Хоразм вилояти Шовот тумани ҳокимининг
Қарори
Шовот туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 26 майдаги 27-141-сонли «Хоразм вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 3 июндан ўз кучини йўқотади.
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 345-сон қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2452, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 17-сон, 229-модда) талабларига асосан, туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш мақсадида қарор қиламан:
1. Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (кейинги ўринларда матнда «техника» деб юритилади) техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ, техникаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин ва жорий йилнинг 1 февралидан 1 июлигача техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.
* 2-илова берилмайди.
2. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси:
техникаларни, техник кўрикдан ўтказишда улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш, амалда мавжудлигини, машиналар сонини, уларнинг ҳолатини, рўйхатдан ўтказиш маълумотларини аниқлаштириш;
қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари мавсумга тайёргарлигига;
техникалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг:
тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарига — 0,18 фоизи;
қишлоқ хўжалик машиналарига — 0,10 фоизи;
машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари — 0,37 фоизи миқдорда йиғим ундирилишини таъминласин.
3. Туман қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспектори (Х. Қуронбоев) белгиланган тартибда рўйхатдан ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган носоз машиналарни йўлга чиқарилишини олдини олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсин.
4. Мазкур қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимининг 2013 йил 5 апрелдаги 302-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Қарор «Шовот истиқболи» газетасида эълон қилинсин ва давлат ҳисобига олиш учун адлия бошқармасига тақдим этилсин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О. Холбоевга юклатилсин.
Ҳоким Қ. ҚУРЯЗОВ
Шовот т.,
2014 йил 23 январь,
57-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 23 январдаги 57-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш комиссияси
ТАРКИБИ
| Қуронбоев Хусинбой | — | туман қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича инспектори, комиссия раиси |
|
Комиссия аъзолари: | ||
| Д. Ражабов | — | Шовот МТП ОАЖ раҳбари |
| Д. Бекчанов | — | «Агротехсервис МТП» МЧЖ раҳбари |
(«Шовот Истиқболи» газетаси, 31.01.2014 й., 2-сон)