Андижон вилояти Булоқбоши тумани ҳокимининг
Қарори
Тумандаги транспорт воситаларини йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Андижон вилояти Булоқбоши тумани ҳокимининг 2014 йил 28 февралдаги 101-қ-сонли «Тумандаги транспорт воситаларини 2014 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Тумандаги хўжалик, ташкилот, муассаса ва кичик корхоналар ҳисобида турувчи техник-транспорт воситаларини давлат техник кўригидан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларини бажарилишини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, тумандаги транспорт воситалари 2013 йил март ойидан бошлаб йиллик техник кўрикдан ўтказилсин.
3. Давлат техник кўригидан ўтказиш туман комиссияси (М. Ҳамрокулов)га ҳарбий сафарбарлик учун бириктирилган транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом талаблари асосида ўтказилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
4. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, туман ҳудудидаги барча ташкилот, корхона ва кичик корхоналар раҳбарларидан жадвалда кўрсатилган муддатларда автотранспорт воситаларини техник ҳолатини созлаб, Қўрғонтепа 2-туманлараро имтиҳон ва рўйхатга олиш бўлинмаси билан транспорт сонини таққослаб техник кўрикдан ўтказиш талаб қилинсин.
5. Шахсий транспорт ҳайдовчиларига қарашли бўлган автоуловлар жойлардаги корхона, ташкилотларнинг техник хизмат кўрсатиш шохобчаларида ўтказилсин.
6. Булоқбоши газетаси таҳририяти (А. Ғозиев)га мазкур қарор матнини газета саҳифалари орқали кенг оммага етказиш вазифаси топширилсин.
7. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2012 йил 3 февралдаги 8-Ф-сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С. Қосимов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Д. МАКСУДОВ
Булоқбоши т.,
2013 йил 6 апрель,
145-қ-сон
Туман ҳокимининг 2013 йил 6 апрелдаги 145-Қ-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Давлат техник кўригидан ўтказиш туман комиссияси
ТАРКИБИ:
| М. Хамрақулов | — | Туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи раҳбари, комиссия раиси |
|
КОМИССИЯ АЪЗОЛАРИ: | ||
| У. Тухтақулов | — | Туман Мудофаа ишлари бўлими резервдаги ва ҳарбийга мажбурлар бўлими бошлиғи |
| А. Камолов | — | Туман Давлат солиқ инпекцияси бошлиғининг ўринбосари |
| Р. Хамрақулов | — | Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси туман бўлими раиси |
| А. Тўхтабоев | — | Туман Давлат техника назорати инспекция бошлиғи |
| Б. Қосимов | — | Туман автомотоҳаваскорлар кўнгилли жамияти раиси |
| Ф. Мирзаева | — | «Ўзагросуғурта» Давлат акциядорлик суғурта компанияси туман бўлими бош назоратчиси |
Туман ҳокимининг 2013 йил 6 апрелдаги 145-Қ-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларини бажарилишини таъминлаш мақсадида тумандаги хўжалик ташкилот, муассаса ва кичик корхоналар ҳисобида турувчи техник-транспорт воситаларини Давлат техник кўрикдан ўтказиш
ЖАДВАЛИ
| Т/р |
Ташкилот, корхона ҳамда хўжалик номи |
Техник кўрикдан ўтказиладиган кун | Техник кўрикдан ўтказиладигаи жой |
| 1. | Ойбек ММТП | 11.04.2013 йил | Хўжалик техник хизмат кўрсатиш шохобчаси |
| 2. | Ройиш агротех сервис ММТП | 12.04.2013 йил | Хўжалик техник хизмат кўрсатиш шохобчаси |
| 3. | Н. Режапов ММТП | 13.04.2013 йил | Хўжалик техник хизмат кўрсатиш шохобчаси |
| 4. | Учтепа агротех сервис ММТП | 14.04.2013 йил | Хўжалик техник хизмат кўрсатиш шохобчаси |
| 5. | Ш. Кенжаев ММТП | 15.04.2013 йил | Хўжалик техник хизмат кўрсатиш шохобчаси |
| 6. | Жўраполвон ММТП | 16.04.2013 йил | Хўжалик техник хизмат кўрсатиш шохобчаси |
| 7. | Ш. Юлдузи сервис ММТП | 17.04.2013 йил | Хўжалик техник хизмат кўрсатиш шохобчаси |
| 8. | Сарбонтепа сервис ММТП | 17.04.2013 йил | Хўжалик техник хизмат кўрсатиш шохобчаси |
| 9. | Булоқбоши МТП ДАЖ | 18.04.2013 йил | МТП техник хизмат кўрсатиш шохобчаси |
| 10. | Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими | 19.04.2013 йил | Хўжалик техник хизмат кўрсатиш шохобчаси |
| 11. | «Абдужалил» хусусий фирмаси | 19.04.2013 йил | Автокорхона техник хизмат кўрсатиш шохобчаси |
| 12. | Уюшма | 20.04.2013 йил | Автокорхона техник хизмат кўрсатиш шохобчаси |
| 13. | Автомобиль мактаби | 21.04.2013 йил | Автокорхона техник хизмат кўрсатиш шохобчаси |
| 14. | «Булоқбоши СИЧХЖ» а/к | 22.04.2013 йил | Автокорхона техник хизмат кўрсатиш шохобчаси |
| 15. | «Водийгазтаъминот» У/К туман филиали | 23.04.2013 йил | Автокорхона техник хизмат кўрсатиш шохобчаси |
| 16. | Тиббиёт бирлашмаси | 23.04.2013 йил | Автокорхона техник хизмат кўрсатиш шохобчаси |
| 17. | Андижон УБЭР | 24.04.2013 йил | Автокорхона техник хизмат кўрсатиш шохобчаси |
| 18. | Андижон тажриба синов заводи | 25.04.2013 йил | Автокорхона техник хизмат кўрсатиш шохобчаси |
| 19. | ХУТТ | 27.04.2013 йил | Автокорхона техник хизмат кўрсатиш шохобчаси |
| 20. | МКТ «Ватанпарвар» | 27.04.2013 йил | Ватанпарвар техник хизмат кўрсатиш шохобчаси |
| 21. | Туман ЙХПТФДК | 28.04.2013 йил | ЙХПТФДК техник хизмат кўрсатиш шохобчаси |
| 22. | «Даврон» агрофирма | 28.04.2013 йил | Агрофирма техник хизмат кўрсатиш шохобчаси |
| 23. | Ширмонбулоқ тош кони, ИВТАН | 29.04.2013 йил | ИВТАН техник хизмат кўрсатиш шохобчаси |
| 24. | Кичик корхона ва фирмалар | 30.04.2013 йил | Техник хизмат кўрсатиш шохобчалари |