НАВОИЙ ВИЛОЯТИ Томди тумани ҳокимининг
Қарори
2015 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й 5-6-сон, 97-модда), «Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й 29-30-сон), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-616-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й 15-сон), Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлаш хақида»ги 186-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й, 34-сон, 333-модда) асосий иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги йигирма нафардан ортиқ ишловчи ходимлари мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 61 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумладан:
ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ногирон болалари бўлган кўп болали оналар учун 19,6 фоиз — 12 киши;
ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасаларини ва олий ўқув юртларини бюджет асосида тугатган ёшлар учун 63,9 фоиз — 39 киши;
ногиронлар учун 3,2 фоиз — 2 киши;
пенсия ёшига яқинлашиб қолганлар учун 6,5 фоиз — 4 киши;
жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралари кўрилган шахслар учун 3,2 фоиз — 2 киши;
бошқа тоифалар учун, жумладан:
кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун 3,2 фоиз — 2 киши миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин ва тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги жадвал асосида тасдиқлансин.
2. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:
ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қуйиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) таъминлаш;
иш жойлари санитария ва гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришни таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;
ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2014 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2015 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларнинг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратган ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунни 18-моддаси 3-қисмига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини яратишга доир қарорларини бажармаганлик учун, шунингдек аввал талабнома берилган, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим олган ёки касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва малакасини оширишга юборилган шахсларни ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 15-банди иккинчи хатбошига асосан, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорни бажармаганлик учун жаримани тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилинмайди.
5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдорда ортиқча ташкил этган ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомга асосан ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканлиги инобатга олинсин.
6. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (А. Ешжанов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин ҳамда ушбу қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш ва ҳар чорак якуни билан амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимлигига маълумот тақдим этиб бориш юклатилсин.
7. Туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси (Ш. Ҳаққулов) мазкур қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайти ва «Томди шаруагери» газетасида эълон қилиниши таъминлансин.
8. Ушбу қарор расмий нашрда эълон.қилинган кундан эътиборан кучга киради.
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари С. Саденов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Қ. АЛДАБЕРГЕНОВ
Томди т.,
2014 йил 30 сентябрь,
Қ-163-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 30 сентябрдаги Қ-163-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Томди туманида 2015 йилда ижтимоий муҳофазата муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш ҳолати тўғрисида
| Т/р | Топшириқ берилган корхоналар номи | Умумий ишловчилар сони | 2015 йил учун жами банд қилинган иш ўринлари | Шу жумладан: | |||||||||
| ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ногирон болалари бўлган кўп болали ота оналар | ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ва олий ўқув юртларини бюджет асосида тугатган ёшлар | муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар | ногиронлар | пенсия ёшига яқинлашиб қолганлар | жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралари кўрилган шахслар учун | Бошқа тоифалар | одам савдосидан жабрланганларни иш билан таъминлаш | ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари | |||||
| сафарбарлик чақируви захирасига киритилганлар | кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар | ||||||||||||
| 1. |
Томди тумани ЙХТПТФДК |
78 | 3 | 1 | 2 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 2. |
Томди тумани Тиббиёт бирлашмаси |
208 | 10 | 1 | 8 | 0 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 3. |
Томди тумани 25-сонли мактаб |
33 | 1 | 0 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 4. |
Томди тумани 21-сонли мактаб |
37 | 1 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 5. |
Томди тумани 4-сонли мактаб |
25 | 1 | 0 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 6. |
Томди тумани 6-сонли мактаб |
30 | 1 | 0 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 7. |
Томди тумани ДСЭНМ |
30 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 8. |
Томди тумани Маданият ва спорт ишлари бўлими |
20 | 1 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 9. |
Томди Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи |
60 | 3 | 1 | 2 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 10. |
Томди тумани 1-сонли мактаб |
34 | 1 | 0 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 11. |
Томди тумани 1-сонли МТМ |
56 | 2 | 1 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 12. |
Томди тумани Ўрмон хўжалиги бўлими |
45 | 2 | 0 | 1 | 0 | 0 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 13. |
Томди Ободонлаштириш бошқармаси |
37 | 1 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 14. |
«Томди» ширкат хўжалиги |
179 | 9 | 1 | 5 | 0 | 1 | 1 | 1 | | 0 | 0 | 0 |
| 15. |
«Балиманов» ширкат хўжалиги |
145 | 7 | 0 | 6 | 0 | | | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 16. |
«Аяққудуқ» ширкат хўжалиги |
147 | 7 | 1 | 4 | 0 | 0 | 1 | 0 | 0 | 1 | 0 | 0 |
| 17. |
«Жанашаруа» ширкат хўжалиги |
55 | 2 | 0 | 2 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 18. |
«Керизбулоқ» ширкат хўжалиги |
62 | 3 | 1 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 1 | 0 | 0 |
| 19. |
«Керегетау» ширкат хўжалиги |
80 | 4 | 1 | 3 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 20. |
«Бирлик» ширкат хўжалиги |
29 | 1 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 |
|
Томди тумани бўйича жами: |
1390 | 61 | 12 | 39 | 0 | 2 | 4 | 2 | 0 | 2 | 0 | 0 | |