаларда солиқларнинг аҳамияти, айрим тоифадаги жисмоний шахсларга солиқлардан имтиёзлар тўғрисида, 2014 йил учун тўланиши керак бўлган солиқларнинг муддатидан олдин тўланиши ҳақида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш;
аҳоли ўртасида Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги бўйича амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти юзасидан қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари иштирокида мунтазам равишда семинар йиғилишлар ўтказиш вазифаси юклатилсин.
3. Туман ҳудудида фаолият юритаётган қишлоқ фуқаролар йиғини ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари, жамоат ташкилотлари, уй-жой мулкдорлар ширкатлари, корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари жисмоний шахсларни рўйхатга олиш, ҳисобланган солиқларни белгиланган муддатларда маҳаллий бюджетга ундирилиши юзасидан туман Давлат солиқ инспекцияси участка солиқ инспекторларига доимий равишда яқиндан амалий ёрдам бериш вазифаси юклатилсин.
4. «Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш» даврини кенг қамровли ва сифатли ўтказилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунига асосан, давлат солиқ инспекцияси томонидан мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ ҳисобга олиш, солиқ ҳисоблаш ҳамда тегишли имтиёзларни тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида:
Хива туман хўжалик ҳисобидаги Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати давлат унитар корхонаси (С. Рўзметов) зиммасига 2014 йил 1 февралга қадар 1-иловага* мувофиқ, туман ҳудудида жисмоний шахсларнинг эгалигида бўлган мол-мулк объектлари, ер майдони миқдори ва уларнинг 1 январь ҳолатига инвентаризация қийматлари тўғрисидаги маълумотларни;
Хива туман Архитектура ва қурилиш бўлими (Ш. Атажанов) зиммасига 2014 йил 1 февралга қадар 2-иловага* мувофиқ, 2013 йилда фуқароларга туман ҳудудида (тадбиркорлик, якка тартибда уй-жой қурилиши учун деҳқон хўжалиги ва бошқалар) 1 январь ҳолатига ажратилган ер майдонлари ва уларнинг эгалари тўғрисидаги маълумотларни;
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими (Б. Жуманиязов) зиммасига 2014 йил 1 февралга қадар 3-иловага* мувофиқ, 2014 йил 1 январь ҳолатига Хива туманида истиқомат қилувчи, нафақа олувчи сифатида рўйхатга олинган барча турдаги нафақахўрларнинг тўлиқ маълумотларини;
Хива туман мудофаа ишлари бўлими (Р. Жалолов) зиммасига 2014 йил 1 февралга қадар 4-иловага* мувофиқ, 2014 йил 1 январь ҳолатига Хива тумани ҳудудида яшовчи 1941 –– 1945 йиллар уруш қатнашчилари ва ногиронлари, Афғонистонда ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролар ва бошқа мавжуд маълумотларни;
Хива туман Санитария-эпидемиология назорати маркази (М. Матёқубов) зиммасига 2014 йил 1 февралга қадар 5-иловага* мувофиқ, 2014 йил 1 январь ҳолатига Хива туман ҳудудида тадбиркорлик фаолияти юритиш учун белгиланган тартибда санитария рухсатномаси олган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни;
Хива туман Ветеринария хизмати (Д. Мадрахимов) зиммасига 2014 йил 1 февралга қадар 6-иловага* мувофиқ, 2014 йил 1 январь ҳолатига Хива туман ҳудудида гўшт сотиш фаолияти ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чакана сотувчи фуқаролар (ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бундан мустасно) тўғрисидаги маълумотларни;
Шимолгазтаъминоти унитар корхонаси Хива туман филиали (Қ. Абдуллаев) зиммасига 2014 йил 1 февралга қадар 7-иловага* мувофиқ, 2014 йил 1 январь ҳолатига, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун газ таъминоти учун шартнома тузган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни;
Хива туман Электр тармоқлари корхонаси (У. Ёқубов) зиммасига 2014 йил 1 февралга қадар 8-иловага* мувофиқ, 2014 йил 1 январь ҳолатига, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун электр истеъмоли учун шартнома тузган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни;
Хива туман ички ишлар бўлими (Б. Сафаев) ва йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (Ж. Аллаберганов) зиммаларига 2014 йил 1 февралга қадар 9-10-иловага* мувофиқ, 2014 йил 1 январь ҳолатида Хива туман ҳудудида яшовчи фуқароларни паспорт маълумотлари ва шахсий юк транспорт воситалари эгалари тўғрисидаги маълумотларни;
Туман (шаҳар) фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш бўлими (Ф. Абдуллаева, С. Аллаберганова) 2014 йил 1 февралга қадар 11-иловага* мувофиқ, туман ҳудудида 2012-2013 йилларда вафот этган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни;
* 1 — 11-иловалар берилмайди.
туман Давлат нотариал идораси нотариусларига белгиланган тартибда жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулк ижара шартномаси тасдиқланганлиги ва ижара ҳақи миқдори, шунингдек мерос қилиб олиш ёки ҳадя тарзида фуқароларнинг мулкига ўтаётган мол-мулк қиймати тўғрисида маълумотларни ўз вақтида тақдим этиб бориши тавсия этилсин.
5. Туман ҳокимлиги «Маҳалла» жамоат фонди, қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғинлари раисларига, «Солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш» даври тадбирини ўтказишда фаол қатнашишлари ва жойларда участка Давлат солиқ инспекторлари билан ҳамкорликда 2014 йил учун маҳаллий солиқ тўловчиларни солиқ органларида белгиланган шаклларга асосан тўлиқ ҳисобга олишни амалга оширилиши тавсия этилсин.
6. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2012 йил 12 декабрдаги 165ф-сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ж. Машарипов зиммасига юклатилсин.
8. Мазкур қарор расмий нашрда эьлон қилинсин.
Ҳоким Д. АЛЛАҚУЛИЕВ
Хива ш.,
2014 йил 25 январь,
194-сон