Ҳужжат кучини йўқотган 05.12.2017 29.10.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2623
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 29.10.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2623
Кучга кириш санаси
03.11.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 05.12.2017
Ҳужжат 03.11.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестация материалларини давлат экспертизасидан ўтказиш ҳамда улар бўйича аттестациядан ўтказувчи ташкилотга хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 29 октябрда 2623-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2017 йил 22 ноябрдаги 36-Б-сонли «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестация материалларини давлат экспертизасидан ўтказиш ҳамда улар бўйича аттестациядан ўтказувчи ташкилотга хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2623-1 04.12.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли «Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестация материалларини давлат экспертизасидан ўтказиш ҳамда улар бўйича аттестациядан ўтказувчи ташкилотга хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир А. АБДУҲАКИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 3 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-Б-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2014 йил 3 октябрдаги 25-Б-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестация материалларини давлат экспертизасидан ўтказиш ҳамда улар бўйича аттестациядан ўтказувчи ташкилотга хулоса бериш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли «Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестация материалларини давлат экспертизасидан ўтказиш ҳамда улар бўйича аттестациядан ўтказувчи ташкилотга хулоса бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестация материаллари давлат экспертизаси (бундан буён матнда давлат экспертизаси деб юритилади) меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари (бундан буён матнда давлат экпертизасини ўтказувчи органлар деб юритилади) томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар давлат экспертизасининг асосий мақсадлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган асбоблар билан ўлчашларнинг методлари ва натижаларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва меҳнат жараёни омиллари, иш ўринларининг жароҳатлаш хавфлилиги ҳамда ходимларнинг якка тартибдаги ҳимоя воситалари (бундан буён матнда ЯТҲВ деб юритилади) билан таъминланганлигини баҳолаш натижаларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш (бундан буён матнда иш ўринлари аттестацияси деб юритилади) натижалари бўйича иш ўринлари аттестациясини ўтказган ташкилот (бундан буён матнда аттестациядан ўтказувчи ташкилот деб юритилади) томонидан қилинган хулосалар ва баҳолашларни санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, қурилиш нормалари ва қоидалари, меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари тизими, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар ҳамда қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестациядан ўтказувчи ташкилотнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандида белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сонли қарори билан тасдиқланган Хизматчилар ва ишчи касбларнинг асосий лавозимлари классификатори, 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом, шунингдек санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, қурилиш нормалари ва қоидалари, меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари тизими, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар, ушбу Низом ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари давлат экспертизасини ўтказишнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат экспертизаси ва хулоса бериш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар иш ўринлари аттестацияси ходимларнинг умумий сони 100 кишидан кам бўлган ташкилотларда ўтказилган бўлса, давлат экспертизасидан ўтказиш ҳамда хулоса бериш Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари томонидан амалга оширилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармасида мазкур бошқарманинг ўзи, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларида Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси давлат инспекциялари давлат экпертизасини ўтказувчи органларнинг ишчи органлари (бундан буён матнда ишчи орган деб юритилади) ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат экпертизасини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат экспертизасини ўтказиш учун аттестациядан ўтказувчи ташкилот томонидан давлат экспертизасини ўтказувчи органга ариза билан мурожаат қилинади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестация комиссиясини ташкил этиш ва аттестация бўйича ишларни бажариш жадвалини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруқ нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестациядан ўтказилган иш ўринлари рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчашлар протоколлари билан биргаликда меҳнат шароитлари хариталари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ўринлари аттестацияси натижалари йиғма ведомости;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ўринлари аттестацияси натижалари бўйича белгиланган меҳнат шароитлари даражаларининг йиғма жадвали ҳамда шу муносабат билан ходимларга белгиланиши зарур бўлган кафолатлар ва преференциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштириш тадбирлари режаси лойиҳаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестация комиссиясининг якуний (оралиқ-якуний) мажлиси (мажлислари) протоколи (протоколлари) лойиҳаси (лойиҳалари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестациядан ўтказувчи ташкилот тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан синов лабораториясининг аккредитация аттестати нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестациядан ўтказувчи ташкилотнинг кадрлари таркиби тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда иш ўринлари аттестацияси материаллари давлат экспертизасидан ўтказилмайди ва аттестациядан ўтказувчи ташкилотга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат экспертизаси тегишли ариза киритилган санадан бошлаб 30 календарь кун мобайнида амалга оширилади ва бепул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ишчи орган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат экспертизасини ушбу Низомнинг 2-бандида белгиланган унинг асосий мақсадларига мувофиқ ўтказилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестациядан ўтказувчи ташкилот томонидан тақдим этилган иш ўринлари аттестацияси материалларини Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом ҳамда мазкур Низом талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан таҳлил ва экспертиза қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат экспертизасини ўтказиш жараёнида қуйидагилар текширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ўринлари аттестацияси методлари ва хулосаларининг Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом талабларига мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат шароитларининг гигиена нормативларига мувофиқлигини баҳолаш натижаларига асосан берилган меҳнат шароитлари классларининг (даражаларининг) асослилиги, яъни уларнинг рухсат этилган йўл қўйиладиган концентрациялар (РЭЧК), рухсат этилган чекланган даражани (РЭЧД) тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг талабларига мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ўринларининг жароҳатлаш хавфлилигини баҳолаш натижаларига асосан берилган иш жойидаги меҳнат шароитлари шикастлаш хавфлилиги бўйича классларининг (даражаларининг) асослилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг ЯТҲВ билан таъминланганлигини баҳолаш натижалари, ЯТҲВ билан таъминланганлик даражасининг тегишли қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрларга мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ўринлари аттестацияси натижаларига кўра белгиланган зарарли ва (ёки) хавфли шароитларда ишлаш учун имтиёз ва компенсациялар, имтиёзли пенсия таъминоти олиш ҳуқуқи ҳамда тиббий кўрикдан ўтказиш заруратининг асослилиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Аттестациядан ўтказилган иш ўринлари рўйхатида акс эттирилган иш ўринлари (касблар, лавозимлар) номлари Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сонли қарори билан тасдиқланган Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатлари ҳамда 2010 йил 20 августдаги 181-сонли қарори билан тасдиқланган Хизматчилар ва ишчи касбларнинг асосий лавозимлари классификаторидаги номлар билан айнан бир хиллиги нуқтаи назаридан таққосланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат экспертизасини ўтказувчи орган ижобий хулоса беради ёки киритилган аттестация материалларини аниқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган ҳолда рад этиш сабабларини кўрсатиб қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Аттестациядан ўтказувчи ташкилот рад этиш сабабларини бартараф этиб, ёзма хабарни олган кундан эътиборан ўн иш кунидан кейин иш ўринлари аттестацияси материалларини қайта кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли. Бунда иш ўринлари аттестацияси материалларини илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича қайтаришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давлат экспертизасидан ўтказиш ва хулоса беришни мақсадга мувофиқ эмас деган асос билан рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Давлат экспертизаси хулосалари бланкаларининг ҳисобини ҳамда Давлат экспертизаси хулосалари реестрини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат экспертизаси хулосалари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тегишли ҳимоя даражасига эга бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази (бундан буён матнда Республика маркази деб юритилади) томонидан марказлаштирилган тартибда тайёрланадиган махсус бланкада расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Давлат экспертизаси хулосаси бланкалари ишчи органларга Республика маркази томонидан ҳар ойда тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат экспертизаси хулосаси расмийлаштирилган бланкалар ишчи орган томонидан мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги Давлат экспертизаси хулосаси бланкаларини сарф қилиш китобида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Давлат экспертизаси хулосаси бланкаларини сарф қилиш китоби рақамланган, ип ўтказиб тикилган ҳамда ишчи орган раҳбари томонидан имзоланган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тўлдириш пайтида ёки бошқа сабабларга кўра яроқсиз ҳолга келган давлат экспертизаси хулосаси бланкалари ҳақида ишчи орган томонидан далолатнома тузилиши ҳамда мазкур бланкалар Республика марказига қайтарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ишчи органлар томонидан ҳар ойда берилган давлат экспертизаси хулосалари тўғрисида Республика марказига ахборот тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ишчи органлар томонидан тақдим этилган ахборотлар асосида Республика маркази томонидан Давлат экспертизаси хулосалари реестри юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Давлат экспертизаси хулосалари реестрида қуйидагилар акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат экспертизаси хулосаси берилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ўринларида аттестация ўтказилган ташкилот ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестациядан ўтказувчи ташкилот ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилган давлат экспертизаси хулосаси бланкасининг ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақами.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Давлат экспертизаси хулосалари реестридаги ахборотлар умумий фойдаланиш учун очиқ ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестация материалларини давлат экспертизасидан ўтказиш ҳамда улар бўйича аттестациядан ўтказувчи ташкилотга хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат экспертизаси хулосаси бланкаларини сарф қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КИТОБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хулоса берилган сана

Иш ўринларида аттестация ўтказилган ташкилот ҳақидаги маълумотлар

Аттестациядан ўтказувчи ташкилот ҳақидаги маълумотлар

Берилган бланканинг ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақами

номи

юқори турувчи ташкилот

юридик манзили

СТИР

ХХТУТ

МХБТ

аттестация ўтказилган иш ўринлари сони

номи

синов лабораторияси аккредитация аттестатининг рақами ва санаси

СТИР

ХХТУТ

МХБТ

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 44-сон, 541-модда)