20.01.2014 йилдаги 98/28-04-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти Халқ депутатлари Бўз тумани кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўз тумани маҳаллий бюджетининг 2013 йилдаги ижроси ҳамда 2014 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 12, 13-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2013 йил 14 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги 770-II-сонли, Олий Мажлис Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги 339-II-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2013 йил 27 декабрдаги 168/31-4-сонли қарорларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бўз туман маҳаллий бюджетининг 2013 йилдаги ижроси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даромадлар қисми бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромадлар тушуми 7 млрд 986 млн 927,5 минг сўм, харажатларни қоплашга йўналтирилган йил бошига бўлган бюджет маблағлари 162 млн 652 минг сўм, вилоят бюджетидан олинган субвенциялар жами 13 млрд 426 млн 946 минг сўм, ўзаро ҳисоб бўйича вилоят бюджетидан олинган маблағлар 3 млрд 831 млн 448,9 минг сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харажатлар қисми бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жами харажатлар 25 млрд 447 млн 974,7 минг сўм миқдорида 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман маҳаллий бюджетининг 2014 йилги асосий кўрсаткичлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромадлар қисми солиқ тушумлари бўйича 10 млрд 628 млн 229 минг сўм, вилоят бюджетидан олинадиган субвенциялар 19 млрд 310 млн 444 минг сўм, ҳамма даромадлар 29 млрд 938 млн 673 минг сўм миқдорида 2-иловага*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харажатлар қисми соҳалар бўйича 29 млрд 938 млн 673 минг сўм миқдорида ҳамда айланма касса маблағи меъёри 194 млн 311 минг сўм миқдорида 3-иловага*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда умумдавлат солиқлари бўйича тушумларнинг туман маҳаллий бюджетига ажратиладиган меъёрлари 4-иловага*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман бўйича маҳаллий бюджет даромадлари, харажатлари, вилоят бюджетидан ўтказиб бериладиган субвенция маблағлари миқдорлари ва айланма касса маблағларининг меъёрлари 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 5-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тумандаги мутасадди ташкилотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлашга, аҳолининг реал даромадлари ва турмуш фаровонлигини оширишга ҳамда инфляция даражасини мақсадли прогноз кўрсаткичлар доирасида сақлашга қаратилган бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштиришни ва иқтисодиётни эркинлаштириш давом эттирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция муҳитини яхшилаш, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ва янги иш ўринлари яратишни янада рағбатлантириш мақсадида, иқтисодиёт зиммасига тушаётган солиқ юкини камайтириш ва солиқ маъмуриятчилиги тизимини янада соддалаштириш, янги корхоналар барпо этиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳисобига солиқ базасини кўпайтириш, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришларни барча солиқ тўловчиларга етказиш ва кенг тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича чора-тадбирларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатадиган давлат харажатларининг, шу жумладан таълимни ривожлантиришга, тиббий хизматлар сифатини яхшилашга, ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга қилинадиган харажатларнинг устуворлигини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда ишлаб чиқарилаётган товарлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг ички ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида инвестиция ва инновация жараёнларини рағбатлантириш орқали иқтисодиётнинг етакчи тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашни жадаллаштиришга йўналтирилган таркибий ўзгартиришлар ҳамда иқтисодиётни диверсификация қилиш дастурларини амалга оширишни давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини янада ривожлантириш, шунингдек мамлакатни модернизация қилиш, бандликни таъминлаш ва аҳоли турмуш сифатини оширишнинг энг муҳим омили сифатида хизмат кўрсатиш соҳасини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетларнинг бюджетлараро муносабатларни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1652-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги «Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 91-сонли қарорларига мувофиқ 2012 — 2015 йилларда тиббиёт муассасаларнинг тармоғини мақбуллаштириш, бўлинмаларни ягона ҳудудда жамлаш ҳамда ўзини ўзи молиялаштириш ва қоплаш салмоғини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлари давом эттириш ва бунинг натижасида бўшайдиган молиявий маблағлар соғлиқни сақлаш муассасаларини анжомлар, сарфланадиган материаллар, реактивлар ва дори-дармонлар билан таъминланиш даражасини орттиришга йўналтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги «2013 — 2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 178-сон қарорига асосан замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш ва мазкур марказларнинг биноларини босқичма-босқич капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар мақсадли ва манзилли ишлатилиши устидан қатъий назоратни таъминлаш, бюджетдан ажратилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини берувчи молиялаштиришнинг норматив усулларини жорий этишни кенгайтириш ҳисобига харажатларни мақбуллаштириш мақсадида Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бюджети тақчиллигини 2014 йил 1 январь ҳолатига кўра республика бюджетининг зарурий айланма касса нақд маблағлари ҳажмидан ортиқча эркин қолдиқлари ва бошқа қолдиқлар ноинфляциявий манбалари ҳисобидан молиялаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукуматимизнинг иқтисодиётимизни юқори суръатларда ўсиши, инфляция даражасининг белгиланган кўрсаткичлар доирасида сақлаб турилиши, инвестициялар миқдори ва аҳоли реал даромадларининг муттасил равишда ошиб бориши, Давлат бюджетининг даромадлари бўйича ишончли ва барқарор ўсишни таъминлаш бўйича дастурли кўрсатмалари ижроси сўзсиз таъминланиши чоралари кўрилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманнинг иқтисодий жиҳатдан янада ривожланишини, макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик мустаҳкамланишини, ижтимоий дастурлар устувор тарзда молиялаштирилишини, уй-жой коммунал хўжалигини яхшилашга қаратилган комплекс чора-тадбирларнинг бажарилишини ҳамда бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини янада ривожлантириш, шунингдек бандликни таъминлаш ва аҳоли турмуш сифатини оширишнинг энг муҳим омили сифатида хизмат кўрсатиш соҳасини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ сиёсатини хўжалик юритувчи субъектларга солиқ юкини янада камайтиришга, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга, аҳолининг даромадларини ўстириш ва уларнинг харид қилиш қобилиятини оширишга, солиқ маъмурчилигини соддалаштириш ва мукаммаллаштиришга қаратилган Ҳукумат қарорларини сўзсиз бажариш чораларини кўрсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган муассасалар томонидан бюджетдан ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш ва мақсадли сарфланишини таъминланишини доимий назорат қилиш, вақтинча бўшаб қолган маблағларни амалдаги тартибларга кўра мақбуллаштириш чораларини кўриш ва бунинг ҳисобига шаклланган манбаларни Ҳукумат томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонлар, туман ҳокимининг қарор ва фармойишлари ҳамда муҳим Давлат дастурларининг тегишли бандларининг ижроси учун зарур бўлган маблағларни ажратишга йўналтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини, турмуш даражаси ва даромадлари ўсишини таъминлаш, меҳнат бозорида иш кучига бўлган талабни ошириш бўйича иқтисодиёт тармоқларининг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулияти оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бюджет даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичлари сўзсиз бажарилишини, ҳудуднинг солиқ базаси ва молиявий салоҳияти кенгайтирилиши юзасидан самарали чора-тадбирлар қабул қилинишини таъминласинлар ҳамда бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман молия, ғазначилик, давлат солиқ инспекцияси ва барча тижорат банклари туман бўлимлари ҳисобот даврлари якунларида мазкур қарорнинг бажарилиши ҳақида туман ҳокимлигига ахборот бериб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Бўз ҳаёти» газетаси таҳририяти (С. Хазратқулов)га ушбу қарорни туман газетасида чоп этиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2012 йил 30 декабрь кунги 68/18-4 сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан кучга кирган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси (Х. Махкамов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман бюджетининг тегишли даврдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ҳар чоракда муҳокама қилиш ва туман Кенгаши сессиялари тасдиғига киритиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси раиси Х. Махкамов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман кенгаши раиси Д. АДИЛБОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўз ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 20 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98/28-04-сон