02.03.1994 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида
Консуллик конвенцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси иккала мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашиш, ва шунингдек ўз фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини янада самарали ҳимоялашга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1963 йил 24 апрелда Венада имзоланган Консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена Конвенциясининг ривожига консуллик муносабатларини олиб бориш учун қўшимча қоидаларни ўрнатиш истагида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенцияда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) «Консуллик муассасаси» ҳар қандай бош консулликни, консулликни, вице-консулликни ёхуд консуллик агентлигини билдиради,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) «консуллик округи» консуллик вазифаларини бажариш учун консуллик муассасасига ажратилган туманни англатади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) «консуллик муассасасининг бошлиғи» шу сифатда ҳаракат қилиш топширилган шахсни англатади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) «консуллик мансабдор шахси» ҳар қандай шахсни, жумладан консуллик муассасасининг бошлиғи сифатида консуллик вазифаларини бажариш топширилган шахсни ҳам англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) «консуллик хизматчиси» консуллик муассасасида маъмурий ёки техник вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) «хизмат кўрсатиш ходими» консуллик муассасасига хизмат кўрсатиш вазифаларини бажараётган ҳар қандай шахсни англатади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) «консуллик муассасасининг ходимлари» консулликнинг мансабдор шахслари, консуллик ходимлари ва хизмат кўрсатувчи шахсларни англатади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) «консуллик ходимларининг хизматчилари» консуллик мансабдор шахсларини (консуллик муассасаси бошлиғи бундан мустасно), ва шунингдек консуллик ходимларини ва хизмат кўрсатувчи ходимларни англатади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) «хусусий уй ишчиси» консуллик муассасаси ходимининг фақат хусусий хизматида бўлган шахсни англатади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) «консуллик бинолари» фақат консуллик муассасаси учун фойдаланиладиган бинолар ёки бинолар қисми ва мазкур бино ёки бино қисмига хизмат қилувчи, мулк ҳуқуқи кимга тегишли бўлишидан қатъи назар, ер участкасини англатади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) «консуллик архивлари» ўз ичига барча қоғозларни, ҳужжатларни,корреспонденцияни, китобларни, фильмларни, видео-овоз ёзишни, дискетларни ва консуллик идорасининг реестрларини шифрлар ва кодлар, картотекалар ва уларни асраш ёки сақлашни таъминлашга мослаштирилган ҳар қандай уй жиҳозларини ўз ичига олади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) «консулликка ваколат берган давлат кемаси», консулликка ваколат берган давлат байроғи остида юриш ҳуқуқига эга бўлган ва шу давлатда рўйхатдан ўтган, ҳарбий кемалардан ташқари, ҳар қандай кемани англатади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) «консулликка ваколат берган давлат ҳаво кемаси», консулликка ваколат берган давлатда рўйхатдан ўтган ва шу давлатнинг таниқли белгиларини олиш, юриш ҳуқуқига эга бўлган, ҳарбий учиш аппаратларидан ташқари, ҳар қандай учиш аппаратини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Консуллик муассасаларининг очилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулликка ваколат берган давлатнинг консуллик муассасаси консуллик жойлашган давлатнинг ҳудудида фақат консуллик жойлашган давлатнинг розилиги билан очилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасасининг манзилгоҳи, ёхуд консуллик муассасаси манзилгоҳида бўлмаган таркибий қисмлари, унинг даражаси, консуллик округи ва консуллик мансабдор шахсларининг сони, шунингдек ҳар қандай бошқа ўзгаришлар, консулликка ваколат берган давлат ва консуллик жойлашган давлат ўртасидаги битим билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Консуллик идораси бошлиғини тайинлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулликка ваколат берган давлатнинг консуллик муассасаси бошлиғи тайинланганига қадар, дипломатик ёки бошқа тегишли йўллар билан таклиф қилинаётган шахсга нисбатан консуллик жойлашган давлатнинг розилиги олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар консуллик жойлашган давлат у ёки бу шахсга консуллик муассасасининг бошлиғи сифатида тайинланишига розилик бермаса, у консулликка ваколат берган давлатга бундай рад этишнинг сабабларини маълум қилиши шарт эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консулликка ваколат берган давлат дипломатик йўллар билан консуллик жойлашган давлатнинг Ташқи ишлар вазирига консуллик муассасасининг бошлиғини тайинлаш учун консуллик патентини ёки бошқа худди шундай ҳужжатни юборади. Бу ҳужжатда консуллик муассасаси бошлиғининг тўлиқ исми, фамилияси,унинг фуқаролиги, даражаси,консуллик округи ва консуллик муассасаси жойлашган жой кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик жойлашган давлат консуллик муассасасининг бошлиғи бўлиб тайинланиши учун консуллик патентини ёки бошқа айнан шундай ҳужжатни олгандан сўнг, экзекватура деб номланадиган рухсатни, бундай рухсат ҳар қандай шаклда бўлишидан қатъи назар, беради. Экзекватура ёки бошқа рухсатни беришга рад жавобини бераётган консуллик жойлашган давлат, консулликка ваколат берган давлатга бундай рад этишнинг сабабларини маълум қилиши шарт эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модданинг 6-банди ва 4-моддада кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари, консуллик муассасасининг бошлиғи экзекватура ёки бошқа рухсат берилганидан сўнг ўз вазифаларини бажаришга киришиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Консуллик жойлашган давлат экзекватура ёки бошқа рухсат берилишига қадар консуллик муассасасининг бошлиғига вақтинчалик ўз вазифаларини бажаришга йўл қўйиши мумкин. У ҳолда ушбу Конвенциянинг қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Консуллик жойлашган давлат консуллик муассасасининг бошлиғига ўз вазифаларини бажаришга вақтинчалик рухсат берган бўлса ҳам бу хабар консуллик округининг ваколатли идораларига зудлик билан етказилади. Бундан ташқари, у консуллик муассасасининг бошлиғи ўз мансаби бўйича бурчларини бажариш ва мазкур Конвенциядан келиб чиқувчи афзалликлардан фойдаланиш учун зарур чораларни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Консуллик муассасаси вазифаларининг вақтинчалик бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар консуллик муассасасининг бошлиғи ўз вазифаларини бажара олмаса ёки консуллик муассасасининг бошлиғи мансаби бўш бўлса, консуллик муассасасининг бошлиғи вазифаларини шу консуллик муассасасининг ёки консулликка ваколат берган давлатнинг консуллик жойлашган давлатдаги дипломатик ваколатхонасининг дипломатик ходимларидан бири консуллик муассасаси бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасасининг бошлиғи вазифасини бажарувчининг тўлиқ исми ва фамилияси консуллик жойлашган давлат Ташқи ишлар вазирлигига ёки шу вазирлик кўрсатган идорага хабар қилинади. Консулликка ваколат берган давлатнинг дипломатик ваколатхонаси томонидан ёхуд, консуллик жойлашган давлатда ушбу давлатнинг бундай ваколатхонаси бўлмаса, консуллик муассасасининг бошлиғи, ёхуд у, буни қилиш имкониятига эга бўлмаса, консулликка ваколат берган давлатнинг ҳар қандай ваколатли идораси орқали, умумий қоидага кўра, хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли идоралари консуллик муассасанинг бошлиғи вазифасини бажарувчига ёрдам ва ҳимоя кўрсатадилар. У ушбу муассасани бошқарар экан, унга ушбу Конвенциянинг қоидалари тегишли муассасасининг бошлиғига берилган каби асосда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар консуллик жойлашган давлатда консулликка ваколат берган давлатнинг дипломатик ваколатхонасининг дипломатик ходимлари аъзоси мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ тайинланса, консуллик муассасасининг бошлиғи вазифасини бажарувчи дипломатик имтиёзлар ва иммунитетлардан консуллик жойлашган давлат қаршилик қилмаган тақдирда фойдаланаверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Консуллик ходимларини тайинлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулликка ваколат берган давлат 3, 6 ва 7-моддаларнинг қоидалари назарда тутган мустаснолардан ташқари, консуллик ходимларини эркин тайинлашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулликка ваколат берган давлат консуллик жойлашган давлатга консуллик мансабдор шахсларининг консуллик муассасаси бошлиғидан ташқари барчасининг тўлиқ исми ва фамилияси, мавқеи ва даражаси, консуллик жойлашган давлат хоҳлаган вақтда, 7-модданинг 3-бандида кўзда тутилган ҳуқуқларни амалга ошириши учун олдиндан хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик жойлашган давлат консуллик муассасасининг барча ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига консуллик муассасасининг ходимлари ва уларнинг оила аъзолари мақомини тан олувчи шахсий гувоҳномалар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Консуллик мансабдор шахсларининг фуқаролиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулликнинг мансабдор шахси консулликка ваколат берган давлатнинг фуқароси бўлмоғи даркор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
«Persona non grata» деб эълон қилинган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик жойлашган давлат хоҳлаган вақтда консулликка ваколат берган давлатга дипломатик йўллар орқали у ёки бу консуллик мансабдор шахсининг «persona non grata» эканлигини ёки ҳар қандай консуллик ходими номақбул эканлигини хабардор қилиши мумкин. Бундай ҳолатда консулликка ваколат берган давлат шу шахсни чақириб олиши ва унинг консуллик муассасасидаги вазифаларини тўхтатиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар консулликка ваколат берган давлат ушбу модданинг 1-бандида кўзда тутилган мажбуриятларни оқилона муддатларда бажаришдан воз кечса ёки бажармаса, консуллик жойлашган давлат шу шахсга нисбатан экзеватурани ёки бошқа рухсатни бекор қилиши ёки уни консуллик ходими деб ҳисоблашни тўхтатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик муассасасининг ходими сифатида тайинланган шахс консуллик жойлашган давлат ҳудудига келишидан олдин ёки консуллик жойлашган давлатга келиб бўлган бўлса, агар у консуллик муассасасидаги ўз мажбуриятларини бажаришга киришгунга қадар, номақбул деб эълон қилиниши мумкин. Бундай ҳолатда консулликка ваколат берган давлат унинг тайинланишини бекор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1 ва 3-бандларида қайд этилган ҳолларда консуллик жойлашган давлат консулликка ваколат берган давлатга ўз қарорининг сабабларини маълум қилиши шарт эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Консуллик жойлашган давлатни тайинлашлар, келиш ва кетишлар тўғрисида хабардор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик жойлашган давлатнинг Ташқи ишлар вазирлиги ёки шу вазирлик кўрсатган идорага:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) консуллик муассасасининг ходимларининг тайинланиши, уларнинг тайинлангандан кейин консуллик муассасасига келиши, уларнинг тамоман кетиши, ёки улар вазифаларининг тўхтатилиши ва уларнинг мақомига дахлдор бўлган консуллик муассасасида ишлаган даврида, бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) консуллик идораси ходимининг оила аъзоси ва у билан доимо бирга яшовчи шахснинг келиши ёки батамом кетиши, шунингдек, тегишли ҳолларда у ёки бу шахснинг, оиланинг шундай аъзоси бўлишидан тўхтаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) уйдаги хусусий ишчиларнинг келиши ва батамом кетиши ва тегишли ҳолларда, уларнинг шу сифатда хизматларининг тугаши ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) консуллик жойлашган давлатда консуллик муассасасининг ходими ёки хусусий уй ишчиси сифатида ёлланган ёки бўшатилган шахслар тўғрисида хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Келиш ёки батамом кетиш тўғрисидаги хабар имкониятга қараб олдиндан берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Консуллик ва турар жой биноларини сотиб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулликка ваколат берган давлат ўз номидан ёки у ваколат берган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахслар орқали консуллик жойлашган давлат қонунлари ва қоидаларига мувофиқ ва шу давлатнинг розилиги билан қуйидагиларни мулк сифатида сотиб олиш, фойдаланиш учун олиш, ижарага ёки бошқа бирор шаклда эгалик қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) консуллик бинолари, консуллик муассасаси бошлиғининг қароргоҳи, консуллик жойлашган давлатнинг фуқароси бўлмаган ёки бу давлатда доимий турар жойи бўлмаган консулликнинг ҳар қандай мансабдор шахси ва консулликнинг ҳар қандай хизматчисининг турар жой биноси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ҳар қандай консуллик ва турар жой бинолари қуришга мўлжалланган ер,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида эслатилган шартларга мувофиқ, консулликка ваколат берган давлат бундай консуллик ва турар жой биноларини ёки ерни ободонлаштириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик жойлашган давлат зарур ҳолларда ушбу модданинг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган ҳуқуқларни амалга оширишда консулликка ваколат берган давлатга тегишли ёрдам ва мададни бериб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу моддадаги ҳеч нарсани консулликка ваколат берган давлатнинг консуллик жойлашган давлатдаги, биноларнинг жойлашуви ва конструкциясини тартибга солувчи қонун-қоидаларига риоя қилиш, шунингдек шаҳарни режалаштириш ва районлаштиришни тартибга солишдаги қонун ва қоидаларга риоя қилиш масъулиятидан озод қилади деб тушуниш керак эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Консулликнинг фахрий мансабдор шахслари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар иккала Аҳдлашаётган Томонлар консуллик фахрий мансабдор шахсини тайинлашга розилик билдирсалар, у ҳолда ушбу Конвенция асосида тегишли битим тузиш тўғрисида бир бирлари билан ва консуллик фахрий мансабдор шахсларига қўлланиладиган режимни аниқлаш мақсадида одатдаги халқаро ҳуқуқ нормалари масаласида маслаҳатлашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Консуллик муассасаларини ва консуллик муассасалари ходимларини ҳимоя қилиш ва уларга бериладиган имкониятлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик жойлашган давлат консуллик муассасасининг вазифаларини бажариш учун барча имкониятларни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик жойлашган давлат консуллик мансабдор шахсларига лозим даражада ҳурмат билан қарайди, шу консуллик жойлашган давлатнинг фуқаролари бўлмаган ёки унда доимо яшамайдиган шахслар, шунингдек уларнинг оилалари, юқорида қайд этилган шахсларнинг ҳар қандайи билан доимий яшовчиларнинг шахсига, озодлиги ва қадр қимматига ҳар қандай тажовузлардан сақланишнинг керакли чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Давлат байроғи ва тамғаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулликка ваколат берган давлат консуллик жойлашган давлатда мазкур модда қоидаларига мувофиқ, ўз давлат байроғи ва тамғасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулликка ваколат берган давлатнинг байроғи ва тамғаси консуллик жойлашган бино пештоғига ўрнатилиши мумкин, шунингдек, консуллик муассасаси бошлиғи қароргоҳида ва хизмат вазифаларини ўтаётган пайтда транспорт воситаларига ҳам ўрнатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг ҳуқуқларини амалга оширишда консулликка ваколат берган давлат консуллик жойлашган давлатнинг қонун-қоидалари ва одатларига риоя қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Консуллик биноларининг дахлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур модданинг қоидаларига биноан консуллик бинолари дахлсиздир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик жойлашган давлат маъмурлари консуллик биносининг фақат консуллик муассаса иши учун фойдаланилаётган қисмига кириши мумкин эмас, консуллик муассасасининг бошлиғи ёки консулликка ваколат берган давлатнинг дипломатик ваколатхонасининг бошлиғи ёки уларнинг бирортаси томонидан тайинланган шахс рухсати бўлган бошқа ҳоллар бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ушбу бандда эслатилган шахслар томонидан тўғридан тўғри рад жавоби бўлмаса, зарурий чоралар талаб этувчи ёнғин ёки бошқа табиий офат ҳолларида консуллик жойлашган давлат маъмурлари консуллик биноларига кира оладилар. Аммо маъмуриятга консуллик биноларидан консуллик архивларининг дахлсизлиги қоидасини бузиш, ва айниқса, уни ўрганиш ёки мусодара қилишга рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 2-бандидаги қоидаларига риоя қилинган тақдирда, консуллик жойлашган давлат зиммасида консуллик биноларига ҳар хил бостириб киришлар ёки зарар етказиш ва консуллик муассасасининг тинчлигини бузиш ёки унинг шаънини ҳақоратлашга қарши тегишли ҳимоя чораларини кўришнинг махсус мажбуриятлари ётади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик бинолари, унинг анжом-буюмлари, консуллик муассасасининг мулки, шунингдек транспорт воситалари давлат муҳофазаси ёки ижтимоий мақсадларда мол-мулкни давлат ихтиёрига олишдан дахлсиздир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Консуллик архиви ва ҳужжатларининг дахлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик архивлари ва консуллик ҳужжатлари қачон ёки қаерда бўлишидан қатъи назар, дахлсиздир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Консуллик биноларини солиқлардан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулликка ваколат берган давлат ёки унинг номидан ҳаракат қилаётган ҳар қандай шахс эгалик қилаётган ёки ижарага олган консуллик бинолари ва консуллик муассасаси бошлиғининг қароргоҳи барча давлат, район ёки муниципал солиқлардан, йиғин ва божлардан озод этилади, аниқ хизмат турлари учун олинадиган тўловлар бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган солиқ олишлар, консуллик жойлашган давлатнинг қонун-қоидаларига кўра унинг шахслари томонидан консулликка ваколат берган давлат билан шартнома тузиб ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи шахсга нисбатан қўлланиладиган йиғин, бож ва солиқларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳаракат эркинлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хавфсизлиги нуқтаи назаридан кириш тартибга солинган ёки тақиқланган зоналарнинг қонун ва қоидаларига зид келмаганлиги сабабли, консуллик жойлашган давлат консуллик муассасасининг барча ходимларига консуллик округининг ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракат қилиш ва юришни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Алоқа эркинлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик жойлашган давлат барча расмий мақсадлар учун консуллик муассасасининг эркин алоқа қилишига рухсат бериши ва ҳимоя қилиши керак. Консулликка берган давлатнинг ҳукумати дипломатик ваколатхоналари ва бошқа консуллик муассасалари билан алоқа қилишда, улар қаерда бўлишидан қатъи назар, консуллик муассасаси барча мос келадиган воситалардан, жумладан дипломатик ва консуллик курьерларидан, дипломатик ёки консуллик вализаларидан ва кодлаштирилган ёки шифрланган депешалардан фойдаланиши мумкин. Аммо, консуллик муассасаси радио узатгич ўрнатиш ва фойдаланишда консуллик жойлашган давлатнинг розилигини олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасасининг расмий корреспонденцияси дахлсиздир. Расмий корреспонденция деганда консуллик муассасасига ва унинг вазифаларига тааллуқли барча корреспонденция тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик вализасини ташкил қилувчи барча жойлар, уларнинг характерини кўрсатувчи ташқи кўринувчи белгиларга эга бўлиши, ва фақат расмий корреспонденция ва ҳужжатлардан ёки айнан расмий фойдаланиш предметларидан иборат бўлмоғи керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик вализаси очиб кўрилиши ҳам, ушлаб қолиши ҳам мумкин эмас. Аммо консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари вализада ушбу модданинг 3-бандида қайд этилган корреспонденциядан, ҳужжат ёки предметлардан ташқари бирор бир нарса борлигига жиддий асослари бўлса, у ҳолатда улар вализани консулликка ваколат берган давлатнинг ваколатли вакили иштирокида очишни талаб қилишлари мумкин. Агар консулликка ваколат берган давлатнинг маъмурияти бундай талабни бажаришдан бош тортса, вализа юборилган жойга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консуллик курьери унинг статуси ва консуллик вализасини ташкил қилувчи жойлар сони кўрсатилган расмий ҳужжат билан таъминланади. Мустасно ҳолларда консуллик жойлашган давлатнинг розилиги бўлганда, у консуллик жойлашган давлатнинг фуқароси бўла олмайди, агар у консулликка ваколат берган давлатнинг фуқароси бўлмаса, консуллик жойлашган давлатнинг доимий яшаётган шахси бўла олмайди. Ўз вазифаларини бажаришда у консуллик жойлашган давлатнинг ҳимоясида бўлади, шахсий дахлсизликдан фойдаланади ва қандай шаклда бўлишидан қатъий назар, қамоққа олинмайди, ушлаб қолинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Консулликка ваколат берган давлат, унинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари махсус консуллик курьерларини ad noc тайинлашлари мумкин. Бундай ҳолларда, шунингдек ушбу модданинг 5-банди қоидалари қўлланилади. Фақат унда эслатилган даҳлсизлик курьерга топширилган консуллик вализасини тайинлангани бўйича топширган вақтдан бошлаб тугатилиши бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Консуллик вализаси рухсат этилган порт ёки аэропортга бораётган кема ёки фуқаролик самолёти командирига топширилиши мумкин.У вализа ташкил қилган жой сони ва расмий ҳужжатлар билан таъминланади, лекин у консуллик курьери ҳисобланмайди. Консуллик муассасаси ваколатли маҳаллий маъмурлар билан келишиб, ўз ходимларидан бирини кема ёки самолёт командиридан бевосита ва тўсқинликсиз вализани қабул қилиш ва унга бундай вализани топшириш учун юбориши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Консуллик мансабдор шахсларининг шахсий даҳлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахслари ва уларнинг оила аъзолари шахсий даҳлсизликдан фойдаланадилар. Улар ҳеч қандай шаклда қамоққа олиниши ёки ушлаб қолиниши мумкин эмас. Бу консуллик мансабдор шахсларнинг оила аъзоларига ҳам, агар улар консуллик жойлашган давлат фуқаролари бўлмасалар ёки унда доимо яшамасалар тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик жойлашган давлат консуллик мансабдор шахслари ва унинг оила аъзоларига ҳурмат билан муносабатда бўлиши ва уларнинг шахсий эркинлиги ва қадр-қимматини ҳар қандай тажовузлардан сақлаш ва олдини олишнинг барча чора-тадбирларини кўриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Юрисдикция масалаларидаги иммунитет
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахслари, шунингдек уларнинг оила аъзолари, агар улар консуллик жойлашган давлат фуқаролари ёки унда доимий яшовчи шахслар бўлмасалар, консуллик жойлашган давлатда жиноий, фуқаролик ва маъмурий юрисдикциялар бўйича қуйидаги фуқаролик даъволаридан ташқари иммунитетдан фойдаланадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахслари томонидан шартномалардан келиб чиқувчи, улар бўйича ўзларига консулликка ваколат берган давлат агенти сифатидаги мажбуриятларни тўғридан тўғри ёки билвосита олмаганларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Учинчи томоннинг нақлиёт воситасида келтириб чиқарилган бахтсиз ҳодиса туфайли етказилган зарар бўйича даъвоси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Гувоҳлик бериш мажбурияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Суд ва маъмурий ишлар кўрилаётганда консуллик муассаса ходимлари гувоҳ сифатида чақирилишлари мумкин. Консуллик ходими ёхуд хизмат ходими ушбу модданинг 3-бандида қайд этилган ҳолатдан бошқа пайтларда гувоҳлик кўрсатмалари беришдан бош тортиши мумкин эмас. Агар консулликнинг мансабдор шахси гувоҳлик кўрсатмалари беришдан бош тортса, унга нисбатан ҳеч қандай мажбурлов ёки жазо чоралари кўрилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахсидан гувоҳлик кўрсатмалари талаб этаётган орган бу шахснинг ўз вазифаларини бажаришига халақит бермасликка ҳаракат қилиши лозим. У имкони бўлганда, гувоҳлик кўрсатмаларини ходимнинг уйида ёхуд консуллик идорасида эшитиши ёки ундан гувоҳлик кўрсатмаларини ёзма шаклда қабул қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик муассасаси ходимлари ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган кўрсатмаларни ёхуд ўз вазифаларига оид бўлган расмий корреспонденция ва ҳужжатларни беришлари шарт эмас. Улар консуллик ваколат берган давлатнинг қонунчилигини тушунтирувчи кўрсатмаларни ҳам беришлари шарт эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Имтиёз ва иммунитетлардан воз кечиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ваколат берган давлат 18-19 ва 20-моддаларда кўрсатилган консуллик муассасаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун кўзда тутилган ҳар қандай имтиёз ва иммунитетлардан воз кечиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 3-бандида кўзда тутилган ҳолдан ташқари бундай воз кечиш доим аниқ ифодаланиши ва консуллик жойлашган давлатга ёзма шаклда билдирилмоғи лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик мансабдор шахси ёки консуллик хизматчиси 19-моддага мувофиқ юрисдикция бўйича иммунитетдан фойдаланиши мумкин бўлган тақдирда иш қўзғаса, у асосий даъво билан бевосита боғлиқ бўлган ҳар қандай қарши даъвога нисбатан юрисдикция бўйича иммунитет ҳавола қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Гражданлик ва маъмурий ишларга нисбатан юридик иммунитетдан воз кечиш суд қарорининг натижаси бўлган ижро ҳаракатлари иммунитетидан воз кечишни англатмайди; бундай ҳаракатларга нисбатан алоҳида воз кечиш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Ажнабийларни рўйхатдан ўтишдан ва яшаш учун рухсат олишдан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахслари, ва шунингдек консуллик жойлашган давлатда доим яшамайдиган консуллик хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари консуллик жойлашган давлатнинг қонун ва қоидаларида ажнабийларни рўйхатга олишга нисбатан назарда тутилган барча мажбуриятлардан ва яшаш учун рухсат олишдан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аммо ушбу модданинг биринчи бандидаги қоидалар консулликка ваколат берган давлатнинг доимий хизматчиси ҳисобланмаган ҳар қандай консуллик хизматчиси, ва шунингдек бундай хизматчининг ҳар қандай оила аъзосига нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Ишлаш учун рухсат олишдан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси ходимлари, агар улар консуллик жойлашган давлат фуқаролари бўлишмаса ёки у ерда доим яшамасалар, консулликка ваколат берган давлат учун ишлашга доир, консуллик жойлашган давлатнинг ажнабийларни ишга ёллаш тўғрисидаги қонун ва қоидаларида белгиланган, ишга рухсат олиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай мажбуриятлардан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик хизматчиларининг хусусий уй ишчилари, агар улар консуллик жойлашган давлатда даромад олиш мақсадида бошқа фаолият билан шуғулланмасалар ва улар консуллик жойлашган давлатнинг фуқароси бўлишмаса ёхуд унда доим яшамасалар, ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган мажбуриятлардан озод этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Ижтимоий таъминотга доир ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу модданинг 3-бандида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, консуллик жойлашган давлатнинг ижтимоий таъминот тўғрисида амалдаги қарорлари консуллик муассасаси ходимлари ва улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларига нисбатан, консулликка ваколат берган давлат учун улар томонидан бажарилаётган иш ҳақида қўлланилмайди, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) улар консуллик жойлашган давлат фуқаролари бўлишмасалар ва у ерда доим яшамасалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) уларга нисбатан ижтимоий таъминот тўғрисида консулликка ваколат берган давлатда ёки учинчи давлатда амал қилаётган қоидалар қўлланилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўзда тутилган ажратиш фақат консуллик муассасаси ходимлари хизматида бўлган хусусий уй хизматчиларига нисбатан ҳам қўлланилади, ушбу модданинг 1-бандидаги «а» ва «b» кичик бандларида кўрсатилган шарти билан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик муассасаси ходимлари ушбу модданинг 2-бандида кўзда тутилган ажратишлардан фойдаланмайдиган шахсларни ишга ёллаганда, ишга ёлловчилар зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажаришлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1 ва 2-бандларида кўзда тутилган ажратишлар консуллик жойлашган давлат ижтимоий таъминот тизимида ихтиёрий равишда иштирок этишга халақит бермайди, агар бундай иштирокка шу давлат рухсат берса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Солиқлар ҳақидаги ажратишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахслари ва консуллик ходимлари, ва шунингдек улар билан бирга турувчи консуллик жойлашган давлат фуқаролари бўлмаган, консуллик жойлашган давлатда доим яшамаётган оила аъзолари шахсий ва мулкий, давлат, туман ва муниципал солиқлари, йиғимлари ва божларининг барчаларидан озод қилинадилар, булардан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) одатда товар ва хизматлар нархига киритиладиган билвосита солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) консуллик жойлашган давлат ҳудудида жойлашган хусусий кўчмас мулкдан олинадиган йиғим ва солиқлар, 15-модда қоидаларида назарда тутилган ажратишлар билан бирга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) консуллик жойлашган давлат томонидан мерос мулкига солинадиган солиқлар ёки мерос олишдан ундириладиган божлар ёки мулк ўтишига солинадиган солиқлар, 27-модданинг «b» кичик бандидаги қоидаларда назарда тутилган ажратишлар билан бирга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) хусусий даромаддан олинадиган солиқ ва йиғимлар, бунга манбаи консуллик жойлашган давлатда бўлган сармоядан тушадиган даромадлар ҳам киради, ва консуллик жойлашган давлатдаги тижорат ва молия корхоналарига қўйилган сармояларга солинадиган солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) хизмат кўрсатишнинг муайян турларидан олинадиган йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) қайд қилиш, суд ва реестр божларни, ипотека йиғимлари, тамға йиғимлари, 15-модданинг қоидаларида назарда тутилган ажратишлар билан бирга мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хизмат кўрсатиш ходимлари ўз иши учун оладиган иш ҳақига солиқ, йиғим ва божлардан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик муассасаси ходимлари, иш ҳақлари консуллик жойлашган давлатда даромад солиғидан озод қилинмаган шахсларни ишга ёллаганда, шу давлат қонун ва қоидаларига биноан ишга ёлловчилар зиммасига даромад солиғи олиш борасида юкланган мажбуриятларни бажарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Божхона божларидан ва текширувдан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик жойлашган давлат ўзида қабул қилинган қонун ва қоидаларга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) консуллик муассасасининг расмий фойдаланиши учун мўлжалланган нарсаларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) консуллик мансабдор шахси ёки у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг шахсий фойдаланишига мўлжалланган, бунга унинг жойлашишига мўлжалланган нарсалар ҳам киради, нарсаларни олиб киришга рухсат беради ва сақлаш, ташиш ва шунга ўхшаш хизматлар учун олинадиган йиғимлардан ташқари, барча божхона божлари, солиқлар ва улар билан боғлиқ бўлган йиғимлардан озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик ходимлари дастлабки жойлашиш вақтида олиб кирилган нарсаларга нисбатан ушбу модданинг 1-бандида кўзда тутилган имтиёзлар ва озод бўлишдан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик мансабдор шахслари ва улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг бирга келган шахсий юклари текширувдан озод қилинади. Агар юклар орасида ушбу модданинг 1-банди «b» кичик бандида кўрсатилгандан бошқа нарсалар ёки бўлмаса консуллик жойлашган давлат қонун ва қоидалари томонидан олиб кириш ва олиб чиқиш тақиқланган нарсалар ёки унинг карантин қонун ва қоидаларига мувофиқ тақиқланган нарсалар борлигини тахмин қилиш учун жиддий асослар бўлгандагина юкларни текширувдан ўтказиш мумкин. Бундай текширув тегишли консуллик мансабдор шахси ёки унинг оила аъзоси иштирокида ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Консуллик муассасаси ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг мерос мулки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси ходими ёки унинг билан бирга яшаётган оила аъзоси вафот этган тақдирда, консуллик жойлашган давлат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) марҳумнинг кўчиши мумкин бўлган мулкини олиб чиқиб кетишга рухсат беради, консуллик жойлашган давлатда сотиб олинган ва вафот этган пайтда олиб чиқиб кетиш ман этилган мулк бундан мустасно,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) вафот этган шахс консуллик жойлашган давлатда фақат консуллик муассасаси ходими ёки унинг оила аъзоси сифатида бўлгани учун меросига ҳеч қанақа давлат, туман ёки муниципал солиқлари солмайди ёки консуллик жойлашган давлатдаги кўчиши мумкин бўлган мулкдан бож олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Шахсий мажбурият ва солиқлардан озод этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик жойлашган давлат консуллик муассасаси ходимларини ва улар билан бирга яшаётган оила аъзоларини, уларнинг консуллик жойлашган давлат фуқаролари бўлмаган ёки унда доимий яшаётган шахслар бўлмаганлари учун, барча меҳнат ва давлат мажбуриятларидан, уларнинг қандай мазмунга эга бўлишидан қатъи назар, реквизиция, контрибуция ва ҳарбий қўноқ каби ҳарбий мажбуриятлардан озод этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Консуллик имтиёзлари ва иммунитетларининг бошланиши ва тугаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасасининг ҳар бир ходими ушбу Конвенцияда назарда тутилган имтиёз ва иммунитетлардан консуллик жойлашган давлат ҳудудига ўз иш жойига кетаётиб қадам қўйганидан бошлаб ёки у, шу ҳудудга келиб бўлган бўлса, ўз вазифаларини бажаришга киришган муддатдан бошлаб, фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик жойлашган давлат фуқароси ёки консуллик жойлашган давлат ҳудудида доимий яшайдиган консулликка ваколат берган давлат фуқароси ҳисобланмаган консуллик муассасаси ходимининг у билан бирга яшайдиган оила аъзолари ва унинг хусусий уй хизматчилари ушбу Конвенцияда кўзда тутилган имтиёз ва иммунитетлардан унга ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ имтиёз ва иммунитетлар берилган муддатдан бошлаб ёки уларнинг консуллик жойлашган давлат ҳудудига қадам қўйган вақтидан бошлаб ёки улар унинг оила аъзолари ёки хусусий уй хизматчилари ҳисоблана бошлаган вақтдан бошлаб, бундан кейинроқ нима бўлганлигига қараб, фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик муассасаси ходимининг вазифалари тўхтатилганда унинг имтиёз ва иммунитетлари, шунингдек у билан бирга яшайдиган оила аъзолари ва унинг хусусий уй хизматчисининг имтиёз ва иммунитетлари ҳам одатда мазкур шахснинг консуллик жойлашган давлатни тарк этиши биланоқ тўхтайди ёки бунинг учун ажратилган оқилона муддат тугагунга қадар қайси фурсат аввалроқ келишига қараб, ҳатто қуролли тўқнашув ҳолатида ҳам бу иммунитет сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг 2-бандида эслатилган шахсларнинг имтиёз ва иммунитетлари консуллик муассасаси ходимининг оила аъзолигидан чиқишлари билан ёки унинг хизматидан бўшашлари билан тўхтатилади, аммо бундай шахслар консуллик жойлашган давлатни оқилона муддат ичида тарк этишни кўзлаган бўлсалар, уларнинг имтиёз ва иммунитетлари кетгунларига қадар сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аммо консуллик мансабдор шахси ёки консуллик хизматчиси ўз вазифаларини бажараётгандаги ҳаракатларига нисбатан юрисдикция иммунитети бирор муддат билан чекланмаган ҳолда давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консуллик муассасасининг ходими вафот этган тақдирда, у билан бирга яшаган оила аъзолари консуллик жойлашган давлатни тарк этишга берилган оқилона муддат тугагунга қадар, қайси фурсат аввалроқ келишига қараб, уларга берилган имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланишда давом этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
Консуллик жойлашган давлат консуллик жойлашган давлат қонун ва қоидаларини ҳурмат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланадиган барча шахслар, ўз имтиёз ва иммунитетларга зарар етказмаган ҳолда, консуллик жойлашган давлат қонун ва қоидаларини ҳурмат қилишлари лозим. Улар шунингдек, бу давлатнинг ички ишларига аралашмасликлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик бинолари консуллик вазифаларини бажариш билан тўғри келмайдиган мақсадларда ишлатилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 2-банди қоидалари канцелярия ёки бошқа идора ёки муассасаларнинг консуллик хоналари жойлашган бинонинг қисмида ўрнашиш имкониятини, фақат бундай канцелярия учун ажратилган хоналар консуллик муассасаси фойдаланадиган хоналардан ажратилган бўлиши шарти билан, истисно қилмайдилар. Бу ҳолда мазкур канцеляриялар ушбу Конвенцияга билан консуллик биносининг қисми ҳисобланмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда
Учинчи шахсларга келтирилган зарарни суғурта қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси ходимлари консуллик жойлашган давлат қонун ва қоидаларида назарда тутилган учинчи шахсларга ҳар қандай нақлиёт воситаларидан фойдаланиш туфайли келтирилиши мумкин бўлган зарарни суғурта қилиш хусусидаги ҳар қандай талабларга риоя қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда
Даромад олиш мақсадидаги хусусий фаолиятга оид махсус қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахслари консуллик жойлашган давлатда шахсий даромад олиш мақсадида бирор бир касбий ёки тижорат фаолияти билан шуғулланмасликлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенцияда назарда тутилган имтиёз ва иммунитетлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) консуллик хизматчилари ёки консуллик жойлашган давлатда даромад олиш мақсадида шахсий фаолият билан шуғулланаётган хизмат кўрсатиш ходимларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ушбу банднинг «а» кичик бандида гап кетаётган шахс оила аъзоларига ёки унинг шахсий уй хизматчисига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) консуллик жойлашган давлатда даромад олиш мақсадида шахсий фаолият билан шуғулланаётган консуллик муассасаси ходимининг оила аъзоларига берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда
Консуллик жойлашган давлат фуқаролари ва унда доимий яшовчи шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахсларидан ташқари консуллик жойлашган давлат фуқаролари ҳисобланувчи ёки унда доим яшовчи консуллик муассасаси ходимлари ва оила аъзолари, шунингдек хусусий уй хизматчилари ҳам афзаллик, имтиёз ва иммунитетлардан фақат консуллик жойлашган давлатнинг уларга берган даражасидагича фойдалана оладилар. Аммо консуллик жойлашган давлат бу шахслар устидан ўз юрисдикциясини шундай тарзда амалга ошириши керакки, бунда консуллик муассасаси вазифаларини бажариш учун кераксиз тўсқинликлар яратилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда
Консуллик вазифаларини бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик вазифалари консуллик муассасалари томонидан бажарилади. Улар шунингдек, ушбу Конвенциянинг қоидаларига мувофиқ дипломатик ваколатхоналар томонидан ҳам бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда
Консуллик вазифаларини дипломатик ваколатхона томонидан бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Дипломатик ваколатхона консуллик вазифаларини бажарган ҳолларда ушбу Конвенциянинг қоидалари контекстдан келиб чиқадиган даражада қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик вазифаларини бажариш юкланган дипломатик ваколатхона ходимларининг фамилиялари консуллик жойлашган давлатнинг Ташқи ишлар вазирлигига ёки шу вазирлик томонидан кўрсатилган идорага хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Дипломатик ваколатхона консуллик вазифаларини бажараётганда, консуллик жойлашган давлатнинг ҳам маҳаллий, ҳам марказий маъмуриятларига консуллик жойлашган давлат қонунлари, қоидалари ва одатлари йўл қўйган даражада мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дипломатик ваколатхона ходимларининг ушбу модданинг 2-бандида қайд этилган имтиёз ва иммунитетлари, дипломатик муносабатларга тааллуқли халқаро ҳуқуқ нормалари томонидан бошқарилишда давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда
Консуллик вазифаларининг консуллик округи доирасида ва ташқарисида, учинчи давлатда ёки учинчи давлат номидан бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахси ўз консуллик округи доирасида ушбу Конвенцияда қайд этилган консуллик вазифаларини бажариш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахси консуллик жойлашган давлат розилиги билан консуллик вазифаларини ўз консуллик округи ташқарисида ҳам бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консулликка ваколат берган давлат, тегишли давлатларни хабардор қилгандан сўнг консуллик жойлашган давлатда очилган консуллик муассасасига учинчи давлатда консуллик вазифаларини, агар консуллик жойлашган давлат томонидан аниқ изҳор қилинган эътироз бўлмаса бажариш топшириғини бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консулликка ваколат берган давлатнинг консуллик муассасаси консуллик жойлашган давлатни тегишлича хабардор қилгандан сўнг.агар консуллик жойлашган давлат эътироз билдирмаса, консуллик жойлашган давлатда консуллик вазифаларини учинчи давлат номидан бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда
Консулликнинг умуман олгандаги вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциянинг бу билан боғлиқ бўлган бошқа моддаларидаги қоидаларни ҳисобга олган ҳолда консуллик функциялари қуйидагилардан иборатдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) консуллик жойлашган давлатда консулликка ваколат берган давлат ва унинг фуқаролари (жисмоний ва юридик шахслар) манфаатларини халқаро ҳуқуқ томонидан йўл қўйилган даражада ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) консулликка ваколат берган давлат ва консуллик жойлашган давлат ўртасида савдо, иқтисодий, маданий ва илмий алоқаларни ривожлантиришга ҳамкорлик қилиш, шунингдек улар ўртасида ушбу Конвенция қоидаларига мувофиқ бошқа йўллар билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) барча қонуний йўллар билан консуллик жойлашган давлатнинг савдо, иқтисодий, маданий ва илмий ҳаётидаги шароит ва воқеаларни аниқлаш, консулликка ваколат берган давлат ҳукуматига улар ҳақида хабар бериш ва манфаатдор шахсларга маълумот топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) консулликка ваколат берган давлат фуқароларининг паспорт ва бошқа йўл ҳужжатларини бериш, бекор қилиш, тўғрилаш, олиб қўйиш ёки тўхтатиб туриш ва консулликка ваколат берган давлатга боришни хоҳловчи шахсларнинг визалари ёки тегишли ҳужжатларини узайтириш ёки бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) консулликка ваколат берган давлатнинг фуқароларига (жисмоний ва юридик шахсларга) ёрдам бериш ва кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли органларидан консулликка ваколат берган давлат фуқаролари турган жойни аниқлаш учун, гап уларнинг фаровонлиги ёки бошқа инсонпарварлик мақсадлари ҳақида кетаётган бўлса ёрдам олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) консулликка ваколат берган давлат фуқароларининг консуллик жойлашган давлатдан шошилинч қайтиш ҳуқуқини қуйидаги шартларга амал қилган ҳолда ҳимоя қилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Алоҳида вазият юзага келган тақдирда кетишга чоғланган шахсга алоқадор маъмурий ёки суд расмиятлари бажарилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кетишга чоғланган шахснинг қайтиш билан боғлиқ оддий расмиятчиликларга амал қилса, фақат шу шарт биланки, агар бу талабларни бажариш, камситиш характерига эга бўлмаса ва шошилинч қайтишга тўсқинлик қилиш учун фойдаланилмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) нотариус, фуқаролик ҳолати актларини қайд этувчи вазифаларини ва шунга ўхшаш бошқа вазифаларни бажариш, шунингдек маъмурий характердаги баъзи вазифаларни, бу ҳолда ҳеч нарса консуллик жойлашган давлат қонун ва қоидаларига зид келмаслиги шарти билан, бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) консуллик жойлашган давлат қонун ва қоидаларига мувофиқ шу давлат ҳудудида (mortis causa) мерос бўлган тақдирда фуқаролар (жисмоний ва юридик шахслар)нинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
j) консуллик жойлашган давлат қонун ва қоидалари белгилаб қўйган доираларда консулликка ваколат берган давлат фуқаролари бўлган вояга етмаган ва тўлиқ ишга яроқлиликка эга бўлмаган бошқа шахсларни ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) консуллик жойлашган давлатда қабул қилинган амалиёт ва тартибга риоя қилган ҳолда, вакиллик ёки консулликка ваколат берган давлат фуқароларининг консуллик жойлашган давлатнинг суд ва бошқа муассасаларидаги тегишли вакиллигини консуллик жойлашган давлат қонун ва қоидаларига мувофиқ, агар фармойиш йўқлиги ёки бошқа сабабларга кўра бундай фуқаролар ўз вақтида ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилолмасалар, бу фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини сақловчи қўшимча чоралар ҳақидаги бундай фармойишни олиш мақсадида таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) суд ва судга оид бўлмаган ҳужжатларни топшириш ёки суд топшириқларини ёхуд консулликка ваколат берган давлат судлари учун амалдаги халқаро битимларга мувофиқ ёки бундай битимлар мавжуд бўлмаган тақдирда консуллик жойлашган давлат қонун ва қоидаларига хилоф бўлмайдиган ҳар қандай бошқа тартибда гувоҳлик кўрсатмаларини олиш бўйича топшириқларни ижро этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
m) консулликка ваколат берган давлатга мансуб кемаларга ва бу давлатда қайд этилган тайёралар ҳамда уларнинг экипажига нисбатан консулликка ваколат берган давлат қонун ва қоидалари кўзда тутган назорат ва тафтиш ҳуқуқини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
n) ушбу модданинг «m» бандида эслатилган кема ва тайёраларга ва уларнинг экипажларига ёрдам бериш, кема ҳужжатларини қабул қилиш ва консуллик жойлашган давлат маъмурлари ҳуқуқларига зарар етказилмаган ҳолда йўлда рўй берган ҳар қандай ҳодисаларни тергов қилиш ва, модомики бу консулликка ваколат берган давлат қонун-қоидаларида назарда тутилган экан, капитан, қўмондонлик таркиби ва матрослар ўртасидаги ҳар қанақа тортишувларни ҳал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
о) Консуллик жойлашган давлат қонун ва қоидалари ман қилмайдиган ёки амалга оширилишига нисбатан консуллик жойлашган давлатнинг эътирози бўлмаган ёки консулликка ваколат берган давлат ва консуллик жойлашган давлат ўрталарида амал қилаётган халқаро шартномаларда назарда тутилган, консулликка ваколат берган давлатнинг консуллик муассасасига юклаган бошқа ҳар қандай вазифаларни бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда
Консулликка берилган рухсатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахслари консулликка ваколат берган давлат фуқаролари билан эркин алоқа қилиш ва учрашиш имконига эга. Консулликка ваколат берган давлат фуқаролари ҳам консулликка ваколат берган давлат консуллик мансабдор шахслари билан алоқа қилиш ва учрашишда худди ўшандай эркинликка эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахслари консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурларига консуллик ваколат берган давлатнинг дом-дараксиз йўқолган фуқароларини қидириш учун мурожаат қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда
Ҳибсга олиш ва судда ишни кўриш борасидаги вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар консулликка ваколат берган давлатнинг бирон-бир фуқароси консуллик округи ҳудудида ҳибсга олинган бўлса консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари бу ҳақда тўрт кеча-кундуз муддат ичида кечиктирмасдан ваколат берган давлат консуллик муассасасини хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулликка ваколат берган давлатнинг ҳибсга олинган фуқаросининг шу консуллик муассасаси номига йўллаган ҳар қандай хабари консуллик жойлашган давлат маъмурлари томонидан кечиктирмасдан шу консуллик муассасасига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик мансабдор шахси консулликка ваколат берган давлатнинг ҳибсдаги фуқароси билан суҳбатлашиш ҳамда хат ва юбортмаларини бериш ё ундан олиш ва уни юридик вакиллик билан таъминлаш мақсадларида кўришиши мумкин. Бундай кўришишлардан биринчисига рухсат уч кеча-кундуз ичида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги кўришишларга рухсат маълум даврлардан кейин, аммо икки ойда бир мартадан кам эмас, берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик мансабдор шахслари консулликка ваколат берган давлатнинг фуқароси номидан ҳар қандай чоралар кўришдан, агар мазкур фуқаро консуллик мансабдор шахсининг иштирокида очиқдан-очиқ бундай ҳаракатларга эътироз билдирса, ўзини тияди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консуллик жойлашган давлат консулликка ваколат берган давлатнинг ҳибсдаги ёки суд ёки бошқа текширишларга тегишли бўлган фуқароларини мазкур модданинг қоидалари билан хабардор қиладилар, бу ҳақда жиноий иш материалларида тегишли ёзувлар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур моддада ҳибсдаги шахсга қилинган ҳавола қамоқда бўлган, ҳибсга олинган ёки шахс озодлигини чеклашнинг бирон бир турига мажбур қилинган шахсга қилинган ҳаволани ҳам ўз ичига олади. Бу тоифага судда ишини кўришни кутаётган ёки консуллик жойлашган давлат ҳудудидаги турмада муддатини ўтаётган шахс ҳам киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур моддада баён қилинган ҳуқуқлардан, консуллик жойлашган давлат қонун ва қоидаларига мувофиқ, агар бу қонун ва қоидалар бу ҳуқуқлардан фойдаланиш мўлжалланган мақсадларга тўла етишишга ёрдам берса, фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда
Мерос масаласидаги вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли идоралари консуллик мансабдор шахсини иложи борича қисқа муддат ичида унинг консуллик округи ҳудудида бу идораларга консулликка ваколат берган давлат фуқароси сифатида маълум бўлган шахснинг вафоти ҳақида хабар берадилар, шунингдек консуллик мансабдор шахсини мерос қолган мулк, васият ҳамда консуллик жойлашган давлат ҳудудида бўлган ёки вакил қилинган бирон бир шахснинг бу мулкни бошқарувчиси этиб тайинлангани ҳақидаги хабар билан таништирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли идоралари консуллик мансабдор шахсини иложи борича қисқа муддат ичида консуллик жойлашган давлат ҳудудида қолдирилган мерос мулки ҳақида, агар меросхўр ёки рад жавоби олувчи консулликка ваколат берган давлат бўлса ёки бу ваколатли идораларга консулликка ваколат берган давлат фуқароси сифатида маълум бўлган бирон бир шахс бўлса, хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар консуллик мансабдор шахси консуллик жойлашган давлат ҳудудида консулликка ваколат берган давлат фуқаросининг вафоти ҳақида ёки консуллик жойлашган давлат ҳудудида консулликка ваколат берган давлатнинг марҳум фуқароси қолдирган мерос мулки борлиги ҳақида биринчи бўлиб хабар топса, у консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли идораларини бу ҳақда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик мансабдор шахси ушбу модданинг 1, 2 ва 3-бандларида эслатилган мерос мулки масалалари бўйича шунингдек консуллик жойлашган давлат қонун ва қоидаларига мувофиқ имкон берилган даражагача қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) консуллик жойлашган давлатдан бу мерос мулкини ҳимоя қилиш, сақланиши ва ихтиёрида бўлиши бўйича чоралар кўришни ёки шахсан ҳаракат қилишни сўраш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ушбу банднинг «а» кичик бандида гапирилган чораларни кўришда иштирок этиш ёки бирон йўл билан қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) бу мулкка нисбатан қонуний манфаати бўлган, консуллик жойлашган давлатда турмаган ва унда ўз вакилига эга бўлмаган консулликка ваколат берган давлат фуқаросини вакиллик билан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модданинг 4-банд «с» кичик бандига мувофиқ вакиллик билан таъминлаш чоралари кўрилган ҳолларда бу вакиллик то шу йўл билан вакил бўлган шахслар ўзларининг шахсий вакилларини тайинламагунларича ёки ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масъулиятини ўз зиммаларига олмагунларигача амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар ваколат берган давлатнинг бирон бир фуқароси ўзининг консуллик жойлашган давлат ҳудудидаги вақтинчалик бўлиши даврида вафот этса ва бу ҳолда мазкур давлатда доимий яшаш жойига эга бўлмаган бўлса, консуллик мансабдор шахси консулликка ваколат берган давлат қонунини назарда тутгани ҳолда марҳум хонадонига кира олади ва унинг ҳужжатлари, пуллари ва бошқа шахсий мулкини ўз ихтиёрига ола олади, фақат шу шарт биланки консуллик жойлашган давлат ҳудудида бундай ҳужжат, пул ва шахсий мулкка даъвогарлик қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс бўлмаса. Вақтинчалик эгалик қилиш ҳуқуқлари консуллик жойлашган давлат қонун ва қоидаларига мувофиқ тегишли йўсинда тайинланган бошқарувчи ёки бошқа вакил қилинган шахсга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Консулликка ваколат берган давлат ва консуллик жойлашган давлат меросни топширишда қуйидагича кўмаклашадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мерос мулкининг қисми ҳисобланган ашёларни агар бу ашёларни олиб чиқиб кетиш ва олиб кириш бунга рухсат бериши талаб қилинаётган давлатлар қонун-қоидалари томонидан очиқ тақиқланмаган бўлса, олиб чиқиб кетиш ва олиб киришга рухсат бериш йўли билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мерос мулкининг ушбу банднинг «а» кичик банди қоидасига биноан олиб чиқиб кетилмайдиган ҳар қандай қисмини сотишга рухсат бериш йўли билан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Консуллик мансабдор шахси консулликка ваколат берган давлат фуқароси номидан, агар бундай фуқаро консуллик жойлашган давлат ҳудудида бўлмаса, суддан, маъмурлар ёки алоҳида шахслардан пул ёки ушбу фуқаронинг ҳар қандай шахснинг вафоти муносабати билан мерос мулки, бахтсиз ҳодисалар туфайли товон тўлаш ҳақидаги қонунларга мувофиқ берилган тўловларни, шунингдек ҳаётни суғурта қилиш муносабати билан суғурта полиси бўйича тўловларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, олиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мулкни ола олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда
Фуқаролик масалалари хусусидаги вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) консулликка ваколат берган давлат фуқароларини ҳисобга олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) аризаларни қабул қилиш ва ушбу Битимнинг 30-моддасининг 1-бандини ҳисобга олган ҳолда, консулликка ваколат берган давлат қонун ва қоидаларини ҳисобга олган ҳолда фуқаролик масалаларига тааллуқли ҳужжатларни олиш, бериш ёки топшириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда
Фуқаролик ҳолати масалалари хусусидаги вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) консулликка ваколат берган давлат фуқароларининг тугилиш ва вафотини ёзиш китобини олиб бориш ва тегишли маълумот ва ҳужжатларни олиш ва қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) консулликка ваколат берган давлат фуқароларининг фуқаролик ҳолатларига тааллуқли бўлган ҳар қандай илтимоснома ёки аризаларни қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандининг қоидалари тегишли шахсларни консуллик жойлашган давлат қонун ва қоидаларидан келиб чиқувчи бирон бир мажбуриятлардан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда
Васийлик хусусидаги вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли идоралари тасарруфида тегишли ахборот бор бўлган тақдирда улар ваколатли консуллик муассасасини кечиктирмасдан васий ёки ҳомийни тайинлаганда вояга етмаган ёки тўла ишга яроқлиликка эга бўлмаган ва консулликка ваколат берган давлат фуқароси ҳисобланган бошқа шахс манфаатларига жавоб берувчи ҳар қандай ҳол ҳақида хабар қилишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахси консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли идораларига васийлик ва ҳомийликка тайинлаш учун тўғри келувчи шахслар исми шарифларини таклиф этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда
Кемаларга ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахси консулликка ваколат берган давлатнинг консуллик жойлашган давлатнинг бандаргоҳида ёки бошқа лангар ташлаб туриш жойида ёки консуллик жойлашган давлатнинг ички ва ҳудудий сувларида турган кемасига тегишли ёрдам ва мадад бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахси капитан ва экипаж аъзолари билан кемада ва ҳар қандай бошқа жойда консуллик жойлашган давлат қонун ва қоидаларига мувофиқ учрашиш ва алоқа боғлаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик мансабдор шахси консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли идораларига мурожаат қилиши ва консулликка ваколат берган давлат кемаси билан боғлиқ, шунингдек капитан, экипаж аъзолари ва юк хусусидаги барча масалалар юзасидан ўз вазифаларини амалга оширишда улардан кўмак сўраши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда
Капитан ва экипажга ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахси қуйидаги ҳаракатлар консуллик жойлашган давлат қонун ва қоидаларига зид бўлмаган даражада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) консулликка ваколат берган давлат кемасининг бортида юз берган ҳар қандай тўқнашувларни ҳар томонлама текшириб кўриш, капитан ва экипажнинг ҳар қандай аъзосини бундай тўқнашувлар муносабати билан сўроқ қилиш, кема ҳужжатлари билан танишиш, кеманинг рейси ва белгиланган тўхташ жойи хусусида ахборот қабул қилиш, шунингдек кеманинг келиши, кетиши ва унинг бандаргоҳда бўлиши муносабати билан ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) капитан ва экипаж аъзоси ўртасидаги тортишувларни, ойлик маош ва меҳнат шартномалари хусусидаги тортишувлар ҳам бунга киради, ҳал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) капитан ва экипаж аъзоларини ёллаш ва ишдан бўшатиш билан боғлиқ расмиятчиликларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) капитан, экипаж аъзолари ёки кема йўловчиларини тиббий даволаш билан таъминлаш ва уларнинг консулликка ваколат берган давлатга қайтариш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) консулликка ваколат берган давлат кемаси ва унинг юки хусусидаги консуллик жойлашган давлат қонун ва қоидаларида назардан тутилган, ҳар қандай ариза ёки бошқа ҳужжатни олиш, тузиш, тасдиқлаш ёки амал қилиш муддатини узайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) консулликка ваколат берган давлатнинг савдо кемалари қатнови ҳақидаги қонун ва қоидаларини қўллаш учун бошқа чораларни кўриш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахси консуллик жойлашган давлат қонун ва қоидаларига мувофиқ капитан ёки экипажнинг ҳар қандай аъзосини консуллик жойлашган давлат суди ёки бошқа идораларида уларга ёрдам бериш учун ҳамроҳлик қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда
Кема бортида тергов олиб борилган ҳолларда манфаатларни ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар консуллик жойлашган давлатнинг суд ёки бошқа ваколатли идоралари консуллик жойлашган давлат ички сувлари, ҳудудий сувлари ёки ички сув йўлларида турган консулликка ваколат берган давлат кемаси бортида мажбурий чоралар кўриш ёки тергов олиб бориш ниятида бўлсалар, консуллик жойлашган давлат ваколатли маъмурлари бу ҳақда консуллик мансабдор шахсини аввалроқ хабардор қилишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар консуллик мансабдор шахси бундай чораларни кўриш вақтида иштирок этмаётган бўлса, консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли идоралари уни бу ҳақда илтимосга кўра ёзма равишда хабардор қиладилар. Агар кўрилиши керак бўлган чораларнинг шошилинчлиги консуллик мансабдор шахсига аввалроқ билдирувнома юборишга йўл қўймаса, консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли идоралари консуллик мансабдор шахсини, ҳатто унинг тегишли илтимоси йўқ бўлган тақдирда ҳам, ушбу факт ҳақида ёзма равишда хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-банди қоидалари, шунингдек консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли идоралари консулликка ваколат берган давлат кема капитани ёки экипажининг бирон бир аъзосини кемага тааллуқли масалалари юзасидан соҳилга чақирган ҳолда ҳам амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик мансабдор шахси ёки консулликка ваколат берган давлат кема капитанининг илтимоси ёки рухсати билан амалга оширилгандаги ҳолларни истисно қилганда, консуллик жойлашган давлатнинг суд ёки бошқа ваколатли идоралари консулликка ваколат берган давлат кемаси бортида кеманинг экипаж аъзоларининг ўзаро муносабатлари, меҳнат муносабатлари, кема бортидаги интизом ва кемага алоқадор бўлган ички характердаги бошқа тадбирларга тааллуқли масалалар бўйича ички ишларига, фақат бунда консуллик жойлашган давлатнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ қонун ва қоидалар бузилмаслиги шарти билан, аралашмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аммо ушбу модданинг қоидалари божхона кўриги, иммиграция паспорт ва санитар назорати билан боғлиқ оддий чораларга ёки консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли идораларининг кема капитани илтимоси ёки розилиги билан кўриладиган бошқа чораларига нисбатан қўлланмайди. Ушбу модда Томонларнинг улар ўртасида амал қилаётган кўп томонлама шартномаларидан келиб чиқувчи ҳуқуқ ва вазифаларга даҳл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-модда
Кемаларга зарар етгандаги ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар консулликка ваколат берган давлатнинг кемаси консуллик жойлашган давлатнинг ички ёки ҳудудий сувларида ҳалокатга учраган, саёз жойга тиқилиб қолган ёки бошқа тарзда шикастланган бўлса, консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли идоралари консуллик мансабдор шахсини бу ҳақда иложи борича қисқа муддат ичида хабардор қиладилар ва йўловчилар ва экипажни қутқариш ва кема ва унинг юкини қутқариш учун кўрилган чоралар ҳақида хабар берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахси консулликка ваколат берган давлат кемасига, унинг экипажи аъзоларига ва кеманинг консулликка ваколат берган давлат фуқаролари ҳисобланган йўловчиларига ёрдам кўрсата олади ёхуд консуллик жойлашган давлатдан бундай ёрдам кўрсатишни сўрай олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар консулликка ваколат берган давлат кемасининг эгаси, капитани ёки бошқа ваколатли шахс кеманинг ёки унинг юкининг қўриқланиши ва қутқарилишини таъминлаш чораларини кўришга ёки уларни ўз қўл остига олишга қодир бўлмаса, консулликка ваколат берган давлатнинг консуллик мансабдор шахси кема эгаси номидан ё бундай ҳолатда кема ёки юк эгаси қабул қилиши керак бўлган чораларни кўради, ё консуллик жойлашган давлатга шундай чораларни кўриш илтимоси билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1, 2 ва 3-бандларининг қоидалари, шунингдек консулликка ваколат берган давлат ёки учинчи давлат фуқаросига тегишли бўлган ва консуллик жойлашган давлат соҳили ёки сувларида топилган ёки консуллик жойлашган давлат бандаргоҳига келтирилган ашёларга нисбатан ҳам амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли идоралари консулликнинг мансабдор шахсига консулликка ваколат берган давлатнинг кемасини қутқариш билан боғлиқ чораларни кўришда барча тегишли ёрдамни кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Консулликка ваколат берган давлатнинг шикастланган кемаси, шунингдек унинг юки ва мулки консуллик жойлашган давлатда божхона солиқлари, йиғим ва божларидан фақат кема ва унинг юки бу давлатда бож тўлашни кутиб қолдирилган ҳолларни истисно қилганда, озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-модда
Ҳаво кемалари хусусидаги вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциянинг 44 — 47-моддалари фуқаро авиацияси бўйича иккала давлат аъзо бўлган ҳар қандай халқаро битимга зид келмайдиган даражада фуқаро ҳаво кемаларига нисбатан ҳам амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-модда
Консуллик жойлашган давлат идоралари билан алоқалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахслари ўз вазифаларини бажариш жараёнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўз консуллик округининг ваколатли маҳаллий идораларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли марказий идораларига консуллик жойлашган давлат қонун, қоидалари ва урф-одатлари ёки тегишли халқаро шартномалар йўл қўйган даражада мурожаат қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-модда
Консуллик йиғимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси консуллик жойлашган давлат ҳудудида консуллик ишларини амалга оширгани учун консулликка ваколат берган давлатнинг қонун ва қоидалари назарда тутган йиғим ва божлар олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида эслатилган, йиғим ва божлар сифатида олинадиган пуллар ва бундай йиғим ва божларни олгандаги квитанциялар консуллик жойлашган давлатда барча солиқ йиғим ва божлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик жойлашган давлат консуллик муассасасига шу йўсинда тўпланган пулларни ўзининг расмий банк ҳисобига ўтказишга рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-модда
Консуллик муассасаси ходимлари вазифаларининг тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси ходимларининг вазифалари, хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) консулликка ваколат берган давлатнинг консуллик жойлашган давлатга унинг вазифалари тўхтаганини хабар қилиши билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) 3-моддага биноан консуллик жойлашган давлат томонидан берилган экзекватура ёки бошқа рухсатномани бекор қилиш билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) консуллик жойлашган давлатнинг консулликка ваколат берган давлатни унинг ходимини консуллик ходими деб ҳисоблашни тўхтатгани ҳақида хабардор қилиши билан тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52-модда
Консуллик жойлашган давлатдан қайтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик жойлашган давлат ҳатто қуролли можаро юз берган тақдирда ҳам консуллик муассасаси ходимлари ва консуллик жойлашган давлатнинг фуқаролари ёки унинг ҳудудида доимий яшовчи чет эллик ҳисобланмаган хусусий уй хизматчиларига, шунингдек улар билан бирга яшаётган оила аъзоларига, уларнинг қайси давлат фуқароси эканлигидан қатъи назар, қайтишга тайёргарлик кўришлари ва тегишли ходимларнинг вазифалари тугагандан сўнг иложи борича тезроқ чиқиб кетишлари учун зарур бўлган вақт ва шароитни яратиб бериши лозим. Хусусан, у лозим бўлган тақдирда, уларнинг ихтиёрига ўзлари учун ва консуллик жойлашган давлатда сотиб олган, қайтиб кетиши вақтида олиб кетиш тақиқланмаган, мулклари учун нақлиёт воситалари бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53-модда
Консуллик бинолари ва архивларини, шунингдек консулликка ваколат берган давлат манфаатларини фавқулодда шароитларда қўриқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Икки давлат ўртасидаги консуллик муносабатлари узилган тақдирда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) консуллик жойлашган давлат, ҳатто қуролли ихтилоф рўй берган тақдирда ҳам консуллик биноси, шунингдек консуллик муассасаси ва консуллик архивига ҳурмат билан қараши ва қўриқлаши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) консулликка ваколат берган давлат консуллик биноларини, шунингдек уларда жойлашган мулкни ва консуллик архивини қўриқлашни консуллик жойлашган давлатга маъқул бўлган учинчи давлатга ишониб топшириши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) консулликка ваколат берган давлат ўз манфаатлари ва фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилишни консуллик жойлашган давлатга маъқул бўлган учинчи давлатга ишониб топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасасининг вақтинчалик ёки тамоман ёпилиши ҳолларида ушбу модданинг 1-бандининг «а» кичик банди қоидаларига амал қилинади. Бундан ташқари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) агар консулликка ваколат берган давлат консуллик жойлашган давлатда дипломатик ваколатхонага эга бўлмаса, лекин бу давлат ҳудудида бошқа консуллик муассасасига эга бўлса, ушбу консуллик муассасасига ёпилган консуллик муассасасини ундаги мулки ва консуллик архиви билан биргаликда қўриқлаш ва консуллик жойлашган давлат розилиги билан, бу консуллик муассасаси округида консуллик вазифаларини бажариш ишониб топширилиши мумкин; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) агар консулликка ваколат берган давлат консуллик жойлашган давлатда ва дипломатик ваколатхонага, на бошқа консуллик муассасасига эга бўлмаса ушбу модданинг 1-бандининг «b» ва «с» кичик бандларидаги қоидаларига амал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54-модда
Кучга ва амал қилиш муддатига кириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция Аҳдлашаётган Томонларнинг конституциявий қоидаларига мувофиқ ратификация қилиниши лозим ва ратификация ёрлиқлари алмашилган санадан 30 кун ўтгандан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенция Аҳдлашаётган Томонлардан бирининг дипломатия воситалари орқали бошқа Аҳдлашаётган Томонга ўзининг ушбу Конвенциянинг амал қилишини тўхтатиш нияти ҳақидаги ёзма билдирувномасини топширган санадан олти ой ўтганга қадар ўз кучини сақлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Москва шаҳрида, 1994 йил 2 мартида икки нусхада, ўзбек ва рус тилларида тузилди, иккала матн ҳам бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)