Хоразм вилояти Урганч тумани ҳокимининг
Қарори
2014 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 26 майдаги 27-141-сонли «Хоразм вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 3 июндан ўз кучини йўқотади.
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низомга асосан, туманда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ва молиялаш тартибини, ишсиз деб эътироф этилган фуқароларнинг бундай ишларда иштирок этиш шартларини белгилаш мақсадида қарор қиламан:
1. 2014 йилда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш иловага мувофиқ корхона, ташкилотларга юклатилсин.
2. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Ж. Тўраев)га иловада келтирилган корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари билан тегишли шартномалар тузиб, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш вазифаси топширилсин.
3. Тегишлича корхона, ташкилотлар раҳбарлари:
ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун уларнинг махсус дастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган, меҳнат фаолиятининг вақтинча турларига мувофиқ бўлишини;
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан юборилган фуқароларни ҳар ой давомида камида икки ҳафта муддатга ҳақ тўланадиган жамоат ишлари билан таъминланишини;
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси тузсин ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини таъминласин;
ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, Урганч туман ҳокимлигига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоиз маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;
бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.
4. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Ж. Тўраев) бир ҳафта мобайнида иловада кўрсатилган корхона, ташкилотлар раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.
5. Мазкур қарор қабул қилиниши билан Урганч туман ҳокимининг «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги 2013 йил 5 июндаги 794-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ушбу қарор «Урганч ҳақиқати» газетасида эълон қилинсин.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Р. Сапаев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Ш. РУСТАМОВ
Урганч т.,
2014 йил 22 август,
1305к-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 22 августдаги 1305к-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Белгиланган муддатларда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилувчи корхона ва ташкилотлар
РЎЙХАТИ
| Т/р | Корхона ва ташкилотлар номи | Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари тури |
Жалб қилинадиганлар сони (киши) |
Ташкил қилиш даври | Сарфланадиган харажатлар | |
| иш берувчи корхона маблағи ҳисобидан (%) | иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағидан (%) | |||||
| 1. | Урганч Ипак қурти тухуми ОАЖ | мавсумий вақтинчалик ишлар | 73 | 1 ойгача | 75 | 25 |
| 2. | Урганч нурсаид қурилиш МЧЖ | мавсумий вақтинчилик ишлар | 14 | 1 ойгача | 75 | 25 |
| Туман бўйича жами | | 87 | | | | |