Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокимининг
Қарори
Қишлоқ хўжалигига оид техника ва механизмларни 2014 йил мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг 2021 йил 3 майдаги 116/24-6-сонли «Андижон вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 28 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 апрелда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2452) буйруғи ижросини таъминлаш ҳамда Избоскан туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспекторининг 2014 йил 10 январдаги 07/1-сонли хатини кўриб чиқиб Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ қарор қиламан:
1. Избоскан туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспекторининг 2014 йил 10 январдаги 07/1-сонли хати инобатга олинсин.
2. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари 2014 йил мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
4. Туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори (А. Комилов)га:
ташкилот, корхона, муассаса ва фермер хўжаликлари, кичик корхоналардаги мавжуд қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини белгиланган жадвал асосида техник кўрикка тайёрланиши ва тегишли ҳужжатларни ўз муддатида расмийлаштирилишини назорат қилиш;
туман ҳудудидаги фуқароларга тегишли бўлган шахсий қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини белгиланган жадвал асосида тўла техник кўрикдан ўтказилишини таъминлаш вазифаси топширилсин.
5. Туман «Пахтакор» рўзномаси таҳририяти давлат корхонаси (А. Комилов)га йиллик техник кўрикни ўтиш жараёнини рўзнома саҳифаларида ёритиб бориш тавсия этилсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д. Усмонов зиммасига юклатилсин.
7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким У. АБДУЛЛАЕВ
Избоскан т.,
2014 йил 15 январь,
13-қ-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 15 январдаги 13-қ-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Туманда техник кўрикни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ
|
1. |
А. Комилов |
Туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори, ишчи гуруҳ раиси |
|
2. |
Э. Қодиров |
Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими мутахассиси, ишчи гуруҳ раисининг ўринбосари |
|
АЪЗОЛАРИ: | ||
|
3. |
К. Азизов |
Туман МТП МЧЖ муҳандиси |
|
4. |
М. Умаров |
Тиллабоев муқобил МТП раҳбари |
|
5. |
М. Бакиров |
Лўғумбек муқобил МТП раҳбари |
Туман ҳокимининг 2014 йил 15 январдаги 13-қ-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Туманда қишлоқ хўжалигига оид техника ва механизмларни 2014 йил мажбурий техник кўрикдан ўтказиш
ЖАДВАЛИ
|
Т/р |
Техниканинг номи |
Техник кўрикдан ўтказиш манзили |
Техник кўрикдан ўтказиш муддати |
Техник кўрикдан ўтказиш санаси |
|
1. |
Чопиқ трактор |
Туман МТП МЧЖ |
февраль-март |
20 февралдан 15 мартгача |
|
2. |
Комбайнлар |
Туман МТП МЧЖ |
апрель-май |
25 февралдан 20 майгача |
|
3. |
Трактор тиркамалари |
Туман МТП МЧЖ |
август |
1 августдан 25 августгача |
|
4. |
Транспорт тракторлари |
Туман МТП МЧЖ |
август |
1 августдан 25 августгача |
|
5. |
Ҳайдов тракторлари |
Туман МТП МЧЖ |
сентябрь-октябрь |
15 сентябрдан 15 октябргача |