Андижон вилояти Булоқбоши тумани ҳокимининг
қарори
Тумандаги транспорт воситаларини 2014 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг 2021 йил 3 майдаги 116/24-6-сонли «Андижон вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 28 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш хақида»ги 54-сонли қарори ҳамда 2012 йил 24 февралдаги 49-қ сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирининг 2011 йил 4 январдаги 2-сонли буйруғига ва Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан қарор қиламан:
1. Тумандаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари навбатдаги 2014 йил мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
2. Техник кўрикдан сифатли ва тартибли ўтказиш бўйича иловага мувофиқ комиссия таркиби тасдиқлансин.
3. Туман мудофаа ишлар бўлими (Т. Усмонов)га 2014 йил ойлик маоши сақланган ҳолда битта ходим ажратиш ва туман ички ишлар бўлими ихтиёрига юбориш вазифаси юклатилсин.
4. Туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати гуруҳи (М. Хамракулов)га:
«Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 5-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўригини;
биринчи марта — 1 март — 30 июнда;
иккинчи марта — 1 сентябр — 31 октябрда ўтказиш;
юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўригини — 1 март — 30 июнда;
жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўригини — 1 январдан — 31 августгача ўтказилишини таъминлаш топширилсин.
5. Туман ички ишлар бўлими Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (М. Хамракулов)га техник кўрикдан ўтаётган ҳар бир транспорт воситасининг ёритқич чироқлари ойналарига автомашина Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини такрор ёзилишини (грапировка йўли билан) таъминлаш юклатилсин.
6. Булоқбоши туман фуқароларнинг шахсий фойдаланишдаги автомототранспорт воситаларини мавсумий йиллик техник кўрикдан ўтказилиши туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи биноси олдида ташкил қилинсин.
7. «Булоқбоши» газетаси муҳаррири (А. Ғозиев)га мазкур қарорни оммавий ахборот воситаси орқали кенг оммага етказиш ишларини амалга ошириш вазифаси топширилсин.
8. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга кириши белгилаб қўйилсин.
9. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2013 йил 6 апрелдаги 145-Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С. Қосимов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Д. МАКСУДОВ
Булоқбоши т.,
2014 йил 28 февраль,
101-Қ-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 28 февралдаги 101-Қ-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Давлат техник кўригидан ўтказиш туман комиссияси
ТАРКИБИ
|
М. Хамрақулов |
— |
туман ички ишлар бўлими Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи раҳбари, комиссия раиси |
|
КОМИССЙЯ АЪЗОЛАРИ: | ||
|
Ш. Буваназаров |
— |
туман мудофаа ишлари бўлими резервдаги ва ҳарбийга мажбурлар бўлими бошлиғининг ёрдамчиси: |
|
М. Мирзаев |
— |
туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари |
|
Р. Хамракулов |
— |
табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси туман бўлими раиси |
|
А. Тўхтабоев |
— |
туман Давлат техника назорати инспекция бошлиғи |
|
Б. Косимов |
— |
туман автомотоҳаваскорлар кўнгилли жамияти раиси |
|
Ф. Мирзаева |
— |
«Ўзагросугурта» Давлат акциядорлик суғурта компанияси туман бўлими бош назоратчиси |