20.08.2010 йилдаги 181-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.2015
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикаси хизматчиларининг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори (кейинги ўринларда «Классификатор» деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тасдиқланган Классификатор асосида 2011 йил охиригача, касб тайёргарлиги йўналишларига қўйиладиган талабларни кўрсатган ҳолда, хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касбларининг тармоқ тариф-малака маълумотномаларини, шунингдек тегишли лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
ж) ходим маълумотининг энг кам даражасига қўйиладиган талаблар — «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, хизматчи ёки ишчи касби бўйича ишга киришда, қоидага кўра, бажариладиган ишлар ва функционал вазифаларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб талаб қилинадиган маълумотнинг энг кам даражаси. Ишга қабул қилишда маълумот ихтисослигига қўйиладиган талаблар қонун ҳужжатлари талаблари ҳисобга олинган ҳолда давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва ташкилотлар томонидан белгиланиши мумкин.