30.10.2014 йилдаги 301-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ аҳоли пунктлари ерларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ аҳоли пунктлари ерларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 30 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
301-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 октябрдаги 301-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ аҳоли пунктлари ерларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ қишлоқ аҳоли пунктлари ерларидан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ аҳоли пунктлари ерлари — аҳолисининг асосий фаолияти тури қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа қишлоқ жойларга хос бўлган фаолиятни юритиш ҳисобланадиган қишлоқ жойларда аҳоли пунктларини барпо этиш, ободонлаштириш ва ривожлантириш учун фойдаланиладиган ерлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пункти ерлари — шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари чегаралари доирасидаги, шунингдек қишлоқ аҳоли пунктлари ерлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ аҳоли пунктининг чегараси (чизиғи) — шаҳарсозлик ҳамда ер тузиш ҳужжатларига мувофиқ қишлоқ аҳоли пунктининг белгиланган тартибда тасдиқланадиган, ушбу ерларни ер фондининг бошқа тоифаларидан ажратадиган ташқи чегараси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктининг бош режаси — ҳаёт фаолияти муҳитининг комплекс шакллантириш шароитларини, аҳоли пунктини ҳудудий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгиловчи шаҳарсозлик ҳужжати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини ҳудудини архитектура-режавий жиҳатдан ташкил этиш лойиҳаси — асосий шаҳарсозлик вазифаларини — аҳоли яшаш шароитларининг яхшиланишини, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада ривожлантиришни, атроф муҳитни ҳимоя қилишни, табиий, меҳнат ва материал ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминловчи қишлоқ аҳоли пунктларининг план тузилмасини, посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини ҳудудининг комплекс тарзда ривожланишини ва уни зоналаштиришни ҳамда унинг тўлиқ архитектуравий шакли яратилишини ҳал этишни назарда тутувчи комплекс шаҳарсозлик ҳужжати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қишлоқ аҳоли пунктлари чегараси (чизиғи) доирасида жойлашган барча ерлар қишлоқ аҳоли пунктлари ерлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудий ва ер ресурслари асосини қишлоқ аҳоли пунктларининг белгиланган чегараси (чизиғи) доирасидаги ҳудудлар, шунингдек ушбу ҳудудлар ерлари юзасидаги ва остидаги барча бойликлар ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қишлоқ аҳоли пунктлари аҳолиси сонига кўра қуйидагиларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик аҳоли пунктлари — аҳолиси сони беш минг кишидан кўп;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
катта аҳоли пунктлари — аҳолиси сони уч минг кишидан беш минг кишигача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта аҳоли пунктлари — аҳолиси сони минг кишидан уч минг кишигача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик аҳоли пунктлари — аҳолиси сони бир минг кишигача.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қишлоқ аҳоли пункти чегараси (чизиғи) лойиҳаси посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини ҳудудини архитектура-режа жиҳатидан ташкил қилиш лойиҳаси тузилгандан кейин, алоҳида мустақил ҳужжат сифатида ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қишлоқ аҳоли пункти чегараси (чизиғи)ни белгилаш ва ўзгартириш туман давлат ҳокимияти органлари томонидан, уларнинг планлаштирилиши, қурилиши ҳамда хўжалик ичидаги ер тузилиши лойиҳаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қишлоқ аҳоли пунктининг Бош плани аҳоли ва давлат манфаатларини кўзлаб ҳаёт фаолияти муҳитини, аҳоли пунктлари чегарасининг ривожланиш чегарасини, ҳудудларнинг зоналаштирилишини, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмалар, тарихий-маданий мерос объектларини ҳамда алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудларни асраш, экология ва санитария бўйича шаҳарсозлик талабларини белгиловчи асосий шаҳарсозлик ҳужжати ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қишлоқ аҳоли пунктлари ерларига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқлар ва овуллар ҳудудида жойлашган ерлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳудудида жойлашган ерлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қишлоқ аҳоли пунктларининг ерлари қуйидаги турларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
посёлканинг қурилиш ерлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланиладиган ерлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар ва бошқа ер турлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон экинлари билан банд бўлган ерлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган, мазкур мақсадларда фойдаланиш учун юридик шахсларга берилган ерлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ер участкаларининг қишлоқ хўжалиги пунктлари чизиғига киритилиши ушбу участкаларга бўлган мулк ҳуқуқи, бу ерларга нисбатан эгалик, фойдаланиш ҳамда ижара ҳуқуқининг тугатилишига олиб келмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қишлоқ аҳоли пункти ерлари таркибига киритилган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ерлари, зарур ҳолларда, қишлоқ аҳоли пунктларининг эҳтиёжлари учун посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини ҳудудини архитектура-режавий жиҳатдан ташкил қилувчи лойиҳа, бош план ёки аҳоли пунктини қуриш лойиҳасига мувофиқ улардан олиб қўйилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ерларни олиб қўйиш ва бериш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қишлоқ аҳоли пунктлари ерларидан фойдаланиш иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Қишлоқ аҳоли пунктларида посёлка қурилиши учун берилган ерлардан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қишлоқ аҳоли пунктларида посёлка қурилиши учун берилган ерлардан (кейинги ўринларда посёлка қурилиши учун берилган ерлар деб аталади) турар жой, коммунал-маиший, маданий-маърифий, саноат, ишлаб чиқариш, савдо, маъмурий, диний иншоотлар, омборлар ва бошқа бино ҳамда иморатлар қуриш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Посёлка қуриш тартиби посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини ҳудудларини меъморий-режавий ташкил этиш лойиҳаларида, бош режада, батафсил режалаштириш лойиҳасида ва аҳоли пунктини қуриш лойиҳаларида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қурилиш ерлари корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга — турар жой, маданий-маиший, саноат ва бошқа капитал қурилиш турлари учун, фуқароларга эса — якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойга хизмат кўрсатишга қонунчиликда белгиланган тартибда берилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қурилиш учун вақтинча фойдаланилмаётган ерларда енгил турдаги объектлар (савдо чодирлари, дўкончалар, реклама конструкциялари ва шу кабилар) қуриш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда берилиши мумкин, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳудудларида жойлашган қишлоқ аҳоли пунктларида эса — қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари розилиги билан берилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ер участкасининг у ёки бу қисмида ёки қурилишлар жойлашган ер майдонида, агар коммунал хизмат кўрсатиш (ёритиш, канализация, қувурлар ўтказиш, суғориш қурилмалари ва бошқалар), уларнинг эгалари ёки фойдаланувчиларга эса — мустақил равишда ўтишдан маҳрум қилинса, бу ҳолда мазкур ер участкасини бўлишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Агар ер участкасида қўшимча биноларни (гараж, отхона, молхона, омборхоналар, ертўлалар ва бошқалар) қуриш ушбу ер участкасида жойлашган юридик шахслар ёки ёнидаги турар жойларда истиқомат қиладиган жисмоний шахслар манфаатларини чекласа, бунга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Табиий офатлар ёки бошқа сабаблар натижасида бинолар вайрон бўлган ҳолларда, агар бузилган иморатларнинг мулкдорлари бузилган кундан бошлаб икки йилдан кам бўлмаган муддат ичида ушбу ер майдонида иморатни тиклаш ёки янги иморат барпо этишни бошласа, агар посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги меъморий-режалаштириш ташкилотларининг лойиҳалари, бош режа, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва аҳоли пунктларини қуриш лойиҳаларида ушбу ер участкасидан бошқа мақсадларда фойдаланиш кўзда тутилмаган бўлса, ер участкасидан фойдаланиш ва унга эгалик қилиш ҳуқуқи ўша иморатларнинг мулкдорларида сақланиб қолади. Бундай ҳолатларда вайрон бўлган бинолар мулкдорларига белгиланган тартибда ушбу посёлка чегарасида жойлашган бошқа ер участкаси ёки бошқа шинам уй-жой иморати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қишлоқ аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерларидан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Умумий фойдаланишдаги ерлардан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоқа йўлларини (майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, суғориш тармоқлари, қирғоқларни) жойлаштириш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий-маиший эҳтиёжлар ва аҳоли дам олиши (ўрмонзор боғ, истироҳат боғлари, хиёбонлар, ҳавзалар, чўмилиш жойлари ҳамда ариқлар тармоғи) учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал-маиший эҳтиёжлар (қабристонлар, чиқиндиларни зарарсизлантириш ва йўқотиш жойлари, ахлатхоналар ва қишлоқ аҳоли пунктлари эҳтиёжлари учун хизмат қиладиган бошқа ерлар) учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Умумий фойдаланишдаги ерларда турар жойларни қуриш тартиби посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги меъморий-режалаштириш ташкилотларининг лойиҳаларида, бош режасида, батафсил режалаштириш лойиҳаларида ва аҳоли пунктларини қуриш лойиҳаларида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Умумий фойдаланишдаги ерлар муайян юридик шахсларга ва жисмоний шахсларга бириктирилмайди, улар туман давлат ҳокимияти органларининг бевосита тасарруфида бўлади, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳудудларида жойлашган қишлоқ аҳоли пунктларида эса — қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари тасарруфида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Қишлоқ аҳоли пунктларидаги сув ҳавзалари бўйидаги ерлардан, биринчи навбатда, белгиланган тартибда дам олиш ва спорт учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Умумий фойдаланишдаги ерларда капитал қурилиш иншоотларини барпо этишга фақат белгиланган мақсадларда рухсат берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Умумий фойдаланиш ерларидаги йўллар ва ариқлар тармоғидан ташқари ер участкалари енгил турдаги объектлар (савдо чодирлари, дўкончалар, реклама конструкциялари ва шу кабилар) учун, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳудудларида жойлашган қишлоқ аҳоли пунктларида эса — қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари розилиги билан юридик шахсларга ва фуқароларга қонунчиликда белгиланган тартибда берилиши мумкин.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Қишлоқ аҳоли пунктларининг қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ихтиёридаги қишлоқ хўжалиги ерларидан экинзорлар, боғлар, узумзорлар, тутзорлар, мевазорлар, полизлар, кўчатхоналар, яйловлар, пичанзорлар, суғориш, захни йўқотиш ва йўл тармоқлари билан банд ерлар, қурилиш, хонадонлар, майдонлар ва шу кабилар учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган ерларда ва қишлоқ аҳоли пунктлари чегарасида жойлашган бошқа ерларда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан турар жой, маданий-маиший ва ишлаб чиқариш иморатларини барпо этиш посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги меъморий-режалаштириш ташкилотларининг лойиҳалари, бош режаси, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва аҳоли пунктларини қуриш лойиҳалари бўйича туман ҳокими рухсатига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Қишлоқ аҳоли пунктларининг ўрмон ерларидан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Қишлоқ аҳоли пунктларидаги ўрмон ерларидан аҳоли дам олишини ташкил этиш, микроиқлим, атмосфера ҳавоси ҳолати ва аҳоли пунктларининг санитария-гигиена шароитларини яхшилаш, аҳолининг маданий-эстетик эҳтиёжларини қондириш, аҳоли пунктлари ҳудудларини сув ва шамол емиришидан ҳимоя қилиш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ўрмон ерлари таркибига кирувчи, лекин дарахтсиз ерлардан спорт майдонлари ва бошқа эҳтиёжлар учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ўрмонларни жойлаштириш тартиби посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги меъморий-режалаштириш ташкилотларининг лойиҳаларида, бош режада, батафсил режалаштириш лойиҳаларида ва аҳоли пунктларини қуриш лойиҳаларида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Қишлоқ аҳоли пунктларининг саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларда фойдаланиш учун юридик шахсларга берилган ерларидан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларда фойдаланиш учун юридик шахсларга берилган ерлардан корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар томонидан тегишли вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадлардаги ерларда турар жойларни қуриш посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги меъморий-режалаштириш ташкилотларининг лойиҳаларида, бош режасида, батафсил режалаштириш лойиҳаларида ва аҳоли пунктларини қуриш лойиҳаларида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Фойдаланиш учун берилган ер участкасида жойлаштириладиган бино ва иншоотлар рўйхати белгиланган тартибда ер майдони ажратиш учун буюртманома тақдим қилинганда дастлабки маълумотларда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Фойдаланиш даврида қўшимча бинолар ва иншоотларни жойлаштириш туман ҳокимининг қўшимча қарори қабул қилингандан кейин посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги меъморий-режалаштириш ташкилотларининг лойиҳаларига, бош режасига, батафсил режалаштириш лойиҳаларига ва аҳоли пунктларини қуриш лойиҳаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, сув фонди ерлари ва аҳоли яшаш пунктларининг захира ерларидан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Қишлоқ аҳоли пунктлари ерларидан фойдаланишнинг мазкур Низомда белгиланган тартиби бузилганлиги учун қонунчиликка мувофиқ жавоб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ аҳоли пунктлари ерларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ аҳоли пунктлари ерларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 44-сон, 539-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон; 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)